Атмосфера ҳавосини чанг билан ифлосланиш холатини гигиеник баҳолаш | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 22 августа, печатный экземпляр отправим 9 сентября.

Опубликовать статью в журнале

Библиографическое описание:

Шеркузиева, Г. Ф. Атмосфера ҳавосини чанг билан ифлосланиш холатини гигиеник баҳолаш / Г. Ф. Шеркузиева, Н. Р. Самигова, М. В. Рустамова, У. А. Хаджаева. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2019. — № 52 (290). — С. 466-469. — URL: https://moluch.ru/archive/290/65856/ (дата обращения: 12.08.2020).

2015–2017 йилларда туман аҳолисининг касалланиш ҳолати бевосита атмосфера ҳавосининг ифлосланиши билан боғлиқ бўлиб, болалар, ўсмирлар ва катталар ўртасида асосан нафас аъзолари кўпайганлиги, юқумли ва паразитар, эндокрин, қон тизими касалликлари камайганлиги ўрнатилди.

Калит сўзлар: экология, атмосфера ҳавоси, чанг, ифлосланиш холати, касалланиш.

За 2015–2017 года заболеваемость населения района была напрямую связана с загрязнением воздуха, при этом было отмечено увеличение респираторных, снижение инфекционных и паразитарных, эндокринных и сердечно-сосудистых заболеваний среди детей, подростков и взрослого населения.

Ключевые слова: экология, атмосферный воздух, пыль, состояние загрязнения, заболеваемость.

In 2015–2017, the incidence of the population of the region was directly related to air pollution, with an increase in respiratory diseases, reduction of infectious and parasitic, endocrine and cardiovascular diseases among children, adolescents and adults.

Keywords: ecology, atmospheric air, dust, pollution status, morbidity.

Республиканинг самарали ва барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш мақсадида сўнгги йилларда мамлакатимизда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатининг муҳим асоси сифатида аҳоли саломатлиги учун мақбул шароитларни яратиш ва экологик мувозанатни сақлашни такомиллаштиришга йўналтирилган чуқур ислоҳатлар олиб борилмоқда. Бугунги кундаги энг муҳим масалалардан бири атмосфера ҳавосини тоза сақлашдир. Олимларнинг тадқиқотларига кўра Ер куррасида кишиларнинг хўжалик фаолиятига боғлиқ ҳолда атмосферага ҳар йили 500 млн. тонна атрофида олтингугурт гази, сульфид оксиди, азот оксиди ва бошқа ифлослантирувчи моддалар чиқарилмоқда [2].

Маълумотларга кўра бизнинг давримизга келиб атмосфера таркибидаги чанглар миқдори ўтган ХХ асрга нисбатан 20 % га ошган. Америка Қўшма штатлари атроф-муҳитни ҳимоя қилиш агентлиги маълумотларига кўра,одамлар сиҳат-саломатлигига хавф туғдирувчи заҳарли моддаларнинг аксарияти,шу жумладан углерод оксидининг 85–97 фоизи, углеводороднинг 55–75 фоизи ва азотнинг 46–63 фоизи мамлакат аҳолисининг ярмидан кўп қисми яшайдиган шаҳарлардаги мавжуд автотранспорт воситаларидан чиқаётган ифлослантирувчи моддалар ҳисобига ҳосил бўлади [3].

Атроф муҳитнинг ифлосланиши асосан саноат ривожланган мамлакатларда кўпроқ содир бўлмоқда саноат корхоналари чиқиндиларининг атмосфера ҳавосига чиқариб ташланишидан ҳосил бўладиган кислотали ёмғирлар қарийиб барча аҳоли яшаш минтақаларини қамраб олмоқда. Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчиларни санитар баҳолаш катта аҳамиятга эга, чунки ифлосланиш нафас олиш ҳавоси орқали организимга тушади. Атмосфера ҳавосини ифлосланишини қуйдаги қатор нохуш таъсир асоратлари билан кузатиш мумкин;ўсимлик дунёсини шикастланиши, атмосферани мусаффолиги туманли кунларининг кўпайиши, бинолар ва уй жиҳозларининг сифатини бузулиши, кимёвий реакциялар натижасида метал каррозиялари, шу билан бир қаторда аҳоли саломатлигига нохуш таъсири қилиши мумкин. Маълумотларнинг таҳлили шуни кўрсатдики саноати ривожланган шаҳарларда катта ёшдаги аҳоли ва болалар ўртасида нафас олиш органлари касалликлари энг биринчи ўринда (30 дан 80 % гача) туради, кейинги иккинчи ўринда (9–12 %) тери ва тери ости клетчаткаси касалликлари, учинчи ўринда ўрта қулоқнинг йирингсиз отити, эшитиш трубаси касалликлари (2–3 %), қон касалликлари (2–3 %) эгаллайди. Катта ёшдаги аҳоли ўртасида эса иккинчи ўринни овқат ҳазм қилиш системаси касалликлари (7–10 %), учинчи ўринда буйрак, жинсий орган касалликлари (5–7 %) ҳамда тўртинчи ўринда гипертония ва юракнинг ишемик касалликлари (5–6 %) эгаллайди [1, 4].

