Ибн Халдуннинг фалсафий ва ахлоқий қарашлари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Несмотря на коронавирус, электронный вариант журнала выйдет 18 апреля.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №48 (286) ноябрь 2019 г.

Дата публикации: 26.11.2019

Статья просмотрена: 10 раз

Библиографическое описание:

Нурматова, М. М. Ибн Халдуннинг фалсафий ва ахлоқий қарашлари / М. М. Нурматова. — Текст : непосредственный, электронный // Молодой ученый. — 2019. — № 48 (286). — С. 506-509. — URL: https://moluch.ru/archive/286/64405/ (дата обращения: 08.04.2020).



Мақолада Ибн Халдуннинг фаолияти, ҳаёт йўли ва ул зотнинг машҳур асарлари акс эттирилган. Унинг ахлоқий ва фалсафий қарашлари ўрганилган.

Калит сўзлар: Ибн Халдун,тарих, араб тили, Қоҳира, Амир Темур, муқаддима, асар, мутафаккир.

В статье рассматривается жизненный путь и основные произведения философа, историка и мыслителя Ибн Хальдуна. Проанализированы его этическое и философские взгляды.

Ключевые слова: Ибн Хальдун, история, Амир Темур, произведение, мыслитель.

Ўрта асрларнинг буюк араб тарихчиси Абу Зайд Абдураҳмон Муҳаммад ибн Халдун XIII-XIV асрларда ғарбий Суданнинг сиёсий тарихи туғрисида ўзига хос гувоҳликларни қолдирди. Фақат унинг хабарлари туфайли Сундиятдан [1] бошлаб XIV асрнинг сўнгги йилларига қадар Мали Мандингия [2] суверенитетлари ҳукмронлиги кетма-кет ва вақтини тиклаш мумкин Малинканинг тарихий анъаналари билан таққослаганда, Ибн Халдуннинг хабарлари ҳамда келтирилган маълумотлари тарихий манбага айланди.

Ибн Халдун Абдураҳмон Абу Зайд ибн Муҳаммад 1332 йил 27 майда Тунисда туғилган.У машҳур мусулмон мутафаккири, файласуфи ва тарихчиси, арабшунос ҳамда буюк давлат арбобидир. Ҳақиқий исми Абдураҳмон ибн Муҳаммад ибн Абу Бакр Муҳаммад ибн Хасан. Ислом оламида энг улуғ мутафаккирлардан бири ва энг муҳим асарлари “Муқаддимма” билан машҳур, тарих, маданият, жамият ва сиёсий ҳокимият борасида ҳар қандай мусулмон мутафаккиридан жуда кўп асарлар ёзиб қолдирган. Отаси хуқуқшунос бўлганлиги боис ўз касбини ўғлига ўргатган. Шу билан бирга, унга Қуръони карим ва араб тилининг нозик жиҳатларини ҳам ўргатди. Сўнгра Ибн Халдун таниқли олимлар билан бирга таҳсил олди. Ўн саккиз ёшида серқирра олим бўлишга улгурди.

Бир неча йил қози бўлиб ишлагач Андалусга йўл олди.У ерда кўп фитна –фасодларга йўлиқиб, натижада Африкага қайтиб келди.Ибн Халдун кўп йиллар давомида давлатнинг турли лавозимларида ишлади. Олим ҳаёти давомида кўплаб саёҳатларни амалга оширган. У Жазоир ва Марокашга сафар қилган ва у ерда ушбу минтақадаги таниқли кутубхонада ўз билимларини бойитган.У ерда таниқли испан олимлари билан мулоқотда бўлди. Кейин у Испанияга сафар қилди, кейнчалик Жазоирга қайтиб, масжид котиби бўлиб ишлади.Кейинчалик уни жамоат хизматига таклиф қилишди.Жазоирда “ Ибн Салома ” қалъасида ўтириб, “Тарихи Ибн Халдун” асарини ёза бошлади.1382 йили Ибн Халдун Қоҳирага кўчиб ўтади ва ал-Азҳар университетида профессор лавозимида ишлади. У 1387–1388 йиллари Маккаи Мукаррамага, 1400 йили муқаддас шаҳар Фаластинни зиёрат қилди.

