Замонавий оммавий байрамлар драматургияси спецификаси | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №34 (272) август 2019 г.

Дата публикации: 27.08.2019

Статья просмотрена: 283 раза

Библиографическое описание:

Эрматова, С. Н. Замонавий оммавий байрамлар драматургияси спецификаси / С. Н. Эрматова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2019. — № 34 (272). — С. 195-197. — URL: https://moluch.ru/archive/272/62131/ (дата обращения: 16.12.2024).



Мазкур мақолада замонавий оммавий байрам ва томошалар драматургиясининг ўзига хос хусусиятлари, сценарийнинг назарий асослари, сценарий ёзишда алоҳида аҳамият бериладиган ижодий жараёнлар тадқиқ этилган.

Калит сўзлар: Байрам, томоша, драма, драматургия, сценарий, инсценировка, композиция.

В статье проанализированы особенности современной массовой драматургии праздников и спектаклей, теоретические основы сценария, творческие процессы, имеющие особое значение при создании сценария.

Ключевые слова: праздник, спектакль, драма, драматургия, сценарий, инсценировка, композиция.

Оммавий байрам ва томошалар драматургиясини яратиш ижодий жараён бўлиб, ўз ўрнида адабиёт назариясига, драматургия қонуниятларига бўйсунади. Шу сабаб ҳам оммавий байрам ва томошалар драматургияси, яъни сценарийси бу тўлақонли адабий асардир.

Бадиий адабиётда шундай бир адабий жанр борки, бу жанр номланиши жиҳатдан янгича жанр бўлиши билан биргаликда аслида шаклланиш жиҳатидан комедия ёки трагедиядан қадимийроқдир. Бу адабий жанр сценарий бўлиб қадимги юнон байрам ва томошаларининг асоси, Яъни драматургиясини ташкил этган.

Сценарий — деб ёзади байрамшунос олим У.Қорабоев — итальянча сўз бўлиб, асарнинг схемаси, плани деган тушунчани билдиради [6, б. 36].

Оммавий байрам ва томошалар драматургиясининг асосини cсенарий ташкил этади. Сценарий (итальянча «Scenerio» — адабий-драматик асар деган маънони англатади) тадбир мазмунини адабий тасвирлаш бўлиб, бунда жиддий кетма-кетлик асосида ҳаракат элементлари бўлмиш мавзу ва ғоя, бир бўлакдан иккинчисига ўтиш, блоклар, безаклар, матнлар тўлиқ кўрсатилади [2, б. 223].

Драматург Ҳайдар Муҳаммад “сценарий” тушунчасига қуйидагича таъриф беради: “Сценарийнавислик — ёзувчиликдир. Сценарий — итальянча сўз бўлиб, кинода, телевидениеда, театрларда қўйиладиган пьесалар оммавий томошалар дастури, режаси, сюжет ва схемаси,кириш пайти, чиқиш вазиятидир. Сценарийнавислик — “Сценарий” сўзига форсча “Нависанда” — ёзувчи, адиб маъносидан “навис” олиниб, “Сценарийнавис” атамаси яратилган ва жорий қилинган” [4, б. 3].

Сценарий — итальянча «scenario» сўзидан олинган бўлиб, асар тузилмаси маъносини англатади. Сценарий — маҳаллий далилларга асосланиб ёзилган адабий-драматик асардир [3, б. 24].

Оммавий байрам ва томошалар сценарийси — синтетик асардир. Оммавий байрам ва томошаларда қаҳрамонларнинг масштаби жуда ҳам кенгдир. «Ҳар бир сценарийнинг бадиий даражаси, умумий драматургияда бўлганидек, эпизодларнинг драматургик тугалланганлиги, картинанинг образли якунланганлиги, томошабинга таъсир этувчи эмоционал кучларнинг бошидан охиригача ривожи, драматургия талабларига жавоб бера олиши билан белгиланади. Шундай бўлишига қарамай, оммавий байрам ва томошалар сценарийси, театр учун ёзилган пьесадан, бадиий фильмга ёзилган сценарийдан фарқ қилади. Ундаги публицистик вазифалар, аҳамиятли, ижтимоий ҳодисалар аниқ қаҳрамонларнинг шахсий қарама-қаршиликлари орқали эмас, балки ижтимоий зиддиятларни эпик принцип бўйича, яхлит намойиш этилади» [1, б. 23].

