Ўзбекистоннинг «Бизнес юритиш 2019» айрим кўрсаткичларининг таҳлили | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №27 (265) июль 2019 г.

Дата публикации: 05.07.2019

Статья просмотрена: 37 раз

Библиографическое описание:

Илёсов, А. А. Ўзбекистоннинг «Бизнес юритиш 2019» айрим кўрсаткичларининг таҳлили / А. А. Илёсов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2019. — № 27 (265). — С. 291-293. — URL: https://moluch.ru/archive/265/61413/ (дата обращения: 17.12.2024).

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасининг халқаро таҳлил ташкилотларидан бири бўлган Жаҳон банки гуруҳига кирувчи “Бизнес юритиш” кўрсаткичларининг таҳлили, унинг сабаблари ҳамда яхшиланган кўрсаткичларни қандай ушлаб қолиш ва камчилиги мавжуд соҳаларни эса қайси омиллар таъсири натижасида яхшилаш мавжудлиги ёритиб берилди.

Калит сўзлар: Жаҳон банки, бизнес юритиш кўрсаткичлари, тренинг ва ислоҳотлар, миноритар инвестор, хорижий инвесторлар, инновацион ривожлантириш стратегияси, битта ойна тамойили, божхона расмийлаштирувини янада соддалаштириш, сиёсий барқарорликни таъминлаш.

В данной статье описывается анализ показателей «Ведение бизнеса-2019» группы Всемирного банка, одной из международных аналитических организаций Республики Узбекистан, ее причины и способы поддержания улучшенных показателей.

Ключевые слова: Всемирный банк, бизнес-показатели, тренинги и реформы, малые инвесторы, иностранные инвесторы, стратегия инновационного развития, принцип единого окна, упрощение таможенного оформления, обеспечение политической стабильности.

Бугунги кунда мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш тарзини юксалтириш мақсадида юртимиздаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кенг имкониятлар яратилмоқда, жумладан, мамлакатимизга фаол инвестициялар оқими ҳамда ҳукуматимиз томонидан солиқ ва божхона соҳаларидаги бир қатор имтиёзлар шулар сирасига киради ва хўжалик юритиш тизимини янада такомиллаштиришни кўзда тутади. Мамлакатимиз томонидан яратилаётган ҳар бир имтиёз, иқтисодий соҳадаги кўплаб ўзгаришлар, муаммолар ва уларнинг бартараф этиш усуллари дунёнинг бир қатор молия ва иқтисодиёт соҳасининг таҳлилий гуруҳлари томонидан ўрганилиб борилади ва йилнинг маълум вақтига келиб тақдим этилади [1,2,3,4,5,6].

Улардан бири Жаҳон Банки томонидан аниқланувчи “Doing business” (Бизнес юритиш) кўрсаткичидир. Doing business (Бизнес юритиш) — Жаҳон банки гуруҳи томонидан тузиладиган тахлилий, танқидий йиллик ҳисобот ҳисобланиб, у 190 мамлакатни 10 та кўрсаткич асосида бизнес юритиш қулайлиги учун яратилаётган шароитлар ва тўсиқларни таҳлилий баҳолаб беради [1,7,8]. Бу ҳисобот кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни баҳолашга, амалиётда қўллаш тартибини таҳлил этишга йўналтирилган. 2019 йилги ҳисоботга асосан Ўзбекистон 76-ўринни қўлга киритган. Бу эса мамлакатимиз ўрнини ўтган йилги натижаларга нисбатан 2 поғонага пасайганлигини кўрсатади [2,9,10,11,12].

“Doing business 2019”нинг “тренинг ва ислоҳотлар” номли ҳисоботида келтирилганидек, мамлакатимиз баҳо бериладиган 10 та соҳадан фақатгина 4 тасидагина ўтган йилга нисбатан ўсишни давом эттира олган ҳолос. Бугунги кундаги муҳим вазифалардан бири бўлган инвестиция сиёсатини яхшилаш ва хорижий инвесторларни жалб этишга тегишли бўлган рейтингнинг миноритар инвесторлар фаолиятини ҳимоя қилиш соҳасида мамлакатимиз ўз позициясини 2 поғонага йўқотган, шартномаларни бажариш, кредит олиш, электр таъминоти тизимига уланиш каби йўналишларни ҳам ўз пағонасини йўқотган соҳалар қаторида эътироф этилган. Бу инвестицион соҳадаги пасайишларга сабаб сифатида хорижий инвесторлар учун қулай хуқуқий муҳитнинг мукаммал эмаслиги ҳамда инвесторларнинг даромадини олиб чиқиб кетишдаги муаммолар ҳамда солиқ ва божхона тизимидаги кўплаб тушунмовчиликлар сабаб қилиб кўрсатилган [4,5,6].

