Forbes нинг «Бизнес юритиш учун энг яхши мамлакат» рейтинги кўрсаткичларини баҳолаш | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 5 февраля, печатный экземпляр отправим 9 февраля.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №29 (267) июль 2019 г.

Дата публикации: 21.07.2019

Статья просмотрена: 16 раз

Библиографическое описание:

Курпаяниди, К. И. Forbes нинг «Бизнес юритиш учун энг яхши мамлакат» рейтинги кўрсаткичларини баҳолаш / К. И. Курпаяниди, И. Ш. Толибов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2019. — № 29 (267). — С. 166-169. — URL: https://moluch.ru/archive/267/61726/ (дата обращения: 28.01.2022).



Мақолада Forbes рейтинги чўқур ўрганилди. Рейтинг кўрсаткичлари Ўзбекистон мисолида таҳлил қилинди. Таҳлиллар асосида муаллифлар Ўзбекистонда тадбиркорлик ривожланишининг йуналишларини белгилаб чиқди.

Калит сўзлар: бизнес, корпоратив муҳит, рақобат, халқаро рейтинг, бозор, тадбиркорлик, бозор механизми.

В статье рассматривается рейтинг Forbes, анализируются показатели рейтинга на примере Узбекистана. На основе анализа авторами определены основные направления развития предпринимательства в Узбекистане.

Ключевые слова: бизнес, корпоративная среда, конкуренция, международный рейтинг, рынок, предпринимательство, рыночный механизм.

1917 йилда Берти Чарлз Форбс томонидан асос солинган, дунёнинг энг нуфузли ва таниқли иқтисодий нашрлардан бири, Американинг молия-иқтисодий журнали Forbes нинг рейтингини кўриб чиқамиз.

Нашриёт “Бизнес юритиш учун энг яхши мамлакат” («Best Countries for Business») рейтингини тузишда ўзининг баҳолаш методологиясини яратган. Рейтингни тузиш 12 йилдан буён олиб борилмоқда.

“Forbes” тахлилчилари 153 мамлакатни 15 та турли хил омиллар, жумладан, мулкчилик ҳуқуқи, инновациялар, солиқ, технологиялар, коррупция, инфратузилмалар, бозор ўлчами, иқтисодий риск, ҳаёт сифати, эркинлик (шахсий, савдо ва пул), бюрократия ва инвесторларнинг химояланганлиги кабиларни баҳолаб, “Бизнес юритиш учун энг яхши мамлакат” ни аниқлайдилар.

Олиб борилган ушбу тадқиқотлар Freedom House[1], Heritage Foundation[2], Alliance Property Rights[3], United Nations, Transparency International[4], World Bank Group[5], Aon[6], Marsh & McLennan[7] ва бутун жаҳон иқтисодий форуми ҳисоботларига асосланган. Бизнес юритиш учун энг яхши мамлакат рейтингида Европа Иттифоқи мамлакатлари 12 — дан 20 — гача бўлган юқори қаторларни эгаллаб, ўз устунликларини давом эттирмоқда. 2019 йилда Европа иттифоқи таркибидан чиқиш бўйича ўтказилган овоз беришдан кейин Буюк Британия ушбу рейтингда лидерликни қўлга олди. Европа давлатлари молиявий эркинлик, инновация, инфратузилма ва коррупция даражасининг пастлиги бўйича юқори баҳо олишди. 2016 йилда Буюк Британия ЯИМи 1.8 % га ўсиб, бу кўрсаткич бўйича “катта еттилик” мамлакатлари орасида ЯИМи ўша йил учун 1.9 % га ўсган Германиядан бироз ортда қолган. 2017 йилда Буюк Британия иқтисодиёти ўсишда давом этди, кўчмас мулк қиймати ҳам ўсиб бормоқда, ишсизлик даражаси 42 йиллик давр мобайнида рекорд даражада 4.3 % га тушиб кетди. Буюк Британиянинг Европа иттифоқи таркибидан расман чиқиши 2019-йилнинг март ойига мўлжалланган. Бир қатор Британия компаниялари Евроиттифоқдан чиқиши унинг савдо муносабатларига қандай таъсир кўрсатишини кузатиш учун инвестициялар билан боғлиқ масалаларни кейинга суришга қарор қилди.

