Навоийда Шоҳимардон | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 4 мая, печатный экземпляр отправим 8 мая.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №3 (293) январь 2020 г.

Дата публикации: 17.01.2020

Статья просмотрена: 64 раза

Библиографическое описание:

Маматова, Н. М. Навоийда Шоҳимардон / Н. М. Маматова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 3 (293). — С. 478-481. — URL: https://moluch.ru/archive/293/65865/ (дата обращения: 25.04.2024).



Ушбу мақолада бугунги кунда долзарб мавзулардан бирига айланган зиёратгоҳлар мавзуси хусусан, аҳоли орасида зиёратгоҳ-қадамжолар ва зиёрат маросимлари билан боғлиқ масалалар акс этган. Навоий вилоятидаги Ҳазрат Али ибн Абу Толиб ва Ҳазрати Ҳасан, Ҳусайн қабрлари ҳақидаги маълумотлар келтирилган.

Калит сўзлар: зиёрат, зиёратгоҳ, қабр, Нурота, Шоҳимардон.

В этой статье затрагивается тема паломничества, которая является актуальной на сегодняшний день. На примере святыни Шахимардан в узбекском городе Навои рассматриваются культовые обряды и традиции, связанные с паломничеством среди населения. Описываются гробницы Хазрата Али ибн Аби Талиба и Хазрата аль-Хасана и Хусейна в Навоийской области.

Ключевые слова: Навои, паломничество, святыня, гробница, Нурота, Шахимардан.

Ўзбекистон дунёнинг муҳим цивилизация бешикларидан бири сифатида, азалдан жаҳон тамаддуни ва ривожига улкан ҳисса қўшиб келган. Бунда моддий ва маънавий бойликларнинг бўлаги ҳисобланган муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳларнинг ўрни ва аҳамияти катта. Улар халқнинг миллий бoйлиги сифатида дунё маданиятининг муштарак қисмига айланган.

Бугунги кунда зиёратгоҳлар ва қадамжоларни ўрганиш жудаям долзарб мавзулардан бирига айланди. Деярли ҳар бир вилоят, туманлардаги нафақат машҳур жойлар балки оммага номаълум бўлган тарихий зиёратгоҳлар ҳам аниқланиб ўрганилмоқда. Чекка-чекка ҳудудларда ҳозиргача сақланиб қолган қабрлар ва мақбаралар обод қилиниб аҳоли зиёрати учун шароитлар яратилмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев: “Ўзбекистон ҳам саёҳат, ҳам зиёрат учун қулай мамлакат. Чунки она заминимизда бутун дунёга маълум ва машҳур бўлган аждодларимиз мангу қўним топган. Улар қолдирган бой маънавий-маданий меросга халқаро майдонда қизиқиш жуда катта. Бизнинг вазифамиз аждодларимиздан қолган зиёратгоҳ ва қадамжоларни асраб-авайлаб келажак авлодга етказишдир” — деб таъкидлаганлар [1].

C:\Users\Fujitsu\Downloads\Telegram Desktop\photo_2019-12-20_14-49-59.jpg

Ўзбекистоннинг иқтисодий зонаси ҳисобланган Навоий вилояти ҳам қадимий зиёратгоҳлар ва тарихий обидаларга бой ҳудуд ҳисобланади. Вилоятга кўпчилик саёхатчилар асосан тарихий жойларни зиёрат қилиш учун ташриф буюришади. Навоий вилоятида бугунги кунгача 400 дан ортиқ тарихий ва моддий объектлар аниқланган ва рўйхатга олинган. Кармана туманидаги Ҳазрати Қосимшайх хонақоҳи ва зиёратгоҳи, Нурота шаҳридаги муқаддас зиёратгоҳ ва чашма. Мирзачўлдаги Работи Малик ва Сардоба. Зараутсой қоятош суратлари. Пайғамбаримиз (с.а.в) набиралари Ҳазрати Ҳасан ва Ҳусайнларнинг рамзий қабрларидир Ғазғон шаҳарчасида жойлашган Шоҳимардон зиёратгоҳи шулар жумласидандир.

Мамлакатимизда “Шоҳимардон”, “Шери Худо”, “Ҳайдар”, “Муртазо” номлари билан шарафланган Ҳазрат Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳуга нисбат берилган жойлар учрайди. Шулардан биттаси Навоий вилояти Нурота туманидаги Ғозғондадир. Яна шу номдаги зиёратгоҳ Жиззах вилоятидаги Туркман қишлоғида ҳамда Фарғона вилоятидаги Шоҳимардонда ҳам бор.

