Алишер Навоий ижодига Мирзо Улуғбек илмий мактабининг таъсири | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №6 (296) февраль 2020 г.

Дата публикации: 08.02.2020

Статья просмотрена: 208 раз

Библиографическое описание:

Мукимжонова, М. М. Алишер Навоий ижодига Мирзо Улуғбек илмий мактабининг таъсири / М. М. Мукимжонова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 6 (296). — С. 344-345. — URL: https://moluch.ru/archive/296/67175/ (дата обращения: 17.12.2024).

Мақолада Темурий шахзода Мирзо Улуғбекнинг илмий мероси хақидатўхталиб, шеърият мулкининг султони Алишер Навоий ижодида Мирзо Улуғбекнинг илмий натижаларидан қайси ўринларда фойдаланилгани изоҳланган.

Калит сўзлар: Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Самарқан, тарих,қуёш, ой, телескоп, мадраса.

В статье рассматривается научное наследие великого узбекского правителя Мирзо Улугбека и объясняется использование научных результатов Мирзо Улугбека в творчестве поэта Алишера Навои.

Ключевые слова: Мирзо Улугбек, Алишер Навои, Самарканд, история, Солнце, Луна, телескоп, медресе.

Жаҳон цивилизация марказларидан бўлган Марказий Осиёда илм-фан ривожланиши анча қадимга бориб тақалади, айниқса ўрта асрларда бу жараён энг юксак чўққига кўтарилган. IX-асрдан бошлаб Ўрта Осиё ва Хуросонда сомонийлар, қорахонийлар, хоразмшоҳлар ва темурийлар ҳукмронлик қилган даврда илм-фан, жумладан фалаккиёт илми тез суръатда ривожланганини кўриш мумкин. Темурийлар даврида яратилган илмий салоҳият ва янгиликлар нафақат ўз даври, балки кейинги асрлардаги илм- фан ривожига ҳам катта таъсир кўрсатди. Темурийзодалардан бўлмиш Улуғбек Мирзо яратган илмий мактаби ва Улуғбек расадхонаси бугунги кунда Ўзбекистонни жаҳон маданияти бешикларидан бири эканлигини исботлаб турибди.

Мирзо Улуғбек яратган Самарқанд ва Ҳирот астрономик муҳити Алишер Навоийнинг космик дунёқараши шаклланишида муҳим аҳамиятга эга бўлди, ўз асарларида Навоий Улуғбек илмий меросидан олган илмий фаразларини кўп қўллаганлиги бунга далилдир. Шоир ижодида олам тузилиши билан боғлиқ фалакий сўз ва иборалар кўп қайд этилган: фалак (коинот), фалак жавфи (фазовийбўшлиқ), олам зарроти (заррачалар), лайлунаҳор (кун ва тун), чарх (фалакнинг айланма ҳаракати), тўрт унсур (борлиқ асоси), ўн икки бурж (эклептика узра жойлашган юлдуз туркумлари), арз (Ер шар), Қуёш, Ой, беш сайёра (Оламнинг етти қатлик модели), ўн саккиз минг олам (кўп оламлар), хатти муҳит (оламнинг мавҳум қиёфаси-армиляр сфера) кабилар шулар жумласидандир.

Навоийнинг «Муҳокаматул-луғатайн» («Икки тил муҳокамаси») асаридаги

Яна чун «сабъаи сайёра» расадин замирим боғлабтур, деган мисрада [1] шундай маъно мужассам: «Етти сайёра» ни кузатиш мақсадида хаёлимда расадхона бунёд этдим, яъни шоир кўкдаги етти ёритқични хаёлот оламида тасаввур қилган.

1465–1469 йилларда Алишер Навоий Самарқандда яшаб Файзуллоҳ Абуллайс мадрасасида икки йил таҳсил олган ва айнан астрономия ва аниқ фанлар бўйича илмларини чуқурлаштирган. Бу хақида шоирнинг ўзи «Мажолис ун-нафоис» асарида таъкидлаб ўтади.

Алишер Навоийнинг Улеғбек расадхонасини бориб кўрганлиги тўғрисида хеч қайси ёзма манба гувоҳлик бермасада, унинг «Фарҳод ва Ширин» асарини ўқиб туриб Навоий расадхона ва Улуғбек «Зиж»и ҳақида етарлича маълумотга эга эканлигини тушунамиз:

Темурхон наслидин султон Улуғбек,

Ки, олам кўрмади султон анингдек.

Анинга бинойи жинси бўлди барбод,

Ки давр аҳли биридин айламас ёд.

Ва лек ул илм сори топти чун даст,

Кўзи олинда бўлди омон паст.

Расадким боғламиш-зебу жаҳондур,

Жаҳон ичра яна бир осмондур.

Билиб бу навъ илми осмоний,

Ки андин ёзди «Зижи Кўрагоний» [2].

Бундан ташқари Навоий «Мажолис ун-нафоис» асарида Улуғбек ҳақида «Ҳайъат (астрономия) ва риёзийни (математика) хўб билур эрди. Андоқким, зиж битди («ЗижиКўрагоний»ни ёзди) ва рассад боғлади (обсерватория қурди) ва ҳоло анинг зижи оро дашоеъдур» [3],-деб ёзади.