2018 йилда иқтисодий ўсишнинг секинлашиши ҳақидаги прогнозларга қарамасдан, Буюк Британиянинг бизнес — муҳити ўз жозибадорлигини йўқотгани йўқ. Буюк Британия Forbes йўналиши бўйича бизнес юритиш учун энг яхши мамлакат йиллик рейтингида охирги 12 йилликда биринчи маротаба биринчи ўринни қўлга киритди. Буюк Британия рейтингда баҳоланувчи 15 та асосий параметрларнинг ҳар бири бўйича амалий жиҳатдан 25 та топ мамлакатлар (153 мамлакат ичида) қаторига кирди. “Сиёсий риск” мезонидан ташқари Буюк Британия 28-ўринни эгаллади. 2016 йилда Буюк Британия “технология” параметри бўйича юқори баҳоланиб, мамлакат тўртинчи қаторни қайд этди, шунингдек, ишчи кучининг сони ва малака даражаси бўйича Британия 3-ўринга жойлашди. Британия иқтисодиёти 2.6 триллион долларлик ЯИМ билан дунёнинг кучли иқтисодиётга эга мамлакатлари қаторида кучли бешликка киради. Лондон — молиявий хизматлар соҳасида глобал иқтисодий марказ ҳисобланади. Британия пойтахтида HSBC Holdings, Prudential ва Barclays каби молиявий конгломератларнинг штаб квартираси жойлашган.

Янги Зеландия учинчи йил қаторасига умумий рўйхатда 2 — ўринни эгалламоқда. Тинч океанининг жанубий-ғарбий қисмида жойлашган орол давлатнинг аҳолиси 4.5 млн. кишини ташкил этади. Бироқ мамлакатда кучли иқтисодий ўсиш кузатилмоқда. Масалан, Янги Зеландия ЯИМининг ўсиш хажми 3,6 % ни ташкил этмоқда.

Forbes рейтинги бўйича топ — 20 таликка кирувчи мамлакатлар билан таққослаганда, фақатгина Ирландия иқтисодиёти тезлик билан ривожланмоқда. Охирги 4 ўн йилликда, Янги Зеландия аграр иқтисодиётдан саноати ривожланган, эркин бозор тизимига эга мамлакатга айланиб бормоқда. Янги Зеландияликлар илгари давлат назоратида бўлган ўнлаб саноат тармоқларини, масалан авиаташув, банк хизматлари, телекоммуникация тармоқларини хусусийлаштирдилар, мамлакатда “Бюрократиянинг мавжуд эмаслиги”, “Коррупция даражасининг пастлиги” ва “мулк ҳуқуқи” каби мезонлар бўйича умумий рўйхатда биринчиликни эгалламоқда. Энг яхши бешта мамлакат таркибига Нидерландия, Швеция ва Канада мамлакатлари ҳам кирган.

Биз томондан олиб борилган таҳлил натижалари шуни кўрсатдики, “Forbes” рейтинги муаллифлари Ўзбекистонни 99-ўринга жойлаштиришган. Экспертларнинг фикрича, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини диверсификациялаш бўйича амалга оширилган чора тадбирларга қарамасдан, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги, асосан, пахта ишлаб чиқаришга йўналтирилган. Ўзбекистон, пахта экспорт қилиш хажми бўйича дунёда бешинчи ўринни, уни ишлаб чиқариш хажми бўйича еттинчи ўринни эгаллайди.

1 жадвал

“Бизнес юритиш учун энг яхши мамлакат” рейтингида ТОП 10 талик (FORBES 2018) [7]

Ўрни

Мамлакат

ЯИМ ўсиши

Аҳоли жон бошига ЯИМ

Савдо баланси / ЯИМ

Аҳолиси

(млн.)

