Ўзбекистон ва хитой ҳамкорлик алоқаларининг асосий жиҳатлари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №44 (282) ноябрь 2019 г.

Дата публикации: 04.11.2019

Статья просмотрена: 586 раз

Библиографическое описание:

Одилов, Дониёр Хусниддин ўғли. Ўзбекистон ва хитой ҳамкорлик алоқаларининг асосий жиҳатлари / Дониёр Хусниддин ўғли Одилов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2019. — № 44 (282). — С. 391-395. — URL: https://moluch.ru/archive/282/63627/ (дата обращения: 16.12.2024).



Мазкур мақолада Ўзбекистоннинг мустақилликка эришганидан кейинги даврда Хитой Халқ Республикаси билан ўзаро ҳамкорлик муносабатларининг ривожланиш тенденциялари таҳлил этилган. Мақолада Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқалар ҳамда уларнинг ўзига хос жуҳатлари очиб берилган. Шунингдек, мақолада Ўзбекистоннинг Хитой томонидан илгари сурилаётган “Бир макон, бир йўл” мегалойиҳасига нисбатан ёндашуви ҳам ўрганилган.

Икки томонлама алоқаларнинг муҳим жиҳати сифатида Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев даврида Ўзбекистон ва Хитой муносабатларидаги янги босқичга кўтарилиши кенг таҳлил этилган. Мақолада икки давлат ўртасидаги турли соҳалар бўйича шартномалар ва уларнинг моҳияти, савдо айланмаси кўрсаткичлари ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг устувор йўналишлари келтирилган. Бу ўз навбатида Ўзбекистон ва Хитой муносатларини борасида китобхонларга асосий маълумотларни бериши мумкин.

Таянч сўзлар: Ўзбекистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, “Бир макон — бир йўл”, Марказий Осиё, савдо-иқтисодий, ҳамкорлик, стратегик шерикчилик, форум, инвестиция, хавфсизлик.

В статье рассматриваются перспективные направления сотрудничества Республики Узбекистан и КНР. Отдельно проанализированы возможности торгово-экономического сотрудничества, а также варианты стратегического партнерства двух государств.

Ключевые слова: Республика Узбекистан, Китайская Народная Республика, одно пространство – один путь, Центральная Азия, торгово-экономическое сотрудничество, стратегическое партнерство, форум, инвестиции, безопасность.

Ўзбекистон Республикаси глобал муаммоларни ҳал этишда муҳим рол ўйнайдиган, яқин минтақавий қўшни Хитой билан стратегик ҳамкорликни кучайтириш тарафдори. Хитойнинг Марказий Осиёдаги манфаатларига тўхталиб ўтишда бу давлатнинг қадимдан ушбу ҳудуд билан бевосита савдо-иқтисодий, маданий ва хавфсизлик масалаларига даҳлдор бўлган муносабатларни олиб борганлигига алоҳида эътибор бериш лозим. Бу муносабатларнинг илдизи мил.авв. II аср охирларидан, яъни Буюк Ипак Йўли оркали алокалар бошланган даврларга бориб тақалади. Охирги пайтда, Марказий Осиё минтақаси Хитой учун стратегик аҳамиятга эга ҳудуд сифатида қаралади [3].

Гарчанд Ўзбекистон Хитой билан чегарадош бўлмаса-да, икки мамлакат ўртасида иқтисодий, хавфсизлик масаласида умумий манфаатлар кўзга ташланади. 1991 йилнинг 27 декабрида ХХР Ўзбекистон мустақиллигини тан олди. 1992 йилнинг 2 январида икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўртанатилди. Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 2005 йилнинг 25–27 майида Хитойга қилган расмий ташрифи давомида икки мамлакат ҳамкорлигининг узоқ истиболларини белгилаб берган “Дўстлик ва ҳамкорликнинг шериклик муносабатлари тўғрисида”ги Шартнома имзоланди.

