Этиқодни шаклланишида ижтимоий муҳитни ўрни | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 27 апреля, печатный экземпляр отправим 1 мая.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №9 (299) февраль 2020 г.

Дата публикации: 25.02.2020

Статья просмотрена: 19 раз

Библиографическое описание:

Турсунов, Л. С. Этиқодни шаклланишида ижтимоий муҳитни ўрни / Л. С. Турсунов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 9 (299). — С. 219-221. — URL: https://moluch.ru/archive/299/67684/ (дата обращения: 16.04.2024).



Ривожланишни янги босқичида шахдам қадамлар ташлаб бораётган халқимиз рухиятининг кўзгуси бўлган эътиқодни ҳар томонлама илмий асосда таҳлил этиш замонамиз психологларини олдида турган энг долзарб вазифалардан бирдир.

Калит сўзлар: шахс, эътиқод, ишонч, фикр, тафаккур, идрок, хотира, хатти-ҳаракат, эндопсихика, экзопсихика, психик холат, ирода.

Одной из важнейших задач, стоящих перед современными психологами, является всесторонний научный анализ веры, отражающий дух людей, стремительно прогрессирующиеся на новом этапе развития.

Ключевые слова: личность, вера, доверие, мнение, мышление, восприятие, памят, хатти-ҳаракат, эндопсихика, экзопсихика, психическое состояние, воля.

Ўзлигини англаб етган шахс борки уни қуршаб турган нимагадир қаттиқ ишониши ва эътиқод қилиши табиий хол. Одам зотни бошқа жонзотлардан фарқлаб турувчи омиллардан бири ҳам у ниманидир муқаддас деб тан олиши ва онгли равишда эътиқодини йўналтиришидир десак хато бўлмайди.

“Эътиқод” араб тилида “ишониш” ва “ишонч” маъносини англатади. Қадимдан шарқ мутафаккирлари томонидан шахс эътиқодга турлича ёндашув орқали турлича шарҳ бериб келинган ана шундай таърифлардан энг мукаммали ҳанафий мазҳабининг машҳур алломаси Али Қори “Ал — Фиқҳул Акбар” да қилган шарҳида акс этган.

“Аслида бирор нарсага эътиқод қилиш учун уни ҳеч қандай шубҳа қолдирмайдиган даражада яхши билиш керак. Бунинг учун аввало ўша нарсани идрок қилиш керак. Кейин эса ўша ҳиссий идрок илмий маърифатга айланиши лозим. Сўнгра замон ўтиши, бошқа далилларнинг собит бўлиши ила ўша илмимиз тасдиқланади ва унга бўлган ишончимиз кучли бўлади. Мазкур илимга бўлган ишонч онгимизда мустаҳкам равишда қарор топганидан сўнг у бизнинг ақлимизга ва қиладиган амалиймизга ўз таъсирини ўтказадиган бўлади.

Қачонки маълум бир илм бизнинг фикримизга айланиб, ҳис туйғуларимизни йўллайдиган ва ҳаракатларимизни бошқарадиган ҳолга етганда ақийдага айланган бўлади. Демак, ақийда илмга асосланган бўлиши лозим”.

Али Қорининг таърифидан ва замонавий ижтимоий фанлар татқиқотларидан хулоса қилиб такидлаш лозим — ки эътиқод ақил назоратидаги онгли фаолият кўринишида амалга оширилиши керак. Эътиқодни кўр — кўрона амалга оширилиши шахсда мутаасиблик ёки манқуртлик касалига мубтоло бўлиши аниқ.

Халқимиз мулоқот тилида учраб турадиган шундай иборалар бор — ки унда эътқод сўзи ихтиёрсиз равишда қўлланилади. Мисол учун “Шу табибга эътиқодим бошқача”, “Шу устозимга эътиқодим ортиб бормоқда” ёки “Шу дорига эътиқодим юқори” ва хо козалар.

Юқорида келтирилган Али Қори тавсифи билан халқимиз ишлатадиган иборани мантиқий қиёслаб кўрсак қуйидагича хулоса чиқаришимиз мумкин, табибдан шифо топишимизга шубҳамиз йўқ, уни яхши биламиз, табибни муалажасини яхлит идрок эта оламиз бунга далилларимиз бор ва ишончимиз юқори. Табибни ҳузурига борганимизда у бизга қисман бўлсада тўғри ташҳис қўйиши бизнинг ақлимиз ҳамда даво топишга йўналган онгли йўриқноъмамиз (установка) асосида йўналган фаолиятимизга ўз таъсирини ўтказади. Шундан сўнг биз “ихлосим юқори” деган сўзни ўрнига “эътиқодим юқори” деган иборани ишлатиб юборганимизни сезмай қоламиз.

