Табақот жанридаги адабиётлар таснифи | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №2 (292) январь 2020 г.

Дата публикации: 10.01.2020

Статья просмотрена: 59 раз

Библиографическое описание:

Жураева, М. Т. Табақот жанридаги адабиётлар таснифи / М. Т. Жураева. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 2 (292). — С. 447-449. — URL: https://moluch.ru/archive/292/65860/ (дата обращения: 17.12.2024).

Бу мақолада мусулмон тарихшунослидаги жанрлардан бири бўлган табақот биобиблиографик жанри тадқиқ қилинган. Шунингдек, биобиблиографик луғатлар билан боғлиқ айрим назарий мулоҳазалар келтирилиб, ушбу турдаги адабиётларнинг таърифи ва таснифи кўриб чиқилган.

Калит сўзлар: табақа, табақот, биографик луғат, саҳоба муҳаддисларнинг табақаси, авлод, биобиблиография.

В статье рассматриваются биобиблиографические словари (табакат) как один из основных жанров мусульманской историографии. Статья включает некоторые теоретические соображения, связанные с биографическими словарями. Статья включает в себя определение и классификацию данного вида литературы. В статье предпринята попытка дать определение биобиблиографическому словарю в целом.

Ключевые слова: биографический словарь, табака, табакат, табака cахабов (сподвижники Пророка), табака мухаддисов, поколение, биобиблиография.

Араб тили луғатида табақа сўзи “қават” ёки “қамраб оладиган ёки ўраб оладиган нарса” деган маъноларни англатади [1, с. 209]. Бундан ташқари табақа сўзининг “авлод” деган маъноси ҳам бор. Ибн Аббос (р.а.)нинг таъкидлашича, битта табақа йигирма йилни ташкил этади [1, с. 211]. Бу атаманинг тарихшунослик соҳасидаги қўлланилиши эса олимларнинг тоифаларига ишора қилишдан иборатдир. Яъни муҳаддислар (муҳаддисун), тиловат қилувчилар (қурро), шоирлар (шуаро), бир мазҳабдаги ҳуқуқшунослар (фуқаҳо) каби тоифаларга ажратиш тушунилади [2, с. 214–215].

Дастлаб, табақалар хронологик тартибда жойлаштирилган бўлса, кейинчалик умумий тартибдаги ёки бирон бир мавзу доирасида ва алифбо тартибида таснифлашга ўтилди [3, с. 371]. Шубҳасиз, биографик луғатлар ислом цивилизациясига ҳисса қўшган етук, машҳур уламолар, уларнинг ҳаёт тарзи, қизиқишлари ва илмий ютуқлари ҳақидаги ноёб маълумотларни сақлашдаги мусулмонларнинг чинакам ихтиросидир [4, с. 93].

Машҳур шарқшунос олим Х.Гиббнинг фикрига кўра, биографик луғатларнинг қандай аҳамият касб этишини билиш учун, бу турдаги адабиётларнинг асл маъносини англаш лозим [5, с. 54].

Ислом дини пайдо бўлишидан олдинги даврда ҳам араблар насабномаларга (ансоб), айниқса насл-насабли оилаларга (ашраф) жуда катта эътибор берганлар [6, с. 49]. Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) дан кейин мазкур ишга янги динний тус берилди. Ислом илмларини келажак авлодга етказиш учун саҳоба, тобеин ва бошқа табақалар ўртасидаги фарқли жиҳатини англаш зарурияти туғилди. Шу аснода олимлар ва ровийларни таснифлашга катта эътибор қаратилди.

Одатий таснифлашда табақот ал-саҳаба (саҳобалар) ва табақат ал-тобеин (саҳобаларнинг издошлари)га бўлиб ўрганилади. Кейинги давр вакиллари алоҳида категорияга ажратилмайди, лекин баъзи олимлар тобеиндан кейинги даврда яшаб ўтганлари алоҳида категорияга киритадилар. Шу билан бирга, баъзи олимлар ҳаттоки ундан кейинги даврда яшаб ўтганларни ҳам алоҳида категорияга ажратадилар.