Хитой билан муносабатларни ривожлантириш 2012 йил 6 июндаги Стратегик ҳамкорликни ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларация ва 2013 йил 9 сентябрдаги икки томонлама стратегик ҳамкорликни янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш тўғрисидаги декларациясига асосланган. Шунингдек, икки томонлама ҳамкорлик “Ўзбек-Хитой ҳамкорлигини янада кучайтириш тўғрисидаги қўшма декларация (2014 й.)”, “Стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро англашув битими” (2016 й.) ва “Халқаро автомобил транспорт йўли тўғрисидаги битим” (2017 й.) орқали ривожланиб бормоқда Ўзбекистон-Хитой муносабатларининг шартномавий-ҳуқуқий негизи турли жабҳаларни қамраб олган 220 дан ортиқ ҳужжатларда ўз аксни топган [1].

Таъкидлаш жоизки, ҳар иккала мамлакатнинг ўзаро манфаатдорлик, тенглик, очиқликка асосланган ҳамкорлик алоқаларини тез суръатлар билан ривожланиб боришининг заминида авваламбор, уларнинг тараққиёт принциплари ва ташқи сиёсат стратегиясидаги ўхшашлик, яқинлик ҳамда мақсад-муддаоларнинг уйғунлиги ҳолати ётади [2.-Б51.].

Сиёсий соҳадаги ҳамкорлик доимий тарзда икки давлат раҳбарларининг ташрифлари ва учрашувлари ўтказилиб келинмоқда. 1992, 1994, 1999, 2005, 2011, 2012 ва 2014 йиллари Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И. А. Каримов Хитойга ташриф қилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти 2001 ва 2006 йилларда Шанхай шаҳрига ҳамда 2012 йил Пекин шаҳрига ШҲТ саммитларида, шунингдек 2008 йил Пекин шаҳарларига 29-ёзги Олимпия ўйинлари очилиш маросимида иштирок этиш учун ташриф буюрган.

Жавоб ташрифлари сифатида Хитой Халқ Республикаси раисларидан Сзян Цземин (1996 йил), Ху Цзинтао (2004 йил, 2010 йил), Си Цзинпин (2013 йил, 2016 йил) Ўзбекистонга ташриф буюришган [1].

Ўзбекистон Хитой Халқ Республикаси билан стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш, кенг савдо-иқтисодий, инвестицион ва молиявий ҳамкорликни кенгайтиришни ўзаро манфаатдорлик ва тенг ҳуқуқлилик тамойилларига асосланган икки томонлама муносабатларнинг устувор йўналишлари сифатида кўради.

1992 йилда имзоланган Савдо-иқтисодий битимга кўра икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик яратиш тартиби ўрнатилган. Хитой Ўзбекистоннинг савдо шериклари орасида энг юқори ўринлардан бирини эгаллайди.

2017 йил якунларига бўйича икки томонлама товар айирбошлаш $5 млрд. етган бўлса, шундан $2,2 млрд. экспортни ва $2,8 млрд.ни импорт ташкил этган.

Икки давлат ўртасида минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш борасида Тошкент–Шанхай, Навои–Чжучжоу (Хунан провинцияси), Самарқанд-Сиан (Шенци провинцияси) Бухоро– Лоян (Ҳенан провинцияси) шаҳарлари, Тошкент — Хунан, Самарқанд ва Шенци вилоятлари ўртасида биродарлик муносабатлари ўрнатилган [9].

Ўзбекистон Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг 2017 йил 11–13-май кунлари Пекинга давлат ташрифи, шунингдек, 2017 йил 14–15 май ойида “Бир макон, бир йўл” халқаро форумда иштирок этиш асносида эришилган қарорлар ва келишувларни амалга ошириш икки мамлакат манфаатларига мос келади. Мазкур учрашувда 23 миллиарддан ортиқ шартномалар пакети имзоланди [4]. Президентимиз мазкур форумда Ш. Ш. Мирзиёев “Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон” транспорт коридорининг тезроқ қурилиши тарафдори эканлигини маълум қилди. 2019 йил 26–27 апрел ойидаги иккинчи Форум йиғилишга ҳам Ўзбекистон Президенти ташриф буюрди.

