Синтактик такрорларнинг бадиий-эстетик имкониятлари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №40 (278) октябрь 2019 г.

Дата публикации: 09.10.2019

Статья просмотрена: 154 раза

Библиографическое описание:

Юлдашева, Д. М. Синтактик такрорларнинг бадиий-эстетик имкониятлари / Д. М. Юлдашева. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2019. — № 40 (278). — С. 258-261. — URL: https://moluch.ru/archive/278/62707/ (дата обращения: 19.12.2024).

Мақолада синтактик такрорларнинг бадиий матнни ҳосил қилишдаги ўрни, лингвопоэтик жиҳатдан аҳамияти баён этилган.

Таянч сўз: синтактик такрор, лингвопоэтика, бадиий эстетик таъсир, ташобеҳул-атроф, ҳалқа, мисра ва банд такрори.

В статье исследовано место синтаксических повторов в образовании художественного текста и их значение с точки зрения лингвопоэтики.

Ключевые слова: синтаксический повтор, лингвопоэтика, художественно-эстетическое воздействие, «ташобехул-атроф», кольцо, повтор строки и строфы.

In this article the syntactic reiterates position in fictional text formation and their significance from the standpoint of lingua-poetics are considered.

Key words: syntactic reiterate, lingua-poetics, artistic-aesthetic influence, tashobehul-atrof, circle, stanza and line reiterate.

Ўзбек тилшунослигида лингвопрогматик йўналишдаги тадқиқот ишларини олиб боришга эътибор кучайиб бормоқда. Тил бирликларининг нутқдаги реаллашувини ўрганиш, тил воситаларининг имконият даражасининг аниқланиши миллий қадриятларимизнинг ривожига муносиб ҳисса қўшмоқда. Жумладан, бир қатор тадқиқотларда синтактик такрорларнинг маъновий, услубий, шунингдек, бадиий санъат ҳосил қилиш имкониятлари тадқиқ қилиниб, бадиий-услубий, бадиий-эстетик имкониятлари очиб берилмоқда. Синтактик такрор сўз бирикмаси ва гап такрори бўлиб, бадиий такрорнинг фонетик-орфоэпик, лексик ва морфологик такрордан лингвопоэтик хусусиятлари, бадиий ва эстетик таъсир имкониятларини юқорилиги билан фарқланиб туради. Бадиий такрор ҳодисаси муайян даражада:

а) соф лингвистик; б) лингвостилистик ва лингвопоэтик; в) бадиий санъатларнинг ўзига хос тури сифатида тадкиқ қилинган.

Синтактик такрор турларини шоир Муҳаммад Юсуф ижоди мисолида кўриш мумкин. Унинг шеъриятида такрорларнинг фонетик-орфоэпик, лексик ва морфологик, шунингдек, синтактик турлари мавжуд бўлиб, уларни ўрганиш шоир ижодининг лингвопоэтик хусусиятларини очиб беради. Маълумки, Муҳаммад Юсуфнинг бетакрор маҳорати, ўзи хос бадиий услуби, шоирона нафаси шеърий мисраларида уфуриб туради. Шоир шеърияти мусиқийлиги, халқ оғзаки ижодига ҳамоҳанглиги, такрорларга бойлиги, бадиий санъатлар ва услубий воситаларнинг кенг қўлланганлиги билан фарқланиб туради. Айниқса, синтактик такрор воситаси шоир шеъриятининг ғоявий пишиқлиги, бадиий мукаммаллиги, ўзига хос сўз қўллай олиш маҳоратини намоён бўлган. Илмий адабиётларда таъкидланишича, такрор лафзий санъат бўлиб, бу санъат билан боғлиқ услубий воситалар нутқ бирликларининг лингвопоэтик жиҳатдан актуаллашишига хизмат қилган.

Шоир шеърияти учун хос бўлган синтактик такрор турларидан ташобеҳул-атроф, ҳалқа, мисра ва банд такрори орқали лингвопоэтик маъно англашилиб, шеърий мисраларнинг жонли, таъсирчан ҳамда жозибали бўлишига замин ҳозирланган.

Бадиий матндаги синтактик такрор грамматик такрор таркибига киради, грамматик такрор эса бирор қўшимча, сўз бирикмаси, гап, шеърий мисра ёки банднинг матнда ёки шеър мисраларида ижодкор томонидан мақсадли такрор кўлланиши тушунилади. Бундай такрор кўлланиш қўшимча маъно оттенкасига эга бўлиб, турли услубий вазифаларни бажаришга хизмат қилади. Грамматик такрорларнинг, айниқса, синтактик такрорларнинг бошқа такрорлардан фарқи шундаки, бундай такрорларда гап, мисра ёки банд тўлиғича такрорланиб, кенгроқ ва тўлиқроқ фикр ифодалашга, мазмунни батафсил ёритишга қаратилган бўлади.

