Такрорий қурт боқиш мавсумида ипак қуртларини навдор тут барглари билан озиқлантиришни ипак бези фаолияти ва маҳсулдорлигига таьсири | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 10 октября, печатный экземпляр отправим 14 октября.

Опубликовать статью в журнале

Библиографическое описание:

Беккамов, Ч. И. Такрорий қурт боқиш мавсумида ипак қуртларини навдор тут барглари билан озиқлантиришни ипак бези фаолияти ва маҳсулдорлигига таьсири / Ч. И. Беккамов, Н. С. Сохибова, М. И. Назирова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2019. — № 51 (289). — С. 509-511. — URL: https://moluch.ru/archive/289/65367/ (дата обращения: 29.09.2020).

Олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра тут ипак қуртларини навдор тут барглари билан такрорий қурт боқиш мавсумида озиқлантирилганда тажрибадаги Кокусо-70 ва Ўзбекистон навларида юқори кўрсаткичлар личинкалик даври 0,5–1 суткага қисқартирилганлиги ипак бези фаолияти ва ўраган пиллалар кўрсаткичи 95,0–96,5 % га қиёсловчи вариантда (92,0 %) нисбатан 3,0–4,5 % юқори бўлиши аниқланди.

Калит сўзлар: тут нави, дурагайи, барги, навдор, озиқа, бута тутзор, такрорий қурт боқиш, баланд танали тутзор, ҳосилдорлик, личинка, ипак бези, маҳсулдорлик, қуртлик даври, пилла.

Согласно результатам исследования, при выкормке тутового шелкопряда высокоурожайными листьями шелковицы у опытных сортов Cocuso-70 и Узбекистан личиночный период сокращался на 0,5–1 день, а активность шелкопряда составляла 95,0–96,5 %. 3,0 % до 4,5 % выше, чем в сопоставимой версии (92,0 %).

Ключевые слова: сорт шелковицы, гибриды, листья, сорта, повторная выкормка, высокоштамбовый плантации, урожайность шелковицы, личинки, шёлкоотделительная железа, продуктивность, кокон.

Республикамизда тутчиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари ва оилавий пудратчиликда тут дарахтлари ёки махсус тутзорларда, тутларни парваришлашда агротехника қоидаларига амал қилган ҳолда тутларни инновацион усулларда қўпайтириш орқали йилдан-йилга пилладан сифатли ва мўл ҳосил талаби ортиб бормоқда.

Шунга мувофиқ, тут дарахтининг хўжалик жихатидан энг аҳамиятли қисми унинг барги бўлиб, пилла етиштиришда у ипак қуртининг ягона озуқаси хисобланади. Тут баргининг таркибида ипак қурти организми учун зарур бўлган қанд, оқсил, ёғ, сув, ферментлар ва турли витаминлар мавжудлигидан ташқари, тут дарахти бошқа дарахтлар билан аралаштириб экилганда, экинларни гармсел ва совуқ шамоллар таъсиридан сақлашда ихота вазифасини ҳам бажаради.

Маълумки, ҳозирда тутнинг 200 дан кўпроқ навлари мавжуд. Улар орасида республикамиз селекционерлари яратган, ҳамдўстлик ва узоқ хориждан келтирилган навлари ҳам бор. Демак, тут нав ва дурагай жиҳатидан кўп йиллик ўсимликлардан бири бўлиб, барг ҳосилдорлиги ва баргларнинг биокимёвий таркиби бўйича бошқа ўсимликлардан фарқланадилар. Селекция усуллари қўлланилиб, яратилган тут навлари одатда юқори ҳосилдорлик хусусиятларига эга бўлишлиги бўйича талабга тўлароқ жавоб беради. Аммо, бугунги кунда баргнинг сифати ва тўйимлилиги жиҳатидан дурагайлардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш кейинги йилларда катта натижаларни кўрсатиб келмоқда.

Бу тўғрисида тутни қаламчасидан кўпайтириш устида кўп йиллар тажрибалар ўтказилиб, яхши натижаларга эришган.К. Р. Рахмонбердиев (1997) тавсия қилган усулда тут қаламчасида бута тутзор ташкил қилинса, иккинчи йилиёқ баргидан ипак қурти боқишда фойдаланиш мумкин. Бунда 1 гектар тутзордан биринчи йили 3–4 тонна, иккинчи йили 6–7 тонна, учинчи йили 8–10 тонна ва кейинги йилларда 10–15 тоннагача навли тут барги олиш мумкин. Уруғдан ўстирилганда шундан бута тутзор барпо этиш ва биринчи баргидан фойдаланиш учун 5–6 йил зарур бўлади ёки 10–15 йилда ҳам бу тутзорлардан 10–15 тонна барг ҳосили етиштирилиб бўлмайди. Бунда, юқори агротехника қўлланилса 5–6 тонна барг хосили олиш мумкин. Муаллиф ўз тадқиқотлари якунида қаламчалар асосан навдор тутлардан тайёрланганлиги сабабли уларнинг барглари тўйимли бўлганлиги учун уруғдан кўпайтирилган тут дарахти барглари билан боқилган ипак қуртларига нисбатан юқори ҳаётчанликка эга бўлиб, бир қути қуртдан олинадиган пилла ҳосили 7–9 кг юқори бўлишини таъкидлайди.