Шу сабабли Президентимиз Ш. М. Мирзиёевнинг 21.09.2018 йилдаги “2019–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5544-сон фармони имзоланди. Бу стратегиянинг мақсади, мамлакатнинг халқаро майдондаги рақобатбардошлик даражасини ошириш ва инновацион жиҳатдан тараққий эттиришни кўзда тутади [1]. Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодий ҳолатини яхшилаш ва тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш мақсадида жадал равишда инвестиция сиёсатини ташкил этиш ҳам бу фармоннинг асосий вазифалардан бири бўлиб турибди. Шунингдек, ушбу фармонга асосан “Doing business“ рейтингидаги ўрнимизни яхшилаш бўйича қуйидаги вазифаларни амалга ошириш белгилаб берилган:

– банк ҳисобини масофадан туриб очиш имкониятини яратиш;

– давлат органлари ва банклар билан ўзаро муносабатларда муҳрни тиклашни таъқиқлаш;

– электр энергияси узилишининг частотаси ва давомийлиги тўғрисидаги маълумотларни ҳар чоракда эълон қилиш;

– битимларни нотариал тасдиқлашни бекор қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш;

– юридик шахслар ўртасида тузилган кўчмас мулк билан қурилишга руҳсатнома олишда “битта ойна” тамойилини жорий қилиш [6];

– божхона расмийлаштирувини янада соддалаштириш, шунингдек, банкротлик процедуралари ва процедураларни соддалаштиришга ёрдам берадиган бошқа тадбирлар, хўжалик юритувчи субъектларнинг маъмурий тартиб-қоидаларни топшириш вақтини ва харажатларини камайтириш [7].

Бу вазифаларни ички ва халқаро талабларга мос ҳамда халқ учун қулай ҳолатда бажарилиши натижасида мамлакатимиз салоҳияти юксалиши шубҳасиз. Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг “Бизнес юритиш” рейтингидаги ўрнини босқичма-босқич 2020 йилда — 66-чи, 2021 йилда — 33-чи ва 2022 йилда 20-чи ўринга олиб чиқишини таъминлаб берадиган асосий вазифалар ҳам белгилаб берилган [13].

Юқоридагилардан келиб чиқиб мамлакатимизнинг ушбу рейтингдаги ўрнини янада мустаҳкамлаш, инвестицион ва инновацион фаолиятни янада ривожлантириш борасида қуйидагиларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:

– хусусийлаштириш ишларини янада ривожлантириш ва тадбиркорларни унга жадал жалб этиш;

– сиёсий барқарорликни таъминлаш ва белгиланган таъртибда инвестицион фаолият олиб бориш учун шарт-шароитлар яратиб бериш;

– мамлакатимизни халқаро биржалар ва фонд бозорларидаги ўрнини мустаҳкамлаш;

– инвестиция фаолияти субъектларининг эркинлигини ва ташаббускорлигини таъминлаш ва рағбатлантириш.

Ҳукуматимиз томонидан “Жаҳон банкининг “Doing business” йиллик ҳисоботидаги рейтингини янада яхшилашга бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор лойиҳаси оммавий муҳокама учун тақдим этилди. Бу Фармон доирасида мамлакатимиз иқтисодиётини ташкил этувчи тармоқларни жаҳон стандартлари даражасига мос равишда ривожлантириш ҳамда уларнинг моддий-техник базасини яхшилаш бўйича бир неча вазифалар белгиланди.