Хитой ва Ўзбекистон ўртасида имзоланган хужжатлар орасида қуйидагиларни келтириш мумкин:

– Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 2009 йил 14 октябрда имзоланган узоқ муддатли савдо битими доирасида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, табиий ресурсларини ва энергия маҳсулотларини Хитой бозорига экспорт қилишга тайёр;

– томонлар Хитой тараққиёт банки ва Хитой Эксимбанки Ўзбекистондаги турли инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришни қўллаб-қувватлайди;

– томонлар юқори технологияли қўшма корхоналарни рағбатлантириш ва табиий ресурслар билан боғлиқ бўлмаган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни рағбатлантиришга йўналтирилган сармоявий ҳамкорлик тўғрисида келишиб олдилар;

– томонлар халқаро автомобил транспорти битими тузилганини алоҳида эътироф этиш билан бирга, ўртадаги савдо муносабатларини мустаҳкамлаш учун битим аҳамиятини алоҳида таъкидладилар;

– томонлар “Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой” темир йўл лойиҳаси бўйича музокараларни тезлаштириш муҳимлигини таъкидладилар.

Ҳамкорликнинг амалий натижаси сифатида “Бир макон — бир йўл” ташаббусининг 1-Форумидан уч ой ўтиб, 2017 йилнинг август ойида президент Шавкат Мирзиёев Осиё инфраструктура ва инвестисия банки раҳбари Жин Лиқунни Тошкентда қабул қилди. Томонлар Ўзбекистондаги бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилдилар. 2,7 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги ушбу лойиҳаларга сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш, энергетика инфратузилмасини ривожлантириш, замонавий автомобил йўлларини қуриш, темир йўлларни электрлаштириш, пойтахт метро тармоғини кенгайтириш киради.

Имтиёзли кредитлардан фойдаланиш, Хитой ишбилармонлик мажмуаларини ишга тушириш, маҳаллий фирмаларнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, ўзбек маҳсулотлари учун муқобил бозорларни топиш — Ўзбекистон ҳукуматининг асосий мақсадлари. Бундан ташқари, ташқи савдони ривожлантириш, қўшимча қийматли ўзбек маҳсулотларини “Бир макон — бир йўл” лойиҳаси ёқасида жойлашган мамлакатларга етказишда лойиҳа ресурсларидан фойдаланиш ҳам мақсад қилинган.

Бир қатор Хитой компаниялари республикамиз ҳудудида углеводород конларини қидириш ва қазиш ишларида фаол иштирок этмоқда. Ўзбекистон “Ўзбекистон-Хитой” газ қувури ва “Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон” темир йўли қурилишини қўллаб-қувватлайди. Республикамизда Хитой капитали иштирокидаги 786 та корхона фаолият юритмоқда. Уларнинг 95 таси 100 фоиз Хитой сармояси асосида ташкил этилган. Мамлакатимизда Хитойнинг 73 компанияси ваколатхоналари ишлаб турибди [6].

Хитой ширкатлари юртимизда катта инвестисия битимлари тузишга эришишган. Масалан газ ва уран қазиб олиш бўйича жами 15 миллиард АҚШ долларлик шартномалар имзоланган. Қўшма корхоналар сони 700дан кўп бўлиб, бунда Хитой инвестицияси жами 8 миллиард АҚШ долларидан ошди [7].

Бундан ташқари Ўзбекистон-Хитой муносабатлари Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (2001 йил июнда ташкил этилган) доирасида ҳам муваффақият билан самарали ривожланиб бормоқда. ШҲТнинг 2002 йилги саммитида имзоланган Хартия ташкилот фаолиятининг дастурий-меъёрий ҳужжати бўлиб, унинг ривожланишига катта туртки берди. Мазкур ҳужжат нафақат хавфсизлик соҳаси, балки савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, таълим, маданият ва спорт, соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ҳамкорлик алоқаларини ҳам назарда тутади.