Ташобеҳул-атроф такрори тарихий поэтикага оид манбаларда тасбеҳ санъати деб ҳам юритилган. Бундай такрорлар мисралар ёки бандларни бир- бирига боғлашга хизмат қилади. Адабиётшунос Ёқубжон Исҳоқов бу такрорнинг хусусиятларини атрофлича ёритиб берган [5.82].

Ташобеҳул-атроф такрори сўз шаклида ҳам қайтарилади. Бу такрорнинг Муҳаммад Юсуф шеъриятида, асосан, сўз бирикмаси шаклидаги такрори кўпроқ кузатилади. Ташобеҳул-атроф шеърий матнда қатъий қўлланиш ўрнига эга бўлган такрордир. Бирор мисра ёки банд охиридаги сўз ёки сўз бирикмаси кейинги мисра ёки банд бошида такрор келади. Байтлар ўртасидаги, шунингдек, бандлар доирасидаги боғлиқликни таъминловчи такрорларнинг қўлланиши тарихий поэтикага доир манбаларда мусалсал (учма-уч улаш) деб ҳам юритилган.

Қайд қилинган ҳолатларни ҳисобга олиб, мисра ва бандлар ўртасидаги боғлиқликни таъминловчи такрорнинг ушбу кўриниши ташобеҳул-атроф такрори бўлиб, шоир шеъриятидаги бундай такрорлар мисралар, бандлар ўртасидаги боғлиқликни таъминлаш билан бирга ўзига хос таъсирчанликни юзага келтириб, маълум бир сўз ёки сўз бирикмасининг алоҳида ажралиб туришини таъминлаган. Бундай такрорни шоир “Тиллақўнғиз” шеърида қўллаган:

Тўхта, тиллақўнғиз,

У ёққа борма,

Ариқдан ўтдингми — у ёғи ғўза,

Тонг олди бошлаган ишингдан қолма,

Ялпизнинг лабидан сўрабер бўса.

Тўхта, тиллақўнғиз,

У ёққа борма,

Этик пошнасида эзилар жонинг,

Инсон банд, у сизнинг саломга зорми?

Ўртоқ қумурсқалар, менга ишонинг...

Шеърда тиллақўнғиз тимсоли орқали табиат ифодаланмоқда. Шоир инсонда табиатдаги жонзотларга хайрихоҳлиги йўқолиб, ўз ташвишларига ўралиб бораётганига ишора қилади. Шеърда тиллақўнғизнинг ундалма сифатида берилиши, шеърда гапнинг такрор келиши китобхон диққат эътиборини уйғотади. Кейинги мисраларда жониворларда ҳам рўзғор ташвиши кўпайиб кетгани, уларда ҳам тоқат йўқлиги таъкидланиб, буйруқ гап тарзида “у ёққа борма!” ҳукми билан шеър якунланади.

Яна бир олти бандлик “Ёр-ёр” шеърининг биринчи бандида “Осмон олис, осмон жим” мисраси уч маротаба, иккинчи банддаги “Ҳай ҳай ўлан, жон ўлан” мисраси ҳам уч маротаба такрор қўлланади. Ҳар икки гап бандларнинг биринчи сатрида келиб, кейинги мисралар учун изоҳланадиган фикрга айланади. Бунда синтактик такрор қўлланилган мисрадаги бир сўз кейинги мисрада ҳам такрорланади:

Осмон олис, осмон жим,

Осмон қулоқ солади:

Юрагимни соғинчим

Ғижжак қилиб чалади.

Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан,

Жоним қақшар, ёр-ёр

Қайда бўлсанг сен билан

Севгим яшар ёр-ёр...

Кўринадики, осмон, жон сўзлари кейинги сатрларда такрор қўлланилган.