Ипак қурти озуқасининг сифат кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида М.Жўрабоев (1999) тадқиқотлар олиб бориб, личинкаларни Тожикистонда ўсадиган навдор тут баргини истеъмол қилиш ва озуқани ўзлаштириш коэффициентларини аниқлаган. Тадқиқотлар натижасига кўра навдор тут барги билан боқилган ипак қуртларининг личинкалик даври 1,5 суткага қисқариб, ҳаётчанлиги 7,75 % га, пилла ҳосилдорлиги бир қути қурт ҳисобига 11 килограмга ошганлиги аниқланган.

Айниқса, мавжуд тутзорлар ва якка қатор тутларни жадал агротехника асосида парваришлаш ҳамда каллакдаги новдаларнинг ўсиш томонининг 1/3 қисмидаги баргларни кесиб фойдаланганда такрорий қурт боқишда тут баргини кесиб олиш усуллари билан боқиш технологиясини докторант Ш. Р. Умаровни ўз тадқиқотларида қўллаган.

Тажрибаларимизни ўтказишда Ўзбекистон Ипакчилик Илмий Тадқиқот институти олимлари яратган, Тожикистон уруғсиз, Пионер, Кукусо-70, Ўзбекистон навларидан фойдаланган ҳолда Фарғона вилояти Бешариқ тумани Қаландар ота Исматиллаев Ипакчиликка ихтисослашган фермер хўжалигида тажрибалар ўтказилди. Қиёсловчи вариант сифатида эркин чангланган дурагай тутлар барги билан боқилди. Тажрибанинг асосий вариантларида навдор тут баргларини ипак бези фаолиятига ва маҳсулдорлигига таъсирини қуйидаги жадвалда изоҳлаб ўтамиз.

Навдор тут барглари билан қуртларни озиқлантиришни ипак бези фаолиятига ва маҳсулдорлигига таъсири

Тут навлари номи

Ипак бези кўрсаткичлари

Қуртлар ҳаётчан-

лиги,%

Х±Sx

Қуртлик даврини чўзилиши, кун

Жами ўраган пилла-

лар,%

1 қути қуртдан олинган пилла ҳосили, кг

Pd

Оғир-

лиги, мг

Ҳажм

см3

Ипакчи-1 зотида

Тожикистон

Уруғсиз

1600

1,58

93,0±0,70

22

95,5

76

0,990

Пионер

1550

1,55

93,5±0,71

22

95,0

75

0,992

Кукусо-70

1650

1,63

94,0±0,72

22

96,5

80

0,999

Ўзбекистон

1630

1,60

93,5±0,72

22

96,0

78

0,996

Дурагайлар аралашмаси

(қиёсловчи)

1450

1,45

92,0±0,70

22,5

92,0

72

-

Хитой дурагайида

Тожикистон

Уруғсиз

1620

1,60

93,0±0,72

22

96,0

77

0,998

Пионер

1580

1,57

93,5±0,73

22

95,5

76

0,994

Ўзбекистон

1670

1,65

94,5±0,74

22

96,5

82

0,996

Кукусо-70

1640

1,62

93,5±0,71

22

96,0

79

0,996

Дурагайлар аралашмаси

(қиёсловчи)

1480

1,48

92,0±0,69

22,5

92,0

74

-

Жадвалдаги маълумотлардан кўриниб турибдики, ипак қуртлари навдор тут барглари билан боқилганда ипак бези кўрсаткичлари ва маҳсулдорлик белгилари навсиз тут барглари билан боқилгандагига нисбатан бирмунча юқори бўлган. Жумладан, тажриба вариантларида ипак безининг оғирлиги 1550–1650 мг, ҳажми эса 1,55–1,63 см3 ни ташкил этган бўлса, қиёсловчи вариантда бу кўрсаткич, оғирлиги 1470–1480 мг, ҳажми 1,45–1,48 см3 га тенг бўлиб, тажриба вариантларига нисбатан оғирлиги 6,9–11,5 % га, ҳажми 6,9–10,1 % га кам бўлиши аниқланди.