Ўзбекистон ШҲТни тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга, биринчи навбатда, халқаро террор, диний экстремизм, босқинчи айирмачилик ва наркобизнес каби минтақавий ва дунёвий хавфсизликка таҳдид соладиган хавф-хатарга қарши туришда очиқ, ўзаро фойдали шериклик ва кўп томонлама ҳамкорликка қаратилган механизм деб билади.

Хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик доирасида Хитой раҳбарияти Ўзбекистоннинг миллий сепаратизм, диний экстремизм ва халқаро терроризм масалаларидаги қатъий нуқтаи назарини юқори баҳолайди ва бу масалалар бўйича мамлакатимиз билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилишга тайёр эканини таъкидлаб келмоқда. Марказий Осиёдаги баркарорлик Хитой манфаатларига тўла мос келиши бир қанча таҳлилчилар томонидан қайд этиб ўтилган. Улар бу ҳудуддаги беқарор вазият Хитойга ҳам кўчиб ўтиши мумкинлигига алоҳида эътибор қаратишади ва Хитой минтақа давлатларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиши зарурлиги таъкидланади [3]. Хитой бу ҳудудда Россия таъсирини тан олсада, бу ерда ғарбнинг иштироки унга бироз ноқулайлик туғдирувчи омил ҳисобланади. Чунки минтақа Хитойнинг энг беқарор ҳудуди — Шинжон-Уйғур мухтор ўлкаси билан бевосита қўшни бўлиб, бу ерда Хитойга рақиб ҳисобланувчи бирор бир кучнинг мавжуд бўлиши, унинг манфаатларига мос келмайди. Шу бирга Хитойнинг Марказий Осиёдаги хавфсизлик сиёсатининг муҳим хусусияти иқтисодий ҳамкорлик билан боғлиқ. Минтақа давлатлари қанчалик иқтисодий тараққий этса, ички сиёсий барқарорлик шунчалик мустаҳкамланиб боради [10].

Икки давлат ўртасида ҳарбий ва хавфсизлик соҳасида ҳам алоқалар давом этмоқда. Ўзбекистон Республикаси собиқ Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов 2014 йил 14 октябр куни Пекин шаҳрига ташриф буюриб, ХХР Давлат кенгаши аъзоси ва Жамоат хавфсизлиги вазири Го Шенкун билан ҳам музокаралар олиб борди. Шунингдек, 2015 йил февралида қисман Хитой газ орқали тўлаш эвазига Ўзбекистон ва Туркманистонга ҲҚ-9 хаво хужумидан мудофаа тизимини етказиб беришини эълон қилди [8]. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 20 декабр куни Ўзбекистонга ташриф билан келган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, мудофаа вазири Чан Ванцюанни қабул қилди [5]. Мулоқот давомида икки давлат ўртасидаги ҳарбий ва хафвсизлик масалари муҳокама этилди.

Бугунги кунда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида маданий-гуманитар соҳада фаол ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бормоқда. Маданий–гуманитар соҳада Ўзбекистон-ХХР муносабатларининг янги босқичга кўтарилишига нафақат савдо, коммуникасия, балки туризм соҳаси ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда. Ўзбекистоннинг қадимий тарихий маданиятига оид ёдгорликлари ҳамиша чет эллик сайёҳлар эътиборини ўзига жалб қилиб келган. Ўзбек-Хитой муносабатларида туризм соҳасидаги ҳамкорликка ҳам алоҳида эътибор қаратиб, 2010 йилдан буён Ўзбекистон Республикасига Хитой фуқароларининг гуруҳ-гуруҳ бўлиб саёҳат қиладиган туристик мамлакат мақоми берилган.

2013 йил ноябрда Ўзбекистонга уюштирилган Хитой Халқ Республикаси давлат кенгаши Бош вазири Ли Кецяннинг расмий ташрифи давомида томонлар ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро битим имзоланди.

