Табиий тил ва унинг функциялари ҳақида | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №29 (267) июль 2019 г.

Дата публикации: 22.07.2019

Статья просмотрена: 1054 раза

Библиографическое описание:

Акбарова, З. А. Табиий тил ва унинг функциялари ҳақида / З. А. Акбарова, О. Ш. Ёрмаматова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2019. — № 29 (267). — С. 164-166. — URL: https://moluch.ru/archive/267/61718/ (дата обращения: 16.12.2024).

Мазкур мақолада табиий тил ва унинг функциялари ҳамда тилнинг бош вазифаси ҳисобланган коммуникативлик инсонлар ўртасидаги мулоқотнинг асосий механизми эканлиги ёритилган.

Таянч сўзлар: тил, тилнинг вазифалари, тилнинг бош вазифаси, коммуникативлик, мулоқот, нутқ, эмбрионал тил, вербал тил.

В данной статье рассматриваются вопросы языка и его функций, а также, коммуникативность как основная функция языка и механизм общения.

Ключевые слова: язык, функции языка, основные функции языка, коммуникативность, общение, речь, эмбрионный язык, вербальный язык.

Инсон тилида товуш ва унинг ўрни ҳақида адабиётнинг йирик назариётчиси академик Л. И. Тимофеевнинг “Слова в стихе” номли китобида ҳам ғоят қизиқарли фикрлар берилади. Унингча кейинчалик тил, нутқ номлари билан юритиладиган товуш инсоният маданиятининг бешиги деб аталмиш томон кўз илғамас ҳолда яқинлашишни бошлайди, унда ҳаёт фактларидан шу ҳаётни англаш фактлари униб чиқади. Дастлаб у ёки бу эмоционал ҳолатларни қўзғатувчи, бевосита ўзига боғланиб турадиган воқелик ходисаларига ўта жўн субьектив муносабат тарзида бўлган. Олд тил ўзининг бошланиши, пайдо бўлишида фақат соф эмоционал бўла олар эди. “Ҳайвонлар тили”, унинг товушли ёзувлари борасида олиб борилган ҳозирги замон тадқиқотлари бунга гувоҳлик беради. Бу олд тил, энг аввало, ситуативдир, яьни ҳаёт, яшаш муҳити вужудга келтирган товуш билан бевосита, органик алоқададир...

Эмбрионал “тил” — бу, эмоционал олд тил бўлиб, ўз асосига кўра, полисемантик, окказионал, ситуатив тилдир, ташвишли, таҳдидли, хавфли, халокатга олиб бориши мумкин бўлган аниқ лаҳза, аниқ вазиятлардагина вужудга келади, намоён бўлади. Эмбрионал, вербаллик ва сўзлиликгача бўлган дастлабки тил экстремал вазиятларда дунёга келади ва шунинг учун ҳам у тўлалигича эмоционалдир. Вербал тил вужудга келиши, шаклланиши билан коммуникативликдан, ҳайвонлар “тили” да имкони бўлмаган ашёвийлик томон ўсиб ўтади. Дастлабки тил- олд тилни шартли равишда “нутқ — кураш” деб, вербал тилни эса “нутқ — мулоқот ” деб аташ мумкин. “Нутқ — кураш” бир лаҳзали, тасодифийлик билан боғлиқ бўлса, “нутқ — мулоқот ” кўп лаҳзалидир [1, 36].

Бундан маълум бўладики, ижтимoий ҳодиса сифатида тил системасининг структурал элементи деб қараладиган товуш дастлаб ҳис-туйғу, инсоннинг турли эмоционал ҳолатларини ифодаловчи восита бўлиб, нисбатан торроқ функция бажарган. Бу нарса хозирги замон ривожланган тилларида тўла сақланган. Тил айни шу жиҳати билан инсон руҳиятидаги барча психологик жараёнларда иштирок этади, ана шу жараёнларни юзага чиқариш воситаси сифатида функция бажаради — рудимент ўчган эмас, аксинча янада бойиган ва фаоллашган.

Вербал тил, яьни ўз адресант –адресатига эга бўлган, функцияси ниҳоятда кенг тилгача бўлган олд тилда ҳам мурожаат мавжуд бўлган — товуш орқали фақат хавф-хатар, таҳдид ёки таҳлика ҳақида хабар-ахборот берилмаган, балки ундан қутулиб қолишга даьват этилган, таҳдид ўрнидан қочишга, яширинишга чорланган. Тилдаги бу ибтидоий мурожаат доираси кенгайиб борган, айни дамнинг ўзида, ана шу мурожаат доирасининг кенгайиши билан боғлиқ ҳолда, тилнинг функцияси ҳам кенгайиб борган. Ҳозирга келиб, тил ва унинг элементларига хос бўлган ўттиздан ортиқ тил функцияси кўрсатилади [2, 506–508].

