Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакатимиз иқтисодиётидаги ўрни | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 22 августа, печатный экземпляр отправим 9 сентября.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №45 (283) ноябрь 2019 г.

Дата публикации: 11.11.2019

Статья просмотрена: 225 раз

Библиографическое описание:

Юсупходжаева, Г. Б. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакатимиз иқтисодиётидаги ўрни / Г. Б. Юсупходжаева, М. Х. Исмоилов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2019. — № 45 (283). — С. 398-401. — URL: https://moluch.ru/archive/283/63669/ (дата обращения: 14.08.2020).

Мақолада мамлакатимизда кичик бизнесни ривожлантириш масалалари, шунингдек, иқтисодий салоҳиятимизни янада ривожлантиришда кичик бизнеснинг ўрни ва ундаги камчиликларни белгилаб беради.

Таянч сўзлар: тадбиркорлик, кичик бизнес, инвестиция, валюта конвертацияси, иқтисодий тараққиёт, даромад.

В статье рассматриваются вопросы развития малого бизнеса в Республике Узбекистан, а также роль и проблемы малого бизнеса в дальнейшем развитии нашего экономического потенциала.

Ключевые слова: предпринимательство, малый бизнес, инвестиции, экономическое развитие, доходы.

Мамлакатимиз иқтисодиётини тараққий эттиришда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик алоҳида аҳамият касб етади ва ҳозирги шароитда унинг роли янада ортиб бормоқда. Шу сабабдан ҳам Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш ҳар қандай мамлакат иқтисодиётининг барқарор ўсишини таъминловчи асосий бўғин ва амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналиши ҳисобланади. Иқтисодиётда рўй бераётган турли ижобий ўзгаришлар кўп жиҳатдан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши билан узвий боғлиқдир. Жамиятимизнинг иқтисодий негизи бозор иқтисодиётига асосланган. Бозор иқтисодиётининг таянчи сифатида эса кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси муҳим ўрин эгаллайди. Ушбу соҳани жадал ривожланишини таъминлаш мақсадида қонунчилик базасини такомиллаштириб бориш объектив зарурият ҳисобланади. Чунки, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси мамлакат иқтисодиётини барқарор юксалтириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадини оширишнинг муҳим омили ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳам барқарор ижтимоий иқтисодий ўсишни таъминлашда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ўрни беқиёсдир.

Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг 2017–2021 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар стратегиясида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик хусусида қуйидагилар таъкидланган: “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик миллий иқтисодиётни яратиш, жамиятнинг ижтимоий барқарорлигини асоси ҳисобланувчи ўрта мулкдорлар синфини шакллантириш, рақобат муҳитини вужудга келтириш ва барқарор иқтисодий ўсишга эришишда муҳим омил бўлиб ҳисобланади”.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакатимиз иқтисодиётидаги аҳамиятини оширишда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони алоҳида рол ўйнади, чунки бу фармонда хусусий мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилишни янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга асосий эътибор қаратилган.

Мамлакатимиз иқтисодиётини тараққий эттириш, янги иш ўринларини яратиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда тадбиркорлик фаолиятини эркинлаштириш жуда муҳимдир, айнан ушбу масалага берилган эътибор юқорида таъкидлаб ўтилганидек, ушбу соҳанинг мамлакатимиз ЯИМдаги улушини доимий ошиб боришига сабаб бўлмоқда. Статистикаларга эьтибор қаратадиган бўлсак Ўзбекистонда ЯИМ 2018-йилда 407.5 трлн сўмни ташкил этди ва 2017 йил билан таққослаганда 5.1 % га ўсди. Шунингдек кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субьектларида жами банд бўлган аҳолининг 78.2 фоизи меҳнат билан банд бўлмоқда. 2017-йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 53.3 % ёки 119301 млрд сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич Японияда-55 %, Германияда-54 %, АҚШ да-52 %, Қозоғистонда-25.6 %, Россияда-20 % ташкил этади.

