Саҳна нутқининг билимдони Лола Хўжаева | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №6 (296) февраль 2020 г.

Дата публикации: 10.02.2020

Статья просмотрена: 97 раз

Библиографическое описание:

Джулдикараева, Х. Т. Саҳна нутқининг билимдони Лола Хўжаева / Х. Т. Джулдикараева. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 6 (296). — С. 335-337. — URL: https://moluch.ru/archive/296/67227/ (дата обращения: 17.12.2024).



Мазкур мақолада сўз санъатининг билимдони профессор Лола Хўжаеванинг ижод йўлига назар ташланган бўлиб, санъат оламида ўзинг услуби, актёр талабалар билан ишлаш йўллари, саҳна нутқига қўшган хиссаси ҳақида кенг ёритилган.

Калит сўзлар: Нутқ, овоз, устоз, саҳна, жаранг, нафас, актёр, санъат.

В данной статье рассматривается творческий путь Лолы Худжаевой, мастера сценическое речи, освещается ее стиль в мире искусства, способы работы с учениками, а также ее вклад в сценическую речь.

Ключевые слова: сценическая речь, голос, учитель, сцена, дыхание, актер, искусство.

Барчамизга маълумки, таълим тўғрисидаги қонун ва кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг қабул қилиниши ва ҳаётга татбиқ этилиши натижасида мамлакатимизда узлуксиз таълим жараёни юзага келди. Республика олий ўқув юртларида бир неча йилдан буён юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича бакалавр ва магистратура йўналишларида таълим-тарбия ишлари олиб борилмоқда.

Келажак авлодни тарбиялашда санъатнинг ўрни ва аҳамияти ниҳоятда катта. Шу сабабли Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтидабилимли, истеъдодли, маънан етук кадрларни тайёрлаш давримизнинг знг долзарб вазифаларидан бирига айланди. Бугунги кун талабига жавоб берадиган, замонавий фикрлайдиган, серқирра, маҳоратли режиссёр ва актёрларни тайёрлаш жараёни, актёрлик маҳорати ва саҳна нутқи кафедралари олдига катта ва оғир масъулиятни юклайди.

Ушбу вазифаларни ситқидилдан, бутун билими, иқтидори ва маҳорати билан бажаришга интилган устозлардан бири профессор Лола Хўжаева қолдирган мактаб институтнинг ижодий жараёнининг маҳсулдорлиги ва салоҳиятига, театр санъати педагогикасининг йилдан-йилга тажриба орттириб такомиллашишига ўзининг самарали ҳиссасини қўшиб келаётган беназир ижод соҳибларидан бири десак муболаға бўлмайди.

Устоз бутун билими, меҳр қўрини бериб тарбиялаган, мустақил ижод йўлига учирма қилган ёш мутахассислар Лола опадан олган билим ва сабоқлари, ўгит ва маслаҳатлари, саҳна нутқи ва актёрлик маҳорати сирлари натижасида эл-юрт ҳурматига сазовор бўлиб, хизмат кўрсатган, артисти деган номларга мушарраф бўлдилар.

Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институти (ҳозирда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти)нинг шаклланиши, санъат институтлари орасида ўз мавқеига, ўз мактабига эга бўлшида ҳам Лола опанинг озми-кўпми ҳиссаси бор. Сабаби Лола опа ўзининг педагогик фаолиятини шу институтда бошлади, саҳна нутқи фанининг услубияти ва илмий йўналишига асос солди, педагог сифатида тажриба орттирди, институт мактабининг шаклланиши ва чет давлатларда тан олинишига улкан ҳисса қўшди.

Иккинчидан, Лола опа, институт ўқув жараёнининг такомиллашиб бориши, янги-янги бўлимлар ва кафедраларнинг ташкил қилинишида ҳам фаолиштирок этиб, ўзининг ташкилотчилик, раҳбарлик имкониятларини намойиш этди.

Лола опа саҳна нутқи кафедраси педагоглари орасида биринчи бўлиб, янги ташкил қилинган институтда саҳна нутқи фанини талабалар томонидан ўзлаштирилиши, бу соҳадаги кафедра ўқитувчиларининг изланишлари, ютуқ ва муаммоларини илмий асосда таҳлил қилишни ўз зиммасига олган мураб- бийлардан.

