«Ал-Мусаллас» – биринчи шаклдош сўзлар луғати | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №50 (288) декабрь 2019 г.

Дата публикации: 13.12.2019

Статья просмотрена: 341 раз

Библиографическое описание:

Сотволдиев, Сирожиддин Махаммаддин ўғли. «Ал-Мусаллас» – биринчи шаклдош сўзлар луғати / Сирожиддин Махаммаддин ўғли Сотволдиев. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2019. — № 50 (288). — С. 601-603. — URL: https://moluch.ru/archive/288/65112/ (дата обращения: 17.12.2024).

Ушбу мақола араб лексикографияси тарихида ўзига хос ўрин тутувчи шаклдош сўзлар (омоним, пароним ва вариантдош сўзлар)га бағишланган уржуза луғатлар ва уларнинг илк манбалари ҳақида баҳс юритади.

Калит сўзлар: лексикография, шаклдош-талаффуздош сўзлар, уржуза луғат, мусаллас, Қутруб, омонимлар, паронимлар.

В этой статье исследуется феномен образования, который проявляется в арабском языкознании. Исследователь текстоведения, изучающий источники, написанные на арабском или письменном языке, сталкивается с рядом трудностей. В частности, для исследователя источника важно знать характеристики слов, местоимений, фраз и слов, которые написаны одинаково, но по-разному.

Ключевые слова: омонимы, паронимы, варианты слова, мусаллас, словарь глоссария, лексикография, Кутруб.

Араб луғатчилигининг кўп асрлик тарихига назар ташланса, нафақат луғатларга тартиб беришдаги хилма-хил услуб ва мактаблар, балки сўзларнинг лексик-семантик ва стилистик хусусиятларига бағишланган ранг-баранг илмий рисолалар ҳам эътиборни тортади. Айниқса, улар орасида уржуза-луғатлар ҳам учрайдики, бу хил асарлар ёд олиш ва илмий баҳсларда далил келтиришга қулай бўлган. Шаклдош-талаффуздош сўзларни ўзида жамлаган илк луғат ҳам ражазда битилган.

Араб луғатчилигида шаклдош сўзларни ўрганиш бўйича ўзига хос анъана шаклланган бўлиб, ўзаги бир хил, аммо талаффузда бир ёки икки қисқа унли товуш билан бир-биридан фарқ қилувчи учта сўз «мусаллас» («учлик») остида жамланади. Шундан келиб чиқиб, бундай луғатлар «Ал-Мусаллас» деган умумий ном билан аталган. Бундай номли манзума ёки насрий луғатлар қўлёзмалар каталогларида кўп учрайди. Бироқ луғатчилик тарихида биринчи «Ал-Мусаллас» манзумасининг муаллифи борасидаги баҳс ҳозиргача тўхтаган эмас.

Манбаларнинг гувоҳлик беришича, ҳижрий I асрнинг иккинчи ярми – II аср бошларида яшаган Абу Алий Муҳаммад ибн ал-Мустанир ал-Басрий (вафоти: ҳижрий 206/милодий 821 йил) дастлабки «Ал-Мусаллас» номли асар муаллифидир. У «Қутруб» («Ялтироқ қурт») лақаби билан машҳур. Бу лақабни унга устози, араб тили грамматикасининг ривожига катта ҳисса қўшган олим Сибавайҳ қўйгани тазкира китобларида баён қилинган. Ҳожи ал-Халифа ўзининг «Кашфу-з-зунун» номли тазкирасида қайд этишича, Қутрубнинг «Ал-Мусаллас фи-л-луғат» асари ўз бобида биринчи китоб бўлиб, 32 байтдан иборат. Биринчи мисраси – «Йаа муулаъан би-л-ғозоби…»дир. Асарга Садидуддин ал-Варроқ ал-Баҳнасий, шайх Иброҳим ал-Лахмий, Ибн Зуҳайр, ал-Қуззоз ва бошқалар шарҳ ёзган.