# 1

Буюк Британия

1,8 %

$ 39900

-4,4 %

64,8

# 2

Янги Зеландия

3,6 %

$ 39400

-2,8 %

4,5

# 3

Нидерландия

2,2 %

$ 45300

8,5 %

17,1

# 4

Швеция

3,2 %

$ 51600

4,5 %

10

# 5

Канада

1,5 %

$ 42200

-3,3 %

35,6

# 6

Гонконг

2 %

$ 43700

4,6 %

7,2

# 7

Дания

1,7 %

$ 53400

7,9 %

5,6

# 8

Ирландия

5,1 %

$ 61600

3,3 %

5

# 9

Сингапур

2 %

$ 53000

19 %

5,9

# 10

Швейцария

1,4 %

$ 78800

10,5 %

8,2

# 99

Ўзбекистон

7,8 %

$ 2100

0,7 %

29,7

# 108

Тожикистон

6.9 %

$800

-3.8 %

8.5

# 123

Қирғизистон

3.8 %

$1,100

-9.7 %

5.8

# 153

Чад

-6.4 %

$700

-9.2 %

12.1

Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда кузатилаётган иқтисодий ўсиш асосан давлат инвестициялари эвазига амалга оширилмоқда. Табиий газ, олтин ва пахта экспорт қилиш валюта улушининг катта қисмини таъминламоқда. Инвестиция муҳити яхшилаш зарурлигини англаган ҳолда, ҳукумат ишбилармонлик секторини ислоҳ қилиш ва мамлакатга хорижий инвестициялар учун тўсиқларни бартараф этиш учун қўшимча чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Марказий Осиё мамлакатлари орасида рейтингда юқорироқ ўринни, яъни 65-ўринни Қозоғистон эгаллаб турибди. Қирғизистон эса 123-ўринда. Туркманистон рейтингда мавжуд эмас. Тожикистон ҳақида эса ўтган йили Республикада ЯИМ 6,9 % га ўсгани, аҳолиси сони 8,5 млн. кишини ташкил этиши, аҳоли жон бошига ЯИМ 800 доллардан эканлиги қайд этиб ўтилган.

Собиқ иттифоқ мамлакатлари орасида Эстония 27-ўринни эгаллаб, энг яхши кўрсаткични қайд этмоқда. Ундан бироз ортда Болтиқбўйи Республикалари: Литва 30 ва Латвия 36 — ўринда рейтингда қайд этилган. Ундан сўнг 52-ўринда Грузия, 58-ўринда Россия, Қозоғистон 65-ўринда ва Озарбайжон 70-ўринни эгаллаган. Биринчи 100 таликда шунингдек, 80-ўринда Украина, 87-ўринда Молдавия, 88-ўринда Арманистон ҳам киритилган. Тожикистон 108-ўринда, 123-ўринда Қирғизистон кўрсатиб ўтилган бўлса, Белоруссия ва Туркманистон рўйхатга киритилмаган.

“Forbes” рейтинги бўйича олиб борилган таҳлиллар шуни кўрсатадики, “Бизнес юритиш учун энг яхши мамлакат” ТОП да Ўзбекистон 99-ўринни эгалламоқда. Кичик бизнесни ривожлантириш бўйича етакчи мамлакатлар тажрибасини қўллаш, Ўзбекистон учун нафақат модернизациялаш стратегиясининг кенг кўламли вазифаларини самарали ҳал этишга, балки инновацион иқтисодиётни шакллантириш учун зарурий институционал асосни яратишга имкон беради.

Ўзбекистон рейтингининг ўзгаришлари сабаблари таҳлили унга таъсир этган бир қатор омиллар, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат органлари ва тузилмалари билан ҳамкорликни амалга ошириш билан боғлиқ кўплаб процедураларни яхшилаш ёки либераллаштиришга қаратилган меъёрий ҳуқуқий актларни қабул қилиш билан тавсифланишини кўриш мумкин.

Шуни хулоса қилиш мумкинки, юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб, олиб борилган халқаро ва ички тадқиқот ҳамда тахлиллар, Ўзбекистонда самарали бизнес юритиш учун ўзига хос бўлган муаммолар қуйидагилардан иборат эканлигини кўрсатди:бюрократия даражасининг пастлиги; иқтисодий ресурсларга эришиш имкониятларининг ўта соддалиги; молия бозори иштирокчиларининг рақобат шартларига мувофиқ эмаслиги; халқаро иқтисодий муносабатларнинг назорат қилиниши, бизнесни тугатиш жараёнларининг самарасизлиги.

