Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш имкониятлари таҳлили | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 13 марта, печатный экземпляр отправим 17 марта.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №27 (265) июль 2019 г.

Дата публикации: 03.07.2019

Статья просмотрена: 201 раз

Библиографическое описание:

Илёсов, А. А. Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш имкониятлари таҳлили / А. А. Илёсов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2019. — № 27 (265). — С. 288-291. — URL: https://moluch.ru/archive/265/61325/ (дата обращения: 05.03.2021).



Ушбу мақолада Жаҳон Савдо Ташкилотининг(ЖСТ) мамлакатлар ўртасидаги халқаро савдо муносабатларидаги ўрни, Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга аъзо бўлиш имкониятлари таҳлили, айрим Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларининг ташкилотга аъзо бўлиш жараёнлари, аъзолик олиб келадиган афзаллик ва салбий тарафлари, мамлакат эга бўладиган имкониятлар, аъзолик йўлида амалга оширилаётган ишлар ҳамда айрим таклифлар ёритиб берилган.

Калит сўзлар: Жаҳон Савдо Ташкилоти, аъзо бўлиш, музокаралар, тариф имтиёзлари, импорт, экспорт, ислоҳотлар, халқаро савдо, халқаро шериклик, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар.

В данной статье анализируется роль Всемирной торговой организации (ВТО) в международных торговых отношениях между странами, анализируются возможности вступления Республики Узбекистан во ВТО, изучены процессы присоединения ряда стран СНГ к организации, преимущества и недостатки членства, возможности страны, и некоторые предложения были сделаны.

Ключевые слова: Bceмирная торговая организация, членство, переговоры, импорт, экспорт, тарифные льготы, международное партнёрство, международная торговля, реформы, национальные производители.

This article analyzes the role of the World Trade Organization (WTO) in international trade relations between countries, analyzes the possibilities for the Republic of Uzbekistan to join the WTO, the process of accession of a number of countries of the Commonwealth of Independent States to the organization, the advantages and disadvantages of membership, the country's capabilities, and some proposals have been made.

Keywords: World trade organization, to become a member, negotiations, description, tariff privileges, import, export, reforms, international trade, international partnership, domestic manufacturers.

Ўзбекистон миллий иқтисодиётини янада ривожлантириш ва жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнини мустаҳкамлаш бугунги кундаги долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Бунда ташқи алоқалар, айниқса ташқи савдо алоқаларининг аҳамияти беқиёсдир [1,2,3,4,5]. Шунинг учун ҳукуматимиз томонидан мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда. Мамлакатимиз ўзининг экспорт салоҳиятини янада оширишни ЖСТга аъзо бўлишда кўрмоқда. Ҳозирги кунда ЖСТга 164 та мамлакат аъзо ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси 1994-йилда аъзо бўлиш тўғрисида ариза топширган ва шу кундан кузатувчи мақомига эга бўлди. Ҳозирги кунда мамлакатимизда ЖСТга аъзолик борасида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Экспертлар томонидан аъзолик олиб келиши мумкин бўлган натижалар таҳлил қилинмоқда [4,5,6]. Аъзолик Ўзбекистонга қуйидагича афзалликлар олиб келиши мумкин:

− иқтисодий ўсиш;

− бозор механизимларини ривожланиши;

− шлаб чиқариш ва экспотни ошиши;

− илмий ва техник ривожланиш;

− коррупсия даражасини камайтириш;

− янги тармоқларни вужудга келиши ва шу билан бир қаторда янги иш ўринларини вужудга келиши;

− рақобат муҳитини ортиши;

− халқаро майдонда ҳаракатланиш учун кенг йўл очади.

Ҳўш, аъзолик йўлида мамлакатимизда қандай ишлар олиб борилмоқда:

2017 йилда Ўзбекистон ташқи савдо вазири АҚШ нинг Марказий ва Жанубий Осиё бўйича савдо вакили ёрдамчиси Марк Линскот билан ЖСТга аъзо бўлиш масаласини кўриб чиқди.

