Ўзбекистонда диний бағрикенглик анъаналарининг ёшлар тарбиясида тутган ўрни | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 27 апреля, печатный экземпляр отправим 1 мая.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №6 (296) февраль 2020 г.

Дата публикации: 08.02.2020

Статья просмотрена: 95 раз

Библиографическое описание:

Кодиралиева, Ш. О. Ўзбекистонда диний бағрикенглик анъаналарининг ёшлар тарбиясида тутган ўрни / Ш. О. Кодиралиева, Шохсанам Курбонова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 6 (296). — С. 342-344. — URL: https://moluch.ru/archive/296/67174/ (дата обращения: 19.04.2024).



Мақолада Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминланиши ҳамда мамлакат сиёсий хаётида кўп миллатли фуқароларнинг ижтимоий ҳимояланишини хуқуқий кафолатлари ёритилган. Турли миллатлар урф-одатлари ва анъаналарини чуқур хурмат қилган холатда тиня ва тотув яшашларини таъминланиши давлатнинг истиқболли ривожланишидан даракдир.

Калит сўзлар: Дин, миллат, бағрикенглик, ташкилот,анъаналар, конфессия, алломалар.

В статье представлены религиозная толерантность и межнациональное согласие в Узбекистане, а также правовые гарантии социальной защиты транснациональных корпораций в политической жизни страны. Обеспечение мирного сосуществования и уважения к обычаям и традициям разных народов является признаком будущего развития страны.

Ключевые слова: религия, нация, толерантность, организация, традиция, исповедь, ученые.

Диний бағрикенглик ғояси — ҳилма-ҳил диний эътиқодга эга бўлган кишиларнинг бир замин, бир Ватанда олийжаноб ғоя ва ниятлар йўлида ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшашини англатади. Диний конфессиялар муаммолари билан боғлиқ жамиятдаги мунозараларда мамлакатимиз шаклланиши ва тараққиётининг турли босқичларида виждон эркинлигини амалга ошириш масаласи алоҳида ўрин эгаллайди.

1991 йил Ўзбекистонда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” қонун қабул қилиниб, унда давлат томонидан турли динларга эътиқод этувчи ва диндор бўлмаган фуқаролар, диний ташкилотлар тўғрисида бағрикенглик ҳамда ўзаро хурмат муноабатларининг ўрнатилишига имконият яратилиши, уларнинг муносабатларини қарама-қарши қўйиш ва чуқурлаштириш, конфессия ва гуруҳлар ўртасида душманликни келтириб чиқаришга йўналтирилган диний фонатизм ва экстремизм харакатларига йўл қўйилмаслиги аниқ тарзда айтиб ўтилган.

“Имом Бухорий, Имом Термизий, Хўжа Баҳовуддин Нақшбанд, Хўжа Аҳмад Яссавий, Ал-Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Бобур ва бошқа кўплаб буюк аждодларимиз миллий маданиятимизни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшдилар, халқимизнинг миллий ифтихори бўлиб қолдилар”.(3)

Юртимиз алломалари томонидан яратилган ислом манбаларида диний бағрикенгликка оид матнларни кўплаб топиш мумкин. Шу нуқтаи назардар қараганда, ўзга дин вакиллари билан ёнма-ён яшаб келган халқимизда диний бағрикенглик фақат зарурат келтириб чиқарган эҳтиёж эмас, балки хаёт тарзига сингиб кетган ўзига хос фазилат эканини кўришимиз мумкин. Буни юртимизда яҳудийлик ва христианликка бўлган муносабатнинг тарихий ва замонавий ҳолати таҳлили мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Тарихан Марказий Осиё турли маданиятларнинг ўзаро тўқнашуви, таъсири ва бойишига имконият яратган ҳудудлардан ҳисобланади.

Бугунги кунда кўплаб ёшларимиз юқорида номлари келтирилган алломаларимизнинг маънавий мероси билан яқиндан танишиб, ўзларининг билим ва кўникмаларини ошириш имкониятига эгадирлар.Бундан фарқли ўлароқ ҳозирда диний урф-одатлар, анъаналар, қадриятларни сақлаб қолиш ва ривожлантириш учун етарли шарт шароитлар мавжуд.

Республикада ислом билан бир қаторда турли диний конфессияга мансуб ташкилотлар эмин-эркин фаолият кўрсатмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2011 йилнинг 1-январидаги маълумотларига кўра республикамизда 2051 та исломий ташкилот, жумладан, 2039 та масжид, Тошкент ислом институти, 9 та ўрта махсус ислом билим юрти фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, жами 176 та ноисломий диний ташкилот, шулардан 160 та христиан черкови, 8 та яҳудий синагогаси, 6 та баҳоий жамоаси, 1та Кришнани англаш жамияти ва 1 та будда ибодатхонаси фаолият олиб бормоқда. Истиқлол шарофати туфайли тарихда биринчи марта Тошкентда православ ва протестант семинариялари фаолият кўрсата бошлади. 1995 йил октябр ойида минтақамизда биринчи бор Тошкент шаҳрида “Бир само остида” шиори билан ўтказилга халқаро мусулмон-насроний конференция, 1996 йил ноябрида эса рус проваслав черкови Тошкент ва Ўрта Осиё эпархиясининг 125 йиллик тантаналари ўтказилгани юртимиз ва халқимизга хос бағрикенглик анъаналарининг ёрқин мисоли бўла олади. Ушбу конференцияда проваслав черкови вакиллари таъкидлаганларидек, Ўрта Осиёдаги мусулмон ва христианларнинг ўзаро тотувликдаги аҳил қўшничилик анъаналари юқори даражада бўлиб, мамлакатлар фуқаролари учун ўрнак бўлишга арзийди.

Бу каби мисолларни бошқа диний жамоаларнинг Ўзбекистондаги фаолиятида ҳам кузатишимиз мумкин.

Фикримизча, диний бағрикенгликнинг ёшлар тарбиясида тутган ўрни тўғрисида гапирганда қуйидагиларга эътибор қаратиш мумкин:

Биринчидан, ёшларимизнинг виждон эркинлигига оид ҳуқуқий билимларини ошириш, уларни тегишли меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар билан таништириш мақсадга мувофиқдир. Бунда, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддаси ва 1998 йил май ойида янги таҳрирда қабул қилинган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар” тўғрисидаги қонуннинг мазмуни билан яқиндан таништириш катта аҳамиятга эга.

Иккинчидан, ёшларимизни виждон эркинлиги ва диний бағрикенглик анъаналари асосида тарбиялашимиз даркор. Юртимизда қадим даврлардан этник ва диний хилма-хилликка эътибор ҳамда хурмат билан қараб келинган. Бу каби тарихий меросимиз асосида ёшларимизни тарбиялашамиз бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда.

Адабиётлар:

  1. Усмонов И. Ўзбекистон — диний бағрикенглик анъаналари меросхўри\\ http:// www.tiu.uz.
  2. И.Каримов “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари”, Т.: 1997й


Ключевые слова

конфессия, Дин, миллат, бағрикенглик, ташкилот, анъаналар, алломалар
Задать вопрос