Юқорида кўрсатиб ўтилган муаммоларни ҳал этиш учун бизнинг фикримизча биз томонимиздан кўриб чиқилган тадбиркорлик фаолиятининг институционал муҳитини назорат қилиш доирасидаги давлатнинг асосий функцияларини келгусида қуйидаги йўналишларда такомиллаштириш лозим:

– парламентнинг назорат таҳлил ишларини кучайтириш биринчи навбатда қабул қилинаётган қарорларнинг иқтисодий самарадорлиги ва давлат бошқарувига таъсирини баҳолаш; қишлоқ хўжалиги, давлат божхона, санитария ветеринария назорати, телекоммуникация, инфратузилма, қурилиш, ёнғин хавфсизлиги, тиббий хизмат, ер ва солиққа тортиш муносабатларида нархларни назорат қилиш масалалари бўйича бизнес юритиш шартларини соддалаштириш ва такомиллаштириш; кичик тадбиркорлик субъектларига солинадиган солиқ юкини пасайтириш бўйича (иш ҳаққи тўлаш фондига солиқ ставкасини пасайтириш) мақсадли ишларни олиб бориш; тадбиркорлик субъектларини кичик бизнес мақомини олиш учун халқаро тажрибага асосланган ҳолда қўшимча мезонлар, асосий фондлар қиймати, охирги 12 ойдаги даромад ҳажми, кичик бизнес субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар даражаси бўйича қўшимча мезонларни ишлаб чиқиш; корхоналар ва иқтисодий тармоқларга фаолияти ўзини қоплашини таъминлаш учун квазифискал инструментлар, масалан солиқ имтиёзлари, имтиёзли конвертация, қарзларни рўйҳатдан ўчириш, синов схемалар, шундан, инвестиция устамалари ва ҳ.к ни доимо қўллаб бориш; ҳуқуқий тизимнинг барқарор ва мутаносиб ишлаши ҳамда иқтисодий жиҳатдан самарадорлигини таъминлаш; давлат ҳокимяти ва бошқарув органи фаолияти очиқлик индексини мониторинг қилиш тизимини шакллантириш, ушбу жараёнга фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб қилиш; “Электрон ҳукумат” механизмларини жорий этиш вазифаларини фаол ва самарали ҳал этиш йўли билан ахборотларнинг очиқлиги, шаффофлиги ва эркинлигини ошириш; шунингдек, информацион технологиялар ва коммуникациялар вазирлиги қошидаги “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази орқали амалга ошириладиган интерактив ҳужжатлар орқали давлат органлари фаолиятини оптималлаштириш.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ҳукумат органлари бизнес субъектлари бизнес фаолиятини олиб боришдаги маъмурий тўсиқларни бартараф этишга доир мақсадга йўналтирилган ҳаракатларни олиб боришлари орқали янги Евроиқтисодий бозорда тадбиркорларнинг ўз ўринларига эга бўлишларига ёрдам беришлари, шунингдек, истиқболда Ўзбекистонни ЖСТ га аъзо бўлишини енгиллаштириши, якунда “Forbes”нинг кейинги йиллардаги келгуси тадқиқотларида мамлакатимиз рейтингини оширишга эришишлари мумкин бўлади.

Адабиетлар:

1. Расулев А. Ф., Тростянский Д. В. Узбекистан: приоритеты инновационного обеспечения и технического обновления промышленности //Часопис економічних реформ. — 2016. — № . 2. — С. 114.

2. Курпаяниди K. Оценка эффективности развития предпринимательства в Узбекистане. Монография. International Book Market Service Ltd., member of OmniScriptum Publishing Group, Germany, 2018.

3. Margianti E. S., et al. Entrepreneurship in Uzbekistan: trends, competitiveness, efficiency. Monograph. Indonesia, Jakarta// Indonesia, Jakarta, Gunadarma Publisher, 2016.