Устоз Ўзбекистон халқ артисти, профессор марҳум Назира Алиева, Абдураҳим Сайфиддинов, Сотимхон Иномхўжаев, доцент Иноятилло Пўлатовлар билан биргаликда, ёнма-ён туриб, устоз ва шогирд бўлиб, ўзбек миллий саҳна нутқи мактабини яратди. Лола опа Назира Алиевадан кейин кўп йиллар давомида, “Саҳна нутқи» кафедрасига раҳбарлик қилди, саҳна нутқи амалиёти ва назариёти учун ўта зарур бўлган услубий қўлланмалар яратди. Шунинг учун ҳам Лола опанинг институт олдидаги хизматлари катта дейишга ҳақлимиз.

Мен Лола опанинг саҳна нутқи фанидан амалий ва назарий машғулотларини кўп йиллар давомида кузатиб борганман. Бу талабчан, шу билан бирга ёш мутахассисларга меҳрибон, қалби дарё, оқибатли, сахий инсон йиллар ўтиб менинг устозимга айландилар.

Устоз талабалар билан ишлаш жараёнида эркин фикрлашга ундар эди. Пьеса устида иш олиб борилаётган жараёнда, асардаги муҳитни саҳнада яратишни ва ҳар бир талаба ўз мантиқий тушунчаси бўйича ижро этишни вазифа қилиб қўярди. Ҳар бир курс учун янги бир асарни инсценировка қилиб, курс имкониятлари даражасига мослаб саҳналаштирар эди. Шу жумладан, талабалар ҳам инсценировка қилиш услубини ўзлаштириб, режиссёрлик маҳоратини ҳам шакллантириб боришарди. Шогирдлари орасида актёрлар, режиссёрлар кўплаб етишиб чиққан. Устоз билан ўтказган суҳбатлардан мен саҳна нутқи фани, актёрлик маҳорати фанининг асосий ва муҳим қисми ҳисобланади деган фикрга эга бўлдим.

“Актёрлик маҳоратида нутқ билан бирга бадан пластикаси, нафас органлари, нутқ аппарати, овознинг кучи, ширадорлигигача барчаси баробар хизмат қилади”, деб таъкидларди устоз ўз талабаларига. Лола опа курсга актёрлик маҳорати ёки саҳна нутқи фанидан машғулотларга замонавий ёки классик асарлардан намуналар олиб келганларида, биринчи навбатда пьеса ёки проза муаллифи ҳақида кисқа маълумот берарди. Классик асар бўлса, унинг саҳнавий тарихига батафсил тўхталиб, образлар таҳлили ва талқини тўғрисида етарли маълумотларни берарди. Ана шундан кейин талабаларнинг фикр-мулоҳазалари билан қизиқар, пьесадаги ёки романдан парчадаги қайси рол қайси талабанинг табиатига, имкониятига тўгри келишини аниқлашга ҳаракат қиларди.

Лола опа педагогик усулининг менга яқин томони, устознинг асар танлашдан, саҳна нутқи учун материал йиғишдан тортиб, роллар тақсимоти, образлар устида ишлаш, диплом спектаклининг яратилиши жараёнига бастакор, рассом, рақс ўқитувчилари ва бошқа мутахассисларни жалб қилиш масаласига ижодий ёндашишида деб биламан.

Лола опа қаттиқ қўл, талабчан, масъулиятни яхши ҳис қиладиган, ўқиш ва меҳнат интизомига қаттиқ риоя қилишни талаб қиладиган педагоглардан эди.

Дарҳақиқат, устознинг ижодий йўлига назар ташлар эканмиз ўзига хос бир услуб ва маҳорат эгаси эканлигига ишонч ҳосил қиламиз. Буларнинг барчаси Лола опанинг серқирра, билимдон, дунё таниган, ҳаёт сўқмоқлари синовларидан чўчимасдан, санъат оламига, педагогика ва билим соҳасига дадил қадамлар билан кириб келган, саҳна санъати билими ва маданиятини тараннум этишда ўз овозига эга бўлган серғайрат, фидоий мураббий ва олима эканлигидан далолат беради.

