Ўзбек оилаларида репродуктив фаолиятнинг тарихий илдизлари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 4 января, печатный экземпляр отправим 8 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №8 (298) февраль 2020 г.

Дата публикации: 26.02.2020

Статья просмотрена: 51 раз

Библиографическое описание:

Расулова, Н. Т. Ўзбек оилаларида репродуктив фаолиятнинг тарихий илдизлари / Н. Т. Расулова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 8 (298). — С. 343-345. — URL: https://moluch.ru/archive/298/67661/ (дата обращения: 22.12.2024).

Мақолада ёш ўзбек оилалари репродуктив маданиятини шаклланишида тарихий ва замонавий ёндашувлар ўрганилиб, унинг этнопсихологик хусусиятлари очиб берилган, репродуктив маданиятнинг бугунги ҳолати ва ўзбеклар ҳаётидаги ўрни таҳлил этилган, ўтмиш мутафаккирларимиз фикрлари келтириб ўтилган.

Калит сўзлар: репродуктив маданият, репродуктив хулқ, хомиладорликхусусият.

В статье исследуется репродуктивная культура в узбекских семьях, раскрывается его этнопсихологические особенности, сделан психологический анализ нынешнего состояния. Приведены возрения мыслителей Востока.

Ключевые слова: репродуктивная культура, репродуктивное поведение, этнопсихологические особенности.

Оила, никоҳ, фарзанд кўриш, серфарзандлилик масалаларига бизнинг халқимизда азал-азалдан катта эътибор бериб келинган. Бунга, эрамиздан аввалги VII-VI асрларда яшаган Зардўшт томонидан асос солинган, халқимизнинг илк қомусий асари “Авесто”да ҳам жиддий аҳамият берилган. Жумладан, мазкур асарнинг “Вендидот” қисмида, эркак зурриёт қолдириш қобилиятига эга бўлса-ю аммо уйланмаса, унга тамға босиш ёки белига занжир боғлаб юришга мажбур қилишлик, баъзан бундай эркакни қопга солиб калтаклаш лозимлиги қайд этилади. “Авесто”да қариндошларнинг ўзаро оила қуриши ман этилган. Қавм ва уруғ қонини тоза ва авлодни бенуқсон сақлаш учун шундай қилинган. Кўп болали оилаларга давлат ҳисобидан нафақа тайинлаш лозимлиги қайд этилган, бир йўла 2–3 та туққан аёллар мукофот олишга сазовор, деб уқтирилади.

Халқимиз азалдан ўзининг болажонлиги, серфарзандлиги билан фарқланиб келган. Одамларнинг дунёқараши, ижтимоий онгги, турмуш тарзи, ўзаро муносабатларининг шаклланишида, шунингдек, никоҳ-оила муносабатлари, туғилиши, репродуктив хулқ, оилани режалаштириш, кўп болалилик кабиларга муносабатларнинг шаклланишида аҳолининг қайси динга эътиқод қилиши ҳам муҳим рол ўйнайди. Бизнинг ҳудудимиз аҳолисининг аксарият қисми минг йиллар мобайнида эътиқод қилиб келган Ислом дини, ўз мазмун моҳиятига кўра бошқа динларга қараганда ўз ихлосмандлари орасида серфарзандлиликни оқлайди, туғилиш даражасининг юқори бўлиши ва одамларнинг репродуктив фаолияти учун қулай замин яратади. Исломда никоҳсизлик қораланади, фарзандли бўлиш Худонинг инсонга берган олий неъмати ҳисобланади. Шариат қонунларига кўра, хотиннинг бепуштлиги (фарзанд кўра олмаслиги) ажралиш ёки бошқа аёлга уйланиш учун асосий сабаблардан бири бўлиб хизмат қилади. Нафақат бизнинг миллат, ҳудудда, балки бутун Ислом оламида кўп фарзандли оналарга алоҳида ҳурмат билан қаралади. Мусулмон халқларида кўп болалилик анъаналари, болани берган Худо, рисқини ҳам беради, деган ақидалар билан мустаҳкамланиб боради. Қуръони Каримда ҳомилани сунъий равишда тўхтатиш қораланиши билан бирга, оилани режалаштириш, контрацепция усулларидан фойдаланишга йўл қўйилади. Минг йиллар давомида Қуръони Карим, Шаъриат қонунлари, Ҳадиси-Шаърифларда баён этилган қоидалар одамларнинг репродуктив хулқини белгилаб берувчи асосий омиллар ролини бажариб келган.