Шу сабабли, Ўзбекистоннинг “Doing business” ҳисоботидаги рейтингини кўтаришга доир ишларни мувофиқлаштирувчи доимий фаолият юритувчи идоралараро комиссия тузиш таклиф этилган. Комиссия давлат органлари ўртасидаги ҳамкорликни таъминлаш, ишбилармонлик муҳитини яхшилашга доир чора-тадбирларни амалга оширишда давлат органлари томонидан бажариладиган ишларнинг танқидий таҳлилини ўтказиш, тадбиркорлар фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш билан шуғулланади.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Жаҳон банкининг “Doing business” ретингидаги ўрнини кўтариш — ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, мамлакатимиз ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини ривожлантириш, валюта барқарорлигини таъминлаш, инфляция суръатини пасайтириш, барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш ва мамлакатимизни жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашувини чуқурлаштиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Адабиётлар:

  1. Курпаяниди К. И. Ашуров М. С. Ўзбекистонда тадбиркорлик муҳитининг замонавий ҳолати ва уни самарали ривожлантириш муаммоларини баҳолаш. Монография. GlobeEdit Academic Publishing, European Union, 2019. — 214 б.
  2. Kurpayanidi K. I. «Doing business 2018: reforming to create jobs» that you need small business in Uzbekistan/ ISJ Theoretical & Applied Science, 2018.-№ 3 (59). С. 43–53. Soi: http://s-o-i.org/1.1/TAS-03–59–8
  3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглар ва индекслардаги ўрнини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4210-сон қарори.
  4. Kurpayanidi, K. I. The typology of factors of increasing the innovative activity of enterprise entrepreneurs in the industry/ ISJ Theoretical & Applied Science, 2018.-№ 10 (66),.С.1–11. Soi: http://s-o-i.org/1.1/TAS-10–66–1
  5. Курпаяниди К. И., Акромов З. Х., Толибов И. Ш. Вопросы формирования институциональной среды развития предпринимательства в Узбекистане // Экономика и бизнес: теория и практика. 2019. № 3–1.
  6. Курпаяниди К. И. Оценка эффективности развития предпринимательства в Узбекистане //International Book Market Service Ltd., member of OmniScriptum Publishing Group. Germany. — 2018.
  7. Kurpayanidi K. I., Abdullaev A. M. Activation of foreign economic relations on the basis of innovative development. Practice of Uzbekistan /LAP LAMBERT Academic Publishing, European Union, Germany, 2018.
  8. Курпаяниди К. И. Пути активизации внешнеэкономической деятельности Республики Узбекистан в условиях глобализации // Инновационная экономика: перспективы развития и совершенствования. 2018. № 6 (32).
  9. Abdullaev A. M. et al. Actual issues of activization of financial factors development of entrepreneurship in Uzbekistan //Kazakhstan Science Journal. — 2019. — Т. 2. — №. 3. — С. 49–58.
  10. Kurpayanidi K. I., Mamatova Z. M., Tolibov I.Sh., Nishonov F. M. To the question of science approach to the construction of outsourcing business model of modern enterprise structure/Достижение науки и образования, 2019.-№ 7. С.22–25.
  11. Kurpayanidi K. I. et al. World bank DB2018 rating and its place in the development of the roadmap for entrepreneurship development in Uzbekistan //International scientific review of the problems of economics and management. — 2018. — С. 21–28.
  12. Bird B. Toward a theory of entrepreneurial competency //Seminal Ideas for the Next Twenty-Five Years of Advances. — Emerald Publishing Limited, 2019. — С. 115–131.
  13. http://uza.uz/oz/business/biznes-yuritish-da-anday-ilib-yu-ori-reytinglarga-erishish-m-07-02-2019
Основные термины (генерируются автоматически): ISJ, Узбекистан, бизнес, LAMBERT, LAP, банк, Всемирный банк.

Ключевые слова

Жаҳон банки, бизнес юритиш кўрсаткичлари, тренинг ва ислоҳотлар, миноритар инвестор, хорижий инвесторлар, инновацион ривожлантириш стратегияси, битта ойна тамойили, божхона расмийлаштирувини янада соддалаштириш, сиёсий барқарорликни таъминлаш

Похожие статьи

Инновацион муҳитни шаклланиш асослари

Ушбу мақолада инновацияни жаҳон иқтисодиёти, жумладан ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида тутган ўрни ва ахамияти ёритилган. Республикамиз шароитида хозирги замон фан сиғимли технологияни ривожлантирувчи, инсон капитали ва бошқа ишлаб чиқариш омилл...