Хайриддин Заркалий эса «Ал-Аълом» номли тазкирасида келтирган маълумотлар биринчи «Ал-Мусаллас» манзумасининг муаллифи борасида илмий баҳсни юзага келтиради. Унга кўра, Қутруб ўз асарини назмда ёзмаган. Балки кейинчалик Садидуддин ал-Варроқ ал-Баҳнасий (вафоти: ҳижрий 685/милодий 1286 йил) унинг «Ал-Мусаллас»ини ражазга солиб, 32 байтли манзума тузган. Аз-Заркалий ушбу манзума нозимнинг «Мен Қутрубнинг «Мусаллас»ини қасида шаклида назмга солдим ва байтларини алифбо бўйича тартибладим», деган сўзи билан бошланишини ҳам илова қилган.

«Кашфу-з-зунун»да номлари зикр этилган шориҳлардан бири шайх Иброҳим ал-Лахмийга мансуб шарҳнинг нусхаларидан бири ўрганилганда, унинг хутба қисмида Садидуддин ал-Варроқнинг номи тилга олиб ўтилгани аён бўлди. Эҳтимол, Қутруб «Ал-Мусаллас»ни насрда ёзган, кейинчалик Садидуддин ал-Варроқ уни назмга солган бўлиши мумкин.

Испаниянинг «Эл Эскориал» кутубхонаси каталогида берилган тавсиф эса мазкур баҳсга нуқта қўйишга имкон бермайди. Унда кутубхона фондида 30(3)-ашё рақами остида Қутрубга нисбат берилган «Ал-Мусаллас» номли қўлёзма асар сақланаётгани қайд этилган. У тартиб бўйича мужалладдаги учинчи асар бўлиб, 93-саҳифадан бошланган. Унвонига эса «Бу Қутруб ибн Аҳмад ан-Наҳвий тузган «Ал-Мусаллас» китобидир» деб ёзилган. Яна французча изоҳ ҳам қўшимча қилинган: «Ce petit traite en vers a ete publie par Ed.Vilmar (Marburg, 1857)» («Бу кичик назмий рисолани 1857 йил Марбургда Эдвард Вилмар нашр эттирди»).

Мазкур қўлёзма ҳижрий 604 (милодий 1207) йилда кўчирилган бўлиб, бундан манзуманинг Садидуддин ал-Варроқ ал-Баҳнасийга (вафоти: ҳижрий 685/милодий 1286 йил) нисбат берилиши тўғри эмаслиги равшанлашади.

Бу асар билан боғлиқ чалкашлик Карл Брокелманнинг «Араб адабиёти тарихи» номли кўпжилдли асарида ҳам учрайди. У аввалига биринчи назмий «Ал-Мусаллас» асари Абдулваҳҳоб ал-Муҳаллабий ал-Баҳнасий қаламига мансуб эканини таъкидлаб, кейин Шамсуддин Абул Қосим Абдулваҳҳоб ибн ал-Ҳасан ибн Баракот деган олим ҳам бу мавзуда манзума битганига ишора қилади. Аслида Брокелман зикр қилган иккала муаллиф ҳам бир шахс бўлиб, унинг тўлиқ исми Садидуддин Абул Қосим Абдулваҳҳоб ибн ал-Ҳасан (ёки ал-Ҳусайн) ибн Баракот ал-Варроқ ал-Муҳаллабий ал-Баҳнасийдир.

Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг Асосий қўлёзмалар фондида сақланаётган Р-3252 ашё-рақами остидаги мужаллад ҳам мазкур баҳсни ойдинлаштиришга ёрдам бера олади. Мужалладдаги II асар «Ал-Мусаллас» манзумаси бўлиб, асар 40а–42б саҳифаларни эгаллаган. Асар Абу Алий Қутрубга нисбат берилган бўлиб, институт каталогларида бу ном «Қутб» ёки «Қуртуб» тарзида нотўғри қайд этилган. Мужалладнинг 42б–43а саҳифаларида манзумага яна бир нечта шаклдош сўзлар ҳам илова қилинган. 43б саҳифадан эса манзумага ёзилган шарҳ берилган ва 46а бетда якунланмай узилиб қолган. Котиби, кўчирилган ери, йили ва ўрни маълум эмас.