Хитойнинг қатор шахарларида Ўзбекистон маданияти ҳафталиги ўтказилганини самарали маданий ҳамкорлик мисоли сифатида баҳолаш мумкин. Шу билан бирга, Хитойнинг кўпгина йирик мегаполислари-Пекин, Шанхай ва бошқа шаҳарларида таниқли ўзбекистонлик рассомларининг ўзбек халқининг замонавий ҳаёти ҳамда тараққиётининг турли қирралари тасвирланган ижодий ишлари кўргазмаси бўлиб ўтди.

Хитойлик санъаткорлар ҳар икки йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалида мунтазам қатнашиб келмоқдалар. Мамлакатимизда ўзаро маданий мулоқотни мустаҳкамлашга мўлжалланган кино кунлари, бадиий кўргазмалар, фестиваллар ўтказилмоқда. 2015 йилги фестивалда бош соврин-Гран-прини Хитойнинг “Jiangsu women’s Orchestra” гуруҳи қўлга киритди.

Таълим соҳасидаги ҳамкорлик ҳам жадал ривожланмоқда. Хусусан идоралараро алоқалар доирасида талаба ва амалиётчилар алмашинуви кенг йўлга қўйилган.

Марказий Осиёда биринчи бўлиб Тошкентда (2005 йил майда) ва Самарқанд шаҳрида (2013 йил сентябрда) очилган Конфуций институтлари ўзбекистонликларни хитой тили ва маданияти билан яқиндан таништириб келмоқда. Ушбу институтларни ўтган 11 йил давомида Хитой билан Ўзбекистон дўстлигини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган 3 мингдан ортиқ мутахассислар битириб чиқдилар. Бундан ташқари, Хитой ҳукумати ҳомийлигида Ўзбекистон олий ўқув юртларида хитой тилини ўқитиш бўйича замонавий марказлар ташкил этилди.

Хитой Марказий миллатлар университетида (2010 йилдан) ва Пекин чет тиллар университетида (2012–2013 ўқув йилидан) ўзбек тилини ўқитиш йўлга қўйилди. Хитойнинг нуфузли ўқув академик муассасаларидан бири ҳисобланган Шанхай Халқаро тадқиқотлар университетида алоҳида ўзбек тили кафедраси фаолият кўрсатмоқда. 2016 йилнинг сентябридан Шанхай олий ўқув юртида факултатив дарс сифатида ўқитилмоқда.

Икки томонлама келишувга мувофиқ ва ШҲТ доирасида ХХР ҳукумати 2012–2013 ўқув йилида ўзбекистонлик 120 талаба ва стажёрларга грантлар ажратди. Конфуций номидаги институт орқали Ланчжоу унверситетида ўзбекистонлик 50 га яқин талаба таҳсил олмоқда.

2013 йил 15 май куни Шанхай шаҳрида Хитойда биринчи марта Шанхай университети ҳузуридаги ШҲТ халқ дипломатияси илмий тадқиқот институти негизида Ватанимиз тарихи ҳамда ривожланишини яқиндан ўрганиш мақсадида Ўзбекистон тадқиқотлари ва таълим алмашувлари маркази очилди. Унинг мутахассислари Ўзбекистонда рўй бераётган замонавий жараёнларни кузатиб бормоқдалар.

Хитой ва Ўзбекистон ўртасида 2014–2017 йилларга мўлжалланган маданий ҳамкорликка оид дастур (2013 йил ноябр) қабул қилинди. Икки томонлама маданий муносабатларни мустаҳкамлашда 1998 йилда ташкил этилган “Ўзбекистон-Хитой” ва 2007 йил ўз фаолиятини бошлаган “ХХР-Марказий Осиё мамлакатлари” дўстлик жамиятлари муҳим аҳамият касб этмоқда. Икки мамлакат дўстлик жамиятлари ўртасидаги ўзаро делегатсиялар алмашинуви давлатлараро алоқаларни янада мустаҳкамлашга кўмаклашмоқда [1].