Ислом дини таъсирида шаклланган репродуктив анъаналар халқ оғзаки ижодиёти наъмуналари мисолида авлоддан-авлодга узатилиб келинган. Бундай анъаналар, қадриятлар ўтмиш мутафаккирларимиз асарларида янада сайқалланиб, одамларнинг репродуктив хулқи, репродуктив фаолиятини белгилаб келган.

Ўзбекистон ҳудудида репродуктив фаолият ва туғилиш муаммосини ўрганиш, бу масалага оид фикрлар буюк ўтмишдошларимиз ал-Бухорий, ат-Термизий, Бурхониддин Марғиноний, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Юсуф Хос Ҳожиб, Кайковус, Абул Қосим Фирдавсий, Амир Темур, Алишер Навоий, Аҳмад Дониш ва бошқаларнинг асраларида кенг ёритилган. Қуйида уларнинг айримлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

Ўтмиш мутафаккирларимизда бири, буюк аллома Бурхониддин Марғиноний асарларида репродуктив фаолиятга оид фикрларни ўқишимиз мумкин. Масалан, у ўзининг машҳур “Ҳидоя” асарининг “Никоҳ китоби” бўлимида, “Ҳомиланинг ҳеч қандай гуноҳи бўлмагани учун уни ҳам ҳурмат қилишади. Шу боис уни олиб ташлаш ҳам жоиз эмас” — деб таъкидлайди.

Бурхониддин Марғинонийнинг мазкур асари минг йиллардан буён Ислом ҳуқуқшунослигида асосий ҳуқуқий манбалардан бири ҳисобланиб келинган. Ҳозирда ҳам ислом қонунчилигида бу асар юқори мавқеларда туради. Унда фарзанднинг дунёга келиши ва уни тарбиясининг ҳуқуқий жиҳатлари ўринли тарзда ёритиб берилган. Жумладан, бола дунёга келганидан кейин, унинг ҳуқуқларидан бири она сути билан озиқлантириш ҳақини, Бурхониддин Марғиноний “Гўдакнинг ҳомилалик ва сутдан ажратиш вақтининг муддати ўттиз ойдир” (яъни икки ярим ёш) — деб кўрсатади.

Исталмаган ҳомиладорликни олдини олиш, ҳозирги замон тили билан айтганда, эркак ва аёлларнинг контрацептив маданияти, контрацептив усуллардан фойдаланишни Бурхониддин Марғиноний “Азл” тушунчаси билан ифодалаб, унга: “Азл — жинсий алоқа вақтида бола бўлиб қолишдан хавфсиралганда эркак ўз сувини аёлнинг баданидан ташқарига оқизишига айтилади. Бунда аёлнинг розилиги шартдир” — деб уқтиради.

Албатта бу каби усуллар замонавий контрацептив воситалар орасида у қадар самарали ҳисобланмасада (бу усулдан фойдаланиш ҳолатлари ҳозир ҳам йўқ эмас), лекин Марғинонийнинг минг йиллар муқаддам ёзилган асарида исталмаган ҳомиладорликни олдини олиш, бу ўринда аёлнинг розилигини шартлаш каби мулоҳазалари ўша давр учун беқиёс аҳамиятга эга бўлиб, уни аёлларнинг репродуктив фаолиятини режалаштириш муаммоси тарихига қўшилган улкан ҳисса деб ҳисоблаш мумкин.