Устознинг фикрича актёрлик ҳунар эмас, бу касб. Актёр, актрисалар ўз касбини пухта эгаллаши лозим, сабаби турли пландаги, турли жанрлардаги ролларни ижро қилиш имкониятига эга бўлган, кўп қиррали касб эгаси бўлишлари даркор. Актёр бир ёқлама ижодкор эмас, балки кўп қиррали, салбий, ижобий образлар, трагедия, драма, комедия жанрларидаги персонажларнинг ролларини маромига етказиб ижро қилаолиши лозим.

Лола опа педагог сифатида ўз талабалари олдига қўйилган мақсадга аниқ йўл топа олиб, ана шу мақсадни амалга оширишдаги вазифаларни бажара олишга ўргатади. Талабалар институтнинг ичидаги ижодий муҳитга мослашади, ижодкор шахс сифатида шаклланади. Шунинг учун талабаларнинг онгини, қалбини, маънавиятини, касбини, қобилиятини тўғри йўналтириш педагогдан пухта билим, мустаҳкам асаб, сабр-манонат ва катта масъулиятни талаб қилади. Лола опа ана шу сифатларнинг барчасини ўзида мужассамлаштирган ва ёш шогирдларидан ҳам ана шундай меҳнатсеварликни талаб қиладиган ижодкор педагоглардан.

“Педагогикада ҳар бир талабага шахс сифатида қараш муносабат, билдириш, меҳр-оқибат кўрсатиш катта аҳамият касб этади” — дейди устоз. Чунки, бугунги талаба эртага мустақил ижод майдонида ўз имкониятларини намойиш қиладиган, янгилик яратадиган ижодкор. Ижодкор шахсга ҳурмат билан мулоқотда, муносабатда бўлиш хақиқий маданиятнинг белгиси.

Лола опа курсидаги талабаларга сен деб мурожаат этмас эди, сабаби ўша талабага нисбатан меҳрни, ҳурматни ўзгалар ҳузурида жойига қўя билсагина, талаба ҳам аста-секин мулоҳаза юритиб, ўз-ўзиданустозга нисбатан меҳри ошиб боради. Педагогикада турли-турли услубиятлар мавжуд, бу педагогнинг тажрибаси, билими, маҳоратига боғлиқ. Масалан, Лола опа қуйидагича йўл тутади, талабани бир уруғ деб оладиган бўлсак, эндигина куртак чиқара бошлаган ниҳол, тажрибали уста, қўли гул боғбоннинг парваришида ўсади, улғаяди, ҳосилга кириб мева беради. Шундай мисол тахминида боғбон педагог бўлса, уруғ новдаси талаба бўлганидан сўнг, уни яхшилаб парвариш қилинсагина кутилгандан зиёд натижа беради. Шу сабабли Лола опанинг талабаларга педагог сифатида эътибори катта.

Устоз ҳеч қачон тайёргарликсиз дарсга кирмайди, ҳамиша махсус адабиётларни мутолаа қилади, хориж театр ва кино санъаткорларининг ижодларини телевидение орқали намойиш этиладиган спектакль ва бадиий фильмлар орқали кузатиб боради ва шу билан бирга ўзбек мумтоз адабиётидан намуналар келтириб, дарс жараёнини жонлантириш, бойитиш, мазмундор қилишга ҳаракат қилади.

Дархақиқат, ўзбек миллий драматургияси ва театри тарихида мумтоз асарларга айланган «Алишер Навоий», «Мирзо Улуғбек», «Нодирабегим», “Жалолиддин” каби тарихий мавзудаги шеърий драмаларнинг саҳнавий талқинига тўхталиб ўтадиган бўлсак, улуғ режиссёр ва актёрларнинг шеърий асар билан бирга сўз устида, шунингдек нутқ жараёнида соатлаб жиддий изланишлари туфайли ижодий жараён мазмунли ва қизиқарли кечгани, яхши намунавий натижалар бергани ҳаммамизга маълум.