Юқоридаги қараш ва назариялар бўйича гапириш механизми, шу механизмни вужудга келтирувчи ва ташкил этувчилари сифатида психологик ва физиологик омилларга асосий эътибор қаратилган. Физиологик омил ҳаракатланувчи аппаратни созлайди, шакллантиради, у товушни бир хилликдан чиқаради, унинг социал функция бажариши учун хизмат қилади, психологик омил эса, ана шу аппаратни ҳаракатга келтиради — ҳаракатлантирувчи омил. Ҳар иккиси биргаликда тилни “ишлаб чиқаради”. ”Ҳис-туйғу ифодалашнинг товуш воситалари бора-бора нарсалар, уларнинг хусусиятлари ҳамда муносабатларини англатувчи восита сифатида шаклланиб борадилар, олдиндан ўйлаб қўйилган хабар-ахборот бериш функциясини бошлайдилар” [3, 816].

Инсон тили бир ёқлама бўлиб, фақат коммуникатив функция майдонида қолиб кетмайди, у ҳайвон ва қушлар “тили” дан фарқ қилади, бу тил ҳақида гапирилганда,..... ҳайвонлар “тили” қанчалар қулай бўлмасин, фақат коммуникация воситасидир; инсон тили оламни билиш ва шунинг билан бирга, кишилараро мулоқот механизмидир [4, 185]. Инсон тили унинг “руҳий қудратини доимий фаолиятга йўналтирувчи ҳодисалардан биридир” [5, 52] — типидаги тўхтамларга келиш имкони вужудга келади.

Шундай қилиб, инсонлар орасидаги муносабатларнинг сигнал воситаси бўлган товуш товушли тил учун асос бўлиб хизмат қилиш орқали, ашёвий тилга ўсиб ўтади. Бу эволюцияда мурожаат етакчи рол ўйнайди. Мана шу мурожаат майдонидаги эҳтиёжнинг тинимсиз кенгайиб бириши туфайли тилнинг онг ва тафаккур билан ўзаро алоқадорлик ва шартланганлиги, функцияси ҳам биргаликда кенгайиб, чуқур мазмунийлик касб этиб боради. Инсон онгида акс этган бутун борлиқни — объектив реалликнинг тўпловчиси, жамловчиси, қайд этувчиси даражасида шаклланади. Бу жараёнда унинг ўзи иккинчи борлиққа — биринчи борлиқни ўзида умумлаштириб ифодаловчи воситага айланади. Бу ҳақда А. Г. Спиркин ҳамда В. В. Мартиновлар хулосаларига муносабат билдириб, Е. Н. Панов шундай ёзади:

“Фақат тил туфайли инсон якка предмет ва ходисалар билимидан уларнинг тушунча шаклидаги умумлашган инъикосига ўтиш имконига эга бўлади”. Борлиқ ҳақидаги барча билимлар инсон хотираси ва тилида яшайди. Лингвист В. В. Мартинов тилни бизни ўраб турувчи ташқи реаллик бўлган “1-Борлиқ”дан фарқли равишда “2-Борлиқ ” деб жуда топиб номлаган [4, 9–31].

Шу маънода тил инсон онгли фаолияти ва тафаккурининг бир элементидир, у маълумотлар тўпловчи, жамловчи, биринчи борлиқни акс эттирувчи бир бутун системадан иборат бўлиш билан бирга, ҳам интеллектуал ҳам руҳий-маънавий олам яралишида иштирок этади [6, 65]. Тафаккур фаолияти туфайли қайтадан руҳий-маьнавий дунё сифатида яратилган моддий дунё инсон онгида тилдаги материя сифатида мавжуд бўлади ва яшайди, тил “нарса ва ҳодисалар дунёсининг материалини фикр шаклида қайта қуяди” [6, 54], айни шу хусусияти туфайли Е. Н. Панов ва В. Ф. Петренколар томонидан тасдиқланган В. В. Мартинов ҳамда А. Р. Луриялар белгилаганидек иккинчи борлиққа айланади. Иккинчи борлиқ бўлмиш тилнинг пайдо бўлиши бўйича қарашлар бир хил эмаслиги, турли даврларда турлича бўлганлигига қарамасдан, муносабат, ўзгага муносабат ифодаланиши ўзгармай қола берган.

Тилшунослик тарихида шундай даврлар ҳам бўлганки, тилнинг бош вазифаси ҳисоблаб келинган коммуникатив функция иккинчи планга сурилиб, унинг моҳияти бу вазифадан келиб чиқиб қаралмаган. “Энг янги тилшуносликнинг асосчиларидан бири В.Гумбольдт учун тил “жамиятдаги одамлар муносабатининг ташқи воситаси” сифатида эмас, балки дунёни билиш воситаси, “улар (кишилар) нинг ақл кучлари ва дунёқарашлари вужудга келиш тараққиётининг “ воситаси сифатида пайдо бўлади [7, 6].