Шахснинг ўзига хос ижтимоий хусусияти хисобланадиган эътиқод баъзи ижтимоий фанларда талқин этилишига қуйида қисқача тўхталиб лозим топдик.

Эътиқод сўзи лотинча veritas (ҳақиқат, воқелик, ҳаққоният) ва vents (зеҳнли, адолатли) деган сўзларга мос келади. Кимга — нимага ёки кимгадир — нимагадир эътиқод қилиш индивид, гуруҳ, омма руҳиятининг (эътиқод қилувчи субъектларнинг) қатъий ишониш, шаксиз ишонч ва умид орқали ифодаланувчи алоҳида ҳолатидир.

Замонамиз психология фани ривожига катта хисса қўшиб келаётган устозимиз Э.Ғ.Ғозиев эътиқодга берган таърифларига эътибор қаратадиган бўлсак “Эътиқод одамнинг шахсий қарашлари, хулқ-атвор тамойиллари, илмий дунёқарашларига асосланиб ҳаракат қилишга ундовчи англашилган эҳтиёжлар мажмуидир”. Мазкур тарифда муаллиф эътиқодга учта асосий турткига алохида эътиборимизни қаратади. Булар илмий дунёқарашлар, ҳаракат қилиш ва ундовчи англашилган эҳтиёжлар.

Эътиқод шаклида юзага келадиган эҳтиёжларнинг мазмунини одамни қуршаб турган табиат ва у яшайдиган жамият ҳақидаги билимлар ҳамда уларни муайян даражада шахс томонидан англаш асосида ҳосил бўлади ва аста-секин турли ташқи таъсирлар ёрдамида такомиллашиб боради.

Юқоридаги фикрлардан кўриниб турибди — ки ҳар қандай эътиқод мохиятини аввал ташқи таъсир сўнгра эса ички кечинмалар ташкил этар экан.

Шахснинг психик тараққиётининг ҳаракатлантирувчи кучлари инсоннинг ҳаёти — фаолияти давомида ўзгариб турувчи эҳтиёжлари билан ана шу эҳтиёжларни қондиришнинг ҳақиқий имкониятлари ўртасидаги қарама-қаршиликлар бўлиб ҳисобланади. Ана шу нуқтаий назардан ёндошадиган бўлсак эътиқод ижтимоий эҳтиёжни таъсирида юзага келадиган шахсни ижтимой хусусияти бўлиб, вақт ўтиши билан у шахснинг ўзига хос ҳусусияти сифатида намоён бўлади.

Ёшларда мустаҳкам эътиқодни шаклланишидан аввалом бор миллат ва давлат манфатдор бўлиб, келажакда миллати ва давлатини дунё тани олишига эътиқодли ёшлар сабабчи бўлишади. Шу сабабли ҳар бир ёшда Ватанга ва Миллатга эътиқодини мустаҳкам қилиб тарбиялаш эртанги куни пойдеворини мустаҳкамлигини таъминлаб бераса, касб — ҳунарга нисбатан эътиқод — миллий ҳунармандчиликни такомиллашуви ва давомилигини таминлаб беради.

Юқоридаги эътиқодлар билан бир қаторда ота — она ва устозга нисбатан эътиқодни шакиллантириш орқали миллий қадриятларни ҳар томонлама ёшлар онгига сингдиришда асосий ўринни эгаллайди. Шахсда бир эътиқод иккинчи эътиқодни юзага келишига сабабчи бўлишини кузатиш мумкин.

Мисол учун шахсни ота — онага бўлган эътиқоди қанчалик юқори бўлса устозига бўлган эътиқоди ҳам шунчалик юқори бўлади, устозга ихлос ва эътиқоди юқори бўлган ёшда касб — ҳунарига бўлган эътиқоди ҳам юқори бўлиши ёки ота — онага бўлган эътиқоди юқори бўлса яшаётган ҳудудга ва Ватанга бўлган эътиқоди ҳам юқори бўлишини такидлашимиз мумкин.