Мустақиллик йилларида яратилган «Искандар», «Пири коинот», (Ҳайитмат Расул асари), «Соҳиб- қирон», (Абдулла Орипов асари) тарихий шеърий спектакллар театримиз тарихидан мустаҳкам ўрин олган десак муболаға бўлмас. Бу спектакллардаги шеърий асар қаҳрамонлари тўқнашуви, фикрлаши, муносабат ва давр муҳитини яратишда рассом илҳоми маҳсули сифатида саҳнани безаб турган декорациялар, либослар, бастакорлар томонидан махсус ёзилган мусиқалар билан бир қаторда сўзнинг давр руҳига монанд талаффузи, адабий ва маданий ҳаётидан далолат берувчи тарихий шахсларнинг маънавий дунёси, фикрлаш доираси, араторлик қобилиятларини ишонарли қилиб тасвирлашда актёрларнинг хизматлари беқиёс.

Бугунги кунда режиссёр ва актёрлар баъзан шеърий тилга ва нутққа ўта совуққонлик билан муносабатда бўлмоқда. Натижада нутқда зўрма- зўракилик пайдо бўлиб, талаффуз меъёрининг бузилишига, Тошкент шевасининг ишлатилиши, драматург сўзини ўзгартириб, ўзининг тилига мослаштириш, асосий фикрнинг томошабинга етказилишига эътибор бермаслик ҳолатлари кўзга ташланмоқда. Бундай камчиликларнинг тарихий мавзулардаги спектаклларда учраётганлиги бугунги кунда катта муаммолардан бирига айланди дейиш мумкин.

Юқорида таъкидлаб ўтилган муаммоларни ижобий ҳал қилишда санъат институтининг «Саҳна нутқи» кафедраси профессор-ўқитувчиларидан Маҳкам Исроилов, Исоқтой Жуманов, Зуҳра Олимжонова, Аҳмаджон Тўлаганов, Махсума Ходжиматова, Гўзал Халикулова, Рамзиддин Қодиров, Шокир Юсупов каби фидоий домлаларнинг хизматлари катта.

Театрларимиз ижодий фаолиятларида кўзга ташланаётган, жамоатчилик, ижодкор зиёлилар, тилшунос, филолог ва санъатшунос олимларимизнинг ғашига тегаётган саҳна нутқидаги долзарб муаммоларнинг ечимини топиш, хатоларини тузатиш, тил маданиятига эътиборни кучайтиришда «саҳна нутқи» кафедрасининг сардори, профессор Лола Хўжаеванинг хизматлари алоҳида таҳсинга сазовар. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, таниқли режиссёр Олимжон Салимов Лола опанинг бу соҳадаги хизматлари ҳақида шундай дейди:

Лола Хўжаева ўзбек театр мактабида саҳна нутқига асос солганлардан бири. Лола опа бугунги кунда ўз педагоглик тажрибаси, илмий салоҳияти билан саҳна нутқи фанининг амалий ва назарий масалаларини мақолалари ва услубий қўлланмалари орқали кенг тарғиб қилган. Такрорланмас, бой овоз имкониятига эга бўлган устоз, санъаткор. Лола опада муомала маданияти бошқаларга ибрат бўлгуси даражада. Шу сабабли талабалардан ҳам сўзлашувда, муомалада одобли, камтарин бўлишни, маданиятни юқори ўринга қўйишни талаб қилади. Сабаби, “инсоннинг нутқи, сўзлашув оҳанги орқали унинг кимлигини, қандай инсон эканлигини билиб олишимиз мумкин”.

Шундай экан устознинг кўплаб шогирдлари бугун уларнинг йўлини давом эттириб келаётганлиги, турли вилоятлардаги театр саҳналарида ижод қилаётганли қувонарлидир. Биз устознинг меҳнати самараси доимо шогирдлар ижод маҳсулларида яшаб келишига ишонамиз.

Адабиётлар:

  1. Носирова А. Саҳна нутқи. — Тошкент: Фан ва технология, 2013.
  2. Хожиматова М. Саҳна нутқи. — Тошкент: Фан, 2019.
  3. Станиславский К. С. Моя жизнь в искусств. — Москва: Искусство, 1965.
Основные термины (генерируются автоматически): ана шу, сценическая речь.