Мазкур қўлёзма аввалида асарнинг Абул Қосим Абдулваҳҳоб ибн Ҳасан ибн Баракот Абу Муҳаммад ал-Баҳнасийдан ривоят қилингани битилган ва унинг Қутруб қаламига мансуб «Ал-Мусаллас» асарини назмга солгани, алифбо тартибида жойлаштириб, 33 байтдан иборат манзумада жамлагани ҳақидаги фикрлари иқтибосан келтирилган. Бу ўринда байтлар сони 33 та деб кўрсатилган бўлса-да, қўлёзманинг ўзида ҳам улар 32 тадан ошмайди. Эҳтимол, бу котибнинг хатоси бўлиши мумкин. Тўртликлар алифбо бўйича тартибланган. Биринчи байт муаллифнинг хутбасидан иборат. Иккинчи байтдан асосий қисмга ўтилган ва ҳамзали сўз (إن) билан бошланган. Кейинги тўртликлар эса биринчи сўзига мувофиқ – (بدا), (تيّم), (ثبت) – алифбо бўйича жойлаштирилган. Ушбу қўлёзма ҳам тилшуносликнинг шаклдош сўзларни ўрганувчи соҳасини қимматли манбалар билан бойитган илк манзума Қутруб томонидан эмас, балки Ибн Ҳасан ал-Баҳнасий томонидан ёзилганига ишора қилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, шаклдош сўзларга бағишланган биринчи «Ал-Мусаллас» номли асар Муҳаммад ибн Мустанир Қутрубга тегишли эканида шубҳа йўқ. Аммо Қутруб уни насрда ёки назмда ёзгани маълум эмас. Қолаверса, «Ал-Мусаллас» номли энг қадимги манзума ҳақида гап борганда Садидуддин ал-Варроқ ал-Баҳнасий исмини ҳам тилга олиш адолатдан бўлади.

Адабиётлар:

  1. Tavfīqu Muḥammadun Shāhinun. Аl-mushtaraku al-lughawiyyu: naẓariyyan wa taṭbīqan. –al-Qāhiratu: Maktabatu Wahbata, 1980. – 397 ṣ.
  2. ‘Umar ’Аhmad Мukhtār. Al-mu‘jamu al-mawsū‘iyyu li-alfāẓi al-Qur’āni al-karīmi wa qirā’ātihi. -Аr-Riyāḍu: Suṭūru al-ma‘rifati, 2002. – 1504 ṣ.
  3. Jalālu ad-dīni as-Suyūṭiyyu. Аl-mazharu fī ‘ulūmi al-lughati wa ’anwā‘ihā. –Bayrūt: Al-maktabatu al-‘asriyyatu. – 651 ṣ.
  4. ‘Abdu al-Qāhiri al-Jurjāniyyu. ’Аsrāru al-balāghati. –Bayrūt: Dāru al-kitābi, 2001. – 120 ṣ.
  5. ’Ibnu Durustawayh. Taṣ’ĥīĥu al-faṣīĥi wa sharhihi. –Al-Qāhiratu, 2004. – 599 ṣ.
  6. ‘Аliyyun ‘Abdu al-Wāḥidi al-Wāfiy. ‘Ilmu al-lughati. –Bayrūt: 1992. – 236 ṣ.
  7. Sibawayhi. Аl-kitābu. 4 mujallad. –Al-Qāhiratu: Маktabatu al-Khanajī, 1988. – 446 ṣ.: 432 ṣ.; 662 ṣ.; 494 ṣ.
  8. Al-Mubarridu. Ма-ttafaqa lafẓahu wa-’khtalafa ma‘nāhu. –Bayrūt: Dāru al-‘ilmi, 1996. – 225 ṣ.
  9. Ibn Manẓūr. Lisanu al-ʻarabi. 2-jild. –Bayrut: Dāru Ṣādir. – 646 ṣ.
  10. Quṭrubu. Al-muthallathu. –Bayrut, 1990. – 124 ṣ.
  11. ’Ibnu as-Sayyidi al-Batalyawsiyyu. Al-muthallathu. 2 mujallad. – Baghdād: Dāru Rashīd, 1983. – 524 ṣ.; 593 ṣ.
  12. Ibnu Mālikin. Al-ʼIkmālu al-ʼIʻlāmi bi-tathlīthi al-kalāmi. –Bayrut, 2000.
  13. Крачковский И. Ю. Избранные сочинения. Т. 4. – М.-Л.: Изд-во АН СССР, 1957.
  14. Brоckelmann C. Geschichte der arabischen litteratur. Bd. I. - Weimar, 1898.
  15. Вrоckelmann C. Geschichte der arabischen litteratur. Bd. I. - Leiden, 1937.
Основные термины (генерируются автоматически): Аба Алий, Араб.