Ибн Халдуннинг машҳур воқеалар сирасига унинг буюк саркардамиз Амир Темур билан Дамашқдаги учрашуви бўлди. Ибн Халдун Дамашқ шаҳрининг Амир Темурга топширилиши шартлари бўйича музокара олиб борган делегация таркибига кирган эди. Шу тариқа Ибн Халдун Амир Темур билан шахсан суҳбатлашиш шарафига мушарраф бўлган.Олимнинг далолат беришича, Амир Темур ундан Мағриб мамлакатлари, унинг манзиллари ва шаҳарларини батафсил баён қилиб беришни сўраган. Ибн Халдун Амир Темур ташқи сиёсий фаолиятига салбий назар билан қарашидан қатьий назар, соҳибқирон шахсиятига муносиб баҳо берган. У Амир Темурнинг ҳарбий тарих соҳасидаги теран билимидан ҳайратга тушган, уни “ мунозара –баҳсларни яхши кўрадиган ўткир заковатли ва теран зеҳнли инсон” деб таърифлаган.

Асосий асари ”Китоб ул –Ибугунбар” (Ибратлар китоби”,1370). Асарда Ибн Халдун жамият тараққиёти хусусида ўз фикрларини ҳамда Шарқ мусулмон халқлари, хусусан, Мағриб тарихини баён қилган. Ибн Халдун кишилар ҳаётидаги тафовутларни, асосан жуғрофий ва бошқа моддий омилларга боғлиқ деб ҳисоблайди. Асарда Ибн Халдун ўз тарихий –ижтимоий назариясини баён қилиб, ахлоқий ва ижтимоий муассасалар кишилар турмуши билан боғлиқлигини ҳамда меҳнат ва кишиларнинг ўзаро муносабатлари, жамият ҳаётида муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаган.

Ибн Халдун тарихий ижтимоий тараққиётнинг моддий тамойилларига асосланиши ҳақида фикр юритган. 1382 йилдан бошлаб Қоҳирада яшаб, олим, сўнгра профессор, кейинчалик эса моликийларнинг Олий қозиси[3] лавозимини эгаллаган. Ибн Халдун жуда ҳалол ва виждонли атолатпарвар инсон бўлгани боис, унинг душманлари ҳам йўқ эмас эди. Шунинг учун уни ушбу лавозимдан олиб ташлаш йўлида кўп ҳаракатлар бўлган. Бироқ улар ўз мақсадларига ета олишмади.Темурланг Сурияга бостириб кирганида, Ибн Халдун ибн Арабшоҳнинг сўзларига кўра, у ерда ўз хўжайини билан бирга бўлиб, ўз концепцияси билан Темурланг эътиборини ўзига қаратишга муваффақ бўлади. Ҳамда у ўша Олий Кадий лавозимига қайта тикланди.

Ибн Халдуннинг иқтисодга оид асарлари бугунги кунда долзарбдир. Ибн Халдуннинг “Муқаддима” тарихий асарида мамлакатлар ва халқларнинг пайдо бўлиши пасайиш сабабларни таҳлил қилган. У ёлланган армия учун давлат ҳаражатларини камайтириш таъкидлади ва савдо ишлаб чиқаришга тўсқинлик қиладиган солиқ таърифларига қарши эди. Ибн Халдуннинг фикрича, бюрократия суст мотиватция ва тайёргарлик туфайли тижорат фаолиятини самарали бошқариш имкониятига эга эмас. Унинг фикрича,давлат савдо ва ишлаб чиқаришда иштирок этадиган мамлакатларда иқтисодий профитист ва пасайишинг қисқаршини кутиш керак. Ибн Халдун ушбу ва бошқа иқтисодий тамойилларни цивилизациялашган жамият қуриш учун зарур шарт деб ҳисоблаган. Ибн Халдун иқтисодиётнинг жуда кўп фундаментал тшунчаларини кашф этган.