Ключевые слова

актёр, санъат, овоз, нутқ, устоз, саҳна, жаранг, нафас

Похожие статьи

Нутқ маданиятида миллийлик руҳи

Мазкур мақолада нутқ маданиятини такомиллаштиришда миллийлик масалалари, нутқнинг равон ва мазмундор бўлиши учун инсон ўз устида ишлаши зарурлиги, тинимсиз машқ қилиш орқали мақсадга эришиш йўллари ҳақида сўз боради.

Эстрада актёри ижоди хусусиятлари ва номер устида ишлаш принциплари

Эстрада санъати дунёга келгандан сўнг унинг жамият ижтимоий ва маданий ҳаётидаги ўрни ошиб кетади. Эстрада ижодкорлари анъанавий томоша театрларининг ўрнини эгаллабгина қолмасдан, уни профессионал мақомга кўтарилишига туртки бўладилар. Мазкур мақола...

Чингиз Айтматовнинг «Сарвқомат дилбарим» қиссасининг кино ва театрлардаги талқини

Ушбу мақалада Ч.Айтматовнинг “Сарвқомат дилбарим” қиссасининг кино ва театр саҳнасидаги хилма-хил тақинлари ҳақида сўз юритилади. Асар дунё саҳналарининг намунали ва энг муҳими севимли фильм ва спектаклларини дунёга келишига ўринли сабаб бўла олганли...

Сув омборларидан фойдаланишни яхшилаш мақсадида техник тавсиялар ишлаб чиқиш (Тўдакўл сув омбори мисолида)

Мақолада Тўдакўл сув омборида олиб борилган дала тадқиқотлари асосида унинг техник ҳолати хамда конструктив параметрларига тасир қилувчи салбий омиллар ёритиб берилган. Бу жараёнларни огоҳлантириш (олдини олиш) тадбирлари ишлаб чиқилган.

Маҳмуд Замахшарийнинг дунё қўлёзма фондларида сақланаётган асарлари

Ушбу мақолада аллома Маҳмуд Замахшарийнинг юртимиз кутубхоналари ва қўлёзма фондларида мавжуд бўлмаган, лекин шу билан бир қаторда чет эллик олимлар томонидан ўрганилган баъзи асарлари ҳамда унинг қаламига мансуб деб ҳисобланувчи номи маълум бўлган, ...

Араб тилини ўргатишда инфографикадан фойдаланиш

Ушбу мақолада инфографиканинг аҳамияти, чет тилларини, хусусан араб тилини ўрганишда унинг расмли ва ҳаракатли расм турларидан фойдаланиш йўллари ҳақида маълумот берилган.

Ўзбекистон дўппилари

Бу мақола Ўзбекистон ҳудудига оид миллий бош кийим — дўппилар ҳақида бўлиб, ҳозирда такомиллашиб санъат даражасига етган, каштачиликнинг нафис тури бўлган дўппиларнинг безаклари, шакллари ҳамда мактабларнинг ўзига ҳос ҳусусиятлари ҳақида маълумотлар ...

Сўз ясаш жараёни ва унинг араб адабий тилининг луғат таркибини шакллантиришдаги роли

Мақолада араб тилида сўз ясашнинг асосий услублари: морфологик ва лексико-семантик соҳалари, лексика билан грамматика ўртасидаги боғланиш, араб сўзларининг ўзагига ва таркибий андозасига кўра таснифи хақида айтилади.

Тафсири Қушайрий Қўлёзмаси

Бу мақолада ҳижрий тўртинчи асрда яшаган Абул Қосим Абдулкарим ибн Ҳавозин Қушайрийнинг ҳаёти ва унинг “Латоифул ишорат би тафсирил Қуръон” (Қуръон тафсир қилишдаги нозик ишоралар) асари ҳақида маълумот берилган. Асарнинг ўзига хос хусусиятлари, услу...

Халқ оғзаки ижодида сўз санъати

Ёш авлодни маънавий тарбиясини мукаммал қилиш, уларнинг қалбида ватанга бўлган муҳаббат, меҳр-оқибат каби инсоний фазилатларни шакллантириш, ҳар томонлама етук қилиб тарбиялашда халқ оғзаки ижоди намуналарининг муҳим жихатлари: бахшиёна достонлар, иб...