Ихтисослиги ёки фиқҳий мактабларга алоқадорлиги бўйича алоҳида луғатлар мавжуд, масалан: Қироат қилувчилар (қурро), шоирлар (шуъаро), ҳуқуқшунослар (фуқаҳо), ровийлар (руввот), сўфи авлиёлар (авлиё), ҳадисшунослар (муҳаддисун), тилшунослар (наҳвиййун), ҳанафийлар, моликийлар, шофийлар, ҳанбалийлар ва бошқалар. Шу билан бирга, уламоларнинг барчасини ихтисослигидан ва бирон бир мактабга боғлиқлигидан қатъий назар бир жойда жамлаган умумий луғатлар ҳам мавжуд. Географик таснифга келадиган бўлсак, улар мактабларнинг ҳудудий жойлашувига қараб Дамашқ, Боғдод, Басра каби турли географик ҳудудларндан келиб чиқиб таснифланади. Ва ниҳоят, вақт нуқати назаридан милодий VIII асрдан бошлаб ҳижрий тақвимига асосан ҳар аср учун юз йиллик луғатларни учратиш мумкин [7, с. 91].

Дастлаб табақот адабиёти ҳадис билимдонлари ва фақиҳларга аталганини келтириб ўтгандик. Бундан кўзланган мақсад ҳадис илми эҳтиёжларини қондириш бўлган. Табақотлар исноднинг ҳаққонийлик даражасини аниқлашда маълумотнома ролини ўйнаган. Бизгача етиб келган табақот жанридаги илк асар Ибн Саъд (784–845)нинг “Китоб ат-табақот ал-кубро” (Катта табақалар ҳақида китоб)идир. Асарда ҳадис ривоят қилган 4250 шахс (саҳобалардан бошлаб)нинг таржимаи ҳоли келтирилган [8, с. 438]. Шунинг учун ҳадис ривоят қилишда табақаларнинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга бўлган.

Илмий меросининг асосий қисми йўқолганлиги, ҳанузгача таҳлил этилмаганлиги табақот жанридаги адабиётлар билан иш олиб борувчи ҳар қандай тадқиқотчини ёдида туриши керак бўлган биринчи масала ҳисобланади. Шу сабабли, ушбу турдаги адабиётга тегишли ҳар қандай фикр маълум ва нашр этилган асарларга асосланиши лозим. Баъзи биографик маълумотномаларда кейинчалик йўқолган ёки ҳали топилмаган ёки таҳрир қилинган китоблар тўғрисида маълумотлар ҳам мавжуд. Бу эса биз ҳам ўша адабиётлар асосида хулосани шакллантиришга замин яратади. Ҳанафий биографик луғатларининг пайдо бўлиши тўғрисидаги мавжуд маълумотлар бироз бир — бирига зиддир.

Ҳожи Халифа ўзининг “Кашф аз-Зунун” [9, с. 1097] асарида бу жанрдаги дастлабки манба сифатида шайх Абдулқодир Қураший (ваф.775/1373) қаламига мансуб “ал-Жавоҳир ал-музиййа фий табақат ал-ҳанафиййа” асарини таъкидлайди. Аммо бир неча жумладан сўнг у Нажмиддин Иброҳим ибн Али ат-Тарсусийга (ваф.758/1356) тегишли бўлган “Вафаййат ал-аян фий мазҳаб ал-нуъман” [9, с. 1098] асари ва Салоҳиддин Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Муҳандисга (ваф.769/1367) [9, с. 1099] мансуб номи келтирилмаган бошқа асарни зикр этади.

Уларнинг вафот этган саналаридаги фарқ 17 ва 6 йилларни ташкил этгани ҳамда Ҳожи Халифа уларнинг асарнинг тугатилиш санасини келтирмаганлиги боис мазкур асарларнинг қайси бири биринчи ёзилганини аниқлашда мураккаблик келиб чиқади. Бундан ташқари, охирги икки асарлар йўқолганлиги ҳамда ҳозирги кунгача етиб келмаганлиги сабабли муаллиф “ал-Жавоҳир” асарини биринчи номи чиққан ҳанафий биографик луғати сифатида таъкидлаб ўган бўлиши ҳам мумкин.