Ўтмишимизнинг яна бир йирик алломаси, тиббиёт илмининг буюк донишманди Абу Али ибн Сино (980–1037) аёлларнинг репродуктив фаолиятининг тиббий жиҳатлари, она ва бола саломатлигини таъминлаш ҳақида, ўз аҳамиятини ҳеч бир замонда йўқотмайдиган бебаҳо фикр мулоҳазаларни билдирганки, улар минг йиллардан буён бутун дунё илмий жамоатчилик диққат марказида бўлиб келмоқда.

Аллома ўзининг машҳур “Тиб қонунлари”дан олдинроқ ёзган “Тиббиёт ҳақида” достонида, она ҳомиласидаги бола руҳияти ҳақида, эмизикли болалар ҳақида ёзар экан, бу даврларда она ва бола парваришини тўғри амалга ошириш боланинг саломатлиги ва онанинг репродуктив фаолиятига ижобий таъсири хусусиятларини кўрсатиб ўтган.

Ибн Синонинг она ва бола саломатлиги, туғилиш масалалари, репродуктив фаолиятга оид мулоҳазарини унинг “Уй хўжалиги” асарида ҳам кўришимиз мумкин.

Мазкур асар аввалида, аллома ҳайвонлар ва одамлар хулқидаги ўхшашликлар ва тафовутлар ҳақида ёзар экан, кейингиларининг олдингилардан фарқи сифатида оила қуриши, фарзандларни дунёга келтириши, уларни илм-ҳунарли кишилар қилиб тарбиялаши лозимлиги ҳақида ёзади. У оилада бола тарбияси, ота-оналарнинг, улар ким бўлишидан (шоҳми — гадоми) қатъий назар асосий мажбурияти эканлигини таъкидлайди. “Одам ўз фарзандлари ёрдамига муҳтож бўлади, чунки улар (фарзандлар) уларнинг кексалигини енгиллаштириши... Ота вафотидан сўнг, фарзандлари унинг номини улуғлаши лозим” деб таъкидлайди.

Ибн Сино ўзининг машҳур асари “Тиб қонунлари”ни биринчи жилдининг “Тарбия ҳақида”ги бўлимида, боланинг туғилганидан то оёққа турганигача қилинадиган тадбирлар ҳақида ёзар экан, бола дунёга келган илк онларданоқ у билан амалга ошириладиган гигеник муолажалар, киндик гигиенаси, чўмилтириш, болани йўргаклаш, уқалаш, кўкрак сути билан озиқлантириш қандай аҳамиятга эга эканлигини кўрсатиб беради.

Ибн Сино ўз кузатишлари ва тажрибаларига асосланган ҳолда бола саломатлиги учун она сутининг нақадар катта аҳамиятга эга эканлигини, бу борада қандай тадбирларга амал қилиш лозимлигини кўрсатиб берган. Унинг репродуктив фаолият ҳақидаги фирклари қуйидаги мулоҳазаларда яққол намоён бўлади. Ибн Сино, агар онада ўз фарзандини эмизишга монелик қиладиган омиллар мавжуд бўлса, болани эмизиш учун эмизувчи танлашда, эмизувчи аёл шахси, унинг психологик хусусиятлари ҳақида ёзиб, у аёлнинг ёши бола онаси ёшига тенг бўлиши, унинг ташқи кўриниши гўзал бўлиши, у ҳам шу бола туғилган вақтларда болалик бўлган бўлиши, боласининг жинси ҳам шу бола жинсига муносиб бўлиши кабиларни таъкидлайди.

