Маҳмуд Замахшарийнинг дунё қўлёзма фондларида сақланаётган асарлари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 7 марта, печатный экземпляр отправим 11 марта.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №51 (289) декабрь 2019 г.

Дата публикации: 23.12.2019

Статья просмотрена: 10 раз

Библиографическое описание:

Махамадходжаев Б. Х. Маҳмуд Замахшарийнинг дунё қўлёзма фондларида сақланаётган асарлари // Молодой ученый. — 2019. — №51. — С. 511-513. — URL https://moluch.ru/archive/289/65594/ (дата обращения: 28.02.2020).

Ушбу мақолада аллома Маҳмуд Замахшарийнинг юртимиз кутубхоналари ва қўлёзма фондларида мавжуд бўлмаган, лекин шу билан бир қаторда чет эллик олимлар томонидан ўрганилган баъзи асарлари ҳамда унинг қаламига мансуб деб ҳисобланувчи номи маълум бўлган, бироқ ҳали топилмаган асарларининг номи келтирилган.

Калит сўзлар:Асосул балоға, Маҳмуд Замахшарий, нашр, қўлёзма фонди, аллома, кутубхона, тадқиқот, тилшунослик.

В данной статье упоминаются некоторые работы ученого Махмуда аз-Замахшари, которые отсутствуют в библиотеках и фондах Республики Узбекистан, но изучаются зарубежными учеными. Также рассмотрены работы, которые до сих пор не найдены.

Ключевые слова: Асосул-балога, Махмуд аз-Замахшари, Фонд рукописей, библиотека.

Буюк аллома Маҳмуд Замахшарий бизга бой ва улкан мерос қолдириб кетган. У тилшунослик, луғатшунослик, адабиёт, аруз, жуғрофия, тафсир, ҳадис, фикх ва илм ал-қироатга оид қатор асарлар яратган [4]. Биз шу кунгача аллома яратган асарлар сони 50 дан ортиқлигини билар эдик. Чунончи, бу ҳакдаги маълумотларни Замахшарий ҳаёти ва ижоди билан шуғулланган олимлар ўз асарларида, тадқиқотларида келтириб ўтганлар. Масалан, машҳур олим Ибн Халликон ўзининг «Вафоёт ал-аъён» деб номланган асарида алломанинг 50 га яқин асари борлигини, шарқшунос олим У.Уватов унинг асарларининг сони 50 дан ортиқлигини эътироф этганлар [4]. Замахшарийнинг мазкур асарлари ҳозирда дунёнинг турли бурчакларидаги машҳур қўлёзма фондларда, катта кутубхоналарида сақланмоқда. Уларнинг кўп қисми Замахшарий ижоди билан қизиққан олим ва тарихчилар томонидан ўрганилган. Лекин «Асосул балоға» асарининг 1998 йил Байрутда босилиб чиққан нашрида алломанинг юқорида зикр этилган 50 га яқин асарлари ёнида яна 20 дан ортиқ номи маълум бўлган, бироқ ҳали топилмаган асарларининг номи келтирилган [8]. Ёқут ал-Ҳамавий, Ибн Халликон, Исмоил Пошшо каби олимлар мазкур 20 дан ортиқ асарларнинг фақат номини ўз китобларида зикр этганлар.

Таниқли шарқшунос олим У.Уватов алломанинг ижодий меросига тўхталиб, юқорида айтиб ўтилган 50 га яқин асаридан 34 таси ҳақида маълумот бериб ўтган. Биз эса, қолган 13 асар ҳақида мухтасар маълумот бериб ўтишни лозим деб топдик.

1) Диван аз-Замахшарий ديوان الزمخشري

Бу китобни Абдусаттор Дойф деган шарқшунос олим ўрганган ва чоп эттирган. Мазкур асарни тадқиқ этиш орқали у Қоҳира университетида магистрлик даражасини олган [8].

2) Шарҳ ал-фасийҳ شرح الفصيح

Саълабнинг «Фасиҳ" китобига битилган шарҳ бўлиб унинг бир нусхаси Туркиянинг «Сарой кутубхонаси»да № 557 инв. рақам остида сақланади. Бу китобни Иброҳим ал-Фамидий Маккадаги «Уммул қура» универститетида 1996 йили чоп эттирган ва уни ўрганиш асносида докторлик диссертациясини ёқлаган [8].

3) Мас’ала фи калимат аш-шаҳада مسألة في كلمة الشهادة

Доктор Баҳийжа Боқир ал-Ҳасаний бу китоб устида тадқиқот олиб борган ва 1967 йил Ироқ илмий кенгашининг журналида (15 том) чоп эттирган. Ундан сўнг бу асарни доктор Аҳмад ад-Дали ўрганган, у ҳам бу асарнинг биринчи жилдини 1993 йил Дамашқда чоп эттирган.