Сценарий — бу бўлғуси тадбирни тайёрлаш учун асосий бадиий манбадир. Сценарийда тадбирнинг ғояси, олий мақсади, композицион тузилиши акс эттирилади. Шунингдек, сценарийда тадбир ўтказиладиган жой (саҳна, майдон)нинг безатилиши, қатнашчилар сўзларининг матнлари, бадиий ва ҳужжатли материаллар, бадиий фон ва фон гуруҳи тасвири, чироқлар, саҳналаштириш режаси ва режиссёрлик таҳлили ҳам кўрсатилиб ўтилади. Сценарийнинг пухта бўлиши бўлажак тадбирнинг энг асосий ютуқларидан биридир. Сценарийнинг бўш ёзилиши эса тадбирнинг механик қисмлар умумлашмасига, ягона сюжетнинг бузилишига, ғоявий мазмуннинг тўла ёритилмаслигига олиб келади [6, б. 37]. Шунинг учун ижодий гуруҳ аъзолари айнан шу касбнинг мутахассислари бўлиши ҳамда ижодий гуруҳда аҳиллик талаб қилади.

Режиссёр Б.Сайфуллаев сценарий яратиш ҳақида гапириб, уни 3 хил тоифага ажратади: Яъни,

– оддий сценарий (мавжуд материалларни кетма- кетлиги белгиланиб, бошқарувчи боғловчи сифатида иштирок этади);

– йиғма сценарий (турли хил сценарийлардан ишлатилган материаллардан фойдаланган ҳолда ёзилади);

– оригинал сценарий (томошабин кўз олдида ўзи кутмаган турли бурилишларга, тўқнашувларга, ҳиссиётларга дуч келади ва натижада у зерикмайди, тадбирдан эстетик завқ олади) [5, б. 25].

Сценарийнинг бадиий жиҳатдан мукаммаллиги, унинг оригиналлигига эришиш — ўтказиладиган байрам ва томошаларнинг юқори савияда ўтишига кафолатдир. Режиссёр ва сценаристнинг изланувчанлиги тадбир ёки томошанинг темпо-ритмини сақлаб туришда ҳам муҳим рол ўйнайди.

Оммавий байрам ва томошаларни тайёрлаш жараёнида сценарий ёзиш учун ижодкор шахслар, шоир ёки ёзувчилар таклиф қилинади. У режиссёр билан ижодий ҳамкорликда сценарий яратади. Лекин, баъзи тадбирларимизда айниқса чекка туман ва қишлоқларимизда ўтказиладиган тадбирларда мазкур ҳудуддаги маданият маркази раҳбари ёки махсус мутахассиснинг бир ўзи шуғулланади. Бундай ҳолатда у ҳам тадбир сценарийсини ёзади, ҳам уни саҳналаштиради. Баъзи ҳолларда бу ижобий, баъзи холларда салбий натижа беради. Байрамшунос олим, профессор У. Х.Қорабоев бу хусусида шундай ёзади: “Сценарий ёзиш билан ким шуғулланмасин, у қуйидаги талабларга жавоб бермоғи лозим:

а) ижтимоий-сиёсий, маданий ҳаётни, маҳаллий аҳоли меҳнати ва турмушини чуқур тушуна оладиган ҳамда уни тўғри таҳлил қила оладиган шахс бўлмоғи;

б) адабиёт ва драматургия соҳасида билимга эга бўлган, улардан самарали фойдалана оладиган киши бўлиши;

в) ҳаётий материалларни, ҳужжатли далилларни йиға оладиган, уларни адабий-бадиий шаклда баён қила биладиган ижодкор бўлмоғи лозим” [7, б. 37].