Млрд.сўм

Физик ҳажм индекси,% да

ЯИМ ўсишидаги ҳиссаси,%

2017й.

2018й.

ЯИМ-жами

302 536.8

407 514.5

105.1

5.1

Шу жумладан

Тармоқларнинг ялпи қўшилган қиймати

267 744.8

361 951.1

105.1

4.5

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги

90 983.9

117 315.8

100.3

0.1

Саноат

59 570.4

95 083.9

110.6

2.1

Қурилиш

15 228.6

20 734.4

109.9

0.5

Савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар

21 540.6

26 493.0

104.4

0.3

Ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа

25 305.5

29 868.3

106.3

0.5

Бошқа хизмт тармоқлари

55 115.8

72 455.7

105.4

1.0

Маҳсулотларга соф солиқлар

34 792.0

45 563.4

105.5

0.6

2019-йилнинг январ-сентябрида Ўзбекистон Республикаси ЯИМ ҳажми жорий нарҳларда 361.85 трлн сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3.7 фоизга ўсди.

Кичик бизнес ва иқтисодиётда валюта жуда катта ўрин эгаллайди. Шуларни инобадга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ‘Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича бирламчи чора-тадбирлар тўғрисида’ги ПФ-5177 сонли фармони имзоланди ва 2017-йил 5-сентябрдан амалда қўлланилиши белгиланди. Бу фармон тадбиркорлар учун жуда ҳам катта янгилик бўлди. Сабаби авваллари юридик шахслар валюта олиш учун 1 ойдан 1 йилгача, айрим ҳолларда бир неча йилгача навбат кутишган. Яна шуни таькидлаб ўтиш мумкинки корхоналар экспортдан тушган валюталарни ҳам тўлалигича ўзида олиб қолиш ҳуқуқига эгадурлар. Ҳозирда кичик бизнесга эьтибор жудаям катта, сабаби кичик бизнес иқтисодиётнинг ўзгаришларга тез мослашувчан соҳаси сифатида ички бозорни истеъмол товарлари билан тўлдириш, хизмат кўрсатишнинг янги ва замонавий турларини кенгайтириш, експорт салоҳиятини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб етмоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида қабул қилинган қарорларнинг амалиётга кенг тадбиқ етилиши, текшириш ишларининг қисқарганлиги, бизнес юритиш учун молия ва вақт ҳаражатларининг камайганлиги, рўйхатга олишнинг хабардор қилиш тизимининг жорий етилиши натижасида, уларнинг ташқи савдо фаолияти кўрсаткичларида ҳам ижобий тенденсиялар юз бермоқда. Шунингдек кичик бизнес корхоналарига енгиллик яратиш мақсадида 2019-йил 27-июнь санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғриси”да ПФ-5755 сонли фармони имзоланди ва бу фармонга кўра 2019-йилнинг 1-октябрь санасидан бошлаб кўшимча қиймат солиғи 15 % этиб белгиланди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакат иқтисодий тараққиётини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, аҳолининг даромадлари ва фаровонлигини оширишдаги ролини инобатга олган ҳолда қуйидаги хулосаларни қилиш мумкин:

− аҳолини иш билан бандлигини таъминлаш, маҳаллий ресурслардан самарали фойдаланиш асосида маҳаллий саноат тармоқларини ривожлантириш, шунингдек мамлакатнинг експорт салоҳиятини оширишда бу соҳанинг аҳамиятини янада ошириш чора-тадбирларини такомиллаштириш;

− кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожланишини таҳлил қилиш асосида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йўналишлари бўйича унинг иқтисодий ўсиш кўрсаткичи ҳудудларда мамлакатнинг ўртача кўрсаткичлари даражасига етишини таъминлашга эришиш орқали ҳудудлар ривожланишини мувофиқлаштиришга интилиш;

− маҳаллий ресурслар асосида ишлаб чиқаришни ташкил етиш кам инвестиция маблағларини талаб етишини, уларнинг бозор конюнктураси талабларига тез мослаша олишига имкон беришини инобатга олиш.