2018 йил бошида Халқаро савдо эксперти Ёван Екич Ўзбекистон вазир маслаҳатчиси лавозимига тайинланди [7].

2018 йил 13 март куни Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга киришини янгилаш ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигига БМТнинг ривожланиш дастури кўмагида техник ёрдам кўрсатишга жалб қилиш масаласида Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Халқаро ривожланиш бўйича АҚШ агентлиги (USAID), Ўзбекистон Европа Иттифоқи делегацияси, Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти (GIZ) ва бошқа халқаро ташкилотлар иштирокида йиғилиш бўлди.

2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Йўл ҳаритаси” тасдиқланди, ушбу йўл ҳаритасида 34 та тадбир киритилган бўлиб, улар ЖСТга киришни янгилаш борасида ҳужжатларни тайёрлаш ва мамлакат қонунчилгини мувофиқлаштиришга қаратилди.

2018 йил бошида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг Корея Республикасига ташрифида Жанубий Корея томони Ўзбекистонни ЖСТга аъзо бўлишига кўмаклашишини маълум қилган.

2019 йил Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича аризани кўриб чиқиш учун ташқи савдо режими тўғрисидаги меморандум лойиҳаси тасдиқланди. Унга кўра ЖСТ га аъзо бўлиш бўйича музокара жараёнлари ўтказишнинг ташкилий ва юридик масалалари ишлаб чиқилди. Меморандум мамлакатнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишига аризани кўриб чиқишга асос бўлиб хизмат қилади.

2019 йил бошида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари С.Саифназаров мамлакатимизни Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича ишчи гуруҳининг Раиси Жи-аҳ Паикни қабул қилди. Аъзолик масалалари тўғрисида фикр алмашилди.

Ташкилотга аъзо бўлиш оссон иш эмас. Бу нимани англатади, яъни ташкилотга аъзо бўлиш оддий равишда қисқа вақт олади, лекин унга тайёрланиш, яъни унинг талаблари ва шартларига мос келиш учун аъзо бўлишни ҳохлаган мамлакат унга тайёр бўишлари шарт [8,9]. Тайёр бўлиш деганда ЖСТга аъзо бошқа мамлакатлар билан ўзаро халқаро алоқалар олиб боришга ва халқаро майдонда тенг ҳуқуқли субъект сифатида иштирок этиши бунинг учун албатта ўзининг миллий иқтисодиётини ҳимоялай олиши лозим. Ҳимоялаш деганда кучли рақобатга бардош бера олиши тушунилади. Агар аъзо бўлишни истаган мамлакат шошмашошарлик билан нотўгри сиёсат юритиб ЖСТга аъзо бўлиб олса ва ушбу аъзолик натижасида юқори манфаат олишга интилса, унда адашади. Бунга мисол қилиб қўшни мамлактларни олишимиз мумкин. Қирғизистон Республикаси ЖСТга 1998-йилда аъзо бўлган, лекин бу аъзолик уларга кўзда тутилган натижаларни олиб келмади. Чунки, улар ЖСТга 2 йил муддат ичида аъзо бўлиб олишди. Ушбу қисқа муддат тайёргарлик учун етарли ҳисобланмайди. Россия Федерацияси ЖСТга аъзо бўлиши учун 18 йил муддат кетди ва шу муддат ичида ўзларини мослаштириб олишди. Ташкилотга аъзо бўлгач, кўпгина тараққий топган давлатлар билан тенг ҳуқуқли савдо музокараларида иштирок этиш ва муаммолар юзасидан мурожаат қилиш имконияти пайдо бўлади. Ҳолбуки, ушбу жараён мамлакатларнинг иқтисодий ўсишига ва аҳоли турмуш даражасини ошишига олиб келади. Умуман ЖСТга аъзо давлатлар ўзаро кўп томонлама савдо музокараларини ўтказиш савдодаги низоларни ҳал этиш, аъзо мамлакатлар миллий савдо сиёсатини мониторинг қилиш каби ишларни олиб боришади [10].

Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар Стратегиясининг 3-устувор йўналиши борасида мамлакатимизда валютани тартибга солиш, ташқи савдо, божхона ва солиқ қонунчилигини либераллаштириш борасида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда, бу ўз ўрнида мамлакатимиз ЖСТга аъзо бўлиши учун янги шарт-шароит яратиб беради.

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши учун нималар тўсқинлик қилмоқда?

Мамлакатимизнинг ЖСТга аъзо бўлиши учун бугунги кунда айтарлик ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Мамлакатимиз ЖСТ билан ўзаро музокарларга киришган. Музокаралар асосан савдо жараёнида экспорт ва импорт маҳсулотларига бож ва тўловлар белгилаш тўғрисида бўлиб ўтади. Халқаро эксперт Ёван Екич таъкидлаганидек, таъсирчан товарлар устида музокаралар кетмоқда. Экспертнинг фикрига кўра Ўзбекистон учун таъсирчан товар бу қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан, мева ва сабзавотлар ҳисобланади. Бугунги кунда ушбу товарларнинг импорт солиғи 150 % ни ташкил қилмоқда. Яъни 100 % аксиз, 30 % импорт божи, 20 % қўшилган қиймат солиғи ва 0,2 % божхона расмийлаштируви учун еғимдан иборат. Бу жуда юқори бўлиб мамлакатимиз маҳаллий бозорни ҳимоя қилиш мақсадида ўрнатган. Аъзоликдан сўнг импорт тўловлари ЖСТ белгилаган даражада амалга оширилади [7].

ЖСТга аъзо бўлиш йўлидаги музокаралар мамлакат учун бир қатор ижобий томонларга эгадир. Масалан, Қирғизистон Республикаси ЖСТга аъзо бўлишдан олдин текстил маҳсулотлари экспорт тўловлари аъзо бўлгандан кейинги экспорт тўловларидан паст. Бунга Мамлакат музокаралардаги самарали фаолият асосида эришди. Мамлакатимиз ҳам музокараларни барча Товар номенклатураси, инвесторлар учун кенг ишбилармонлик муҳитини таъминлаб бериш, банк ва молия соҳасида тартиб тамойилларнинг ошкоралиги бўйича олиб бормоқда [11]. Шу боисдан музокаралар ҳалигача давом этиб келмоқда.

Албатта амалга оширилаётган ислоҳотлар тез орада ўз натижасини кўрсатиши аниқ. Буни барча халқаро ташкилот раҳбарлари ва мамлакат раҳбарлари такидлаб ўтмоқда. Хусусан, ЖСТ бош директори ўринбосари Алан Вулфф Ўзбекистон узоғи икки йил муддат ичида ЖСТга аъзо бўлиши мумкин эканлигини эътироф қилди: “Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлиш жараёни бошланди. Мамлакат раҳбарияти ҳам аъзо бўлишдан манфаатдор. Музокаралар Ўзбекистоннинг савдо шериклари билан ҳам амалга оширилмоқда. Шунинг учун бу жараён икки йилгача чўзилиши мумкин”.

Масаланинг нозик томони шундаки ЖСТга аъзоликнинг бизга салбий жиҳатлари ҳам бўлиши мумкун. Улар қуйидагиларда намоён бўлади:

− аъзоликнинг бошиданоқ иқтисодиётимиз бирданига гуркираб кетмайди. Чунки, ҳозирда мамлакатимизда кўп соҳалар диверсификациялаш жараёнини бошидан ўтказмоқда шунинг учун бу соҳалар бирданига кучли рақобатга дош беролмайди.

− баъзи тармоқларни давлатнинг ўзи қўллаб қувватлаб келмоқда, яъни автомобил саноати, енгил саноат ва бошқа шу каби бошқа тармоқлар. Шу сабабдан, бу тармоқлар зарар кўриши мумкин.

Юқоридагилардан келиб чиқиб қуйидагиларни таклиф қиламиз:

− иқтисодиётни диверсификациялаш ва модернизациялаш жараёнларини бутунлай тугаллаш;

− тармоқ ва соҳалар рақобатбардошлилигини таъминлаш;

− Ўзбекистон ташкилот аъзосига айлангач, ўзаро алоқа олиб борувчи малакали савдо ҳуқуқшунослари ва савдо иқтисодчиларини тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш.

