Мақолада тарих фани, уни ўқитишда замонавий педогогик технологиялардан фойдаланиш ва ёшларни тарбиялашда тарих фанинг ўрни хақида ёритилган. Барча педогогик технологиялардан самарали фойдаланиш мумкинлиги ва ёшлар билан коммуникацияда вербал ҳамда новербал усулларни қўллаш хақида ёзилган.
Калит сўзлар: тарих фани, педогогик технология, кейс, Конституция, таълим, тарбия, алоқа, муомала.
В статье рассматриваются история науки, использование современных педагогических технологий в ее дедукции, а также роль истории в воспитании молодежи. Написано об эффективном использовании всех педагогических технологий и использовании вербальных и невербальных методов в общении с молодежью.
Ключевые слова: история, педагогическая технология, кейс, конституция, образование, воспитание, общение.
Ўзбекистонда таълим тизимини янада такомиллаштириш масалалари бўйича олиб борилаётган ислохотлар замирида ватанпарвар, виждонли, инсонийликни ўзида акс эттира оладиган юксак маънавиятли кадрларни етиштириб чиқариш ётади. Маълумки, республикамизнинг биринчи президенти И. А. Каримовнинг барча асарларида таълим тизимидаги муҳим ва долзарб масала сифатида ўқувчиларда мустақил фикрлаш малакаларини шакллантириш ва янада ривожлантириш зарурлиги таъкидланган. “Ўқитувчи ва ўқувчи муносабатидаги мажбурий итоаткорлик ўрнини онгли интизом эгаллаши жуда қийин кечяпти, — дейди Президент И. А. Каримов. Ўқитувчининг бош вазифаси ўқувчиларда мустақил фикр юритиш кўникмаларини ҳосил қилишдан иборатлигини кўпинча яхши тушунамиз, лекин, афсуски, амалда, тажрибамизда унга риоя қилмаймиз”1 Муаммонинг ечимини янгича таълим тизимида кўрамиз.
Дарҳақиқат, ноанъанавий таълим бевосита тажрибага асосланиб, мустақил фикр юритиш малака ва кўникмаларни шакллантирувчи ўқиш жараёни экан, у ўқувчи ёшларни шахс сифатида камол топтиришни кўзда тутади, кундалик турмушда фаол бўлишга чорлайди, вақеа ҳодисаларни танқидий нуқтаи назардан баҳолай олишга ундайди, буларни мактабда олган билимлари асосида демократик жамиятнинг фаол аъзосига айлантиради.
Буюк муаллим Конфуций бу амалларни биздан 1500 йил аввал таърифлаб, “Эшитганим ёдимдан чиқади, кўрганим ёдимда қолади, ёзганим ва таҳлилим менга тушунтиради” деган фикрлари бугунги кунда таълим тизимида фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Педагогик технологияда ўқитувчи талабанинг ўқув материалини тўлиқ ўзлаштириши ва иқтидорини ривожлантириши учун имконият яратиши лозим.Машғулотларда талабанинг фикр-мулоҳазалари, ғояари, фаразларига диққат эътиборини қаратиши, айни пайтда, уларнинг коммуникатив ва маданиятлараро компентенцияларини ривожлантириб бориши мақсадга мувофиқдир.
Педагогик технология моҳиятини тўғри тушуниш, ҳар томонлама таҳлил қилган ҳолда илмий тарзда ўзлаштириш, тадбиқ этиш йўлларини қидириш ўқитувчидан ўз устида тинимсиз ишлашни талаб этади. Таълим ахборот муҳитининг кун сайин кенгаяётганлиги таълим-тарбия жараёнига давр талаби нуқтаи назаридан янгича қарашни, ўқитишнинг самарали йўлларини ишлаб чиқишни талаб этади.
“Ўзбекистон тарихи” фанини ўқитишда янги педагогик технологияларнинг барчасидан унумли фойдаланиш мумкин, жумладан, “Педогогик коммуникацияда психологик компетентлик” тренинг дастуридан фойдаланиш ҳам самарали натижа беради. Ушбу тренингни икки босқичда:
- “Коммуникатив кўникмалар ва малакаларни аниқлаш ҳамда ривожлантириш” босқичи.
- “Вербал ва новербал коммуникация моҳиятини очиш” босқичлари орқали амалга оширилади.