Похожие статьи

Нутқ маданиятида миллийлик руҳи

Мазкур мақолада нутқ маданиятини такомиллаштиришда миллийлик масалалари, нутқнинг равон ва мазмундор бўлиши учун инсон ўз устида ишлаши зарурлиги, тинимсиз машқ қилиш орқали мақсадга эришиш йўллари ҳақида сўз боради.

Эстрада актёри ижоди хусусиятлари ва номер устида ишлаш принциплари

Эстрада санъати дунёга келгандан сўнг унинг жамият ижтимоий ва маданий ҳаётидаги ўрни ошиб кетади. Эстрада ижодкорлари анъанавий томоша театрларининг ўрнини эгаллабгина қолмасдан, уни профессионал мақомга кўтарилишига туртки бўладилар. Мазкур мақола...

Чингиз Айтматовнинг «Сарвқомат дилбарим» қиссасининг кино ва театрлардаги талқини

Ушбу мақалада Ч.Айтматовнинг “Сарвқомат дилбарим” қиссасининг кино ва театр саҳнасидаги хилма-хил тақинлари ҳақида сўз юритилади. Асар дунё саҳналарининг намунали ва энг муҳими севимли фильм ва спектаклларини дунёга келишига ўринли сабаб бўла олганли...

Сув омборларидан фойдаланишни яхшилаш мақсадида техник тавсиялар ишлаб чиқиш (Тўдакўл сув омбори мисолида)

Мақолада Тўдакўл сув омборида олиб борилган дала тадқиқотлари асосида унинг техник ҳолати хамда конструктив параметрларига тасир қилувчи салбий омиллар ёритиб берилган. Бу жараёнларни огоҳлантириш (олдини олиш) тадбирлари ишлаб чиқилган.

Маҳмуд Замахшарийнинг дунё қўлёзма фондларида сақланаётган асарлари

Ушбу мақолада аллома Маҳмуд Замахшарийнинг юртимиз кутубхоналари ва қўлёзма фондларида мавжуд бўлмаган, лекин шу билан бир қаторда чет эллик олимлар томонидан ўрганилган баъзи асарлари ҳамда унинг қаламига мансуб деб ҳисобланувчи номи маълум бўлган, ...

Араб тилини ўргатишда инфографикадан фойдаланиш

Ушбу мақолада инфографиканинг аҳамияти, чет тилларини, хусусан араб тилини ўрганишда унинг расмли ва ҳаракатли расм турларидан фойдаланиш йўллари ҳақида маълумот берилган.

Ўзбекистон дўппилари

Бу мақола Ўзбекистон ҳудудига оид миллий бош кийим — дўппилар ҳақида бўлиб, ҳозирда такомиллашиб санъат даражасига етган, каштачиликнинг нафис тури бўлган дўппиларнинг безаклари, шакллари ҳамда мактабларнинг ўзига ҳос ҳусусиятлари ҳақида маълумотлар ...

Сўз ясаш жараёни ва унинг араб адабий тилининг луғат таркибини шакллантиришдаги роли

Мақолада араб тилида сўз ясашнинг асосий услублари: морфологик ва лексико-семантик соҳалари, лексика билан грамматика ўртасидаги боғланиш, араб сўзларининг ўзагига ва таркибий андозасига кўра таснифи хақида айтилади.

Тафсири Қушайрий Қўлёзмаси

Бу мақолада ҳижрий тўртинчи асрда яшаган Абул Қосим Абдулкарим ибн Ҳавозин Қушайрийнинг ҳаёти ва унинг “Латоифул ишорат би тафсирил Қуръон” (Қуръон тафсир қилишдаги нозик ишоралар) асари ҳақида маълумот берилган. Асарнинг ўзига хос хусусиятлари, услу...

Халқ оғзаки ижодида сўз санъати

Ёш авлодни маънавий тарбиясини мукаммал қилиш, уларнинг қалбида ватанга бўлган муҳаббат, меҳр-оқибат каби инсоний фазилатларни шакллантириш, ҳар томонлама етук қилиб тарбиялашда халқ оғзаки ижоди намуналарининг муҳим жихатлари: бахшиёна достонлар, иб...

Задать вопрос