Талабаларнинг оғзаки нутқини ўстириш учун машқлар билан ишлаш | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №47 (285) ноябрь 2019 г.

Дата публикации: 26.11.2019

Статья просмотрена: 114 раз

Библиографическое описание:

Ботирбекова, Г. А. Талабаларнинг оғзаки нутқини ўстириш учун машқлар билан ишлаш / Г. А. Ботирбекова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2019. — № 47 (285). — С. 476-477. — URL: https://moluch.ru/archive/285/64281/ (дата обращения: 16.12.2024).

Ушбу мақола инглиз тилини ўрганишда талабаларнинг оғзаки нутқини ривожлантириш муаммосига бағишланган. Чет тилларини ўқитишда нутқни ривожлантиришга ёрдам берадиган бир неча усул мавжуд. Мақолада уларнинг баъзилари муҳокама қилинади ва ушбу усулларнинг самарали концепцияси учун мисоллар келтирилган.

Калит сўзлар: оғзаки тил, талаффуз, орқага қайтариш, қисқа сўзлашув, синтез

Данная статья посвящается проблеме развития устной речи студентов в изучении английского языка. В преподавании иностранных языков имеется несколько методов, которые помогают развить речь. В статье рассматривается некоторые из них и даётся примеры для эффективного понятия данных методов.

Ключевые слова: устная речь, произношение, пересказ, краткий пересказ, синтез.

This article is about the problem of developing students’ speaking skill in learning English. In teaching foreign language there are many methods which help to develop speaking skill of learners and here is given some of them with examples of using them during the learning process for understanding these methods clearly.

Key words: oral speech, pronunciation, retelling, retelling shortly, synthesis.

Маълумки, нутқ икки кўринишга эга — оғзаки ва ёзма нутқ. Булар ўзаро узвий боғланган бўлса ҳам, ҳар бирининг ўзига ҳос ҳусусияти бор. Оғзаки нуктқда товушлар, сўзлар нутқ орқали талаффуз қилинса, эшитиш аъзолари орқали қабул қилинади. Шунинг учун, талабаларнинг нутқини ўстиришда, аввал, уларнинг нутқидаги камчиликлар сабабларини аниқлаш, уни бартараф этиш йўлларини излаб топишимиз керак.

Ҳар бир инсоннинг нутқи чиройли, мукаммал, талаффузи аниқ, равон бўлса, фикрлаш доираси кенг, идрок қилиши ҳам теран бўлади. Нутқ орқали одамзод ўзининг ички ҳиссиётларини ҳам баён қилади. Шундай экан, ҳар бир дарсда, у қайси фан бўлмасин, биринчи вазифа талабанинг нутқини ўстиришга қаратилиши лозим.

Чет тили ўқитиш машғулотларида талабалар нутқини ўстириш воситаларидан бири тўғри уюштирилган қайта ҳикоялашдир. Педагогик тажрибада тўлиқ, қисқартириб, танлаб ва қайта ҳикоя қилиш турлари мавжуд. Чет тили ўқитишнинг бошланғич даражаси учун матнни тўлиқ ёки матнга яқин қайта ҳикоялаш анча осон, бошқа турлари эса нисбатан қийинроқдир. Қуйида ҳиқоялашнинг айрим турларини кўриб чиқамиз.

Қайта ҳикоялашда ўқилган ҳикоя мазмуни юзасидан ўқитувчининг саволи талабаларни ҳикоянинг деталлари ҳақида, айрим воқеалар ўртасидаги боғланишнинг сабаб-натижалари ҳақида фикрлашга қаратилиши лозим. Асар сюжетининг ривожланишида қатнашувчи шахслар, уларнинг хатти-харакатлари асосий роль ўйнайди. Ўқитувчининг саволи асар қахрамонилари нима қилгани, уларнинг у ёки бу ҳатти-ҳаракати қаерда ва қандай шароитда юз бергани ҳақида сўзлаб беришга, воқеанинг изчил баён қилнишига ва ўзаро боғлиқликни ёритишга йўналтирилиши лозим. Талаба ўқилган ҳикоя мазмунини ўқитувчи саволлари ёрдамида айтиб беришда фақат анализдан эмас, синтездан ҳам фойдаланади: айрим фактларни ўзаро боғлайди, бир-бирига таққослайди, улар юзасидан мухокама юритади ва хулоса чиқаради.