Ибн Халдун Қоҳира шаҳридаги Амра ибн –ал Аса масжиди ёнидаги Камҳия мадрасасида дарс берган.Бу даврда у Миср султонининг марҳаматига сазавор бўлди ва лавозимидан воз кечди, ва ўзини бутунлай илмга бағишлади.У ҳаёти давомида турли тарихий ва сотциологик мавзуларда асарлар ёзган.Унинг энг машхур асарлари: Ал-Ибар, Диван –ал-Мубтад, ал-Хабар фи Айям ал –Араб, Ал-Ажам, Бербер, Лубаб ал–Муҳассал”.

Ибн Халдуннинг фикрича, меҳнат тақсимоти иқтисодий даромаднинг муҳим манбаи ва тадбиркорлик қизиқиши ихтисослашув учун қулай муҳитга боғлиқ. Ибн Халдун меҳнат фаолиятининг ҳар хил турларини ажратиш ва оммавий ишлаб чиқариш принципи тўғрисида қуйидагиларни айтган.

— Ҳар бир шахсий ҳунармандчилик тури ишчиларга, шунингдек тажрибали ишчиларга муҳтож. Mуайян ҳунармандчиликда ишлаб чиқариш босқичлари қанча кўп ва хилма-хил бўлса, унда одамлар шунчалик кўп иштирок этадилар. Бундан ташқари, ишчиларнинг ҳар бир гуруҳи ўз вазифаларини бажармоқдалар. Aста-секин, турли хил иш турлари ҳунармандчиликда тобора аниқроқ аниқланиб борилади, уни бажарадиган одамлар кўпроқ қилган ишларида кўпроқ тажрибага эга бўладилар. Вақт ва доимий ҳаракатларнинг такрорланиши ҳунармандчиликнинг шаклланишига ва ривожланишига ҳисса қўшади”.

Ибн Халдун амалиётда машқ қилиш ва касбий ривожланишни муҳим деб билган. У меҳнат тақсимотини қисқача иқтисодий асослаб берди ва тадбиркорларнинг вазифалари ишлаб чиқариш омилларини бозор кучларига мувофиқ мувофиқлаштириш ва ўзаро таъсирни таъминлашдан иборат деб ҳисоблайди. Ибн Халдуннинг фикрига кўра, ишлаб чиқариш омилларининг ўзаро таъсири ва мувофиқлаштириш шартлари бажарилса, меҳнат тақсимоти иқтисодий ортиқча манба ҳисобланади. Шунингдек, у «инсон қилган фойда унинг меҳнатидан олинган қийматдир» деб таъкидлади.

Ибн Халдун фойда тижорат ҳаракатларининг асосий сабаби деб ҳисоблаган ва ишчилар ва тадбиркорлар ўз фаолиятларидан фойда ва иш ҳақи кўринишида кўпроқ фойда олишга ҳаракат қилмоқдалар. Ибн Халдун учун «тижорат деганда товарларни паст нархда сотиб олиш ва уларни юқори нархда сотиш орқали капиталнинг ўсиши» тушунилади. У иқтисодий ўсиш учун муҳим бўлган иқтисодий профицитни ошириш учун ишлаб чиқариш омилларининг уйғунлиги, ўзаро таъсири ва йўналишини кўриб чиқди.

Ибни Халдуннинг ижтимоий бутунлик ва ижтимоий бирдамлик фикри Қуръон Каримнинг Анфол сурасининг 46- оятида айтганлари билан алоқалидир: “ Оллоҳга ва унинг Расулига итоат қилинг. Низо қилманг (келишмовчиликка тушманг), йўқса заиф тушасиз ва қувватингиз қўлингиздан кетар. Сабр қилинг. Mуҳаққақки Аллоҳ сабр қилганлар билан баробардир.”

Ибн Халдун фалсафага қарши кураш авж олган даврда яшаган.Ақлни “метафизика” билан эмас, фойдали илм билан банд қилиш тарафдори бўлди, сеҳргарлик ва тилсимфурушликдан қайтарди.