2017 йил 13 март Хитой ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллигини нишонлаш арафасида Шанхай университетида Алишер Навоий ҳайкалининг очилиши бўлди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига кўра 2020 йил 1 январдан бошлаб Хитой, шу жумладан ХХРнинг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун мамлакатимиз халқаро аэропортлари орқали 7 кундан кўп бўлмаган муддатга Ўзбекистонга визасиз кириш тартиби белгиланади [11]. Ушбу фармон давлатлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустахкамлашга хизмат қилади.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги алоқалар стратегик ҳамкорлик даражасига кўтарилган бўлиб, бугунги кунда жадал ривожланиб бормоқда. Ўзаро манфаатлардаги уйғунлик икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг ривожланишидаги асосий омил саналади. Икки томонлама алоқалар кенг қамровли бўлиб, сиёсий ва хавфсизлик соҳасида, иқтисодий, маданий-гуманитар йўналишларда тараққий этиб бормоқда.

Адабиётлар:

  1. Дўстов У. Замонавий ўзбек-хитой муносабатлари (2010–2018) // https://uzanalytics.com/xalqaromunosabat/3946/#_ftn2 — 2019 йил 30 январь
  2. Идиров У. Ўзбекистон-Хитой дўстона муносабатлари ривожининг мустаҳкам заминлари. Шарқ машъали. 2013 — № 1 — Б 51.
  3. Сунь Чжуанчжи. Новая ситуация в Центральной Азии и безопасность региона. –Пекин, 2001. –С. 208–209.
  4. Узбекистан и Китай подписали 105 соглашений на сумму около $23 млрд // Regnum. https://regnum.ru/news/2274485.html — May 14, 2017,

5. Ўзбекистон — Хитой. Мудофаа бўйича ҳамкорлик давом этади // Ўзбекистон Президентининг расмий веб сайти — http://president.uz/uz/lists/view/1367–21.12.2017

  1. Умирдинов А. Хитой нимани истаяпти? «Бир макон, бир йўл» лойиҳасидан умидлар ва хавотирлар // http://daryo-uz.com/cr/hitoj-nimani-istayapti-bir-makon-bir-j-l-loji-asidan-umidlar-va-havotirlar-ikkinchi-ma-ola/
  2. Ўрозов А. Ўзбекистон — Хитой: стратегик шериклик ва дўстлик муносабатларини янада ривожлантириш йўлида // http://uza.uz/oz/politics/zbekiston-khitoy-strategik-sheriklik-va-d-stlik-munosabatlar-12–05–2017–12.05.2017
  3. Has China Made Its First Big Military Sale In Central Asia? // http://www.eurasianet.org/node/71971 — February 6, 2015
  4. Huang Panyue. China, Uzbekistan agree to strengthen cooperation // http://eng.chinamil.com.cn/view/2017–09/11/content_7750887.htm — 2017–09–11
  5. Russia, China And The EU In Central Asia: Potential For Security Cooperation? // https://bishkekproject.com/memos/14
  6. 2020 Йилдан Бошлаб Хитой Фуқароларига — 7 кунлик визасиз кириш // https://www.norma.uz/uz/qonunchilikda_yangi/2020_yildan_boshlab_hitoy_fuqarolariga_-_7_kunlik_vizasiz_kirish
Основные термины (генерируются автоматически): Шанхай, Пекин, узбекистан, стратегическое партнерство, торгово-экономическое сотрудничество, Центральная Азия.


Ключевые слова

инвестиция, форум, Ўзбекистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, “Бир макон — бир йўл”, Марказий Осиё, савдо-иқтисодий, ҳамкорлик, стратегик шерикчилик, хавфсизлик

Похожие статьи

Ўзбекистонда касб касалликларини эрта ташхислаш ва ривожланишини олдини олиш

Ўзбекистонда касбий хавф-хатарни баҳолаш тизими қуйидагиларга: иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича шаходатлаш ёрдамида ишчиларнинг меҳнат шароитлари омиллари ва меҳнат жараёни бўйича таҳлил қилиш; зарарли ва хавфли омилларнинг таъсирини уларнинг ҳа...

