Мафъул биҳи (тўлдирувчи)нинг гапдаги ўрни ва ўзига хос кўринишлари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 10 октября, печатный экземпляр отправим 14 октября.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №49 (287) декабрь 2019 г.

Дата публикации: 09.12.2019

Статья просмотрена: 11 раз

Библиографическое описание:

Исамутдинов, А. Б. Мафъул биҳи (тўлдирувчи)нинг гапдаги ўрни ва ўзига хос кўринишлари / А. Б. Исамутдинов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2019. — № 49 (287). — С. 601-603. — URL: https://moluch.ru/archive/287/64925/ (дата обращения: 27.09.2020).



Араб тилида мафъул биҳининг одатда келадиган ўрни ва унинг баъзан эгадан, баъзан эга ва кесимдан олдин келиши ўринлари мавжуд. Ушбу мақолада мафъул биҳининг одатда келадиган ўрни ва унинг эгадан ёки эга ва кесимдан олдин келиши ўринлари, шартлари ва бундай ҳолатларда жумлада юзага келадиган семантик ўзгаришлар ҳақида сўз юритилади. Шунингдек, мафъул биҳининг иғро, таҳзир ва ихтисос ҳамда танозуъ каби ўзига хос кўринишлари ҳам ёритиб берилган.

Калит сўзлар: мафъул биҳи, қайтувчи олмош, бирикувчи олмош, тамйиз, иғро, таҳзир, ихтисос, танозуъ.

В данной статье речь идет об обычном месте использования дополнения (мафъул бихи) в арабском языке, иногда до подлежащего, иногда до подлежащего и сказуемого, об условиях и семантических изменениях. Также освещены такие явления дополнения, как игро, тахзир, ихтисос и танозуъ.

Ключевые слова: мафъул бихи, возвратное местоимение, соединительное местоимение, обращение, дополнение.

Мафъул биҳининг гап таркибидаги ўрни қуйидаги кўринишларда бўлиши мумкин:

Мафъул биҳини (тўлдирувчини) эгадан олдин ва ундан кейин келтириш. XX аср араб наҳвшуносларидан бири шайх Мустафо Ғалайийний мафъул биҳини эгадан олдин ва ундан кейин келтириш борасида қуйидагиларни келтиради:

Аслида феълий жумланинг эгаси феълдан кейин унинг бир қисми сифатида келтирилади. Сўнг мафъул, яъни гапнинг иккинчи даражали бўлаги келтирилади. Гоҳида эса бунинг тескариси бўлиб, бу ҳолат баъзида мумкин, баъзида шарт, баъзида эса мумкин эмас.

Мафъул биҳини эгадан олдин ёки ундан кейин келтириш كتب زهيرٌ الدرسَ — Зуҳайр дарсни ёзди каби жумлаларда мумкин. Бироқ бирини бошқасидан олдин келтириш бешта ўринда шарт бўлади. Булар қуйидагилар:

1) эга билан мафъул биҳининг келишиклари аниқ билинмаганда аввал эга сўнг мафъул биҳини келтириш шарт бўлади. масалан, علّم موسى عيسى — Мусо Ийсога таълим берди. Ёки أكرم ابنى اخى — Ўғлим акамни ҳурмат қилди.

2) Мафъул биҳига қайтувчи олмош эгага қўшилиб келганда, масалан, أكرم سعيداً غلامٌه — Саидни ғуломи ҳурмат қилди. Чунки қайтувчи олмош ўзидан кейинги сўзга қайтмайди. Қайтувчи олмошнинг ўзидан кейинги сўзга қайтиши айрим шеърларда учрайди. Масалан, و لو أن مجداً أخلد الدهرَ واحداً من الناس أبقى مجده الدهرَ مطعما — агар улуғлик одамлардан бирортасини боқий қолдирганида эди, Мутъимнинг улуғлиги уни боқий қолдирган бўларди. Ушбу ҳолат шеърда зарурат юзасидан бўлса, гарчи яхши кўринмасада рухсат берилган. Бироқ насрда мумкин эмас. Агар мафъул биҳига эгага қайтувчи олмош қўшилган бўлса, мафъул биҳини эгадан олдин ҳам ундан кейин ҳам келтириш мумкин. Масалан, أكرم الاستاذ تلميذَه و أكرم تلميذَه الاستاذُ — Устоз шогирдини ҳурмат қилди. Чунки олдин ёки кейин келишидан қатъий назар эганинг ўрни олдинда бўлади.