Сценарий ёзилишида қуйидаги вазифаларни амалга ошириш лозим деб таъкидлайди шу соҳа педагогларидан В.Рустамов [5, б. 23]:

– байрам ёки томоша ўтказиладиган жой ўрганилади;

– маҳаллий шароитдан мавзу, тадбир ғоясидан келиб чиққан ҳолда манбалар изланади;

– ҳужжатли материаллар бадиийлаштирилади;

– саҳнавий усуллардан, фойдаланиш йўллари изланади, таъсирчан воситалар танланади.

Кўриниб турибдики, сценарий муаллифи режиссёр билан ижодий ҳамкорликда ҳаётий ва маҳаллий материаллардан фойдаланиб, бадиият қонуниятлари асосида, ўз ғоясига, мазмунига эга бўлган янги асарни ярата оладиган ижодкор бўлмоғи лозим. Муаллиф пухта сценарий яратиш ва уни ташкилий гуруҳга ўз вақтида топшириш учун иш жараёнини режалаштириш лозим.

Сценарий яратишда бўлажак тадбирларнинг ғоявий — мавзу асосини чуқур ўйламоқ лозим. Энг муҳими шундаки, сценарий асосида муҳим ижтимоий ва маҳаллий аҳолининг ҳаётига яқин бўлган қизиқарли мавзу ётиши керак.

Шуни унутмаслик керакки, сценарий ҳар доим маълум бир сана ва муайян аҳоли учун мўлжалланиб ёзилади. Сценарий ёзаётганда маҳаллий шарт-шароитларни эътиборга олиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Оммавий байрам ва томошалар драматургиясини яратишда маҳаллий далиллар: архив ҳужжатлари, маҳаллий тарихий шахслар ва уларнинг илмий-ижодий мероси, маҳаллий ютуқлар (ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий ва спорт соҳаларидаги ютуқлар), оммавий ахборот воситаларида берилган драматик объект ҳақидаги маълумотлар асосий манба саналиб, бадиий воситалар орқали синтезланади.

Оммавий байрам ва томошалар драматургиясини тайёрлашда дастлаб драматик объект ҳақидаги илмий ва тарихий адабиётлар билан танишиш, ўлкашунослик музейи ва маҳаллий архивларга бориб, у ерда сақланаётган ҳужжатлар ва экспонантлар билан чуқур танишмоғи лозим. Шунингдек, маҳаллий аҳоли билан суҳбат олиб бориши ҳам муҳим жараёндир. Ўша ҳудуднинг халқ ижодиёти асарларини қунт билан ўрганмоғи маҳаллий далилларнинг бадиий синтезидаги асосий мезон саналади.

Режиссёр маҳаллий далилларни тўплаб, уларни инсценировка қилишдан олдин барча далилларни синчковлик билан ўрганмоғи, унга замон руҳи билан баҳо бермоғи лозим. Ҳужжатлардаги далилларнинг аниқлиги ва тўғрилиги, баъзи бир ҳужжатларда бир-бирини инкор этувчи маълумотлар бўлса, улардан тўғрисини танлай олиш ёки бирламчисини танлаш бўйича соҳа мутахассислари билан маслаҳатлашиши шарт. Шундан сўнг тўпланган далиллар инсценировка қилиниб бадиий синтезланади.

Оммавий байрам ва томошалар сценарийсида ҳаракатнинг узвийлигига реал бўлаётган воқеаларни фақатгина қайд этиш билангина эмас, балки энг муҳим масалалар ғоя ва мавзудан келиб чиқиб эришилади. Оммавий байрам ва томошалар элементларининг комплекслийлиги ва кўп томонлилиги унинг сценарийсининг ўзига хос хусусиятидир.

Ҳар бир сценарий драматургиянинг умумий талабларига жавоб бера олиши ҳар бир эпизоднинг драматургик жиҳатдан тугалланганлиги, образли картинанинг, томошабинга бериладиган эмоционал таъсирини бошидан охиригача ўсиб бориши унинг бадиийлик даражасини белгилайди.