Қисқартириб ҳикоя қилиш учун 2–3 қисмга бўлинадиган, бу бўлимлар яққол ажралиб турадиган, мазмуни содда асарлар танланади. Қисқартириб ҳикоялашга ўргатиш қуйидагича уюштирилади: ўқитувчи ҳикоянинг олдиндан белгилаб қўйилган биринчи қисмини ўқийди ва талабалар билан биргаликда энг мухим, асосий фикр аниқланади. Бунда талабалар баъзан асардаги сўзлардан фойдаланади. Агар бу қийинчилик туғдирса, ўз сўзлари билан айтиб бериши ҳам мумкин.

Танлаб ҳикоялаш ҳам талабалар тафаккури ва нутқини ўстириш воситаларидан биридир. Танлаб хикоялашда ўқувчи:

  1. ўқиган матндан бир қисмини, унинг чегарасини онгли равишда ажратиб сўзлаб беради,
  2. ҳикоядан фақат бир воқеани айтиб беради,
  3. ҳикоя мазмунини фақат бир сюжет йўналишида сўзлаб беради.

Танлаб қайта ҳикоялаш малакасини ҳосил қилишда қуйидаги методик усуллар ёрдам беради:

  1. ҳикоя қисмига чизилган расм асосида ҳикоялаш,
  2. ҳикоядаги бир воқеани тасвирловчи расм асосида ҳикоялаш,
  3. танлаб ҳикоялашни талаб этадиган саволларга жавоб бериш.

Талаба танлаб ҳикоялашга тайёрланганда ўқилган матнни тахлил қилади. Бундай тахлил талабалар тафаккурини, улар нутқидаги мустақилликни ўстиради ва ўқилган матн мазмунини ўзлаштиришга ёрдам беради.

Хулоса қилиб айтганда, нутқ ўстириш машғулотларида, айниқса, талабаларнинг бадиий асарларни ўқиб, ҳикоя қилиб беришларига катта аҳамият берилади. Бадиий асарларни қайта ҳикоя қилиб беришга ўргатиш ва уларни саҳналаштириш, шеърни ёд олдириш ўқитувчига катта махорат ва масъулият юклайди. Муаллиф томонидан бадиий асар мазмуни қанчалик ёрқин ифодаланган бўлса, унда иштирок этувчиларнинг нутқлари талабаларга ифодали, мазмунли етказилса, у талабаларни ҳаяжонлантиради, ҳис-туйғуларининг ривожланишига, асар қахрамонлари билан бўладиган воқеаларнинг узоқ эсда сақланишига, луғатнинг бойишига ҳамда нутқнинг грамматик жихатдан тўғри шаклланиб боришига ижобий таъсир кўрсатади.

Адабиёт:

  1. Азизхўжаева Н. Н. Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат. Тошкент, 2003
  2. Азизхўжаева Н. Н. Педагогические технологии в подготовке учителя. Ташкент, 2000.
  3. Каримов И. А. “Баркамол авлод-Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори”, Т., 1998.
  4. Мақулова Б. ва бошқалар. Синфдан ташқари ўқиш машғулотлари. Т., Ўқитувчи, 1996.
  5. www.pedagog.uz

Ключевые слова

синтез, оғзаки тил, талаффуз, орқага қайтариш, қисқа сўзлашув

Похожие статьи

Cуюрғол мулкчилик тури

Мақолада Амир Темур ва темурийлар даврида “суюрғол” мулкининг берилиш тартиби, мулк сифатида ҳукмдор учун алоҳида қилган хизмати, жангларда кўрсатгна жасорати эвазига бек ва амирларга берилиши. Мулк тарзида берилиши билан биргаликда ҳадия сифатида ёк...