А.Навоийнинг «Садди Искандарий» достонида сутурлоб (астрономик асбоб) ва кўзгу (яъни ойнаи жаҳон) жиҳозлари ҳақида ҳам фикрлар баён этилади. Достонда Искандар (Александр Македонский) Чин хоқони юборган совғалар ичида ойнаи жаҳондан иборат кўзгудан таъсирланади ва коинот жумбоқлари ва оламсирларини билиш учун ўз ихтиёридаги олимларга сутурлоб ва сеҳрли кўзгу ясаттиради.

Дарҳақиқат, Улуғбек илмий мактаби Алишер Навоий ижодида ижобий аҳамият касб этади. Бундан ташқари 1417 йилда Самарқандда Улуғбекнинг сай-харакатлари натижасида Самарқандда юздан зиёд олимлар тўпланган, улар орасида адиблар, муаррихлар, хаттотлар, мусаввирлар, географ ва турли аниқ фан намоёндалари бор эди. Улуғбек 1417 йил Бухорода, 1417–1420 йилларда Самарқандда, 1433 йил Ғиждувонда ўша даврнинг олий ўқув юртларини қурдиради. Навоий ҳам бу анъанани давом эттириб Хуросон да мадраса қурдирганлиги тарихдан маълумдир.

Адабиётлар:

  1. А. Навоий. Асарлар. «Муҳокаматул-луғатайн»// Ўнбештомлик. 14-то м. Т.,1966. 32-б.
  2. А. Навоий. «Фарҳодва Ширин»(насрий баёни билан).Т.,1968.59б.
  3. А. Навоий. Асарлар. 12-том, 171-б.
Основные термины (генерируются автоматически): Ширин.

Ключевые слова

мадраса, тарих, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Самарқан, қуёш, ой, телескоп

Похожие статьи

Сирожиддин Саййид ижодида Ватан тимсоли

Ушбу мақолада Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг Ватан мавзусида яратган шеърлари ижодкорнинг “Қалдирғочларга бер айвонларингни” ва “Онамнинг кулчалари” тўпламларидаги бадиият намуналари мисолида таҳлил қилинади. Ижодкорнинг Ватан тимсолини ...

«Ат-Таърифот» асарининг Қуръон илмларига оид истилоҳларнинг ўрганилишидаги илмий аҳамияти

Мақолада Саййид Шариф Журжонийнинг илмий даражаси, олимнинг диний истилоҳлар таърифларига бағишланган «ат-Таърифот» номли асари, асарда Қуръон илмларига оид истилоҳлар ёритилиши тадқиқ этилган.

Бошланғич синфларда Алишер Навоий асарларини ўқитиш усуллари

Ушбу мақолада умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчиларида Алишер Навоий ижодини ўрганиш зарурлиги масалалари, умумтаьлим мактабларида илмий-амалий билимларини чуқурлаштириш таьлим-тарбия самарадорлигини сифат босқичига кўтариш фикрлари баён эти...

Фарғона вилоятидаги диний ташкилотлар фаолияти

Мақолада Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминланиши ҳамда мамлакат сиёсий ҳаётида кўп миллатли фуқароларнинг ижтимоий ҳимояланишини хуқуқий кафолатлари, Фарғона вилоятида фаолият юритаётган диний ташкилотлар тарихи ҳақида...

Диний мутаассиблик моҳиятини турли ижтимоий фанларда талқин этилиши

Ушбу мақолада диний мутаассиблик муаммоси, мутаассиб оқимларга янги аъзони жалб қилиш усуллари, унинг ижтимоий-психологик хусусиятлари муҳокама қилинган. Шунингдек, ақидапараст оқимларнинг таъсирига тушиб қолишни сабаблари ёритилган.

Меҳрдан яралган шеърият (Сирожиддин Саййид ижодида она тимсоли)

Ушбу мақолада етук ижодкор Сирожиддин Саййид шеъриятидан ўрин олган Она тимсолига бағишланган ижод намуналари мисолида шоирнинг бадиий тасвир маҳорати ва поэтик ифодалар яратиш санъати талқин қилинган. Ижодкорнинг ўзига хос бетакрор услуби ёритиб бер...

Тафсири Қушайрий Қўлёзмаси

Бу мақолада ҳижрий тўртинчи асрда яшаган Абул Қосим Абдулкарим ибн Ҳавозин Қушайрийнинг ҳаёти ва унинг “Латоифул ишорат би тафсирил Қуръон” (Қуръон тафсир қилишдаги нозик ишоралар) асари ҳақида маълумот берилган. Асарнинг ўзига хос хусусиятлари, услу...

Абдулҳай ал-лакнавий асарларининг мавзу жиҳатидан таҳлили

Мақолада Абдулҳай ал-Лакнавий асарларининг мавзу жиҳатидан таҳлили келтирилган. Ўтказилган таҳлиллар асосида тадқиқотнинг навбатдаги босқичлари учун истиқболлар белгилаб олинган.

Янги даврнинг илк адабий портрети: бардавомлик ва такомил сари

Ушбу мақолада маҳоратли ижодкор Омон Матжон ҳақида яратилган илмий изланишлар тадқиқи мисолида шоир адабий портретига чизгилар берилган, асарлари хусусида қимматли фикр-мулоҳазалар билдирилган. Омон Матжоннинг ижодий ва маънавий қиёфаси, ёрқин истеъд...

Шахс касбий йўналганлиги ривожланишида масъулиятлиликнинг аҳамияти

Мазкур мақолада касбий масъулиятлилик, шахснинг мотивлар тизимининг ўзига хослиги, касбий йўналганликда қизиқишлар ва шахсни бирлиги масалари таҳлил қилинган.

Задать вопрос