Кичик бизнес ва тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишлари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Несмотря на коронавирус, электронный вариант журнала выйдет 11 апреля.

Опубликовать статью в журнале

Библиографическое описание:

Сатторкулов О. Т., Махамадиев Т. Ж., Исроилова У. А. Кичик бизнес ва тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишлари // Молодой ученый. — 2020. — №9. — С. 215-217. — URL https://moluch.ru/archive/299/67475/ (дата обращения: 01.04.2020).

Ушбу мақолада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизми элементлари ёритилган бўлиб, уни мамлакатимиз шароитида янада ривожлантириш йўналишлари очиб берилган. Хусусан, давлат органларини субъектлар фаолиятига аралашувини камайтириш, тадбиркорларни банклар билан ўзаро муносабатлари, солиқ юкини пасайтирилиши ва инновацион лойихаларни молиялаштириш жараёни таҳлил этилган.

Калит сўзлар: кичик бизнес, молиялаштириш, инновация, имтиёзлар, экспорт, савдо, субъект.

В данной статье изучены элементы механизма государственной поддержки малого бизнеса и частного предпринимательства, основные направления дальнейшего развития малого бизнеса в условиях республики. В частности, проанализированы сокращение воздействия государственных органов в деятельность субъектов, взаимоотношения предпринимателей с банками, снижение налогового бремени и процесс финансирования инновационных проектов.

Ключевые слова: малый бизнес, финансирование, инновации, льготы, экспорт, торговля, субъект.

Кичик бизнес жамиятда ижтимоий — иқтисодий барқарорликка эришишнинг муҳим омили эканлигини амалиётда исботлаб бермоқда. Бозор иқтисодиёти шароитида кичик бизнес кўп укладли иқтисодиётни яратиш, жамият ижтимоий барқарорлигининг асоси ҳисобланувчи ўрта мулкдорлар синфини шакллантириш, рақобат муҳитини вужудга келтириш ва барқарор иқтисодий ўсишга эришишда муҳим омил бўлиб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, “..ислоҳотларимиз натижасида ўтган йили 93 мингта ёки 2018 йилга нисбатан қарийб 2 баробар кўп янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Жаҳон банкининг “Бизнес юритиш” рейтингида 7 поғона кўтарилиб, бизнесни рўйхатга олиш кўрсаткичи бўйича дунёнинг 190 та давлати орасида 8 ўринни эгалладик ва энг яхши ислоҳотчи давлатлар қаторидан жой олдик”. [1, 3б.].

Бугун Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга давлат томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунга мисол сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947 сонли Фармонидаги “Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш”, деб номланган муҳим устувор йўналишнинг 3.4-бандида “иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш” талаблари белгилаб қўйилган. [2, 6б.].

Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар негизида кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва тартибга солиш борасидаги механизмни қуйидагича изоҳлаш мумкин:

  1. Давлатнинг иқтисодиётда содир бўлаётган жараёнларга таъсирини камайтириш, яъни бунда давлат назорати механизмларини такомиллаш- тириш орқали рухсат бериш тартиб-таомилларига оид айрим давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш; давлат иштирокидаги бизнес тузилмаларнинг ташкил этилишини чеклаш; давлат бошқарув органларининг айрим функцияларини, шу жумладан уларни муқобил тартибга солиш турларига алмаштириш; маҳаллий маҳсулотлар экспорт ҳажмини ошириш, хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, мамлакатнинг инвестицион ва туристик жозибадорлигини ошириш; илғор ғоя, ноу-хаулар яратиш ва “ақлли” технологияларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган иқтисодиётнинг янги моделига босқичма-босқич ўтиш каби тадбирлар амалга оширилади. Бунинг натижасида республикада экспорт қилувчи корхоналар эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда 2018–2020 йилларда 1,5 мингдан ортиқ халқаро стандартларни қабул қилиш. Ташқи бозорга сифатли ва сертификатланган маҳсулотларни олиб чиқиш мақсадида йил давомида 2 мингдан ортиқ корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш ва сертификатлаштириш назарда тутилади.
  2. Эркин рақобат муҳитини яратиш, нархларнинг барқарорлиги ва имтиёзларнинг манзиллилигини таъминлаш мақсадида имтиёзларни индивидуал тартибда бериш амалиётидан воз кечиш, уларни ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг алоҳида турлари учун жорий этиш, яъни бунда имтиёзлар беришнинг шартлари, мезонларини белгилаш, уларнинг самарадорлигини баҳолаш ва мониторинг қилиш тизимини жорий этиш; имтиёзларни муайян молиявий ижтимоий натижага эришиш шарти билан бериш; божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қайта кўриб чиқиш; ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган товарлар бўйича имтиёзларни бекор қилиб, мақбул бож тўлови ставкаларини белгилаш; имтиёзларни алоҳида субъектларга эмас, балки соҳалар ёки товарлар (хизматлар, ишлар) турларига нисбатан жорий этиш назарда тутилади.
  3. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг банк тизимига ишончини кучайтириш, банклар билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини таъминлаш.
  4. Солиқ юкини камайтириш ва соддалаштириш, шу асосда ишлаб чиқаришни ва солиққа тортиладиган базани кенгайтириш, яъни бунда ўз эҳтиёжи учун объектлар қураётган янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектларига ягона солиқ тўловини маълум муддатга кечиктириш ҳуқуқини бериш; кичик корхоналар учун қўшимча қиймат солиғи тўлашга ўтишни рағбатлантириш тизимини жорий қилиш назарда тутилади.
  5. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бизнес юритиш шароитларини яхшилаш бўйича қуйидагилар амалга оширилади, яъни бунда назорат қилувчи органларнинг айрим назорат функцияларини фуқаролик жамияти институтлари ва давлат бошқаруви органларига ўтказиш; тадбиркорлик субъектларига, пул маблағларини хизмат кўрсатувчи банкларда инкассация қилиш қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, товарларни ахборот коммуникация технологиялари орқали сотишда нақд пулда ҳисоб-китоб қилиш, шунингдек, маҳсулотларни халқаро тўлов карталаридан фойдаланган ҳолда халқаро савдо майдонлари орқали экспорт қилиш тизимини соддалаштириш; юридик шахсларга ишлаб чиқариш, савдо, хизмат кўрсатиш, ишларни бажариш фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳар қандай харажатлар, жумладан, давлат божлари ва йиғимларини тўлаш билан боғлиқ тўловларни корпоратив банк карталаридан тўлаш имконияти назарда тутилади; тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялар ва рухсат бериш тартиб-таомилларини қисқартириш ва соддалаштириш.
  6. Тадбиркорлик ва инновацион соҳадаги истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини ривожлантириш, яъни бунда венчур фондларнинг ҳуқуқий мақоми ва уларни ташкил этиш тартиби; венчур компаниялар ва фондлар, венчур фондларни бошқариш билан шуғулланувчи компаниялар ҳамда инновацион корхоналар фаолиятини тартибга солиш; венчур компаниялар ва фондлар учун малакали бошқарув ва эксперт кадрларни тайёрлаш ва венчур лойиҳаларни суғурталаш назарда тутилади.

Жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишга оид тадбиркорлик ташаббусларини, айниқса, ёшлар ва аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга устувор аҳамият бериш зарур. Шу мақсадда аҳоли ва тадбиркорларга, микромолия хизматлари ва молиявий ресурсларга, давлат харидларига кенг йўл очиб берилади. Бундай чоралар орқали одамларимизда тадбиркор бўлишга иштиёқ ва ишонч ортади, улар кўпроқ даромад олишга интиладиган бўлади. [1, 12б.].

Бизнинг фикримизча, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш бўйича давлат томонидан қўллаб-қуватлашда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Биринчидан, кичик бизнес субъектлари маҳсулотларини экспортга чиқаришда логистик марказлар хизматидан самарали фойдаланиш, яъни маркетинг хизматини сифатли ривожлантириш ва шу орқали жаҳон бозорларида миллий маҳсулотларимиз рақобатбардошлигини таъминлаш;

Иккинчидан, тадбикорларга “бир дарча” тамойили асосида экспортни ривожлантириш учун давлат хизматини такомиллаштириш;

Учинчидан, тадбиркорлик учун илмий тадқиқот ва инновацион фаолиятни рағбатлантиришга катта эътибор қаратиш лозим.