4. Курпаяниди К. И., Ашуров М. С. Ўзбекистонда тадбиркорлик муҳитининг замонавий ҳолати ва уни самарали ривожлантириш муаммоларини баҳолаш/GlobeEdit Academic Publishing, European Union, 2019.

5. Margianti E. S., Ikramov M. A., Abdullaev A. M. Entrepreneurship in Uzbekistan: trends, competitiveness, efficiency //Indonesia, Jakarta, Gunadarma Publisher. — 2016.

6. Курпаяниди К. И., Толибов И. Ш. К вопросу оценки состояния и эффективности инфраструктуры предпринимательства в регионах Узбекистана // Экономика и бизнес: теория и практика. 2019. № 1.

7. Манба: “Forbes” рейтинг агентлиги маълумотлари асосида муаллифлар томонидан тайёрланди (https://www.forbes.com/best-countries-for-business/list/).


[1] Freedom House – Вашингтонда жойлашган нодавлат ташкилот. Унинг бюджети 66-80% АҚШ ҳукумати томонидан молиялаштирилади. 1941 йилда ташкил этилган. Даромад: 30.86 млн. АҚШ доллари

[2] Heritage Foundation – “Мерос” фонди - АҚШнинг стратегик тадқиқотлар институти бўлиб, халқаро сиёсат тадқиқотлари билан шуғулланади. 1973 йилда ташкил этилган.

[3]Мулк ҳуқуқи алянси (PRA) Қўшма Штатларда ва хорижда жисмоний ва интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш фаолиятига бағишланган адвокатлик ташкилоти.

[4] Transparency International - коррупцияга қарши кураш ва бутун дунёдаги коррупция даражасини ўрганиш бўйича нодавлат ҳалқаро ташкилоти.

[5]World Bank Group –Жаҳон банки гурухи- турли вақтда ташкил этилган ва функционал, ташкилий ва худудий жиҳатдан бирлашган, ривожланаётган мамлакатларга молиявий ва техник ёрдам кўрсатиш асосий мақсади бўлган беш ташкилот. Ташкилотга 189 мамлакат аъзо ҳисобланади.

[6] Буюк Британиядаги энг йирик суғурта компанияси. Даромади 11,63 миллиард АҚШ доллари (2016 йил).

[7] Дунёнинг етакчи суғурта компанияси. Бош штаби Нью-Йорк, АҚШ. Даромад 13,2 миллиард АҚШ доллари (2016).

Основные термины (генерируются автоматически): Британия, бизнес, Европа, Зеландия, Узбекистан, рейтинг, FORBES, HSBC, PRA, ирландия.


Ключевые слова

бизнес, корпоратив муҳит, рақобат, халқаро рейтинг, бозор, тадбиркорлик, бозор механизми

Похожие статьи

Некоторые вопросы улучшения инвестиционного климата...

В работе проведен системный анализ инвестиционной привлекательности в Республике Узбекистан. На основе выявленных показателей авторы предложены направления по активизации инвестиционных процессов в стране.

Проектная деятельность публичной библиотеки | Статья в журнале...

В статье проанализировано понятие проектной деятельности, выявлена специфика проектной деятельности публичной библиотеки, проанализированы направления проектной деятельности в публичной библиотеке и ее роль для функционирования библиотек. На современном этапе...

Оценка бизнеса в мире и ведение бизнеса в Узбекистане

Помимо Сингапура в десятку лидеров Рейтинга входят Новая Зеландия, Гонконг (Китай), Дания

Реформы в сфере бизнеса в Узбекистане упрощают условии регистрации

Но вместе с тем, Узбекистан потерял свою позицию по защите миноритарных инвесторов спустившись на...

Анализ валютных операций в коммерческом банке и направления...

В данной статье рассматривается деятельность Сбербанка по валютным операциям. Проанализированы валютные активы ПАО «Сбербанк», выявлены проблемы и сформулированы выводы. Выявлены основные направления развития валютного контроля в Российской...

Анализ и прогнозы разрешения экономических проблем в связи...

В данной статье проанализированы проблемы Великобритании в связи с выходом Великобритании из ЕС и представлены пути их решения.

