Қадимги туркий мақолларда эллипсис ҳодисаси («Девону луғати-т-турк» асаридаги мақоллар мисолида) | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №28 (266) июль 2019 г.

Дата публикации: 15.07.2019

Статья просмотрена: 153 раза

Библиографическое описание:

Мирзаалиев, И. М. Қадимги туркий мақолларда эллипсис ҳодисаси («Девону луғати-т-турк» асаридаги мақоллар мисолида) / И. М. Мирзаалиев. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2019. — № 28 (266). — С. 285-287. — URL: https://moluch.ru/archive/266/61599/ (дата обращения: 17.12.2024).

Ушбу мақолада Маҳмуд Кошғарий «Девону луғати-т-турк» асарида келган мақолларда эллипсис ҳодисасининг қўлланиши, унинг мақол таркиби ва мазмунига таъсири тўғрисида фикр юритилади.

Калит сўзлари: қадимги туркий мақоллар, отасўзлари, «Девону луғати-т-турк», Маҳмуд Кошғарий.

В статье анализируются различные синтаксические фигуры древнетюркских пословиц. В частности, на примерах из классического источника «Диван лугат ат-турк» рассматривается эллипсис.

Ключевые слова: древнетюркские пословицы, пословицы, Диван лугат ат-турк, Махмуд аль-Кашгари.

Ҳар бир матн ўз синтактик қурилишига эга бўлгани каби халқ оғзаки ижоди бўлган мақоллар ҳам маълум қурилишга эга. Уларда сўзлар маълум тартиб асосида, тартиб билан келади. Ушбу тартиб мақолларнинг мақол бўлишини таъминлайди. Бу борада тадқиқотларда қуйидаги фикрлар билдирилади: “... мақоллар ҳақиқатан ҳам сўзларнинг барқарор бирикмаларидир, бироқ, / сўз бирикмаларидан фарқли равишда/, мақолларда тугал фикр ифодаланган. Мақол — гапларнинг ажратилмас, даҳлсиз ҳолати, барқарорлигига бошқа сабаблар бор: мақоллар жуда узоқ даврлар мобайнида ташкил топади, силлиқлашади. Оқибат натижада шундай формага эга бўладики, фикрнинг жуда аниқ ва равонлигини ифодалашга имконият туғилади. Озгина бўлса ҳам ўзгариш, таркибидаги сўзларнинг ўрнини алмаштириш фикрнинг аниқлигига зарар етказади. Шунинг учун унинг бирор сўзига тегиб бўлмайди, чунки ритм, қофия, интонация, шундай миқдордаги сўзни, ўзига хос қурилишни талаб қилади /баъзан, бадиий асарларда ўзгартирилиб берилиши мумкин/” [1, 8–9 б.]. Мақолларнинг ўзгартирилишини бадиий асарларда учратамиз. Бу ҳодиса мақоллардаги вариантлилик ҳисобланади [2, 73 б.].

“Девону луғати-т-турк” синтактик қурилиши тўғрисида гапиришдан аввал унда учрайдиган турли услубий фигуралари тўғрисида тўхталамиз. Бундай фигуралардан бири — эллипсисдир. “Эллипсис — (юн. Elleipsis — тушиш, туширилиш). Нутқ унсурининг тушиб қолиши” [4, 133 б.]. Мақолларда эллипсиснинг қўлланиши нутқнинг балоғатини таъминлаш учун қўлланади. Унда нутқ ихчам, тингловчига оз сўз билан кўп маънони етказиш функциясини бажариди. Бу ҳодиса нутқнинг тежамкорлигини ҳам таъминлайди. Айниқса, эргаш гапларда кенг фойдаланилади. Аксар мақолларнинг тузилиш жиҳатидан эргаш гап шаклида эканлигини инобатга оладиган бўлсак, бу ҳодиса мақоллардаги зарурий ҳодисалардан ҳисобланади. Эллипсис “Девону луғати-т-турк”даги мақолларда қуйидагича келган: Ït ïsïrmas, at tepmäs temä. Маъноси: “Ит қопмайди, от тепмайди дема” [3, 85 б.]. Мақолнинг тушиб қолган қисми биринчи гапдаги temä кесимдир. Бунда айтилмоқчи бўлган иш-ҳаракат иккинчи гапда ҳам содир бўлганлиги учун кесим иккинчи гапда қолдирилган. Мақолни ўқиган ўқувчи биринчи гапдаги ït ïsïrmas — “ит қопмайди” иборасида “дема” кесим тушиб қолганини, мақол талқинида ушбу кесим албатта иштирок этган ҳолда таҳлил қилиниши англашилади. Демак, юқоридаги фикрлар асосида мақолни қуйидагича трансформация қилиш мумкин: Ït ïsïrmas temä, at tepmäs temä — ит қопмайди дема, от тепмайди дема.

Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғати-т-турк” асаридан ўрин олган содда гап конструкцияли қадимги туркий мақолларнинг кесими от-кесим ва феъл-кесим шаклида ифодаланган. От-кесим шаклида ифодаланаётган содда гапларнинг ёрдамчи феъли тушиб қолиши кўп кузатилади:

Oǧlan biligsiz“Болада ақл йўқ” [3, 155 б.].

Мантиқан ўйлаб қаралса, гапнинг охири turur ёрдамчи феълини талаб қиляпти. Мақолнинг тўлиқ акс эттирилган шаклини тиклашга ҳаракат қиламиз:

Oǧlan biligsiz tururболада ақл йўқдир.

Биринчи мисолда turur феъли бўлмаса-да, айтилмоқчи бўлган фикр бемалол англашиляпти. Мақол равон ўқиляпти.

Иккинчи мақол мисолида эса мақолдаги стилистик хусусият бузилмаган бўлса-да, лекин бу мақолнинг ихчамлигига таъсир қилган.

Қуйидаги мақолнинг кесими ҳам от-кесим орқали ифодаланиб, гап компонентлари тўлиқ ифодаланмаган:

Qul yağï, ït böri.

Қул — душман, ит — бўри.

Қўшма гап шаклидаги ушбу мақолдаги биринчи гапнинг кесими — yağï, иккинчисиники — böri. Иккала гапнинг кесими шу туришида мантиқан turur феълини талаб қилади. Демак, ушбу мақолнинг қисқаришга учрамаган, тикланган шакли Qul yağï (turur), ït böri (turur) бўлади.

Яна бир мақол: Kizlänčü kelindä“Яширин нарса келинда бўлади”. Чунки нарсани эри учун яшириб қўяди [3, 407 б.]. Мақолда келган kelindä кесимидан сўнг turur сўзи қўйилиши керак. Ўшанда мақол бутун бўлади. Лекин шу ҳолида ҳам унинг мазмуни тўлиқ, мақол шаклига келган.

Бу каби тузилишга эга бўлгагн мақоллар “Девону луғати-т-турк”да кўплаб учрайди. Жумладан: Alïmčï — arslan, berimči — sïčǧanОлимчи [яъни қарз берган] — арслон, беримчи [қарз тўловчи] — сичқон” [3, 164 б.]. Ушбу мақолда кесимнинг ҳар иккаласи от туркумидаги сўз. Ўзидан сўнг turur сўзини талаб қилмайди. Лекин қўйилса ҳам матн маъносига путур етмайди. Фақатгина мақол ўзининг қолипидан чиқиши мумкин. Худди шу тузилишга эга мақоллар девонда кўплаб учрайди. Масалан: Erdäm bašï tïl — “Энг яхши хулқнинг боши тилдир” [3, 368 б.]. Мақолда келган кесимдан сўнг turur сўзини қўллаш талаб қилинмайди. Чунки мақолда tïl сўзи от-кесим бўлиб келяпти.