“Шоҳимардон” форсча «мардлар шоҳи» деган маънони беради. Бу ном Ҳазрат Али каррамаллоҳу важҳаҳунинг мардлиги ва шижоати шарафига берилган. Ўлкамизда Ҳазрат Али номи билан аталган жойлар ҳақида тарихий манба йўқ. Оғзаки ҳикоятларгина учрайди. Ғозғондаги мақбара соф мармардан тикланган. 1904–1908 йиллари Бухоро амири Саид Олимхоннинг онаси Муҳаррамбону тубдан таъмирлатиб, ёнига масжид ҳам қурдирган. Аслида Ҳазрат Али каррамаллоҳу важҳаҳу милодий 661 йилнинг 19 январида вафот этган. Қабри Куфа яқинида бўлган, кейинчалик Нажафга кўчирилган.

C:\Users\Fujitsu\Downloads\Telegram Desktop\photo_2019-12-20_14-50-37.jpg

Халқ турмуш тарзида зиёрат замирида умид қилиш, енгил тортиш, дарддан халос бўлиш, руҳий таскин топиш савоб ишга қул уриш каби мақсадлар ётади. Узоқ-яқиндан шу мақсадни амалга ошириш учун зиёратчилар ташриф буюради.

Навоий вилояти Нурота тумани Ғозғон шаҳарчасидаги бу зиёратгоҳ тепаликлар орасида жойлашган бўлиб ҳавоси тоза, файзли бир маскандир. Кираверишда баланд қилиб Шоҳимардон ёзуви туширилган мармар арк қурилган. Ундан ичкарироқда рамзий қабр жойлашган айвонли уй бор. Қабр олдида 2 та устун бўлиб зиёратчиларнинг аксарияти шу устунлар орасидан уч марта айланиб ўтишади. Эмишки, кимда-ким ният қилиб шу устунлар орасидан уч марта ўтса, унинг нияти амалга ошади. Албатта бу амаллар бориб-бориб йўқолиб кетишилан умидвормиз.

Пайғамбаримиз (с.а.в) набиралари Ҳазрати Ҳасан ва Ҳусайнларнинг қабрлари Навоий вилояти Нурота тумани Нурота шаҳарчасида жойлашган машҳур зиёратгоҳлардан бири. Бу ерга ташриф буюрувчилар сони ниҳоятда кўп. Қабрлар атрофи кўкаламзорлаштирилиб, зиёратчилар учун кўркам зиёратгоҳга айлантирилган. Зиёратгоҳ структурасига келадиган бўлсак, қабрлар ёнма-ён хоналарга қўйилган. Зиёратгоҳнинг бош дарвозаси Навоий-Нурота йўлининг ўнг томонида йўл бетида жойлашган. Дарвозадан кириб бироз юрганиздан сўнг зиналар орқали чиқиб қабрлар жойлашган хоналарга кирилади. Хоналар олдида ўриндиқлар қўйилган у ерда зиёратгоҳ Имоми зиёратчилар билан бирга Қуръон тиловат қилиб ўтиради. Қабрларни зиёрат қилишга келганлар ўзлари билан ислар ва турли хил ширинликлар олиб келишиб эҳсон қилиб ташаб кетишади. Қабрларни зиёрат қилишга келганлар шу эҳсонлардан йиешса бизга савоби тегади деб ўйлашади. Чиқаверишда йўлак четида диний китоблар ҳамда турли хил безакли тақинчоқ ва ашёлар сотиладиган расталар бор. Улардан сотиб олган инсонларнинг мақсади зиёратга келолмаган қариндош-уруғ, танишларига етказиш. Шу билан зиёратда сизни ҳам эсладик ва сизга эсдалик учун мана шуни олиб келдик деб, зиёратга боролмаган инсонни кўнглини кўтариб қўйиш.

Хулоса қилиб айтганда, бугунги кунда зиёратгоҳлар фаолиятида камчилик ва муаммолар талайгина. Бунга ўтган асрда мустабид тузум сиёсати ва аҳоли миллий-маданий қарашларига таъсири ҳамда ҳали-ҳанузгача баъзи ҳудудларда инсонлар онгида қотиб қолган бидъат амалларни тарк этолмаслик сабаб деб қаралади. Аслида зиёрат(арабча — бирор ерга ёки шахс ҳузурига бориш) — муқаддас жойларга, мозор ва қабристонларга бориб, муайян расм-русмларни бажариб келиш. Зиёрат маросими одатда қабр тепасида Қуръондан маълум сураларни (айниқса Фотиҳа сураси) ўқиб марҳум ҳаққига дуо қилиш, шунингдек хайр–эҳсон, садақа беришдан иборат [2, 184 б.]. Ўзбек халқи турмуш–тарзида сақланиб қолган урф одатлар, миллий қадриятларнинг ўзига хос кўринишлари зиёратгоҳларда ўз ифодасини топган.