Айтиб ўтиш керакки, бу иккала тадқиқотчи ҳам мазкур асарнинг Берлиндаги ягона нусхасига таянган ҳолда иш олиб борганлар.

4) Ал-мустақсо фил амсал المستقصى في الأمثال

Бу асарда араб мақомлари берилган бўлиб, улар алифбо тартибида жойлаштирилган. Замахшарий бу асарни 499 ҳижрий йилда ёзиб тугатган. Мазкур асар 1962 йилда Ҳайдарободда босилиб чиққан. 1977 йилда эса асардан фото нусха олинган бўлиб, ҳозирда у Байрутда “Дор ал-кутуб ал-ъилмийя” кутубхонасида сақланмоқда.

5) Рисала ат-тасарруфот رسالة التصرفات

Бу асар устида доктор Муҳаммад Исматуллоҳ бин Маҳмуд Неъматуллоҳ ал-Бухорий тадқиқот олиб борган.

6) Рисала фил мажоз вал истиъара رسالة في المجازوالإستعارة

Немис шарқшунос олими К.Броккельман бу асарнинг бир нусхаси Теҳроннинг “Сибҳи-Салар кутубхонаси”да сақланишини айтиб ўтган.

7) Шарҳ ал-муфассал “Шарҳ баъд мушкилот ал-муфассал” شرح المفصل "شرح بعض مشكلات المفصل"

Бу асар ҳақида тўхталар экан, К.Броккельман унинг бир нусхаси Лейденда, № 164 инв. рақам остида сақланишини айтиб ўтган.

8) Қасоид ухро قصائد أخرى

Бу асар Берлинда № 7688 инв. рақам остида сақланади.

9) Ал-мухадорот вал мухаворот المحاضرات و المحاورات

108 варақдан иборат ушбу асарининг бир қўлёзма нусхаси Дамашқдаги “Мактабат ал-Асад ал-Ватанийя” кутубхонасида № 6865 инв. рақам остида сақланади.

10) Мухтасар ал-мувафақа байна аҳли ал-байт ва ас-саҳаба مختصر الموافقة بين أهل البيت و الصحابة

Бу китобни Абу Саид Исмоил ар-Розий тадқиқ қилганлар. Мазкур китобнинг бир нусхаси Байрутда, яна бир нусхаси Аҳмад Темур Пошшо кутубхонасида сақланади.

11) Ал-манаҳиж фи усул ад-дин المناهج في أصول الدين

Китобнинг бир нусхаси Берлинда № 615 инв. рақам остида сақланади.

12) Ал-маврид ар-роиқ фил маваъиз вал ҳикайат вар рақоиқ المورد الرائق في المواعظ والحكايات والرقائق

Мазкур асарнинг бир нусхаси Дамашқда “Мактабат ал-Асад ал-Ватанийя” кутубхонасида сақланади ва у 308 варақдан иборат.

13) Таълийм ал-мубтада ва иршад ал-муқтада تعليم المبتدى و إرشاد المقتدى

Бу китобда Замахшарий баъзи арабча ибораларнинг форсча таржимасини беради. Бу асарнинг бир қўлёзма нусхаси “Дор ал-Кутуб ал-Мисрийя” кутубхонасида № 4254 инв. рақам остида сақланади.

Энди биз юқорида айтиб ўтилган Замахшарийнинг номи маълум, лекин ўзи ҳали топилмаган 20 дан ортиқ асарининг рўйхатини келтирамиз:

  1. Ал-асмо фил-луға الأسماء في اللغة
  2. Китоб ал-ажнос كتاب الأجناس
  3. Ал-амали фий ан-наҳвالأمالي في النحو
  4. Таслият аз-зарир تسلية الضرير
  5. Жавоҳир ал-луға جواهر اللغة
  6. Ҳошийа ъалал-муфассал حاشية على المفصل
  7. Девон ат-тамсийл ديوان التمثيل
  8. Девону хутоб ديوان خطب
  9. Ар-роиз фил-фароиз الرائض في الفرائض
  10. Рисолат ал-асрор رسالة الأسرار
  11. Рисолат ал-мас’ама رسالة المسأمة
  12. Девону расоилديوان رسائل
  13. Ар-рисаала ан-носиҳа الرسالة الناصحة
  14. Савааир ал-амсол سوائر الأمثال
  15. Сақоиқ ан-нуъмон фи хақоиқ ан-нуъмон سقائق النعمان في حقائق النعمان
  16. Самийм ал-арабийя صميم العربية
  17. Золла ан-наашид ضالة الناشد
  18. Китаб ақлил кул كتاب عقل الكل
  19. Ал-кашф фий қироат ал-ъашар الكشف في قراءة العشر
  20. Муташабиҳ асамий ар-рувот متشابه أسامي الرواة
  21. Ал-мухталаф вал му’талаф المختلف و المؤتلف
  22. Муъжам ал-ҳудуд معجم الحدود
  23. Ал-муфрад вал мураккаб фил арабийя المفرد و المركب في العربية
  24. Девон ал-маншур ва девон ал-манзум ديوان المنشور و ديوان المنظوم
  25. Шафийъ ал-ъайй мин калам аш-шафиъий شفيع العي من كلام الشافعي
  26. Руҳ ал-масоил روح المسائل