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш имкониятлари таҳлили

Ушбу мақолада Жаҳон Савдо Ташкилотининг(ЖСТ) мамлакатлар ўртасидаги халқаро савдо муносабатларидаги ўрни, Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга аъзо бўлиш имкониятлари таҳлили, айрим Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларининг ташкилотга аъзо бўлиш ж...

Ҳаким Термизийнинг «Ал-амсол минал-китоб вас-сунна» асари муҳим адабий манба

Бу илмий тадқиқотда Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али Ҳаким Термизийнинг қаламига мансуб «Ал-амсол минал-китоб вас-сунна» китобининг қўлёзма, микрофильм, фото нусхалари ҳамда илмий-танқидий матни ҳақида маълумотлар берилган. Жумладан, асарнинг Париж милл...

Андижонда ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланилиниш холати

Мақолада Андижон вилоятида табиатни муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтилган. Хусусан Ўзбекистон Республикаси томонидан Ўрмон хўжалигини ривожлантириш юзасидан чиқарилган қарорлар, қарорларни бажарилиши ҳақида сўз ...

Ўзбекистонда ёшлар сиёсатининг заруратини аниқлаш илмий социологик тадқиқотларнинг масалалари сифатида

Бу мақолада бизнинг талаба ёшларимизнинг ижтимоий аҳамиятга эга гуруҳ эканлиги ҳакида ойтилган. Ёшлар республикамиз аҳолисининг энг кенг демографик гуруҳи ва улар бир қатор ҳал этилмаган объектив ва субъектив муаммоларга дуч келишмоқда. Уларнинг ечим...

Cуюрғол мулкчилик тури

Мақолада Амир Темур ва темурийлар даврида “суюрғол” мулкининг берилиш тартиби, мулк сифатида ҳукмдор учун алоҳида қилган хизмати, жангларда кўрсатгна жасорати эвазига бек ва амирларга берилиши. Мулк тарзида берилиши билан биргаликда ҳадия сифатида ёк...

Ўзбекистонда диний бағрикенглик анъаналарининг ёшлар тарбиясида тутган ўрни

Мақолада Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминланиши ҳамда мамлакат сиёсий хаётида кўп миллатли фуқароларнинг ижтимоий ҳимояланишини хуқуқий кафолатлари ёритилган. Турли миллатлар урф-одатлари ва анъаналарини чуқур хурмат ...

Чуқурли ҳожатхоналарнинг хавфсизлигини орттириш

Ҳозирги кунда дунёда 1,77 миллиард киши чуқурли ҳожатхоналардан фойдаланмоқда. Ҳар йили дунёда, жумладан Ўзбекистонда ва Россияда ҳожатхона газидан заҳарланиш натижасида одамлар вафот этмоқда. Ҳожатхонадаги газни сўриб олиш ва уни тўплаб, ёнилғи сифа...

Маъмурий ислоҳот тушунчасининг ижтимоий сиёсий моҳияти

Ушбу мақолада дунёнинг ривожланган мамлакатларида олиб борилаётган маъмурий ислоҳотлар жараёни, шунингдек, маъмурий давлат бошқаруви ислоҳоти моделлари таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада Ўзбекистонда олиб борилаётган маъмурий ислоҳотларнинг самарад...

Ўзбекистон Республикасида одил судловни амалга оширишда «Суд назорати» ва «Суд контроли» тушунчаларининг аҳамияти

Суд — ҳуқуқ соҳасида атамаларни тўғри йўлга қуйиб ишлатиш, бу норматив ҳужжатларни тушунарли бўлишини таъминлаб қолмай, балки маъносини аниқ равшан ишлатилишини таъминлаб беради. Суд назорати суд ҳокимиятининг амалга оширишнинг алоҳида функцияси сифа...

Похожие статьи

Ўзбекистонда касб касалликларини эрта ташхислаш ва ривожланишини олдини олиш

Ўзбекистонда касбий хавф-хатарни баҳолаш тизими қуйидагиларга: иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича шаходатлаш ёрдамида ишчиларнинг меҳнат шароитлари омиллари ва меҳнат жараёни бўйича таҳлил қилиш; зарарли ва хавфли омилларнинг таъсирини уларнинг ҳа...