Ёшларда эътиқод шаклланишининг асосини халқимиз қадриятларини ажралмас қисими бўлган тарбия ва таълим ташкил этиши қадим — қадим замонлардан то шу кунгача миллий педагогикамизда алохида ўрнига эга. Миллий педагогикамиз ва психологиямиз ХХI — асрни биринчи чорагига келиб ҳам ёшларда эътиқодни шакиллантиришда, мақоламиз бошида такидлаган машҳур аллома Али Қорини таърифига билибми — билмай амал қилинишини кўришимиз мумкин.

Шундай қилиб, эътиқодни ёшларда шакилланиши ва такомиллаштириш ҳамда мустақил, демократик, ҳуқуқий жамият кишисига хос бўлган миллий, ҳудудий маънавият, руҳият ва қадриятларнинг қонуниятларига, хоссаларига, механизмларига асосланган шарқона, ўзбекона юксак ахлоқий ҳисларга эга инсонларни вояга етказиш республикамиз психологларининг олдида турган асосий вазифаларидан биридир. Бунинг учун психологлар кўп тажрибаларда синалган тестлар, методлар, методикалар, муайян касбий малакалар, назарий ва амалий билимларни эгаллашлари, олинган натижаларни кўп қиррали таҳлил қила билишлари, чуқур талқин қила олишлари давр талаби бўлиши билан бир қаторда келажак авлод олдидаги вазифаларидир. Юқорида такидланганларсиз шахсни комил инсон сифатида шакллантириш, камол топтириш мумкин эмас, бинобарин, иккиёқлама ўзаро таъсир бундай имконият яратишга қодир.

Тарихни қайси бир даврини тафакуримизни анализ ва синтези асосида умумлаштириб кўрмайлик, унда ёшларда эътиқодни шакиллантиришга алохида эътибор қаратилганлигини кўрамиз. “Ахборот бўронлари даври” деб ном олган замонамизга келиб ёшларнинг эътиқодига нисбатан ҳуружлар кундан — кунга ортиб бораётганлигини гувоҳи бўлишимиз мумкин. Шу сабабли ҳам мазкур масала давлатимиз раҳбарияти диққат — эътиборидан бир сонияга бўлса ҳам четда қолмай келмоқда.

Ривожланишни янги босқичида шахдам қадамлар ташлаб бораётган халқимизни рухиятини кўзгуси бўлган эътиқодни ҳар томонлама илмий асосда таҳлил этиш замонамиз психологларини олдида турган энг долзарб вазифалардан бирдир.

Адабиётлар:

  1. Ғозиев. Э.Ғ, Тошимов. Р. Ю. Психология. Т., 2005.
  2. Абдураҳмонов.Ф, Абдураҳмонова.З. Дин психологияси.-Т. ЎзРФА Фалсафа ва ҳуқуқ институти, 2011.
  3. Валиев.Б. Н. Дин психологияси ва уни фанлар тизимидаги ўрни/Тошкент ислом университетининг илмий-таҳлилий ахбороти. 2012й 4.
  4. Расулов.А.И,Турсунов.Л. С. Диний бағрикенглик психодиагностикаси: назария ва амалиёт. Т. Моваруннаҳир, 2017
  5. Диний бағрикенглик ва мутаассиблик юз саволга-юз жавоб/ Тошкент ислом университети бирлашмаси 2017нашириёт матбаа
Основные термины (генерируются автоматически): ана шу, мисол.


Ключевые слова

тафаккур, шахс, эътиқод, ишонч, фикр, идрок, хотира, хатти-ҳаракат, эндопсихика, экзопсихика, психик холат, ирода

Похожие статьи

Эстрада актёри ижоди хусусиятлари ва номер устида ишлаш...

(Мисол учун, артист денгиз ҳақида монолог айтаяпти, лекин у денгизни кўрмаган.

Чунки ана шу ҳолдагина залда жой олган томошабинга ўз фикрларини уқтиришнинг имкони юқорироқ бўлади.

Экология ҳимояси ва уни ташкил этиш масалалари

Инсоният эса ана шу мураккаб экологик муаммолар пирамидасининг энг чўққисида туради.

Чунончи, ўсимликлар ҳаётидан мисол келтирсак, ғўзани ўстириш ва парвариш қилишда ўғит...