Француз географи Ив Лакост айтади: “Бу мағриблик буюк мутафаккирнинг ўн тўртинчи асрда кўтарган масалалари бугун бизни хушёрликка ундайди,қолоқ бўлиб қолмасдан,замон билан ҳамнафас бўлишга чақиради.Ибн Халдун ҳаёти ва ижодини ўрганиш учун юзлаб асарлар,илмий мақолалар ёзилди.Ушбу машҳур асарлардан:Ив Лакост “Аллома Ибн Халдун”,Тоҳо Хусайн “Фалсафату Ибн Халдун ижтимаия”, Муҳаммад Маҳмуд Рабеъ “Анназариятул исламия лиибни Халдун”, Имодидин Халил

“Исломий Ибн Халдун”.

Ибн Халдун 78 ёшида 1406 йил вафот этди. Олимдан бизга кўпгина илмий асарларлар, мақоллалар қолди. Ҳозирда олам ичида бўлаётган кескин вазиятларнини кўз олдимизга олинганимизда замонавий мусулмон жамиятлар учун Ибни Халдунни ўқиш вақтидир.

Адабиётлар:

  1. Ацамба Ф. М. Социально-экономические воззрения Ибн Хальдуна // Всемирная история экономической мысли: В 6 томах / Гл. ред. В. Н. Черковец. — М.: Мысль, 1987. — Т. I. От зарождения экономической мысли до первых теоретических систем политической жизни. — С. 311–315. — 606 с. — 20 000 экз. — ISBN 5–244–00038–1.
  2. Алексеев И. Л. Возвращаясь к Ибн Халдуну// Pax Islamica, 1/2008, с.5–14;
  3. Араби Б. Ибн-Хальдун — основоположник арабской социологии // Социологические исследования. — 1990. — Т. 11. — С. 107–109.
  4. Бациева, С. М. Историко-социологический трактат Ибн Халдуна «Мукаддима». — М.: Наука, 1965.
  5. Бациева С. М. Бедуины и горожане в Мукаддиме Ибн Халдуна // Очерки истории арабской культуры V—XII веков. М., 1982;
  6. Ибн Хальдун Абдуррахман Абу Зейд ибн Мухаммед / Бациева С. М., Сагадеев А. В. // Евклид — Ибсен. — М.: Советская энциклопедия, 1972. — (Большая советская энциклопедия: [в 30 т.] / гл. ред. А. М. Прохоров; 1969–1978, т. 9).
  7. Иванов Н. А. «Китаб аль-Ибар» Ибн Халдуна как источник по истории стран Северной Африки в XIV в. // Арабский сборник. М., 1959;
  8. Игнатенко А. А. Ибн-Хальдун / Оформление серии и гравюра художника А. И. Ременника. — М.: Мысль, 1980. — 160 с. — (Мыслители прошлого). — 50 000 экз.
  9. Коротаев А. В. Долгосрочная политико-демографическая динамика Египта: Циклы и тенденции. М.: Восточная литература, 2006. — ISBN 5–02–018526–4;
  10. Крымский А. Е. Ибн-Хальдун // Энциклопедический словарь Брокгауза и Ефрона: в 86 т. (82 т. и 4 доп.). — СПб., 1890–1907.
  11. Розов Н. С. Закон Ибн Халдуна// Политический класс. 2006, 16;
  12. Смирнов А. В. Ибн Халдун и его «новая наука» // Историко-философский ежегодник’2007. М.: «Наука», 2008. — 530 с. — ISBN 978–5–02–035961–1. — С. 159–186;

[1] Сундият-бегемот-Малинка қабиласининг шохи

[2] Мандинго-(тарихий Манден вилоятнинг номи)Ҳозирда Сигиря ва Гивинея оралиғида жойлашган.

[3]Ўша даврда Шариат қозиси бўлган

Основные термины (генерируются автоматически): ISBN, XIII-XIV, советская энциклопедия.


Похожие статьи

Золотая Орда — «падчерица» казахстанской историографии

Говоря об исторической науке Казахстана, стоит отметить, что с советского времени в Казахстане появилась концепция Национальной истории, которая в тезисном виде звучала как «Ак орда (улус Орда эджена) — прообраз Казахского ханства» при этом Золотая Орда...

«Молодой учёный» №1-2 (13), январь-февраль 2010 г.