Шу билан бирга, Мақдисий Ал-Муҳандисни ва Абдулқодир Қурашийни асарларини ҳанафий ҳуқуқий тизими бўйича ёзилган биринчи табоқат асари сифатида эътироф этади [3, с. 382]. Хулоса қисмида у дастлабки табақот жанридаги асар сифатида Маҳмуд ибн Сулайман ал-Куфийнинг (ваф. 300/912) “Табақот ал-куфиййа фий ал-саадат ал-ҳанафиййа” асарнини таъкидлаб ўтади. Мақдисий бу муаммоли масалани ечишга ҳаракат қилади. Охир оқибат бу ҳанафий мактаби доирасида эмас, балки бу географик жойлашувга мос келишини айтади. Мазкур далил кўп жиҳатдан заифдир. Биринчидан, гарчи нисбат Куфа шаҳрига берилган бўлса ҳам, китобнинг номида ҳанафий табақот жанри бўйича манба эканлиги белгилаб ўтилган. Иккинчидан, муаллифнинг ҳаёти III-IV асрларга тўғри келади. Шундан келиб чиқиб, асар III аср якунида ёзилганлигини тахмин қилишимиз мумкин. Ўша даврда ҳанафийлик мактаби 100–150 ёшда бўлган ҳамда Куфа шаҳри Абу Ҳанифанинг ва мазҳаб уламолари фаолиятининг маркази эди. Шунинг учун Абу Ҳанифа мазҳабига эргашувчиларнинг аксарияти ўша географик ҳудуда фаолият юритиши аниқ фактдир. Шу билан бирга, бу бўйича бошқа ишончли маълумот йўқлиги сабабли мазкур маълумотни тўғрилигини айтиб ўтиш лозим.

Бизнинг давримизга етиб келган яна бир асарлардан бири ва Хожи Ҳалифа ёки Мақдисийнинг юқорида ёдга олинган асарларидан анча аввалроқ пайдо бўлган асар ал-Саймарийнинг “Ахбар Аби Ҳанифа ва асхабихи” [10, с. 67] асаридир. У ўз сарлавҳасида табақот сўзига эга бўлмасада, шу каби асарларнинг барча ҳислатларига эга. Асар Абу Ҳанифа, унинг шогирдлари ва уларнинг муаллиф давригача бўлган талабаларининг биографиясини ўз ичига олади. Табақот ишидаги топилган барча маълумотлар, яъни таваллуд топган йили, насл-насабга кўра хронологик тартиб, илмий шажара, олимлар ҳақида баъзи латифалар, олимлар ҳақида бошқа олимларнинг фикрлари, вафот этган йили ва бошқа маълумотлар асарда топилади. Ушбу маълумотлар санадлари (ровийлар занжири) билан берилган.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ҳанафий биографик луғатлари ҳижрий III асрнинг охирларида пайдо бўлган. Ал-Саймарийнинг иши V асрда давом эттирилди лекин фақатгина VIII асрнинг ярмидагина ушбу луғатларнинг сони ошди.

Шу билан бирга, табақот адабиётлари, Қуръон ва суннатга асосланган, саҳобалардан бошланиб, замон, макон, қабила, илм, мазҳаб ва маслак доирасидаги бир-бирига яқин хусусиятларга эга инсонларни катeгориялаштириш мақсадида илк маротаба мусулмонлар тарафидан қўлланилиб, ривожлантирилган тушунчадир. Чунончи, мазкур жанр тарих ва ҳадис илмларига асосланган бўлса-да, бирламчи ислом илмларига эга инсонларнинг, ҳатто санъат адабиёт ва касб арбобларининг биографик таснифлашда ҳам табақотлардан фойдаланилганини кузатиш мумкин.

Литература:

  1. Abu al-Fadl Jamal al-Din Muhammad ibn Mukarram ibn Manzur. Lisan al- Arab. Beirut: Dar al-Sadir, 1990.
  2. E. J. Brill’s First Encyclopedia of Islam. Leiden: E. J. Brill, 1987.
  3. Makdisi. Biography: Law and Orthodoxy in Classical Islam. Islamic Studies 1993.
  4. Rosenthal Frans. A History of Muslim Historiography. Leiden: E. J. Brill, 1968.
  5. Gibb. H.A. R. Islamic Biographical Literature in Historians of the Middle East. London: Oxford University Press, 1962.
  6. Nisar Ahmed Faruq. Early Muslims Historiography. Delhi: Idarah-i Adabiyat- i-Delli, 1979.
  7. Muhammad Zubayr Siddiqi. Hadith Literature: Development and Special Features. Cambridge: The Islamic Texts Society, 1993.
  8. Ислом энциклопедия. Шайх Абдулазиз Мансур таҳрири остида — Т.: Ўзбекистон миллий энциклопедияси Давлат илмий нашриёти. 2017.
  9. Mustafa ibn Abd Allah Haji Khalifah. Kashf al-Zunun an Asma’al-Kutub va al-Funun. Beirut: Dar Ihya al-Turath al-Arabi, 1941.
  10. Abu Abd Allah Husayn ibn Ali al-Saymari. Akhbar Abi Hanifah wa Ashabih. Haydarabad: Lajnah Ihya al-Maarif al-Numaniyyah, 1974.
Основные термины (генерируются автоматически): III, VIII, биографика, III-IV.