3) Эга феъл кесим таркибида бўлиб, мафъул биҳи ҳам бирикувчи олмош билан келтирилган бўлса. Бунда ҳам эганинг мафъул биҳидан олдин келтирилиши шарт бўлади. масалан, أكرمته — уни ҳурмат қилдим [1, б. 397].

4) Бири бирикувчи олмош, иккинчиси аниқ исм бўлса, бирикувчи олмош билан келганини олдин келтириш шарт бўлади. масалан, أكرمت علياً — Алини ҳурмат қилдим; أكرمنى على — Али мени ҳурмат қилдим.

5) انما ва الا юкламалари билан иш-ҳаракат гапнинг бирор бўлагида чекланганида ўша бўлакни кейин келтириш керак бўлади. Масалан, ما أكرم سعيد الا خالداً — Саид Холиднигина ҳурмат қилди; ёки ما أكرم سعيداً الا خالدٌ — Саидни Холидгина ҳурмат қилди. انما أكرم سعيداً خالدٌ — Саидни Холидгина ҳурмат қилди [2, Б. 395].

Ушбу келтирилган фикрлар билан Ибн Молик [3, 74-бет] ва Ибн Ақийл [2, 74-бет], Ибн Ҳишом [4] ларнинг фиклари муштарак. Ушбу олимларнинг фикрлари ўртасида қарама-қаршиликлар йўқ. Бироқ шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, Ибн Ақийл انما билан чегараланган исмни гапнинг охирида келтириш шарт, чунки унинг чегараланаётгани гапнинг охирида келтирилаётгани билан билинади, лекин الا билан чегараланаётган исмни олдин ҳам кейин ҳам келтириш мумкин [3, 78-бет] дейди.

Мафъул биҳини (тўлдирувчини) эга ва кесимдан олдин келтириш. Мафъул биҳини эга ва кесимдан олдин келтириш тўғрисида шайх Мустафо Ғалайийний қуйидагиларни келтиради:

Мафъул биҳини эга ва кесимдан олдин келтириш мумкин. Масалан, علياً أكرمتُ — Фақат Алини ҳурмат қилдим.

Ушбу ҳолат тўрт ўринда юзага келади. Булар: 1) мафъул биҳи шарт эргаш гапда келса, масалан, أيَّهم تكرم أكرم — Уларнинг қайсисини ҳурмат қилсанг, ўшани ҳурмат қиламан. هدى من تتبعْ يتبعْ بنوك — кимнинг йўлланмасига эргашсанг, фарзандларинг ҳам ўшанга эргашади. 2) сўроқ олмоши бўлиб келганда, масалан, من أكرمت؟ — Кимни ҳурмат қилдинг? 3) كم و كأين сўроқ олмошлари билан риторик сўроқ гап тузилганда, масалан, كم كتابٍ ملكت! — қанча китобга эга бўлдим-ку! كأين من علمٍ حويتُ! — қанақа илмларни ўргандим-у! Бироқ كأين изофага киришмайди. Агар гапда мафъул биҳи битта бўлса ва у гапда сўроқ олмлши билан ифоланган бўлса, уни эга ва кесимдан олдин келтириш шарт бўлади. Чунки сўроқ олмошлари гапнинг бошида туриш керак. Уларни гапнинг бошқа бўлакларидан кейингга ўтказиб бўлмайди. 4) أمأ....فَ конструкцияси келганда, فَ дан кейин келган бош гап таркибидаги ўтимли феъл أمأ дан кейин келган исмни тушум келишигида келишини талаб қилса. Масалан, (Зуҳо сураси, 8–9-оят) [1, б. 398].

Икки мафъул биҳидан бирини бошқасидан олдин келтириш. Агар гапда мафъул биҳи биттадан ортиқ бўлса, уларнинг бири бошқасидан албатта олдин туриши керак бўлади. Бунинг сабаби ўша икки ёки ундан ортиқ мафъул биҳиларнинг уларнинг келишини талаб қилган феъл келтирилишидан олдин гапда маъно жиҳатидан эга бўлганлигидир. Агар феъл иккита мафъул биҳининг келишини талаб қиладиган бўлса, феълни олиб ташланганда гапда маъно жиҳатидан эга бўладиганини биринчи келтириш керак бўлади. масалан, ظننت البدرَ طالعٌ — ой чиқди деб ўйладим. [2] Бир мафъул биҳини иккинчисидан олдин келтириш тўрт ўринда шарт бўлади. Булар:

1) Ҳар бир мафъулни ўз ўрнига қўймаганда чигаллик келиб чиқадиган бўлса;

2) Бири аниқ исм иккинчиси бирикувчи олмош бўлганда;

3) Иш-ҳаракат икки мафъулнинг бирида чегараланган бўлса;

4) Биринчи мафъул биҳидан иккинчи мафъул биҳига қайтувчи олмош бўлса [2].