Ўзбекистонда нашриётчилик иши ривожининг тарихий таҳлили

Нашриётчилик иши тараққиётининг ўзига хосликлари танқидий таҳлил қилинади, Ўзбекистонда нашриётчилик иши тараққиёти тарихини ўрганишга муносиб ҳисса қўшган ўзбек ва хорижий тадқиқотчиларнинг ишларига баҳо берилади. Республикада китоб нашр этиш иши ри...

Ўзбекистон Республикасида одил судловни амалга оширишда «Суд назорати» ва «Суд контроли» тушунчаларининг аҳамияти

Суд — ҳуқуқ соҳасида атамаларни тўғри йўлга қуйиб ишлатиш, бу норматив ҳужжатларни тушунарли бўлишини таъминлаб қолмай, балки маъносини аниқ равшан ишлатилишини таъминлаб беради. Суд назорати суд ҳокимиятининг амалга оширишнинг алоҳида функцияси сифа...

Инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришда синдициялаштирилган кредитлашни қўллаш имкониятлари

Мақолада инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришда синдициялаштирилган кредитларни моҳияти, уни бошқариш йўллари, шунингдек, синдициялаштирилган кредитларни хусусиятлари ва функциялари, шунингдек инновацион муҳит яратиш имкониятлари ва инвесторлар учун...

Муҳандислик машиналарини жанговар шароитларда қўллаш самарадорлигини ошириш

Мақолада хорижий давлатлар армияси муҳандис бўлинмаларидаги зирҳли бульдозерларнинг яратилиши тарихи, ривожланиши ва қўлланиши келтирилган. Зирҳли бульдозерларнинг истиқболли намуналарини техник ва эксплуатацион кўрсатгичлари кўриб чиқилган ва таҳлил...

Ўзбекистонда ёшлар сиёсатининг заруратини аниқлаш илмий социологик тадқиқотларнинг масалалари сифатида

Бу мақолада бизнинг талаба ёшларимизнинг ижтимоий аҳамиятга эга гуруҳ эканлиги ҳакида ойтилган. Ёшлар республикамиз аҳолисининг энг кенг демографик гуруҳи ва улар бир қатор ҳал этилмаган объектив ва субъектив муаммоларга дуч келишмоқда. Уларнинг ечим...

Сопол буюмлари ишлаб чиқариш корхонасида ёритилганлик кўрсаткичларини гигиеник баҳолаш

Кўриш ишларини яхшилаш ва организмни меҳнат фаолиятини активлаштириш мақсадида рационал таббий ва сунъий ёритилганликни таъминлаш мақсадга мувофиқдир. Ўрганилаётган корхонадаги меҳнат жараёни кўзга зўриқишни талаб этади. Бу эса табиий ва сунъий ёрити...

Андижонда ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланилиниш холати

Мақолада Андижон вилоятида табиатни муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтилган. Хусусан Ўзбекистон Республикаси томонидан Ўрмон хўжалигини ривожлантириш юзасидан чиқарилган қарорлар, қарорларни бажарилиши ҳақида сўз ...

Маъмурий ислоҳот тушунчасининг ижтимоий сиёсий моҳияти

Ушбу мақолада дунёнинг ривожланган мамлакатларида олиб борилаётган маъмурий ислоҳотлар жараёни, шунингдек, маъмурий давлат бошқаруви ислоҳоти моделлари таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада Ўзбекистонда олиб борилаётган маъмурий ислоҳотларнинг самарад...

Суғориладиган майдонлар учун юмшоқ буғдойнинг F5 авлод дурагайлари селекцияси

Республикамизнинг суғориладиган майдонлари учун маҳсулдор юмшоқ буғдой навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этишда бошланғич материалларни танлаш асосий омил ҳисобланади. Бунда дурагайлаш усуллари ёрдамида яратилган тизмаларни ўсув даври ва маҳс...

Задать вопрос