Материал ва текширув усуллари. Маълумотлар тахлилидан келиб чиққан холда биз атмосфера ҳавосиниг ифлосланиш даражасига боғлиқ холда аҳолининг касалланиш холатини ўргандик ва қуйидаги натижаларни олдик; кузатув минтақасидаги атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи маънбаларга қуйидагилар киради; 3459 та корхона ва ташкилот, 12 та йирик саноат корхонаси, 8 та йирик корхона халқ истeъмоли моллари ишлаб чиқарувчи корхоналар, 2929 та кичик корхона ва микрофирма, 200 дан ортиқ чeт эл инвeсторлари иштирокидаги корхона, энг йирик ифлослантирувчи маънбаларга “Тошмармар” АЖ, “АГРЕГАТ” заводи “ОНИКС” АЖ, “Компрессор” заводи киради.

Текширув натижалари. 2015 йилда атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражасини баҳолаш мақсадида 2560 та олинган ҳаво намуналари қуйидаги кўрсаткичлар бўйича текширилди: чанг, олтингугурт IV оксиди, углерод оксиди, азот оксиди, водород сульфид, формальдегид, сульфат кислотаси. Ушбу йилда жами 2560 та ҳаво намунаси олинди, улардан 310 таси (12,1 %) гигиеник талабларга жавоб бермади, уларнинг барчасини чанг ташкил этди, яъни чангга олинган намуналарнинг умумий сони — 754 тани ташкил этди.

Атмосфера ҳавосидан чангга лаборатория назорати ишлаб чиқариш корхоналарида ва назорат нуқталарида ўтказилди, қуйидаги натижалар олинди: “ОНИКС” АЖ — умумий намуналар — 70, улардан 21 та намуна; “АГРЕГАТ” заводи — 60/34; “САННИРИ” — 40/19; “БАЙТЕКС” — 80/43; “ФАЙЗ-КАРЬЕР”АЖ- 80/35; ёқилги қуйиш шахобчаси — 120/55; чорраҳалар — 80/39; “ТАШКЕНТ” мебел ишлаб чиқариш корхонаси — 80/32; “СУВСАНОАТМАШ” — 80/32; автомобил ювиш шаҳобчаси — 66/28 намуналар гигиеник талабларга жавоб бемади.

2016 йилда жами 2565 та ҳаво намунаси олинди, ундан 376 таси гигиеник талабга жавоб бермаган, бу 14,6 % ни ташкил қилади. Атмосфера ҳавосидан чангга олинган намуналардан: “ОНИКС” — 74/17; “АГРЕГАТ” заводи — 60/36; “САННИРИ” — 32/22; “ФАЙЗ-КАРЬЕР” — 80/43; ёқилғи қуйиш шаҳобчаси — 120/62; чорраҳалар — 80/50; “ТАШКЕНТ” мебел ишлаб чиқариш корхонаси — 80/40; “СУВСАНОАТМАШ” — 80/29 гигиеник меъёрларга мос келмади.

2017 йилда жами 2576 та ҳаво намунаси олинган, ундан 361 таси талабга жавоб бермади, бу эса 14,01 % ни ташкил этди. Атмосфера ҳавосидан чангга олинган намуналардан: “ОНИКС” — 70/21; “АГРЕГАТ” заводи — 60/34; “САННИРИ” — 40/19; “БАЙТЕКС” — 80/43; “ФАЙЗ-КАРЬЕР” — 80/35; ёқилғи қуйиш шахобчаси — 120/55; чорраҳалар — 80/39; “ТАШКЕНТ” мебел ишлаб чиқариш корхонаси — 80/32; “СУВСАНОАТМАШ” — 80/32 гигиеник талабаларга жавоб бермади.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики туман атмосфера ҳавоси барча йилларда асосан чанг ҳисобига ифлосланган. Айниқса чанга олинган намуналардан “АГРЕГАТ” заводи, чорраҳалар, “БАЙТЕКС”, “САННИРИ” АЖ ларда бошқаларга нисбатан юқори эканлиги аниқланди.