Ибн Синонинг: “Энди эмизувчига қўйиладиган шартларни баён қиламиз: эмизувчининг ёшига қўйиладиган шартлардан бошлаймиз. Биз айтамизки, эмизувчининг энг яхши ёши 25 билан 35 орасидадир. Чунки бу ёш жувонлик, соғлик ва етуклик ёшидир” — деб уқтиришида, бугунги кунларимизда тиббиёт ходимлари, демографлар ва аёлларнинг репродуктив фаолиятини тадқиқ қиладиган бошқа мутахассислар томонидан таъкидланаётган, аёлларнинг репродуктив фаолияти учун энг мақбул деб ҳисобланган 25–35 ёш, бундан минг йиллар муқаддам буюк мутафаккиримиз Инб Сино томонидан қайд этиб ўтилганлигини гувоҳи бўламиз.

Ўтмиш мутафаккирлари ишлари билан танишар эканмиз, уларда оилани режалаштириш, соғлом авлодни дунёга келтириш, репродуктив фаолиятни мувофиқлаштиришга оид кўплаб аҳамиятли фикр-мулоҳазаларни ўқишимиз мумкин. Бу эса бизнинг тадқиқот ишимиз предмети бўлмиш аёлларнинг репродуктив фаолияти, туғилиш масалаларига, туғилишни соғломлаштириш масалаларига ўша вақтлардан буён жиддий аҳамият бериб келинганлигини билдиради.

Яна бир буюк бобокалонимиз, Амир Темур беқиёс буюк давлатни барпо этиш ва уни бошқариш билан айни вақтда, бола тарбияси, насл саломатлиги, соғлом авлодларни дунёга келтириш масалаларини ҳам эътиборидан четда қолдирмаган. У ўз ўгитларида “Ўғилларим, набираларим ва яқинларимга бирон томчи шароб ичиб, хотинларига яқинлашишни маън этдим. Зеро, шаробнинг таъсирида бунёдга келган фарзанд насл-насибанинг бузилишига таъсир этган, дебон шу покиза йўлни тутдим” — деб таъкидлайди.

Соғлом авлодни дунёга келтириш ва уларни комил инсонлар қилиб тарбиялаш, бу борада аёлларни ўрни ҳақида ёзар экан, Ризоуддин Инб Фаҳриддин ўзининг “Оила” деб номланган рисоласида қуйидагиларни ёзади. “Хотунлари тарбияли бўлган халқ — тарбияли-ю, хотунлари тарбиясиз бўлган халқ тарбиясиз, хотунлари тиришқоқ, тадбиркор, иродали бўлган халқ бою, хотунлари ялқов ёки исрофгар халқ фақир бўлиши аниқдир”.

“Болаларига тарбия бера олмаган ва ҳусни ахлоқ ўргата олмаган хотиндан фойда кўриш ўрнига улуғ зарарлар кўрилур. Зеро бундай хотунлар халқ орасида вабо микробларидан зарарли бўлган инсонларни етиштирурлар”.

Юқоридагиларни мухтасар қилиб, таъкидлаш мумкинки, Турон замин юртимизда яшаб ижод этган мутафаккирларимизнинг туғилиш, аёлларнинг репродуктив фаолияти масалаларига, умуман оилада боланинг туғилиши ва уни тарбиялаш борасидаги фикр-мулоҳазалари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятига эгадир.

Адабиётлар:

  1. Абу Али Ибн Сино. Тиб қонунлари. Уч жилдлик сайланма. 1-жилд. — Тошкент — 1992. — 301 б.
  2. Авлоний А. Гулистон ёки ахлоқ. Ислом одобидан мумтоз намуналар. Т., 1993. 120 б.
  3. Бойко В. В. Рождаемость: социально-психологические аспекты.-М.:Мысль, 1985. — 238 с.
  4. Буриева М. Р. Изучение плодовитости женщин в Узбекских семьях. В сб. Городская и сельская семья. — М.:Мысль, 1987. — Б. 142–155.
Основные термины (генерируются автоматически): бола, VII-VI, аба, репродуктивная культура.