Демак, такрорий қурт боқиш мавсуми ва баҳорги қурт боқиш даврларида ипак қуртлари навдор тут барглари билан озиқлантирилса личинкалар яхши ривожланиши, ўсиш динамикаси, ипак бези фаолияти меъёрида ўсиши, маҳсулдорлиги юқори даражада бўлиши ва етарлича ипак моддасини тўплаши маълум бўлди.

Жадвалдаги рақамлар таҳлил қилинганда, навдор тут барглари билан боқилган қуртлар маҳсулдорлиги қиёсловчи вариант, яъни дурагай тут барглари аралашмаси билан боқилганга нисбатан бирмунча (1,5–2,5 %) юқорироқ эканидан далолат беради. Энг юқори кўрсаткич Кукусо-70 ва Ўзбекистон навларидан фойдаланилган вариантларда кузатилди. Навдор тут барглари билан озиқлантириш личинкалик даврини 0,5–1 суткага қисқартириши маълум бўлди.

Тажриба ва қиёсловчи вариантларда жами ўраган пиллалар миқдори аниқланганда шу ҳолат маълум бўлдики, ипак қуртлари навдор тут барглари билан боқилганда ипак бези фаолияти ва ўраган пиллалар кўрсаткичи 95,0–96,5 % га тенг бўлиб, қиёсловчи вариантга (92,0 %) нисбатан 3,0–4,5 % га юқори бўлиши исботланди.

Адабиётлар:

  1. Абдуллаев.У-“Тутчилик” Тошкент “Меҳнат”-1991 й
  2. Умаров Ш. Р.- “Тут ипак қуртини(Вомвух Моri Linn) такрорий боқишда маҳсулдорликни оширишнинг илмий асослари” Автореферат қ.х.ф доктори диссер Тошкент-2011 й.
  3. Насириллаев К.Н, Леженко С. С, Мусабой О. “ Пилла технологиясини яхшилаш.” “Агроилм” Тошкент-2007
  4. Аҳмедов Н.А- “Фермер хўжаликларида ипак қуртини боқиш ” Тошкент,. ТошДАУ-2006 й
  5. Аҳмедов Н.А- “Қуртларни навдор тут барги билан озиқлантириш-маҳсулдорликни оширишнинг самарали усули” “Ипак” 1999 й. № 4
  6. cncycl.accoona.ru
  7. www.mavicanet.com/
  8. www.slovar.info/word/
  9. www.nuron.uz/
  10. www.sk.kg/
  11. www.ab.az/ru
  12. www.sheki-ipek.com.az
Основные термины (генерируются автоматически): тут, тонна.

Ключевые слова

личинка, тут нави, дурагайи, барги, навдор, озиқа, бута тутзор, такрорий қурт боқиш, баланд танали тутзор, ҳосилдорлик, ипак бези, маҳсулдорлик, қуртлик даври, пилла

Похожие статьи

Перспектива развития производства индеек в России

И тут возрастает роль малых фермерских хозяйств, как в экономике страны: они легче

Так, в 2009 г. было получено порядка 31 тыс. тонн мяса индейки в пересчете на убойную массу, а в...

Современное состояние мирового рынка металлов платиновой...

И тут как не зря кстати на помощь приходит переработка тех самых катализаторов.

Рис. 5. Прогнозная динамика роста рынка отработанных катализаторов, тонн.

Исследование способов перемешивания в метантенках

И сегодня их применение позволяет заменить 10,9 миллиона тонн условного топлива. В Индии с 1981 по 2006 год было установлено 3,8 миллиона малых биогазовых установок.

Экспортные перевозки серы через морские порты: тенденции...

Рассмотрено современное состояние и перспективы развития перевозок экспортной серы через морские порты России и сопредельных государств. Даны предложения по совершенствованию...

Развитие налогового законодательства по стимулированию...

Для стимулирования роста объемов добычи углеводородного сырья важную роль играют льготы по налогу на добычу полезных ископаем. Налоговые льготы распространяются главным...

Динамика использования возобновляемых источников энергии...

Рис. 1. Динамика конечного потребления энергии, произведенной с помощью возобновляемых источников (ВИЭ) в период с 2005 по 2015 гг. в млн. тонн эквивалентно углеводородному...

Автомобильные перевозки как часть жизни общества

Немаловажную часть в жизни общества занимают грузовые перевозки. Каждый день тысячи тонн груза экспортируется и импортируется.

Обоснование эффективности применения пиролизной установки...

...(только биогаза) позволяет экономить в отопление гелиотеплиц с площадью 200 м2 до 12500 м3 традиционного топлива (природного газа) или 15,35 тонна угля в отопительный сезон.

Русско-европейский пласт терминов физики в татарском языке

Единицы измерения: вольт, ампер, градус, ватт, ом, герц, метр, литр, джоуль, тонна, кельвин, вольтметр, вольтампер, киловатт, киловольт, килограмм, килоджоуль, килокалория, километр и...

Задать вопрос