Шунингдек, шайх Мустафо Ғалайийний сифат аниқлаб келаётган исмнинг аслида бош келишикда келишини, бироқ муболаға қилинганда тушум келишигини айтади ва қуйидаги жумлаларни келтиради: على حسنٌ خلقُه — على حسنٌ خلقَه — Алининг хулқи гўзалдир. У мана шундай тушум келишигида келаётган исмни “мафъул биҳига ўхшаш исм” дейилади, чунки сифатда ўтимли феълнинг хусусияти йўқ, шунингдек, тамйиз ҳам эмас, чунки тамйиз ноаниқ ҳолатда келади дейди [5].

Мафъул биҳининг ўзига хос кўринишлари

Араб тили грамматикасида “таҳзир” қоидаси ҳам мафъул биҳи таркибида ўрганилади. Таҳзир — бу огоҳлантириш маъносидаги феълларнинг тушиб қолиши ва унинг натижаси исмнинг тушум келишигида келиши. Бунда тушиб қолган феъллар “эҳтиёт бўл”, “узоқда бўл”, “сақла”, “сақлан” маъносида бўлиши мумкин. Шунингдек, огоҳлантириш “اياك”, яъни “сақлан” маъносидаги каби сўзлар билан ҳам ифодаланиши мумкин. Масалан, اياك و الكذبَ — ёлғон гапиришдан сақлан. Ушбу жумлада ҳам исмни тушум келишигида келишига юқоридаги каби феъллардан бирининг тушиб қолиши сабаб бўлмоқда [1].

Шунингдек, шайх Мустафо Ғалайийний гапда огоҳлантиришни ифодалайдиган сўз билан хафв қилинаётган нарсанинг туширилиб қолдирилиши ёки огоҳлантирилаётган киши номининг туширилиб қолдирилиши мумкинлигини келтириб ўтади [2].

Шунингдек,иғро” масаласи ҳам мафъул биҳи таркибида ўрганилади. Иғро — бирор иш-ҳаракатни қилишга ундашни ифодалайдиган феълларнинг туширилиб қолдирилиши натижасида исмнинг тушум келишигида келишидир. Бунда ҳам “қил”, “талаб қил”, “сақла” каби феъллар туширилиб қолдирилади. Масалан, الاجتهادَ — қаттиқ ҳаракат қил [1].

“Ихтисос”– кишилик олмошидан назарда тутилаётган тоифани англатиб келаётган исмнинг туширилиб қолдирилган “назарда тутмоқ” феъли таъсирида тушум келишигида келиши. Масалан, نحن العربَ نكرم الضيفَ — биз араблар меҳмонни ҳурмат қиламиз. Ушбу жумлада العربَ сўзини келтиришдан мақсад кишилик олмошидан кимни назарда тутилаётганидан хабар бериш эмас, балки “меҳмонларни ҳурмат қилиш” арабларга хос эканлигини ифодалашдир [2].

Иштиғол — тўлдирувчининг ўзини талаб қилиб келаётган феълидан олдинга ўтганида феълга ўша тўлдирувчига қайтувчи олмошнинг қўшилишидир. Масалан, خالدٌ أكرمته — Холидни ҳурмат қилдим. (сўзма-сўз: Холид уни ҳурмат қилдим.) Бундай ҳолатда олдинга ўтган исмни гапнинг бошида келаётганлиги учун бош келишикда келтириш афзал, лекин уни тўлдирувчи бўлганлиги учун тушум келишигида ҳам келтириш мумкин. Масалан, خالداً رأيته — Холидни кўрдим. (сўзма-сўз: Холидни уни кўрдим.) Ўз феълидан олдинга ўтган исмни қуйидаги беш ўринда тушум келишигида келтириш шарт бўлади: 1) исмдан сўнг буйруқ майлидаги феъл келса, масалан, خالداً أكرمه — Холидни ҳурмат қил; 2) исмдан сўнг буйруқ инкор феъли келса, масалан, الكريمَ لا تهنه — Сахийни хор қилма; 3) исмдан сўнг дуо мазмунидаги жумла келса, масалан, أللهم أمرىَ يسره — Аллоҳим, ишимни осон қил; 4) исм сўроқ юкламаси ҳамзадан сўнг келса, масалан, (Қамар сураси, 24-оят); 5) сўроқ гапга нисбатан берилган жавоб гап бўлса, масалан, “кимни ҳурмат қилдинг?” деган гапга жавобан берилган қуйидаги гап: “علياً أكرمته ” — Алини ҳурмат қилдим [2].