(18 место) [3]. Факторами роста ВВП Великобритании являются банковское дело, страхование, бизнес-услуги, на долю которого...

Сравнительная характеристика систем образования в Англии...

Англия – страна классического капитализма и система образования отражает это полностью. Британская средняя школа – пожалуй, наиболее самобытная система образования в Западной Европе. И, вместе с тем, едва ли не самая престижная – независимо от тестов типа PISA...

Частный сектор в экономике некоторых азиатских стран

В частности, 2011 год был объявлен в Узбекистане годом малого бизнеса и частного предпринимательства. После этого в нашей стране со стороны руководства и правительства все больше и больше внимание уделяется к развитию данного сектора.

Опыт поддержки малого и среднего бизнеса в некоторых развитых...

Малый бизнес в экономике Узбекистана считается приоритетным и перспективным направлением.

Италия считается страной, самым развитым малым бизнесом в Европе. Опыт Италии самый яркий пример решения острейшей проблемы экономики — безработицы путем...

Научный журнал «Молодой ученый» №40 (278) октябрь 2019 г.

Название: Технологии и методы управления конфликтами. Рубрика: Экономика и управление. Страницы: Библиографическое описание: Русакова Д. А. Технологии и методы управления конфликтами // Молодой ученый. — 2019. — №40. Объем: 0,58 а.л. Статус: На рецензировании.

Похожие статьи

Некоторые вопросы улучшения инвестиционного климата...

В работе проведен системный анализ инвестиционной привлекательности в Республике Узбекистан. На основе выявленных показателей авторы предложены направления по активизации инвестиционных процессов в стране.

Проектная деятельность публичной библиотеки | Статья в журнале...

В статье проанализировано понятие проектной деятельности, выявлена специфика проектной деятельности публичной библиотеки, проанализированы направления проектной деятельности в публичной библиотеке и ее роль для функционирования библиотек. На современном этапе...

Оценка бизнеса в мире и ведение бизнеса в Узбекистане

Помимо Сингапура в десятку лидеров Рейтинга входят Новая Зеландия, Гонконг (Китай), Дания

Реформы в сфере бизнеса в Узбекистане упрощают условии регистрации

Но вместе с тем, Узбекистан потерял свою позицию по защите миноритарных инвесторов спустившись на...

Анализ валютных операций в коммерческом банке и направления...

В данной статье рассматривается деятельность Сбербанка по валютным операциям. Проанализированы валютные активы ПАО «Сбербанк», выявлены проблемы и сформулированы выводы. Выявлены основные направления развития валютного контроля в Российской...

Анализ и прогнозы разрешения экономических проблем в связи...

В данной статье проанализированы проблемы Великобритании в связи с выходом Великобритании из ЕС и представлены пути их решения.

(18 место) [3]. Факторами роста ВВП Великобритании являются банковское дело, страхование, бизнес-услуги, на долю которого...

Сравнительная характеристика систем образования в Англии...

Англия – страна классического капитализма и система образования отражает это полностью. Британская средняя школа – пожалуй, наиболее самобытная система образования в Западной Европе. И, вместе с тем, едва ли не самая престижная – независимо от тестов типа PISA...

Частный сектор в экономике некоторых азиатских стран

В частности, 2011 год был объявлен в Узбекистане годом малого бизнеса и частного предпринимательства. После этого в нашей стране со стороны руководства и правительства все больше и больше внимание уделяется к развитию данного сектора.

Опыт поддержки малого и среднего бизнеса в некоторых развитых...

Малый бизнес в экономике Узбекистана считается приоритетным и перспективным направлением.

Италия считается страной, самым развитым малым бизнесом в Европе. Опыт Италии самый яркий пример решения острейшей проблемы экономики — безработицы путем...

Научный журнал «Молодой ученый» №40 (278) октябрь 2019 г.

Название: Технологии и методы управления конфликтами. Рубрика: Экономика и управление. Страницы: Библиографическое описание: Русакова Д. А. Технологии и методы управления конфликтами // Молодой ученый. — 2019. — №40. Объем: 0,58 а.л. Статус: На рецензировании.

Задать вопрос