Парантез бирликларнинг гап ва матнга муносабати

Биргина мисол, айтайлик, Демак, меҳмонлар эртага келади гапи

Ана шу каби баъзи муҳим мулоҳазалар асосида яна бир бор таъкидлаш мумкинки, нафақат гап, балки гапларга...

Саҳна нутқининг билимдони Лола Хўжаева | Статья в журнале...

Лола опа ана шу сифатларнинг барчасини ўзида мужассамлаштирган ва ёш шогирдларидан

Шундай мисол тахминида боғбон педагог бўлса, уруғ новдаси талаба бўлганидан сўнг, уни...

Мамлакатимизда мавжуд ишбилармонлик муҳити натижасида...

Ана шу рейтингда Ўзбекистон фақат бир йилнинг ўзида 16 поғонага кўтарилиб, 87- ўринни

камайтириш, солиқларни унификация қилиш тадбирларини мисол қилиб келтириш мумкин.

Халқ оғзаки ижодида сўз санъати | Статья в журнале...

Айнан шу жараёнда халқ оғзаки ижоди намуналарининг театр саҳналарида намойиш этилиши, ўз

Бу актёрнинг талаффузини равонлашига ёрдам беради. Мисол учун тез айтиш устида...

Ўзбекистонда туризм соҳасида мавжуд ютуқ ва муаммолар

Шу билан биргаликда мамлакатимиз бетакрор табиати, гўзал дам олиш масканлари имкониятларидан фойдаланиб

Мисол учун экологик туризм салоҳиятига эътибор қаратсак.

Банк-молия терминларини француз тилидан ўзбек тилига таржима...

Яъни, бу аввало, ана шу давлатнинг молия-валюта тизими нечоғлиқ мустаҳкам эканига, миллий кредит институтларининг қай даражада

Улардан айримларини мисол қилиб келтирамиз.

Похожие статьи

Эстрада актёри ижоди хусусиятлари ва номер устида ишлаш...

(Мисол учун, артист денгиз ҳақида монолог айтаяпти, лекин у денгизни кўрмаган.

Чунки ана шу ҳолдагина залда жой олган томошабинга ўз фикрларини уқтиришнинг имкони юқорироқ бўлади.

Экология ҳимояси ва уни ташкил этиш масалалари

Инсоният эса ана шу мураккаб экологик муаммолар пирамидасининг энг чўққисида туради.

Чунончи, ўсимликлар ҳаётидан мисол келтирсак, ғўзани ўстириш ва парвариш қилишда ўғит...

Парантез бирликларнинг гап ва матнга муносабати

Биргина мисол, айтайлик, Демак, меҳмонлар эртага келади гапи

Ана шу каби баъзи муҳим мулоҳазалар асосида яна бир бор таъкидлаш мумкинки, нафақат гап, балки гапларга...

Саҳна нутқининг билимдони Лола Хўжаева | Статья в журнале...

Лола опа ана шу сифатларнинг барчасини ўзида мужассамлаштирган ва ёш шогирдларидан

Шундай мисол тахминида боғбон педагог бўлса, уруғ новдаси талаба бўлганидан сўнг, уни...

Мамлакатимизда мавжуд ишбилармонлик муҳити натижасида...

Ана шу рейтингда Ўзбекистон фақат бир йилнинг ўзида 16 поғонага кўтарилиб, 87- ўринни

камайтириш, солиқларни унификация қилиш тадбирларини мисол қилиб келтириш мумкин.

Халқ оғзаки ижодида сўз санъати | Статья в журнале...

Айнан шу жараёнда халқ оғзаки ижоди намуналарининг театр саҳналарида намойиш этилиши, ўз

Бу актёрнинг талаффузини равонлашига ёрдам беради. Мисол учун тез айтиш устида...

Ўзбекистонда туризм соҳасида мавжуд ютуқ ва муаммолар

Шу билан биргаликда мамлакатимиз бетакрор табиати, гўзал дам олиш масканлари имкониятларидан фойдаланиб

Мисол учун экологик туризм салоҳиятига эътибор қаратсак.

Банк-молия терминларини француз тилидан ўзбек тилига таржима...

Яъни, бу аввало, ана шу давлатнинг молия-валюта тизими нечоғлиқ мустаҳкам эканига, миллий кредит институтларининг қай даражада

Улардан айримларини мисол қилиб келтирамиз.

Задать вопрос