Ключевые слова

лексикография, шаклдош-талаффуздош сўзлар, уржуза луғат, мусаллас, Қутруб, омонимлар, паронимлар

Похожие статьи

Араб тилшунослигида шаклдошлик ҳодисаси

Мазкур мақолада араб лексикологиясида ўзига хос ҳодиса саналувчи шаклдош-талаффуздош сўзлар (омоним, пароним ва вариантдош сўзлар)га бағишланган луғатлар ва уларнинг манбалари тадқиқ этилган.

Сўз ясаш жараёни ва унинг араб адабий тилининг луғат таркибини шакллантиришдаги роли

Мақолада араб тилида сўз ясашнинг асосий услублари: морфологик ва лексико-семантик соҳалари, лексика билан грамматика ўртасидаги боғланиш, араб сўзларининг ўзагига ва таркибий андозасига кўра таснифи хақида айтилади.

Тафсири Қушайрий Қўлёзмаси

Бу мақолада ҳижрий тўртинчи асрда яшаган Абул Қосим Абдулкарим ибн Ҳавозин Қушайрийнинг ҳаёти ва унинг “Латоифул ишорат би тафсирил Қуръон” (Қуръон тафсир қилишдаги нозик ишоралар) асари ҳақида маълумот берилган. Асарнинг ўзига хос хусусиятлари, услу...

Бошланғич синфларда Алишер Навоий асарларини ўқитиш усуллари

Ушбу мақолада умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчиларида Алишер Навоий ижодини ўрганиш зарурлиги масалалари, умумтаьлим мактабларида илмий-амалий билимларини чуқурлаштириш таьлим-тарбия самарадорлигини сифат босқичига кўтариш фикрлари баён эти...

Араб тилини ўргатишда инфографикадан фойдаланиш

Ушбу мақолада инфографиканинг аҳамияти, чет тилларини, хусусан араб тилини ўрганишда унинг расмли ва ҳаракатли расм турларидан фойдаланиш йўллари ҳақида маълумот берилган.

Маҳмуд Замахшарийнинг дунё қўлёзма фондларида сақланаётган асарлари

Ушбу мақолада аллома Маҳмуд Замахшарийнинг юртимиз кутубхоналари ва қўлёзма фондларида мавжуд бўлмаган, лекин шу билан бир қаторда чет эллик олимлар томонидан ўрганилган баъзи асарлари ҳамда унинг қаламига мансуб деб ҳисобланувчи номи маълум бўлган, ...

Халқ оғзаки ижодида сўз санъати

Ёш авлодни маънавий тарбиясини мукаммал қилиш, уларнинг қалбида ватанга бўлган муҳаббат, меҳр-оқибат каби инсоний фазилатларни шакллантириш, ҳар томонлама етук қилиб тарбиялашда халқ оғзаки ижоди намуналарининг муҳим жихатлари: бахшиёна достонлар, иб...

SIN-VIRTUE концептларининг инглиз афоризмларида вербаллашуви

Ушбу мақолада халқнинг турмуш тажрибасига таяниб бир шахс яратган қисқа, образли турғун бирликлар ҳикматли сўзлар яъни афоризмларнинг концептуал белгилари кенг ёритиб берилган

Бадиий матнларда ибораларнинг қўлланилиши хусусида (Теодор Драйзернинг «Бахтиқаро Керри» ва Чўлпоннинг «Кеча ва Кундуз асарлари мисолида)

Мақолада ўзбек ва инглиз бадиий матнларида қўлланилган фразеологик иборалар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўз боради.

Табақот жанридаги адабиётлар таснифи

Бу мақолада мусулмон тарихшунослидаги жанрлардан бири бўлган табақот биобиблиографик жанри тадқиқ қилинган. Шунингдек, биобиблиографик луғатлар билан боғлиқ айрим назарий мулоҳазалар келтирилиб, ушбу турдаги адабиётларнинг таърифи ва таснифи кўриб чи...

Задать вопрос