Ушбу исмни қуйидаги уч ўринда бош келишикда келтириш шарт бўлади: 1) “тўсатдан” маъносини англатувчи اذا сўзидан сўнг келса, масалан, خرجت فاذا الجوُ يملؤه الضبابُ — Чиқдим. Қарасам ҳавони туман қоплаган, яъни ҳавони туман қоплаганини билмаган ҳолда чиқдим; 2) Ҳол эргаш гап олдидан келувчи “الواو” “вов” дан сўнг келса, масалан, جئت و الفرسُ يركبه اخوك — Отни аканг минган ҳолда келдим; 3) сўроқ, инкор ва шарт юкламалари, ундашни ифодаловчи юкламалар, гап бошида келувчи “лом”, таажжубни ифодаловчи ما, риторик сўроқ гапни ифодаловчи كم олмоши, эгага таъсир қилувчи юкламалардан сўнг келса, масалан, زهيرٌ هل أكرمته؟ — Зуҳайрни ҳурмат қилдингми?, سعيدٌ فأكرمه -Саидни ҳурмат қил, خالدٌ هلا دعوته -Холидни таклиф қилмадингми, яъни уни таклиф қилишинг керак, الشرُ ما فعلته — ёмонликни қилмадим, الخيرُ لأنا افعله — Яхшиликни албатта қиламан, الخلقُ الحسنُ ما أطيبه! — гўзал хулқ қандай яхши, زهيرٌ كم أكرمته! -Зуҳайрни қанчалар ҳурмат қилдим! أسامةُ اني أحبه — Усомани албатта мен яхши кўраман. Мазкур ҳолатларнинг барчасида исм “мубтадо”, яъни исмий гапнинг эгаси ҳисобланади. Чунки ушбу юкламалардан кейин келадиган феъл юкламалардан олдинги исмга таъсир қилмайди [1].

Иштиғол борасида шайх Мустафо Ғалайийнийдан келтирилган фикрлар билан ибн Молик [3] ва Ибн Ақийл [2] ларнинг фикрлари ўртасида қарама-қаршилик йўқ, балки уларнинг ҳар бирининг бу борадаги фикрлари бир-бирини қувватлайди. Шунингдек, “Шарҳу ибн Ақийл ала алфиййати ибн Молик” асарини таҳқиқ қилган Муҳаммад Муҳйиддин Абдулҳамид иштиғол қоидасининг асосий рукнлари учта эканлиги айтиб ҳар бир рукннинг шартларини алоҳида-алоҳида келтириб ўтади [2].

Танозуъгапда бир ёки ундан ортиқ тўлдирувчига икки омилнинг маънода тўқнаш келиши араб тилида “танозуъ” дейилади. Масалан, (Каҳф сураси, 96-оят) [1].

Ибн Ақийл айнан шу фикрларни келтириш билан бирга яна иккала омилнинг тўлдирувчидан кейин келса “танозуъ” бўлмаслигини айтиб ўтади. Шунингдек, гапда келаётган тўлдирувчининг икки омилдан қайси бирининг таъсирида келаётгани тўғрисида Басраликлар тўлдирувчига яқинроқ бўлганлиги учун иккинчи омил таъсирида дейишларини, Кўфаликлар эса аввал келганлиги учун биринчи омилнинг таъсирида дейишларини, уларнинг орасидаги ихтилоф айнан шу эканлигини келтириб ўтади [3].

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, она тилимиздаги гапларимизни араб тилига ўгираётган вақтимизда мафъул биҳини доим одатдагидек эга ва кесимдан кейин келтиришимиз тўғри бўлавермайди. Чунки она тилимизда мавжуд бўлгани каби араб тилида ҳам гапларнинг одатдаги тартиби ва ўзгарган тартиби бор. Гап структурасининг ўзгариши эса, табиийки, бекордан-бекорга бўлмайди. Ҳар бир ўзгариш гап мазмунининг у ёки бу томонга бурилишига олиб келади. Модомики вазият шундай экан, нафақат мафъул биҳининг гапдаги ўрнини, балки араб тили гап қурилишининг одатий ва ўзгарган ҳолатларини ўрганиш, ўзгариш сабабларини аниқлаш мазкур тилнинг нозик жиҳатларини илғашга ёрдам беради ва таржима жараёнида юзага келадиган хатоларнинг олдини олади.

Адабиётлар:

  1. الشيخ مصطفي غلاييني جامع الدروس العربية.مصر.2007.
  2. Ўша асар.
  3. 2-жилд. Шарҳу бн ақийл аъла алфиййати ибн молик.Қоҳира.2005.
  4. Ибн Ҳишом ал-Ансорий. Авзоҳу-л-масолик ила алфиййати ибн Молик.
  5. Қаранг: -Б. 400
Основные термины (генерируются автоматически): агар, араб.