Шеъриятда кўп қўлланадиган бадиий такрорлардан бири ҳалқа такроридир. Бу такрорда шеърнинг бошида келган мисра ёки банд шеърнинг охирида такрорланади ва матнда ҳалқа ҳосил қилади. Унинг номланиши ҳам шундан келиб чиққан. Бунда ҳалқа мисра ёки банд шаклида такрорланади. Бунинг бошқа такрорлардан фарқи шундаки, ҳалқа шеърни бир бутунликда ифодалайди. Шеър бошида берилган фикр шеър давомида ривожланиб боради ва охирида умумлаштирилади. “Ҳалқа, биринчидан, шеър ғоясини кўрсатса, иккинчидан, шеърнинг бошқа бандларини ўз доирасига қамраб олади — шеърнинг композицион бир бутунлигини вужудга келтиради”. [2]

Яна бир “Оқ рўмол қизлар” шеърида икки мисра “Ойдин қизлар, ойжамол қизлар, Ойдан тушган оқ рўмол қизлар” мисраси эпифорик такрор сифатида берилади. Ойдин, ойжамол, ойдан тушган каби сўзлардаги фонетик такрор ҳам оҳангдошликни, даражаланишни юзага чиқаради.

Кўринадики, шоир шеърларида грамматик такрорнинг, асосан, синтактик такрор шакли кенг қўлланилган.

Адабиётлар:

  1. Aбдураҳмонов X. Мақол ва маталларда такрор компонентларнипг қўлланиши // Ўзбек тили ва адабиёти. — Тошкент, 1974. — 3-сон. — Б. 60.
  2. Афоқова Н. Абдулла Орипов лирикасида бадиий санъатлар: Филол. фанлари номзоди... дисс. автореф. -Т., 1997.-Б. 23.
  3. Бобоев T. Бобоева 3. Бадиий санъатлар. — Т.: ТДПУ, 2000. — Б. 98.
  4. Дониёров X., Йўлдошев Б. Адабий тил ва бадиий стиль. — Т.: Фан, 1988. — Б. 79.

Основные термины (генерируются автоматически): синтактика, банда, яна.

Ключевые слова

синтактик такрор, лингвопоэтика, бадиий эстетик таъсир, ташобеҳул-атроф, ҳалқа, мисра ва банд такрори

Похожие статьи

Mақолларнинг тарихий ва лингвомаданий жиҳатдан ўрганилиши

Халқ оғзаки ижоди фольклор тарихини ўрганувчи мутахассисларда муайян қизиқиш уйғотиб келган. Мақолада мақолларнинг тарихий ва лингвомаданий жиҳатдан ўрганилиши хақида айтилади.

Олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг долзарблиги

Мақолада олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг долзарблигини белгиловчи омиллар, сўнги йиллардаги соҳага оид ўзгаришлар таҳлил қилинган.

“Ҳотамтойнинг укаси” афсонасининг бадиияти

Бу мақола инсон саховати, у қандай бўлиши лозимлиги,бундай табиат Худо томонидан берилиши ва шуҳратпарастликнинг оқибати фожиа билан тугаши ҳақида.

Табиий тил ва унинг функциялари ҳақида

Мазкур мақолада табиий тил ва унинг функциялари ҳамда тилнинг бош вазифаси ҳисобланган коммуникативлик инсонлар ўртасидаги мулоқотнинг асосий механизми эканлиги ёритилган.

Замонавий оммавий байрамлар драматургияси спецификаси

Мазкур мақолада замонавий оммавий байрам ва томошалар драматургиясининг ўзига хос хусусиятлари, сценарийнинг назарий асослари, сценарий ёзишда алоҳида аҳамият бериладиган ижодий жараёнлар тадқиқ этилган.

Макроиқтисодий ва молиявий барқарорликда монетар сиёсат инструментларининг роли

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкинин монетар сиёсати ҳамда макроитисодий шароитда унинг вазифаси ёритиб берилган

Яширин иқтисодиётни кескин қисқартириш йўллари

Мазкур мақолада Яширин иқтисодиёт турли шаклларда намоён бўлиши ҳақида фикр юритилган.

Касб-ҳунар коллeжлари ўқув жараёнида модул тизимидан фойдаланишнинг афзалликлари

Ушбу мақолада Касб-ҳунар коллeжлари ўқув жараёнида модул тизимида ўқитишнинг назарий ва амалий жиҳатлари ўрганиб чиқилган ва таҳлил қилинган.

Спорт ўйинларининг ташкилий асосларида кўп йиллик тайёрлов тизими

Ушбу мақолада спорт ўйинларининг ташкилий асосларида кўп йиллик тайёрлов тизими ва унинг тавсифи келтириади.

Ҳозирги замон француз тилидаги икки хил графикали сўзлар хусусида

Ушбу мақолада француз тилида мавжуд икки хил графикали сўзлар борасида фикр юритилади. Икки хил тарзда ёзиладиган французча сўзларнинг грамматик, орфографик ва фонетик хусусиятлари таҳлил қилинади, шунингдек, уларни ёзишда фонетик товуш ва график бел...

Задать вопрос