Ключевые слова

репродуктив маданият, репродуктив хулқ, хомиладорлик хусусият

Похожие статьи

Болаларда экологик билим ва кўникмаларни шакллантиришнинг самарали усуллар

Ушбу мақолада боғча тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларининг экологик саводхонлигини шакллантириш учун самарали бўлган тадбирлар Руминияда ўтказилган тажрибалар мисолида таҳлил этилади.

Лалмикор майдонларда нўхат экинининг бошланғич манбалари

Ушбу мақолада лалмикор майдонларда етиштирилаётган нўхатнинг бошланғич манбалари билан бир қаторда юқори сифатли дон намуналарини танлаш ва танлаб олинган нав ва намуналарни селекция босқичининг кейинги жараёнларига фойдаланиш бўйича тадқиқот натижал...

Амилаза фрменти гомеостазига гамма-нурланиш таъсири

Организмга берилган ҳар қандай эмоционал, физик ёки кимёвий таъсирлар, уни динамик мувозонат ҳолатдан чиқариши мумкин. Организмда ўзгарган мухитга мослашиш мақсадида ички муҳит силжишининг олдини олишга ёки бартараф қилишга йўналтирилган мураккаб реа...

Сув омборларидан фойдаланишни яхшилаш мақсадида техник тавсиялар ишлаб чиқиш (Тўдакўл сув омбори мисолида)

Мақолада Тўдакўл сув омборида олиб борилган дала тадқиқотлари асосида унинг техник ҳолати хамда конструктив параметрларига тасир қилувчи салбий омиллар ёритиб берилган. Бу жараёнларни огоҳлантириш (олдини олиш) тадбирлари ишлаб чиқилган.

Маҳмуд Замахшарийнинг дунё қўлёзма фондларида сақланаётган асарлари

Ушбу мақолада аллома Маҳмуд Замахшарийнинг юртимиз кутубхоналари ва қўлёзма фондларида мавжуд бўлмаган, лекин шу билан бир қаторда чет эллик олимлар томонидан ўрганилган баъзи асарлари ҳамда унинг қаламига мансуб деб ҳисобланувчи номи маълум бўлган, ...

Гипноз таъсири остида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсларни жавобгарликдан озод қилиш асослари

Мақолада гипноз таъсири остида жиноят содир этган шахсларни жиноий жавобгарликдан озод қилиш асослари таҳлил қилинган. Ҳозирда гипноздан фойдаланиш ҳолатларни тобора кўпайиб бораётганлиги сабабли, қонун чиқарувчи жиноят содир этишнинг ушбу усулига ал...

Мактаб ёшидаги болаларнинг маънавий шаклланишида ижтимоий педагогикнинг таъсири

Мақолада мактаб ёшидаги ўқувчиларни маънавий шаклланишида ижтимоий педагогларнинг педагогик таъсири хақида сўз юритилади. Бу фаолият ўқувчиларнинг доимий камол топишлари ва таълим олишларига боғлиқ мактабдаги ижтимоий педагогик фаолиятнинг барча жиҳа...

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш жиҳатлари

Ушбу мақолада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишлари, кичик бизнесни миллий иқтисодиётдаги ўрни ва ахамияти иқтисодий кўрсаткичлар орқали ёритилган. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик бозор муҳитига тез мослаша олиши, банд...

Лазeр ва унинг тиббиётда қўлланилиши

Ушбу мақолада турли хил касалликларни даволашда тиббиётда ишлатиладиган лазерларнинг қисқача характеристиқалари тақдим этилган. Тиббиётнинг турли сохаларида уларнинг қўлланилишининг хусусиятлари кўриб чиқилган. Лазерларнинг актив мухити ва ишлаш прин...

Аёл ва жамият

Ушбу мақолада жамият таянчи бўлган мўътабар зот аёл сиймоси, ҳамда бугунги кунда уларнинг гендер тенглигини таъминлаш глобал муаммолардан бири бўлиб келаётгани ва бу муаммолар ўз ечимини топиш мақсадида амалга оширилаётган кенг қамровли, самарали исл...

Задать вопрос