Ключевые слова

авлод, табақа, табақот, биографик луғат, саҳоба муҳаддисларнинг табақаси, биобиблиография

Похожие статьи

Маҳмуд Замахшарийнинг дунё қўлёзма фондларида сақланаётган асарлари

Ушбу мақолада аллома Маҳмуд Замахшарийнинг юртимиз кутубхоналари ва қўлёзма фондларида мавжуд бўлмаган, лекин шу билан бир қаторда чет эллик олимлар томонидан ўрганилган баъзи асарлари ҳамда унинг қаламига мансуб деб ҳисобланувчи номи маълум бўлган, ...

«Ат-Таърифот» асарининг Қуръон илмларига оид истилоҳларнинг ўрганилишидаги илмий аҳамияти

Мақолада Саййид Шариф Журжонийнинг илмий даражаси, олимнинг диний истилоҳлар таърифларига бағишланган «ат-Таърифот» номли асари, асарда Қуръон илмларига оид истилоҳлар ёритилиши тадқиқ этилган.

Мактаб ёшидаги болаларнинг маънавий шаклланишида ижтимоий педагогикнинг таъсири

Мақолада мактаб ёшидаги ўқувчиларни маънавий шаклланишида ижтимоий педагогларнинг педагогик таъсири хақида сўз юритилади. Бу фаолият ўқувчиларнинг доимий камол топишлари ва таълим олишларига боғлиқ мактабдаги ижтимоий педагогик фаолиятнинг барча жиҳа...

Бошланғич синфларда Алишер Навоий асарларини ўқитиш усуллари

Ушбу мақолада умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчиларида Алишер Навоий ижодини ўрганиш зарурлиги масалалари, умумтаьлим мактабларида илмий-амалий билимларини чуқурлаштириш таьлим-тарбия самарадорлигини сифат босқичига кўтариш фикрлари баён эти...

Сирожиддин Саййид ижодида Ватан тимсоли

Ушбу мақолада Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг Ватан мавзусида яратган шеърлари ижодкорнинг “Қалдирғочларга бер айвонларингни” ва “Онамнинг кулчалари” тўпламларидаги бадиият намуналари мисолида таҳлил қилинади. Ижодкорнинг Ватан тимсолини ...

Халқ оғзаки ижодида сўз санъати

Ёш авлодни маънавий тарбиясини мукаммал қилиш, уларнинг қалбида ватанга бўлган муҳаббат, меҳр-оқибат каби инсоний фазилатларни шакллантириш, ҳар томонлама етук қилиб тарбиялашда халқ оғзаки ижоди намуналарининг муҳим жихатлари: бахшиёна достонлар, иб...

«Масъулият» тушунчасининг моҳияти ва унинг ижтимоий талқини

Мақолада “масъулият” тушунчасининг ижтимоий-педагогик талқини, бошланғич синф ўқувчиларида масъулият ҳиссини тарбиялашнинг мазмуни ва ташкилий масалалари, оиланинг ўқувчиларда масъулият ҳиссини тарбиялашдаги имкониятлари ёритилган.

Хива ёрлиқларида шаръий ва фиқҳий ҳукмлар терминалогияси таҳлили (XIX аср)

Хива хонлиги архивидаги ҳужжатлар — ёрлиқлар, хонлик тарихига оид маълумотларни кенг ва ҳар томонлама ўрганишда катта аҳамиятга эга. Бугунги кунда бу турдаги расмий ҳужжатларни ўрганиш тадқиқотчиларнинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Шунингд...

Янги даврнинг илк адабий портрети: бардавомлик ва такомил сари

Ушбу мақолада маҳоратли ижодкор Омон Матжон ҳақида яратилган илмий изланишлар тадқиқи мисолида шоир адабий портретига чизгилар берилган, асарлари хусусида қимматли фикр-мулоҳазалар билдирилган. Омон Матжоннинг ижодий ва маънавий қиёфаси, ёрқин истеъд...

Диний мутаассиблик моҳиятини турли ижтимоий фанларда талқин этилиши

Ушбу мақолада диний мутаассиблик муаммоси, мутаассиб оқимларга янги аъзони жалб қилиш усуллари, унинг ижтимоий-психологик хусусиятлари муҳокама қилинган. Шунингдек, ақидапараст оқимларнинг таъсирига тушиб қолишни сабаблари ёритилган.

Задать вопрос