Келгусида мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қуйдагиларни таклиф қиламиз:

− Фаолият юритаётган саноат зоналари самарадорлигини ошириш мақсадида: кичик саноат зоналари иштирокчиларининг зарурий муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш холатини танқидий ўрганган ҳолда тегишли чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш;

− кичик саноат зоналарига уларнинг ихтисослашуви, худуднинг ресурс салоҳиятини инобатга олган холда, ишлаб чиқаришнинг тўлиқ сиклини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш;

− инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш ва иштирокчиларга юклатилган мажбуриятларнинг ижроси юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш;

− кичик саноат зоналари ҳудудида янги инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишда тижорат банкларининг иштирокини кенгайтириш;

− Бу еса ўз навбатида фойдаланилмаётган давлат мулки объектларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, замонавий ва рақобатдош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил етиш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини оширишга хизмат қилади;

− Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларининг таварлар ва махсулотларни експорт қилиш механизимини янада такомилаштириш;

− Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ўртасида янги

номинацияларда танловлар ўтказиш.

Адабиёт:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида, Тошкент шаҳри, 2017 йил 7 феврал.
  2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистик қўмитаси маълумотлари асосида тузилди, Тошкент-2019 йил
  3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожатномаси. 2018 йил 28 декабрь Тошкент ш.
  4. www.lex.uz.
  5. www.uza.uz.
Основные термины (генерируются автоматически): бизнес, малый бизнес.

Ключевые слова

инвестиция, тадбиркорлик, кичик бизнес, валюта конвертацияси, иқтисодий тараққиёт, даромад

Похожие статьи

Малый бизнес в современной России | Статья в сборнике...

В России малый бизнес является главным критерием роста уровня качества жизни, эффективности производства и заполнения рынка необходимыми товарами и услугами.

Малый бизнес и предпринимательство — основа развития...

Малый бизнес и предпринимательство — основа развития экономики страны. Малый бизнес имеет важное значение в экономике стран...

Малый бизнес в России. Пути развития | Статья в журнале...

Данное исследование направлено на анализ малого бизнеса и выявление оптимальных путей для его развития. Ключевые слова: бизнес, предпринимательство, экономическое развитие...

Способы организации малого бизнеса | Статья в журнале...

Способы организации малого бизнеса. Девятаева Надежда Васильевна, доцент; Грызунова Елена Васильевна, студент. Мордовский государственный университет имени Н. П. Огарева...

Основные тенденции и проблемы развития малого бизнеса...

В данной статье рассмотрены теоретические аспекты малого предпринимательства, проанализированы основные тенденции в развитии малого бизнеса в России и выделены...

Креативный бизнес малого и среднего предпринимательства

В статье рассматривается креативный бизнес малого и среднего предпринимательства, как способность видеть вещи в новом и необычном свете и находить уникальные решения проблем.

Проблемы малого бизнеса в России | Статья в журнале...

Тема малого бизнеса очень актуальна в условиях модернизации экономики в России. Малый бизнес играет важную роль в любой стране: вызывает здоровую конкуренцию...

Малый бизнес как фактор развития экономики | Статья в журнале...

Малое предпринимательство обеспечивает различные процессы в экономике, способствуя совершенствованию производства и управления, порождает спрос на новые разработки...

Бизнес-инкубаторы как форма поддержки предпринимательства

На сегодняшний день малое и среднее предпринимательство является основой благосостояния развитых стран. В США, Франции...

Роль малого бизнеса в экономике России | Статья в журнале...

Данная статья посвящена определению роли малого бизнеса в экономике России. Кроме того, в статье раскрывается, что представляет собой малый бизнес и сама предпринимательская...

Задать вопрос