Юқоридаги каби мақолларда кесим бўлиб келаётган сўзлардан сўнг turur сўзи қўллаш мумкин бўлган мақолларни кўриб чиқдик. Шу билан бирга девонда келган баъзи мақолларда айтилмоқчи бўлган маънони англатувчи сўз тушиб қолади. Уни фақатгина мақолни яхшилаб ўқибгина англаш мумкин. Масалан: kiši sözläšü, yïlqï yïδlašu“Кишилар бир-бирини сўзлашиб билишганидек, ҳайвонлар бир-бирини ҳидлашиб билади” [3, 358 б.]. Тузилишига кўра ушбу мақол қўшма гап шаклида. Унда кесим равишдош (-u, -ü) билан тугамоқда. Мақол мазмунини англатувчи сўз қўлланмаган. Лекин мақолни ўқиган ўқувчи биринчи гапда сўзлашиб, иккинчи гапда эса ҳидлашиб деган сўз кераклигини англаш мумкин.

Ïš yarağïnda, sart asïğïnda — “Иш (буюрган) вақтида бажарилади, аммо савдогар фақат фойда кутади” [3, 327 б.]. Ушбу мақолда мазмунни англатувчи феъл-кесим тушиб қолган. Уларга қўшимча бажарилганда ва фойдакелганда сўзлари қўшилса, мақолдан англашилган мақсад аниқроқ англашилади.

Alp yağïda, alčaq čoğïda“Ботир ёв билан тўқнашганда (олишганда), ювош тиришишда синалади” [3, 31 б.]. Мазкур мақолда ҳам маъно англатувчи кесим қўлланмаган. Лекин уни ўқиган ўқувчида биринчи гапда билинади, иккинчисида эса синалади сўзи қўлланилса, мазмун тўлиқ бўлиши англашилади. Демак, девонда қўлланган мақоллар тузилишида эллипсис катта роль ўйнаши, унинг мақол структур қурилишига таъсири катта эканлигини билиш мумкин.

Келтирилган мисоллар орқали қадимги туркий мақолларда эллипсис ҳодисаси бўлганда мақолларнинг қуйидаги қисмлари тушиб қолиши кузатилди: а) от-кесимни ташкил этувчи сўз (turur/durur: alïmčï — arslan, berimči — sïčǧan); б) қўшма гапдан ташкил топган мақолнинг биринчи кесимидаги сўз иккинчи гапда ишлатилиши (ït ïsïrmas, at tepmäs temä); в) қўшма гап шаклидаги мақолда ҳар иккала гап кесимидаги мазмун англатувчи сўзнинг тушиб қолиши (alp yağïda, alčaq čoğïda).

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, “Девону луғати-т-турк”да берилган мақолларда эллипсис ҳодисасининг уч тури амалда бўлган. эллипсис мақолларнинг услуби, синтактик қурилиши равон чиқиши учун хизмат қилган. Бир сўз билан айтганда, қадимги туркий мақолларда эллипсис темир қоида бўлиб, у мақолларнинг структур, синтактик яхлитлигини таъминловчи хусусиятларидан ҳисобланади.

Адабиётлар:

  1. Ҳ. Ўзбек халқ мақолларининг синтактик хусусиятлари. Филология фанлари кандидати деган илмий даражани олиш учун ёзилган диссертация. Самарқанд-Тошкент. 1964. 8–9 б.
  2. Жўраева Б. М. Мақолларнинг лисоний мавқеи ва маъновий-услубий қўлланилиши. Филология фанлари илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация. Бухоро, 2002. 73- б.
  3. Маҳмуд Кошғарий. Девону луғати-т-турк (Туркий сўзлар девони). Нашрга тайёрловчи: Қ.Содиқов. — Тошкент: Ғафур Ғулом, 2017. 488 б.
  4. Ҳожиев А. Тилшунослик терминларининг изоҳли луғати. Тошкент. 2002. 133-б.
Основные термины (генерируются автоматически): девон, эллипсис, синтактика.

Ключевые слова

қадимги туркий мақоллар, отасўзлари, «Девону луғати-т-турк», Маҳмуд Кошғарий

Похожие статьи

“Тазкирату-л-авлиё” асарининг туркий таржимаси ва унинг қўлёзма нусхалари

Ушбу мақолада Фариддидин Атторнинг “Тазкирату-л-авлиё” тазкираси ва унинг туркий таржимаси қўлёзма нусхалари манбашунослик нуқтаи назаридан тадқиқ этилиб, асарнинг бир нечта нусхалари қиёсий ўрганилган.