Хулоса сифатида шуни таъкидлаш мумкинки, мамлакатимиз ўз тараққиёти йўлида жаҳон ҳамжамияти билан тенг ҳуқуқли савдо-иқтисодий алоқаларни олиб бормоқда ва ушбу йўлда ЖСТга аъзо бўлиш бизнинг имкониятларимизни янада ортишига хизмат қилади.

Адабиёт:

  1. Ваҳобов А. В., Таджибаева Д. А., Хажибакиев Ш. Х. Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар. Дарслик. Тошкент, Бақтрия-пресс, 2015.
  2. Жўрахонов Ф. Ўзбекистоннинг ЖСТ га аъзо бўлиш жараёнида ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш// Ўзбекистон иқтисодиёти. 2004 йил.
  3. Kurpayanidi K. I., Abdullaev A. M., Tolibov I. Actual issues of activization of financial factors development of entrepreneurship in Uzbekistan/Kazakhstan Science Journal. 2019.-№ 3 (4).
  4. Margianti E. S., Ikramov M. A., Abdullaev A. M. Entrepreneurship in Uzbekistan: trends, competitiveness, efficiency //Indonesia, Jakarta, Gunadarma Publisher. — 2016.
  5. Курпаяниди К. И., Ашуров М. С. Ўзбекистонда тадбиркорлик муҳ итининг замонавий полати ва уни самарали ривожлантириш муаммоларини баҳолаш. Монография / GlobeEdit Academic Publishing, European Union.– 2019.
  6. Margianti E. S. et al. Systematical analysis of the position and further development of Uzbekistan national industry in the case of economic modernization. Monograph. Indonesia, Jakarta, Gunadarma Publisher ISBN 978–602–9438–41–3. — 2014.
  7. Kurpayanidi K. I., Abdullaev A. M. Activation of foreign economic relations on the basis of innovative development. Practice of Uzbekistan/ LAP LAMBERT Academic Publishing, European Union, Germany, 2018.
  8. Курпаяниди К. И., Урмонов А. А., К проблемам активизации внешнеэкономических связей на основе инновационного развития // Экономика и бизнес: теория и практика. 2018. № 10–1.
  9. Курпаяниди К. И. «Ведение бизнеса 2017: равные возможности для всех» как драйвер регулирования предпринимательской среды // Экономический анализ: теория и практика. 2017. № 3 (462).
  10. Курпаяниди К. И. Тенденции и перспективы развития экономики Узбекистана в условиях циклических колебаний мировой экономики // Экономический анализ: теория и практика. 2016. № 7 (454).
  11. Kurpayanidi K., Muminova E., Paygamov R. Management of innovative activity on industrial corporations/Lap Lambert Academic Publishing. — 2016.
Основные термины (генерируются автоматически): WTO, GIZ, ISBN, LAMBERT, LAP, USAID, Всемирная торговая организация, импорт, Корея, Экономический анализ.


Ключевые слова

экспорт, импорт, Жаҳон Савдо Ташкилоти, аъзо бўлиш, музокаралар, тариф имтиёзлари, ислоҳотлар, халқаро савдо, халқаро шериклик, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар

Похожие статьи

Анализ спора в ВТО касательно импорта железнодорожного...

Всемирная торговая организация (далее ВТО) имеет определенную и уникальную систему разрешения споров, обладает определенными принципами, а в случае нарушения своих обязательств, ВТО вправе применить определенные меры воздействия к участникам ВТО.

Роль Всемирной торговой организации в современном мире

Благодаря ему ВТО будет рассматривать торговую и экономическую политику организации

У ВТО есть особая цель — улучшить мировые экономические отношения путем их

Шнайдер В. В. Значение экономического анализа для планирования и осуществления инвестиционной...

Зарубежная практика и рекомендации международных...

Рекомендуется, чтобы страны приняли Соглашение Всемирной торговой организации о

Соглашение Всемирной торговой организации о таможенной оценке разрешает странам

В таких случаях в целях анализа более полезным является выражение всех операций в другой...