Мухтасар айтганда, Замахшарий ўз илмий ва ижодий фаолиятида араб тили ва адабиётига чуқур ҳурмат билан қараган ва ўз асарларини фақат араб тилида ёзган. Унинг асарлари мазмун жиҳатидан илм-фаннинг кўпгина айниқса, ижтимоий фанлар соҳаларни ўз ичига қамраб олган. Замахшарийнинг асарлари ўзининг услуби жиҳатидан ажралиб туради ва шунинг учун ҳам ҳозирги кунда унинг тилшуносликдаги тутган ўрни беқиёсдир.

Адабиётлар:

  1. М.М.Ҳайруллаев «Буюк сиймолар, алломалар», Тошкент, 1995 йил, 1 — жилд.
  2. Н.Ғ.Низомиддинов «ХV — ХIX аср Ҳиндистон туркий забон адабиёти», докторлик дисертациясининг автореферати, Тошкент, 2000 йил.
  3. М.Убайдуллаева «Аллома ижодига бир назар», «Шарқ машъали», 1996 йил, 1–2 сон.
  4. У.Уватов «Нозик иборалар», Тошкент, 1992 йил.
  5. У.Уватов «Илму амали ибратли аллома», «Шарқ маъшали», 1996 йил, 1 — сон.
  6. Ўткир Қориев «Ещё о словаре», «Асосул балоға», Тошкент, «Маяк Востока», 1995 йил 4 — сон.
  7. А. А. Ковалёв, Г. Ш. Шарбатов «Учебник арабского языка» Москва, 1969 год, стр 520.
  8. دار الكتب العلمية، بيروت، "أساس البلاغة"، م ١٩٩٨
Основные термины (генерируются автоматически): девон, вал, дан.

Похожие статьи

Фузулий ижодига муносабат: анъана ва издошлик | Молодой ученый

Девона ”–ишқ беҳушлиги, кўнгилнинг ғайбий ҳақиқатлари сиридан огоҳлик, сезгирликнинг олий... Кавказ в творчестве Эркина Вахидова | Статья в журнале... Данная статья о великом Узбекском...

Ансамбль Надира Диван беги | Статья в журнале «Молодой ученый»

Надир Девон беги был знаменитым меценатом многих таких добрых дел. Но у такого богатого визиря была одна неисполнимая мечта. У них с женой не было детей.

Характеристика Приобского нефтяного месторождения

В статье кратко охарактеризована характеристика Приобского нефтяного месторождения, которая является одним из самых крупных в России. Представлены основные черты...

Перспективы нефтебитуминосности Днепровско-Донецкой впадины

Условные обозначения: 1 — тектонические нарушения, 2 — соленосные отложения девона, 3

Проблема промышленной нефтегазоносности девона Днепровско-Донецкой впадины.

Анализ основных дефектов и способов восстановления деталей...

Детали типа «вал» или «ось» присутствуют в любом механизме и играют важную роль в обеспечении функциональной работоспособности узлов и агрегатов.

Қадимги туркий мақолларда эллипсис ҳодисаси («Девону...)

Ушбу мақолада Маҳмуд Кошғарий «Девону луғати-т-турк» асарида келган мақолларда эллипсис ҳодисасининг қўлланиши...

Тектоническое строение Хорейверской впадины (в пределах...)

Западная часть свода представляет собой серию валов: на востоке.

Клинцовский горизонт относится к эйфельскому ярусу среднего девона.

Научный журнал «Молодой ученый» №28 (266) июль 2019 г.

Выбор линейного закона регулирования для стабилизации скорости вращения вала

Қадимги туркий мақолларда эллипсис ҳодисаси («Девону луғати-т-турк» асаридаги мақоллар мисолида).

О первоначальном процессе сбора рукописей произведений Навои...

Девон является сборником почти всех стихов Навои-Фони, сочинённых на. Он провел большую кропотливую работу отбора стихов А.Навои из имеющихся стихов (из-за.

Задать вопрос