Пластмасса маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхонасида асосий касбларда ишловчиларда юрак қон-томир тизимида бўладиган физиологик ўзгаришлар

Пластмасса маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхонасида ишлаб чиқариш жараёнида ишчилар организмига бевосита таъсир этувчи ва меҳнат қобилиятини пасайтирувчи, умумий ва касб касалликларни келтириб чиқаришга сабаб бўлувчи ноқулай омиллар таъсир этади.

Сузиш бассейнлари сувининг ифлосланиш муаммоларининг замонавий холати

Чўмилиш бассейнларини лойиҳалаштириш, жиҳозлаш ва ишлатилиши бўйича санитария қоидалари ва меъёрлари СанҚваМ № 0306–12 ҳужжат мавжуд бўлиб, сузувчи ва аҳоли ўртасида турли касалликларни тарқалишини олдини олиш бўйича ушбу меъёрий хужжатдан фойдаланил...

Н. Дәўқаревтың илимий мийраслары

Шубҳасиз, фолклор ан’аналари миллий ма’навиятимизнинг бир бўлаги бўлиб, комил шахсни тарбиялашга хизмат қилади. Бунинг сабаби шундаки, қорақалпоқларнинг бой оғзаки ижоди ўзининг ранг-баранг жанр ва ан’аналари билан жаҳон халқ оғзаки ижодида муҳим ўри...

Суғориладиган майдонлар учун юмшоқ буғдойнинг F5 авлод дурагайлари селекцияси

Республикамизнинг суғориладиган майдонлари учун маҳсулдор юмшоқ буғдой навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этишда бошланғич материалларни танлаш асосий омил ҳисобланади. Бунда дурагайлаш усуллари ёрдамида яратилган тизмаларни ўсув даври ва маҳс...

Ўзбекистонда диний бағрикенглик анъаналарининг ёшлар тарбиясида тутган ўрни

Мақолада Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминланиши ҳамда мамлакат сиёсий хаётида кўп миллатли фуқароларнинг ижтимоий ҳимояланишини хуқуқий кафолатлари ёритилган. Турли миллатлар урф-одатлари ва анъаналарини чуқур хурмат ...

Чуқурли ҳожатхоналарнинг хавфсизлигини орттириш

Ҳозирги кунда дунёда 1,77 миллиард киши чуқурли ҳожатхоналардан фойдаланмоқда. Ҳар йили дунёда, жумладан Ўзбекистонда ва Россияда ҳожатхона газидан заҳарланиш натижасида одамлар вафот этмоқда. Ҳожатхонадаги газни сўриб олиш ва уни тўплаб, ёнилғи сифа...

Ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилишнинг миллий хусусиятлари

Мазкур мақолада ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилиш усуллари борасида фикр юритилган. Ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилишда асосан, улардаги асосий мазмун ва моҳият ўз софлигини йўқотмаслиги лозимлигига алоҳида аҳамият...

Замонавий таълимда физика-технологияни ўқитиш усуллари

Ушбу мақолада мактаб ўқувчиларининг физика фанидан замонавий таълим олишлари учун ва шу орқали олган билимларини ҳайотдга тадқик кила олиш масаласи кўрсатилган. Ўқувчиларнинг назарий ва амалий муўомуоларини ечиш учун оддий усуллар кўрсатилган. Шунинг...

«А» тоифасига мансуб шахсларнинг овқатланиш тарзини ўрганиш ва таҳлил қилиш

Мақола ионлантирувчи нур манбаси билан ишловчи ходимларида нурланиш касалликларининг келиб чиқиши ва ривожланишининг олдини олиш ва «А» тоифага тааллуқли ишчи-хизматчиларнинг тўғри овқатланиши ва давловчи-профилактик овқатлар билан таъминлаш ҳолатлар...

Задать вопрос