Шундай бўлишига қарамай томошалар сценарийси, театр пьесаси ёки бадиий фильм сценарийсидан фарқли бошқача услубда қурилади. Ундаги публицистик масалада, одатда, аҳамиятли, ижтимоий ҳодисаларни аниқ қаҳрамонларнинг шахси конфликтлари орқали эмас, балки ижтимоий конфликтнинг аҳамияти эпик принципда намоён бўлади.

Оммавий байрам ва томошалар сценарий муаллифи, ўз сценарийсига драматургик асарлардан парчалар олиши ёки аниқ қаҳрамонлар тўқнашувини ифодаловчи драматургик характердаги парчаларни ўзи ёзиши мумкин. Бундан ташқари унинг сценарийсига санъатнинг бошқа турларидан — мусиқа, қўшиқ, хореография, спорт-пластик чиқишлар, кино ва видео лавҳалар намойиш этиш, поэзия ва х. к.лар киритилиш мумкин.

Бунда фото, видео материаллар, ҳудудий урф-одат ва маросимлар, тарихий шахслар ижодий фаолиятининг саҳнавий талқини бирламчи бўлиб, реал сон ва ҳужжатлар, ижтимоий-сиёсий ва маданий тараққиёт турли саҳнавий бадиий воситалар орқали синтезланади. Бунда режиссёр фантазияси ва тажрибаси томошанинг бадиий қийматини белгилайди.

Адабиёт:

  1. Аль Д. Н. Основы драматургии и сценарного мастерства. — Ленинград: 1991.
  2. Аҳмедов Ф. Э. Оммавий байрамлар режиссураси асослари. — Тошкент: Алоқачи, 2008.
  3. Маматқосимов Ж. А. Оммавий байрамлар режиссурасида саҳна маданияти. — Тошкент: Фан ва технология, 2009.
  4. Муҳаммад Ҳ. Сценарийнавислик асослари. — Тошкент: Фан ва технология, 2008.
  5. Рустамов В.Қ. Оммавий байрамлар режиссураси. — Тошкент: ТДМИ босмахонаси, 2008.
  6. Қорабоев У. Бадиий-оммавий тадбирлар. — Тошкент: Ўқитувчи, 1986.
Основные термины (генерируются автоматически): сценарий, байрам, драматургия.


Ключевые слова

композиция, драматургия, драма, сценарий, инсценировка, Байрам, томоша

Похожие статьи

Mақолларнинг тарихий ва лингвомаданий жиҳатдан ўрганилиши

Халқ оғзаки ижоди фольклор тарихини ўрганувчи мутахассисларда муайян қизиқиш уйғотиб келган. Мақолада мақолларнинг тарихий ва лингвомаданий жиҳатдан ўрганилиши хақида айтилади.

Синтактик такрорларнинг бадиий-эстетик имкониятлари

Мақолада синтактик такрорларнинг бадиий матнни ҳосил қилишдаги ўрни, лингвопоэтик жиҳатдан аҳамияти баён этилган.

Олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг долзарблиги

Мақолада олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг долзарблигини белгиловчи омиллар, сўнги йиллардаги соҳага оид ўзгаришлар таҳлил қилинган.

“Ҳотамтойнинг укаси” афсонасининг бадиияти

Бу мақола инсон саховати, у қандай бўлиши лозимлиги,бундай табиат Худо томонидан берилиши ва шуҳратпарастликнинг оқибати фожиа билан тугаши ҳақида.

Ибн Халдуннинг фалсафий ва ахлоқий қарашлари

Мақолада Ибн Халдуннинг фаолияти, ҳаёт йўли ва ул зотнинг машҳур асарлари акс эттирилган. Унинг ахлоқий ва фалсафий қарашлари ўрганилган.

Яширин иқтисодиётни кескин қисқартириш йўллари

Мазкур мақолада Яширин иқтисодиёт турли шаклларда намоён бўлиши ҳақида фикр юритилган.