Ключевые слова

мафъул биҳи, қайтувчи олмош, бирикувчи олмош, тамйиз, иғро, таҳзир, ихтисос, танозуъ

Похожие статьи

“Тазкирату-л-авлиё” асарининг туркий таржимаси ва унинг қўлёзма...

Ушбу мақолада Фариддидин Атторнинг “Тазкирату-л-авлиё” тазкираси ва унинг туркий таржимаси қўлёзма нусхалари манбашунослик нуқтаи назаридан тадқиқ этилиб, асарнинг бир нечта...

Особенности масла дерева уд и причины его высокой стоимости.

Благодаря высокой биологической эффективности эфирных масел в настоящее время возрос интерес к применению их в производстве различных парфюмерно-косметических продуктов.

Ёшларнинг маънавий-мафкуравий хуружларнинг объектига...

Агар уларга нисбатан қаттиқ чоралар қўлланилса, жамият учун хавфли бўлган экстремистик, террористик, қўпорувчилик уюшмалари пайдо бўлиши мумкин.

Символика цветов в персидско-таджикской суфийской поэзии

Будь то индус, турок или араб . Не смотри каков он, какого цвета кожа

Гар нагаштӣ ҳеч Симурғ ошкор, Ҳеч мурғе менабудӣ соядор, Боз агар Симурғ мегаштӣ ниҳон

Экзистенциализм фалсафасида инсон омилининг ўрни

Агар Ясперс ва Сартр инсон мавжудлигининг инстанциясини энг аввало унинг онгида кўришган, инсон субъективлигини ҳамма нарсадан устун қўйишган бўлса, Хайдеггер субъективликни...

Ёшларнинг маънавий қиёфасини шакллантиришда мафкуранинг...

Бинобарин, Президентимиз таъбири билан айтганда: “Агар иқтисодий ўсиш, тараққиёт — жамиятимизнинг танаси бўлса, маънавият- маърифат ва сиёсий онг етуклиги унинг руҳи...

Дин психологиясининг юзага келиши ва ривожланиш тарихи

Қуйидаги мақолада дин психологиясини фан сифатида шакилланиш тарихи қисқача ёритилган бўлиб, унда асосий урғу АҚШ дин психологияси мактабларига қаратилган. Шунингдек, дин...

Похожие статьи

“Тазкирату-л-авлиё” асарининг туркий таржимаси ва унинг қўлёзма...

Ушбу мақолада Фариддидин Атторнинг “Тазкирату-л-авлиё” тазкираси ва унинг туркий таржимаси қўлёзма нусхалари манбашунослик нуқтаи назаридан тадқиқ этилиб, асарнинг бир нечта...

Особенности масла дерева уд и причины его высокой стоимости.

Благодаря высокой биологической эффективности эфирных масел в настоящее время возрос интерес к применению их в производстве различных парфюмерно-косметических продуктов.

Ёшларнинг маънавий-мафкуравий хуружларнинг объектига...

Агар уларга нисбатан қаттиқ чоралар қўлланилса, жамият учун хавфли бўлган экстремистик, террористик, қўпорувчилик уюшмалари пайдо бўлиши мумкин.

Символика цветов в персидско-таджикской суфийской поэзии

Будь то индус, турок или араб . Не смотри каков он, какого цвета кожа

Гар нагаштӣ ҳеч Симурғ ошкор, Ҳеч мурғе менабудӣ соядор, Боз агар Симурғ мегаштӣ ниҳон

Экзистенциализм фалсафасида инсон омилининг ўрни

Агар Ясперс ва Сартр инсон мавжудлигининг инстанциясини энг аввало унинг онгида кўришган, инсон субъективлигини ҳамма нарсадан устун қўйишган бўлса, Хайдеггер субъективликни...

Ёшларнинг маънавий қиёфасини шакллантиришда мафкуранинг...

Бинобарин, Президентимиз таъбири билан айтганда: “Агар иқтисодий ўсиш, тараққиёт — жамиятимизнинг танаси бўлса, маънавият- маърифат ва сиёсий онг етуклиги унинг руҳи...

Дин психологиясининг юзага келиши ва ривожланиш тарихи

Қуйидаги мақолада дин психологиясини фан сифатида шакилланиш тарихи қисқача ёритилган бўлиб, унда асосий урғу АҚШ дин психологияси мактабларига қаратилган. Шунингдек, дин...

Задать вопрос