Тафсири Қушайрий Қўлёзмаси

Бу мақолада ҳижрий тўртинчи асрда яшаган Абул Қосим Абдулкарим ибн Ҳавозин Қушайрийнинг ҳаёти ва унинг “Латоифул ишорат би тафсирил Қуръон” (Қуръон тафсир қилишдаги нозик ишоралар) асари ҳақида маълумот берилган. Асарнинг ўзига хос хусусиятлари, услу...

Маҳмуд Замахшарийнинг дунё қўлёзма фондларида сақланаётган асарлари

Ушбу мақолада аллома Маҳмуд Замахшарийнинг юртимиз кутубхоналари ва қўлёзма фондларида мавжуд бўлмаган, лекин шу билан бир қаторда чет эллик олимлар томонидан ўрганилган баъзи асарлари ҳамда унинг қаламига мансуб деб ҳисобланувчи номи маълум бўлган, ...

Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчисининг касбий маҳоратларини такомиллаштиришда амалий машғулотларни ташкил этиш методикаси

Мақолада бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини касбий тайёрлашда назарий ва амалий билимларнинг уйғунлиги, тасвирий санъатнинг асоси бўлган қаламтасвирнинг назарий ва амалий машқлар бажаришнинг аҳамияти хақида ишлаш жараёнида сўз боради. Талабаларга...

Халқ оғзаки ижодида сўз санъати

Ёш авлодни маънавий тарбиясини мукаммал қилиш, уларнинг қалбида ватанга бўлган муҳаббат, меҳр-оқибат каби инсоний фазилатларни шакллантириш, ҳар томонлама етук қилиб тарбиялашда халқ оғзаки ижоди намуналарининг муҳим жихатлари: бахшиёна достонлар, иб...

Бошланғич синфларда Алишер Навоий асарларини ўқитиш усуллари

Ушбу мақолада умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчиларида Алишер Навоий ижодини ўрганиш зарурлиги масалалари, умумтаьлим мактабларида илмий-амалий билимларини чуқурлаштириш таьлим-тарбия самарадорлигини сифат босқичига кўтариш фикрлари баён эти...

Инглиз ва ўзбек тилларидаги интернационал мақоллар таржимасидаги ассиметрик ҳолатлар

Ушбу мақолада ўзбек халқ мақолларини инглиз тилига таржима қилишдаги интернационал маъноларнинг сақланиши ва уларнинг иккала тилдаги маъно ва шакл нуқтаи назардан номутаносиб ҳолатлари, шунингдек, таржимага хос контекстуал вазиятларни ва ушбу халқ ми...

Савдо корхоналарида қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш тартиби ва улар ҳисобининг долзарб масалалари

Ушбу мақолада савдо корхоналарида қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашнинг ўзига хос хусусиятлари, бухгалтерия ёзувлари олиб бориш тартиби, шунингдек бугунги кундаги долзарб масалалари акс эттирилган.

Мактаб ёшидаги болаларнинг маънавий шаклланишида ижтимоий педагогикнинг таъсири

Мақолада мактаб ёшидаги ўқувчиларни маънавий шаклланишида ижтимоий педагогларнинг педагогик таъсири хақида сўз юритилади. Бу фаолият ўқувчиларнинг доимий камол топишлари ва таълим олишларига боғлиқ мактабдаги ижтимоий педагогик фаолиятнинг барча жиҳа...

Альбер Камюнинг «Бегона» асарида «Абсурд Олам» тасвири

Альбер Камю дунёси — «абсурд дунё" ва «абсурд одам» дунёси. Бу махсус дунё, аниқроғи олам, жозибали ва сирли, чунки Камю ижоди ва образлари билан боғлиқ тортишувлар ва мулоҳазалар шу кунгача сусаймайди. Муаллифнинг абсурд дунёси унинг барча асарлари ...

Задать вопрос