Бунда давлат ва хусусий тадбиркорлик секторининг ўзаро (корпоратив) ҳамкорлигига асосланиш, яъни илм-фан ютуқларидан кенг ва самарали фойдаланиш; тадбиркорлик фаолиятида янги инновацион технологияларни қўллаш; ишлаб чиқаришга энг замонавий технологияларини жорий этиш; миллий иқтисодиётнинг барча тармоқ ва соҳаларини модернизациялаш муҳим аҳамият касб этади.

Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар яқин келажакда тадбиркорлик фаолияти янада ривожлантириб, иқтисодиётимизни кескин юксалтиради ва пировардида халқ фаровонлигини ошишига хизмат қилади. Бунинг натижасида, Ўзбекистон ривожланган мамлакатилар қаторидан жой олади.

Адабиёт:

  1. Мирзиёев Ш. М. 2020 йил — илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили. //Халқ сўзи. 1–5б. 25.01.20й.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 4947-сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони. http://lex.uz/
Основные термины (генерируются автоматически): бизнес, малый бизнес, экспорт, бунд.

Похожие статьи

Малый и средний бизнес: зарубежный опыт развития

Развитие малого и среднего бизнеса (МСБ) в зарубежных странах идет более быстрыми темпами, чем в России, так как данному субъекту экономических отношений придается большее значение: в настоящее время МСБ представляет собой средний класс...

Развитие малого бизнеса и частного предпринимательства...

Малый бизнес стал одним из важных факторов экономического развития и в нашей стране.Развитие малого бизнеса — одно из главных

%, экспорте — 18,8 % и импорте — 37,4 %. Был существенно упрощен и стал более прозрачным порядок государственной регистрации...

Поддержка малого и среднего предпринимательства в России...

На сегодняшний день, малые и средние формы предпринимательства (МСП) являются одними из флагманов рыночной экономики. Стоит отметить, что в ведущих европейских странах около 60–70 % ВНП приходится на долю малого бизнеса, а в отдельных отраслях экономики...

Development and progress of small businesses | Статья в журнале...

Ключевые слова: бизнес, малый бизнес, экономика, экономической жизни, ВВП, налогообложение, доход, экспорт, импорт, экономическая система, предприниматели, экономический процесс, продукты, управление производством.

Оценка бизнеса в мире и ведение бизнеса в Узбекистане

Как мы знаем, развитие рыночных отношений требует развития частной собственности, которое играет важную роль в создании условий для конкуренции. Именно поэтому, многие страны формирующие рыночные отношения уделяют большое внимание к развитию малого...

Роль и значение малого бизнеса и частного...

Социальная значимость малого бизнеса определяется массовостью группы мелких

За последние пять лет объем кредитования малого бизнеса увеличился почти в 5 раз.

Также следует особо отметить создание Фонда поддержки экспорта субъектов малого бизнеса и...

Место малого бизнеса России в международной торговле

В малом бизнесе всех без исключения стран мира все больше проявляются черты глобализации, выражающейся в росте внешнеэкономической активности, широком использовании глобальных информационных технологий...

Современное развитие малого бизнеса и частного...

В статье рассматривается развитие малого бизнеса и частного предпринимательство в современном этапе. В ней проанализирована деятельность частного сектора и определены современные проблемы субъектов малого бизнеса.

О развитии малых и средних предприятий Китая

Поддержкой малого бизнеса в стране занимается Китайский центр по координации и кооперации бизнеса, основная задача которого заключается в создании специальных условий для сотрудничества китайских и зарубежных организаций по поддержке малого бизнеса.

Бизнес-инкубаторы как форма поддержки предпринимательства

На сегодняшний день малое и среднее предпринимательство является основой благосостояния развитых стран. В США, Франции, Англии данный показатель составляет более 50 %, в Японии и Китае — 60 %.

Задать вопрос