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш имкониятлари таҳлили

Ушбу мақолада Жаҳон Савдо Ташкилотининг(ЖСТ) мамлакатлар ўртасидаги халқаро савдо муносабатларидаги ўрни, Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга аъзо бўлиш имкониятлари таҳлили, айрим Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларининг ташкилотга аъзо бўлиш ж...

Ҳаким Термизийнинг «Ал-амсол минал-китоб вас-сунна» асари муҳим адабий манба

Бу илмий тадқиқотда Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али Ҳаким Термизийнинг қаламига мансуб «Ал-амсол минал-китоб вас-сунна» китобининг қўлёзма, микрофильм, фото нусхалари ҳамда илмий-танқидий матни ҳақида маълумотлар берилган. Жумладан, асарнинг Париж милл...

Андижонда ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланилиниш холати

Мақолада Андижон вилоятида табиатни муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтилган. Хусусан Ўзбекистон Республикаси томонидан Ўрмон хўжалигини ривожлантириш юзасидан чиқарилган қарорлар, қарорларни бажарилиши ҳақида сўз ...

Ўзбекистонда ёшлар сиёсатининг заруратини аниқлаш илмий социологик тадқиқотларнинг масалалари сифатида

Бу мақолада бизнинг талаба ёшларимизнинг ижтимоий аҳамиятга эга гуруҳ эканлиги ҳакида ойтилган. Ёшлар республикамиз аҳолисининг энг кенг демографик гуруҳи ва улар бир қатор ҳал этилмаган объектив ва субъектив муаммоларга дуч келишмоқда. Уларнинг ечим...

Cуюрғол мулкчилик тури

Мақолада Амир Темур ва темурийлар даврида “суюрғол” мулкининг берилиш тартиби, мулк сифатида ҳукмдор учун алоҳида қилган хизмати, жангларда кўрсатгна жасорати эвазига бек ва амирларга берилиши. Мулк тарзида берилиши билан биргаликда ҳадия сифатида ёк...

Ўзбекистонда диний бағрикенглик анъаналарининг ёшлар тарбиясида тутган ўрни

Мақолада Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминланиши ҳамда мамлакат сиёсий хаётида кўп миллатли фуқароларнинг ижтимоий ҳимояланишини хуқуқий кафолатлари ёритилган. Турли миллатлар урф-одатлари ва анъаналарини чуқур хурмат ...

Чуқурли ҳожатхоналарнинг хавфсизлигини орттириш

Ҳозирги кунда дунёда 1,77 миллиард киши чуқурли ҳожатхоналардан фойдаланмоқда. Ҳар йили дунёда, жумладан Ўзбекистонда ва Россияда ҳожатхона газидан заҳарланиш натижасида одамлар вафот этмоқда. Ҳожатхонадаги газни сўриб олиш ва уни тўплаб, ёнилғи сифа...

Маъмурий ислоҳот тушунчасининг ижтимоий сиёсий моҳияти

Ушбу мақолада дунёнинг ривожланган мамлакатларида олиб борилаётган маъмурий ислоҳотлар жараёни, шунингдек, маъмурий давлат бошқаруви ислоҳоти моделлари таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада Ўзбекистонда олиб борилаётган маъмурий ислоҳотларнинг самарад...

Ўзбекистон Республикасида одил судловни амалга оширишда «Суд назорати» ва «Суд контроли» тушунчаларининг аҳамияти

Суд — ҳуқуқ соҳасида атамаларни тўғри йўлга қуйиб ишлатиш, бу норматив ҳужжатларни тушунарли бўлишини таъминлаб қолмай, балки маъносини аниқ равшан ишлатилишини таъминлаб беради. Суд назорати суд ҳокимиятининг амалга оширишнинг алоҳида функцияси сифа...

Задать вопрос