Туман аҳолисининг саломатлик ҳолатига атмосфера ҳавосининг таъсирини ўрганиш мақсадида биз 2015–2017 йиллар динамикасида аҳолининг касалланиш ҳолатини таҳил қилдик. Бирламчи касалланиш бўйича аҳолининг саломатлик ҳолати ретроспектив таҳлил қилинганда қуйидагилар аниқланди; кўз ва кўз косаси касалликлари, нафас олиш аъзолари касалликлари, жароҳатлар, заҳарланиш ва бошқа сабаблар йиллар динамикасида ўсиши аниқланди. Хусусан нафас олиш аъзолари касалликлари бошқа барча нозологик гуруҳларга нисбатан ўсиш ва ўзгариш темпи юқори эканлиги аниқланди. Аҳолининг умумий касалланиш ҳолатини тарқалиши таҳлил қилинганда нафас олиш тизими касалликлари, суяк-мускул тизими касалликлари, жароҳатлар ўсганлиги, овқат ҳазм қилиш тизими касалликлари, қон айланиш тизими касалликлари, тери ва тери ости клечаткаси касалликлари камайганлиги айниқса юқумли ва паразитар касалликлар, эндокрин тизими ва овқатланишнинг бузилиши, руҳий бузилишлар, айириш тизими, суяк ва мушак тизими касалликлари йиллар динамикасида камайганлиги ўрнатилди. Олинган натижаларнинг тахлили шуни кўрсатадики 2016 йил атмосфера ҳавосининг ифлосланиши бошқа йилларга нисбатан юқори эканлиги ўрнатилди. Барча йилларда эса чанг асосий ифлослантирувчи омил бўлиб қолди.

Хулоса. Юқоридаги олинган натижалардан шуни хулоса қилиш мумкинки, 2015–2017 йилларда туман аҳолисининг касалланиш ҳолати бевосита атмосфера ҳавосининг ифлосланиши билан боғлиқ бўлиб, болалар, ўсмирлар ва катталар ўртасида асосан нафас аъзолари кўпайганлиги, юқумли ва паразитар, эндокрин, қон тизими касалликлари камайганлиги ўрнатилди.

Адабиётлар:

  1. Аверьянов В. Н. Гигиеническая оценка влияния окружающей среды на состояние здоровья населения промышленного города в условиях страховой медицины // Гигиена и санитария. — 2003. — № 2. — С. 11 —15.
  2. Атаниязова P. A. Влияние загрязнения атмосферного воздуха на состояние здоровья детей дошкольного возраста // Гигиена и санитария. — 2008. — № 2. — С. 87 —89.
  3. Ахмедова М. Атмосфера ҳавосини илослантирувчи моддалардан муҳофаза қилиш // Экология хабарномаси. — 2019. — № 6. — С. 35–38.
  4. Шеркузиева Г. Ф., Утепова Н. Б., Бегматов Б. И., Садикова Н. А., Ганиев Х. А. Атмосфера ҳавосининг ифлосланиш холатини гигиеник баҳолаш // Интернаука. — 2019. — № 3(85). — Часть 3. — С. 46–48.
Основные термины (генерируются автоматически): Атмосфера, атмосферный воздух.

Ключевые слова

Экология, атмосфера ҳавоси, чанг, ифлосланиш холати, касалланиш

Похожие статьи

Охрана атмосферного воздуха | Статья в журнале...

Атмосферный воздух – это жизненно важный компонент окружающей природной среды, представляющий собой естественную смесь газов атмосферы, находящуюся за пределами...

Загрязнение атмосферы опасно тем, что вместо чистого воздуха...

атмосферный воздух , вещество , формальдегид, азот, атмосфера , оксид азота, углекислый газ , воздушный бассейн, внутреннее. оксид азота, окружающая среда...

Как загрязнение атмосферы влияет на природу

Охрана атмосферного воздуха | Статья в журнале... В Башкортостане загрязнение атмосферы весьма значительно. Значительная часть выбросов вредных веществ (более 50...

Качество атмосферного воздуха в Республике Башкортостан

Атмосферный воздух — один из важнейших жизнеобеспечивающих природных компонентов на Земле. Представляет собой смесь газов и аэрозолей приземной части атмосферы...

атмосферный воздух , вещество, формальдегид, азот...

Современные методы очисткивоздушного бассейна... атмосферный воздух , вещество, формальдегид, азот, атмосфера , оксид азота, углекислый газ , воздушный бассейн...

Загрязнение атмосферного воздуха промышленными...

Влияние транспорта на окружающую среду — одна из самых давних, но в то же время, одна из самых важных тем экологической безопасности, ведь окружающая среда — это все...

Акустическое воздействие и загрязнение атмосферного воздуха...

Проведены исследования акустического воздействия и химического загрязнения атмосферного воздуха, вызванное движением транспорта по магистрали «М-10».

Проблемы нормирования мелкодисперсных частиц в России и за...

Атмосферный воздух — жизненно важный компонент окружающей природной среды, представляющий собой естественную смесь газов атмосферы...

Влияние атмосферных загрязнений на распространение рака...

Загрязнения атмосферного воздуха, содержащие комплекс токсических веществ, следует рассматривать как существенный провоцирующий фактор в распространении рака легкого...

атмосферный воздух , частица, уровень, ВОЗ, наименование...

Загрязнение атмосферы — изменение состава атмосферы в результате наличия в ней примесей [1].

В атмосферном воздухе дворовых территорий, концентрация этих газов не...

Задать вопрос