Бунда аввало “коммуникация сўзига” таъриф беришимиз лозим. “Коммуникация”- муомала, диалог, алоқа, одамлар ўртасидаги маълумот алмашиниш каби маъноларни билдиради. Агар одамлар ўртасида ўзаро тушуниш бўлса, коммуникация самарали бўлади.
Коммуникация воситалари нималардан иборат. Одамлар қандай муомала қилишади? Одамлар асосан вербал ва новербал воситалар ёрдамида муомала қилишади. Талабаларга “Ўзбекистон тарихи”ни ўқитишда айнаншу воситаларнинг аҳамияти каттадир. Чунки, ўзга кишилар билан суҳбатда асосий маълумотни 10–30 фоизини вербал коммуникациядан оламиз, 65–80 фоиз маълумотни эса новербал коммуникациядан оламиз.
Шунингдек, “Ўзбекистон тарихи” фанини ўқитишда ҳамкорликда ўрганиш моделидан ҳам унумли дойдаланиш мумкин.Бу модел ўқув мақсадларига қуйидаги методлар ёрдамида эришиш мумкин:
Кичик гуруҳлада ишлаш, тўрт поғонали, ақлий ҳужум, инсерт техникаси, кейс стади методи, ролли ўйинлар, ишбоп ўйинлар, муаммоли таълим, давра суҳбати, баҳс-мунозара, муаммоли вазият, лойиҳа маъруза, йўналтирувчи матн, тушунчалар таҳлили.
Юқоридаги методларнинг барчасидан машғулотлар давомида унумли фойдаланиш мумкин, айниқса “ақлий хужум” методи фанни ўқитишда катта фойда бериши мумкин. Масалан, талабаларга бирор-бир муаммо ечимини ташлаб, гурух аъзоларидан индивидуал фикрлар билиб олинади. Сўнгра умумий тўғри хулоса чиқарилади. Мисол учун, “Мустақиллик Декларацияси” (1990 йил 20-июн)да мавжуд моддалар таҳлили ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилингунгача (1992йил 8-декабрь) “Мустақиллик Декларацияси”нинг аҳамияти тўғрисида талабаларнинг шахсий дикрлари сўралади, энг сўнггида ўқитувчи ўз фикрини билдириб хулоса билдиради.
Шунингдек, инсерт техникаси ҳам “Ўзбекистон тарихи” фанини ўқитиш самарадорлигини оширади. Бу техника орқали талабалар қадимий манбалар, қўлёзмаларбилан танишишлари муцмкин, улар устида ишлашни ўрганади ва уларнинг фан бўйича илмий салоҳиятлари янада ортади.
Кейс стади методи тарихнинг замонавий муаммолари ечимини ҳал этишда катта аҳамиятга эга. Аввало ушбу метод хақида қисқача маълумотга эга бўлиш мақсадга мувофиқ.
Таълимий (ўргатувчи) вазият-кейс-стади (инг. case-тўплам, аниқ вазият, stady-таълим, ўргатиш)-ҳаётдан олинганмавжуд вазиятларга асосланган ҳолда ташкиллаштирилган ёки оддий муаммоларни келтириб чиқарувчи сунъий равишда яратилган вазиятларнинг таълим олувчиларга мақсадга мувофиқ равишда ечимини излашни ўргатиш усули.
– ташкиллаштириш-ҳаётида маълум бир талаблар баёниниг ёзма равишдаги кўрсатмаси, таълим олувчиларни муаммоларни шакллантиришга ва уларни ечишда мақсадга мувофиқ вариантларини излаб топишга йўналтирувчи инсонлар гуруҳи ёки битта (индивид) инсон;
Кейс таълим олувчиларга вазиятни аниқлагунича амалий фаолиятни моделлаштиришга, гипотезани шакллантиришга, муаммоларни ажратиб олишга, қўшимча ахборотларни йиғишга, гипотезани аниқлашга ва ечимини топишда аниқ йўлларини лойиҳалаштиришга имконият беради.
Адабиётлар:
- И. А. Каримов “Баркамол авлод — Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори”. Т.: “Шарқ”. 1997. Б-5.
- Б.Байджанов. “Ёшларни тарбиялашда педагогик жараённинг аҳамияти”, “Хабарлар” илмий журнал, Фарғона 2010. 1-сон, Б-45
- З.Хатамова “Тарих фанини ўқитишда педагогик технологиялардан фойдаланиш усуллари.”, “Хабарлар” илмий журнал,Фарғона 2010й, 1-сон, Б-53.