Зиёрат қилиш одати нафақат муқаддас жойларга нисбатан, балки ота–она ва барча қариндош–уруғлар, аждодлар руҳига боқий ором топган қабристонларга бориб, дуои фотиҳа қилиш, қариялар, касалманд кишиларнинг холидан хабар олиш ҳам зиёрат қилиш саналади. Диний уламолар фикрига кўра, зиёрат эркаклар учун мустаҳаб амаллардан бири ҳисобланган. Аёллар учун фақатгина Муҳаммад пайғамбарнинг қабрини зиёрат қилишга махсус рухсат берилган холос. «Риёзу–с–солиҳий»нинг туркий шарҳида эса аёллар учун ҳам қабр зиёратининг зарари йўқ, фақат бунда фитнадан холи бўлиш, ислом ахлоқи ва интизомига, зиёрат одобига риоя қилиш шарт деб кўрсатилган [3, 19 б.]. Исломшунос Б.Бобожоновнинг таъкидлашича эса, зиёрат амалиёти исломда илк даврларда таъқиқланган ва кейин пайдо бўлган [4, 24–42 б.]. Бугунги кунда ҳам зиёратчилар асосан турмуш қурганига бир неча йил бўлган бироқ фарзанд кўролмаётган келинлар, турмушга чиқишни хоҳлаётган бироқ “бахти очилмаган” қизлар, ўқишга киролмаган ёшлар, оғир дардга чалинган инсонларнинг яқинлари, қариндош-уруғи жазони ўташ жойларида яъни қамоқда маҳкум этилганларнинг ҳамда ака-укаси, турмуш ўртоғи узоқ юртларга ишлаш мақсадида кетганларнинг оила аъзолари ҳисобланишади. Улар зиёрат қилиб, қабрни силаб, унга бошлари қўйиб йиғлаб ёлворишади шундай ҳаракатлар орқали гўёки қалблари таскин топиб, мушкуллари осон бўлади деб ўйлашади. Бундай ҳаракатлар эса ислом динига мутлақо зид амаллар ҳисобланади. Мазкур ҳолатлар бориб-бориб ширкка олиб келиши мумкинлиги уламолар томонидан тасдиқланган.

Юқоридаги ислом динига зид бўлган амаллар ўрнига биз зиёратгоҳларда қандай аммаллар билан савоб олиш мумкинлигини ечим сифатида келтирдик: “Тирикларнинг дуо ва садақаларидан ўлганларга манфаат бордир”.

Шарҳ: Аҳли сунна ва жамоа ўлганлар тирикларнинг қилган амалидан манфаат олишларига иттифоқ қилганлар.

Мусулмонларнинг унинг ҳаққига қилган дуолари, айтган истиғфорлари ва унинг номидан қилган садақалари ва ҳажлари бунга мисолдир.

Баданий ибодатнинг савоби ўлганга етадими, йўқми, деган масалада ихтилоф бўлган. Баданий ибодат рўза, намоз, Қуръон қироати ва зикрга ўхшаган нарсалардан иборат. Абу Ҳанифа, Аҳмад ибн Ҳанбал ва жумҳур (кўпчилик) “Баданий ибодат савоби ўлганга етади”, — дейдилар. Шофеъий ва Молик “Етмайди”, — дейдилар. Ўлганга ўзидан бошқанинг амали савоби етишига далил Қуръонда, Суннатда, Ижмоъда ва Қиёсда бордир. Шунингдек, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан қабрларни зиёрат қилган вақтда ўлганларга дуо қилиш ҳақида ҳадислар келган.

Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай жавоб берганлар: “Ассалому алайкум, эй мўмин ва мусулмонлар диёри аҳли. Аллоҳ биздан ва сиздан олдин ўтганларни-ю, кейин қолганларни раҳм қилсин. Ва албатта, биз ҳам сизларга келиб қўшиламиз” [5].

Адабиётлар:

  1. www.lex.uz.
  2. Ислом. Энциклопедия: А–Ҳ /Шайх Абдулазиз таҳрири остида.–Т.:“ЎзМЭ”. 2017. — Б.184.
  3. Мирзо Аҳмад Хушназар. Қабристон зиёрати одоби.–Т.: Мовароуннаҳр, 2005. — Б.9.
  4. Бобожонов Б. М. «Новшество (бид‘ат) — худшее из заблуждений» Фетишизация ритуальной практики глазами кокандских авторов XIX в. –М.: Pax Islamica 1(4) /2010. — С. 24–42
  5. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Сунний ақийдалар” китобидан. “Hilol” нашриёт-матбааси 2019 йил.


Ключевые слова

зиёрат, зиёратгоҳ, қабр, Нурота, Шоҳимардон
Задать вопрос