Денежно-кредитные отношения в России в первые годы Советской власти. Моторова Н. С.

Историография становления библиографического дела...

В монографическом исследовании, опубликованном в 1974 году, рассматривается история библиографии национальной печати народов Средней Азии за дореволюционное время и в первые годы советского периода до национально-государственного размежевания (1924г...

Историко-картографические источники по Средней Азии в период...

15. Яцунский В.К Историческая география. История ее возникновения и развития в XIV — XVIII веках. — Москва: Изд-во АН СССР, 1955. 16. Яцунский В. К. Историческая география. Советская историческая энциклопедия. Т. VI. — Москва, 1965.

Хуруфизм и его влияние на азербайджанскую литературу

Основатель хуруфизма – живший в XIV веке тебризский мыслитель Фазлуллах Наими (1339-1394). Шейх Абдуррахман ибн Абумухаммед Фазлуллах Наими Тебризи аль-Хуруфи родился приблизительно в 1339 году в городе Тебриз. Наими считал себя пророком и с 1386 года...

Торговая навигация Барселоны в XIIIXIV вв. | Статья в журнале...

В данном исследовании речь идет о проблеме степени совпадения интересов короны и торговой Барселоны в области внешней торговли. Доминирующая роль Барселоны как крупнейшего центра королевства или единая, целенаправленная торговая политика...

Отражение явления коррупции в русской художественной...

В советское время о коррупции говорилось мало; конечно, она была, но не в таком махровом виде, как теперь. Крупные советские чиновники взятки брать боялись. Боялись, но всё – таки брали.

Российские учебники по математике XVII–XIX веков

В статье анализируются российские учебники по математике, появившиеся в XVII — XIX веках и относящиеся к периоду «до массовой школы», который характеризуется редким изданием книг с ограниченными тиражами Издание этих учебников связано с осознанием необходимости для...

Похожие статьи

Золотая Орда — «падчерица» казахстанской историографии

Говоря об исторической науке Казахстана, стоит отметить, что с советского времени в Казахстане появилась концепция Национальной истории, которая в тезисном виде звучала как «Ак орда (улус Орда эджена) — прообраз Казахского ханства» при этом Золотая Орда...

«Молодой учёный» №1-2 (13), январь-февраль 2010 г.

Денежно-кредитные отношения в России в первые годы Советской власти. Моторова Н. С.

Историография становления библиографического дела...

В монографическом исследовании, опубликованном в 1974 году, рассматривается история библиографии национальной печати народов Средней Азии за дореволюционное время и в первые годы советского периода до национально-государственного размежевания (1924г...

Историко-картографические источники по Средней Азии в период...

15. Яцунский В.К Историческая география. История ее возникновения и развития в XIV — XVIII веках. — Москва: Изд-во АН СССР, 1955. 16. Яцунский В. К. Историческая география. Советская историческая энциклопедия. Т. VI. — Москва, 1965.

Хуруфизм и его влияние на азербайджанскую литературу

Основатель хуруфизма – живший в XIV веке тебризский мыслитель Фазлуллах Наими (1339-1394). Шейх Абдуррахман ибн Абумухаммед Фазлуллах Наими Тебризи аль-Хуруфи родился приблизительно в 1339 году в городе Тебриз. Наими считал себя пророком и с 1386 года...

Торговая навигация Барселоны в XIIIXIV вв. | Статья в журнале...

В данном исследовании речь идет о проблеме степени совпадения интересов короны и торговой Барселоны в области внешней торговли. Доминирующая роль Барселоны как крупнейшего центра королевства или единая, целенаправленная торговая политика...

Отражение явления коррупции в русской художественной...

В советское время о коррупции говорилось мало; конечно, она была, но не в таком махровом виде, как теперь. Крупные советские чиновники взятки брать боялись. Боялись, но всё – таки брали.

Российские учебники по математике XVII–XIX веков

В статье анализируются российские учебники по математике, появившиеся в XVII — XIX веках и относящиеся к периоду «до массовой школы», который характеризуется редким изданием книг с ограниченными тиражами Издание этих учебников связано с осознанием необходимости для...

Задать вопрос