Гуманитар соҳа магистрантларининг компетентлигини баҳолаш мезонлари

Мақолада магистрантнинг жамиятда тутган ўрни, ундаги компетентлик сифатининг шаклланиши, билим, кўникма ва малакаларини ўлчаш ҳамда ташҳис қилиш масалалари ёритилган.

Танбур чизғиларининг яратилиш тарихи ва унинг илмий асослари

Мақолада танбур чизғилари номи билан машҳур бўлган нота ёзуви ҳақида фикр юритилади.

Сценарий яратиш технологияси

Сценарий — бу спектакл ёки маданий-ҳордиқ чиқариш дастурида қатнашадиган одамлар ўқиши мўлжалланмаган амалий асар. Сценарийда ижро етилиши ёки бажарилиши керак бўлган саҳналар, ҳаракатларнинг изчил тавсифи бўлиши керак. Aдабий асар сифатида сценарий ...

Буюк ипак йўлида жойлашган айрим давлатларга «оммавий маданият» нинг таъсири

Ушбу мақолада айрим давлатларда шахс маънавий қиёфасига таъсир ўтказаётган глобаллашув жараёни ва «оммавий маданият»нинг салбий таъсири ўрганилган.

Похожие статьи

Mақолларнинг тарихий ва лингвомаданий жиҳатдан ўрганилиши

Халқ оғзаки ижоди фольклор тарихини ўрганувчи мутахассисларда муайян қизиқиш уйғотиб келган. Мақолада мақолларнинг тарихий ва лингвомаданий жиҳатдан ўрганилиши хақида айтилади.

Синтактик такрорларнинг бадиий-эстетик имкониятлари

Мақолада синтактик такрорларнинг бадиий матнни ҳосил қилишдаги ўрни, лингвопоэтик жиҳатдан аҳамияти баён этилган.

Олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг долзарблиги

Мақолада олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг долзарблигини белгиловчи омиллар, сўнги йиллардаги соҳага оид ўзгаришлар таҳлил қилинган.

“Ҳотамтойнинг укаси” афсонасининг бадиияти

Бу мақола инсон саховати, у қандай бўлиши лозимлиги,бундай табиат Худо томонидан берилиши ва шуҳратпарастликнинг оқибати фожиа билан тугаши ҳақида.

Ибн Халдуннинг фалсафий ва ахлоқий қарашлари

Мақолада Ибн Халдуннинг фаолияти, ҳаёт йўли ва ул зотнинг машҳур асарлари акс эттирилган. Унинг ахлоқий ва фалсафий қарашлари ўрганилган.

Яширин иқтисодиётни кескин қисқартириш йўллари

Мазкур мақолада Яширин иқтисодиёт турли шаклларда намоён бўлиши ҳақида фикр юритилган.

Гуманитар соҳа магистрантларининг компетентлигини баҳолаш мезонлари

Мақолада магистрантнинг жамиятда тутган ўрни, ундаги компетентлик сифатининг шаклланиши, билим, кўникма ва малакаларини ўлчаш ҳамда ташҳис қилиш масалалари ёритилган.

Танбур чизғиларининг яратилиш тарихи ва унинг илмий асослари

Мақолада танбур чизғилари номи билан машҳур бўлган нота ёзуви ҳақида фикр юритилади.

Сценарий яратиш технологияси

Сценарий — бу спектакл ёки маданий-ҳордиқ чиқариш дастурида қатнашадиган одамлар ўқиши мўлжалланмаган амалий асар. Сценарийда ижро етилиши ёки бажарилиши керак бўлган саҳналар, ҳаракатларнинг изчил тавсифи бўлиши керак. Aдабий асар сифатида сценарий ...

Буюк ипак йўлида жойлашган айрим давлатларга «оммавий маданият» нинг таъсири

Ушбу мақолада айрим давлатларда шахс маънавий қиёфасига таъсир ўтказаётган глобаллашув жараёни ва «оммавий маданият»нинг салбий таъсири ўрганилган.

Задать вопрос