Анализ экономических и правовых аспектов участия стран ЕАЭС...

– обзор торговой̆ политики стран-членов; – взаимодействие с другими международными организациями с целью глобализации экономической

ВТО сформировано на базе ГАТТ как международная организация, однако Основное соглашение все еще существует как запасной...

Влияние вступления России в ВТО на развитие... | Молодой ученый

Целью статьи является изучение последствий вступления России в ВТО для двусторонних экономических отношений России и Украины, осуществлен анализ ожиданий российских производителей от вступления во всемирную торговую организацию...

Роль Всемирной таможенной организации в развитии...

За последние годы Всемирная таможенная организация во взаимодействии с другими

Резюмируя вышеизложенное, можно сказать о том, что основной целью экономических и

Деятельность Всемирной таможенной организации по сближению национальных правовых...

Всемирная таможенная организация в системе международного...

Всемирная торговая организация (ВТО) является международной межправительственной экономической организацией. ВТО функционирует с 1 января 1995г, решение о ее создании было принято в конце многолетних переговоров в рамках Уругвайского раунда ГАТТ...

Экономико-правовые аспекты вступления Туркменистана в ВТО

Статья посвящена актуальным вопросам вступления Туркменистана во Всемирную торговую организацию в условиях усиления международной экономической интеграции. По мнению автора...

Право Всемирной торговой организации | Статья в журнале...

Термин «право Всемирной торговой организации (далее — ВТО)» заимствован из западной доктрины [1]. Между тем, самое общее определение права ВТО состоит в том, что оно представляет собой совокупность норм ВТО...

Похожие статьи

Анализ спора в ВТО касательно импорта железнодорожного...

Всемирная торговая организация (далее ВТО) имеет определенную и уникальную систему разрешения споров, обладает определенными принципами, а в случае нарушения своих обязательств, ВТО вправе применить определенные меры воздействия к участникам ВТО.

Роль Всемирной торговой организации в современном мире

Благодаря ему ВТО будет рассматривать торговую и экономическую политику организации

У ВТО есть особая цель — улучшить мировые экономические отношения путем их

Шнайдер В. В. Значение экономического анализа для планирования и осуществления инвестиционной...

Зарубежная практика и рекомендации международных...

Рекомендуется, чтобы страны приняли Соглашение Всемирной торговой организации о

Соглашение Всемирной торговой организации о таможенной оценке разрешает странам

В таких случаях в целях анализа более полезным является выражение всех операций в другой...

Анализ экономических и правовых аспектов участия стран ЕАЭС...

– обзор торговой̆ политики стран-членов; – взаимодействие с другими международными организациями с целью глобализации экономической

ВТО сформировано на базе ГАТТ как международная организация, однако Основное соглашение все еще существует как запасной...

Влияние вступления России в ВТО на развитие... | Молодой ученый

Целью статьи является изучение последствий вступления России в ВТО для двусторонних экономических отношений России и Украины, осуществлен анализ ожиданий российских производителей от вступления во всемирную торговую организацию...

Роль Всемирной таможенной организации в развитии...

За последние годы Всемирная таможенная организация во взаимодействии с другими

Резюмируя вышеизложенное, можно сказать о том, что основной целью экономических и

Деятельность Всемирной таможенной организации по сближению национальных правовых...

Всемирная таможенная организация в системе международного...

Всемирная торговая организация (ВТО) является международной межправительственной экономической организацией. ВТО функционирует с 1 января 1995г, решение о ее создании было принято в конце многолетних переговоров в рамках Уругвайского раунда ГАТТ...

Экономико-правовые аспекты вступления Туркменистана в ВТО

Статья посвящена актуальным вопросам вступления Туркменистана во Всемирную торговую организацию в условиях усиления международной экономической интеграции. По мнению автора...

Право Всемирной торговой организации | Статья в журнале...

Термин «право Всемирной торговой организации (далее — ВТО)» заимствован из западной доктрины [1]. Между тем, самое общее определение права ВТО состоит в том, что оно представляет собой совокупность норм ВТО...

Задать вопрос