Кўринадики, тилда ақл ва дунёқарашни вужудга келтирувчи, шакллантирувчи таассуротлар акс этади. Шу маьнода “тил инсоннинг турли сезгилари орқали идрок қилинган таассуротларининг онгли равишда товушлар орқали ифодаланишидир” [8, 344].

Хуллас, тилнинг пайдо бўлиш заминида ҳам, сигнал “тил”дан ашёвий тилга томон тараққий этиш, тафаккур билан биргаликда “ишлаш”, функцияларининг кенгайиб ва чуқурлашиб, кўп қиррали бўлиб бориш заминида ҳам, доимий равишдаги эҳтиёж сифатида, марказий ўрин эгаллаб келган.

Адабиётлар:

  1. Рождественский Ю. В. Лекции по общему языкознанию. Москва. “Высшая школа”. 1990, 36.
  2. Ахманова О. С. Словарь лингвистических терминов. Изд. “Советская энциклопедия”. Москва — 1969.
  3. Философский энциклопедический словарь. Москва. “Советская энциклопедия”. 1983.
  4. Панов Е. Н. Знаки, символы, языки. Москва. “Знание”. 1980.
  5. Гумбольдт. Избранные труды по языкознанию. Москва. Прогресс. 1984.
  6. Телия. В. Н. О специфике отобрежения мира психики и знания в языке. Сб.:”Сущносить, развитие и функции языка”. Москва. “Наука”. 1987.
  7. Постовалова В. И. Язык и человек в лингвофилософской концепции В.Гумбольдта. “Сушность, развитие и функции языка”. Москва. “Наука”. 1987.
  8. Верещагин Е. М., Костоморов В. Г. Лингвострановедческая теория языка. Москва.”Русккий язык”. 1980.
Основные термины (генерируются автоматически): москва, ана шу, основная функция языка, функция, язык.

Ключевые слова

тил, тилнинг вазифалари, тилнинг бош вазифаси, коммуникативлик, мулоқот, нутқ, эмбрионал тил, вербал тил

Похожие статьи

“Ҳотамтойнинг укаси” афсонасининг бадиияти

Бу мақола инсон саховати, у қандай бўлиши лозимлиги,бундай табиат Худо томонидан берилиши ва шуҳратпарастликнинг оқибати фожиа билан тугаши ҳақида.

Ҳозирги замон француз тилидаги икки хил графикали сўзлар хусусида

Ушбу мақолада француз тилида мавжуд икки хил графикали сўзлар борасида фикр юритилади. Икки хил тарзда ёзиладиган французча сўзларнинг грамматик, орфографик ва фонетик хусусиятлари таҳлил қилинади, шунингдек, уларни ёзишда фонетик товуш ва график бел...

Гуманитар соҳа магистрантларининг компетентлигини баҳолаш мезонлари

Мақолада магистрантнинг жамиятда тутган ўрни, ундаги компетентлик сифатининг шаклланиши, билим, кўникма ва малакаларини ўлчаш ҳамда ташҳис қилиш масалалари ёритилган.

Синтактик такрорларнинг бадиий-эстетик имкониятлари

Мақолада синтактик такрорларнинг бадиий матнни ҳосил қилишдаги ўрни, лингвопоэтик жиҳатдан аҳамияти баён этилган.

Олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг долзарблиги

Мақолада олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг долзарблигини белгиловчи омиллар, сўнги йиллардаги соҳага оид ўзгаришлар таҳлил қилинган.

Ҳуқуқий саводхонлик масалалари

Мазкур мақолада ўқувчи-ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлик масалалари, ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятни ривожлантириш усул-воситалари таҳлил этилган.

Спорт ўйинларининг ташкилий асосларида кўп йиллик тайёрлов тизими

Ушбу мақолада спорт ўйинларининг ташкилий асосларида кўп йиллик тайёрлов тизими ва унинг тавсифи келтириади.

Mақолларнинг тарихий ва лингвомаданий жиҳатдан ўрганилиши

Халқ оғзаки ижоди фольклор тарихини ўрганувчи мутахассисларда муайян қизиқиш уйғотиб келган. Мақолада мақолларнинг тарихий ва лингвомаданий жиҳатдан ўрганилиши хақида айтилади.

Илм-маърифат йўлида инновацион таълим технологияларидан фойдаланиш

Мақола таълим жараёнига педагогик инновацияларни киритиш муаммоларига бағишланган.

Касб-ҳунар коллeжлари ўқув жараёнида модул тизимидан фойдаланишнинг афзалликлари

Ушбу мақолада Касб-ҳунар коллeжлари ўқув жараёнида модул тизимида ўқитишнинг назарий ва амалий жиҳатлари ўрганиб чиқилган ва таҳлил қилинган.

Задать вопрос