Тижорат банкларида аккредитивлар бўйича ҳисоб-китобларидаги муаммолар | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 5 февраля, печатный экземпляр отправим 9 февраля.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №25 (263) июнь 2019 г.

Дата публикации: 23.06.2019

Статья просмотрена: 33 раза

Библиографическое описание:

Тиллабоева, М. К. Тижорат банкларида аккредитивлар бўйича ҳисоб-китобларидаги муаммолар / М. К. Тиллабоева. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2019. — № 25 (263). — С. 477-479. — URL: https://moluch.ru/archive/263/61077/ (дата обращения: 27.01.2022).

В статье рассмотрены актуальные проблемы применения аккредитивов в международных расчётах. Изучены как преимущества, так и их недостатки. Проанализировано влияние международных расчётов на динамику курсов валюты в Узбекистане. Автором доказано, что эффективное использование аккредитивов в банковской практике международных расчётов позволит повысить экспортный потенциал Республики Узбекистан.

Ключевые слова: аккредитив, банк, международные расчеты, мировой рынок, экспорт, экономика Узбекистана.

The article deals with the actual problems of using letters of credit in international settlements. Studied both the advantages and disadvantages. Analyzed the impact of international payments on the dynamics of exchange rates in Uzbekistan. The author proved that the effective use of letters of credit in the banking practice of international payments will increase the export potential of the Republic of Uzbekistan.

Keywords: letter of credit, bank, international payments, world market, export, economy of Uzbekistan.

Инновацион ривожланиш шароитида банкларнинг актив операцияларини янада ривожлантириш ва уларнинг ликвидлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда [1]. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 сентябрдаги “2019–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 5544-сонли Фармонида мамлакатни инновацион ривожлантиришни рағбатлантириш учун банклар фаолиятини янада ривожлантириш вазифаси белгилаб берилди [2]. Бу эса асосан ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий давлатлар билан ҳамкорлик муносабатларини ўсиши билан белгилананади. Ташқи савдо, хорижий инвестиция оқими, қўшма корхоналар тузиш бўйича имзоланган келишувлар динамикасида яққол кўринмокда.

Аммо, ҳозирги кунда республикамиз ваколатли банкларида валюта операцияларини бажарувчи дилинг бошқармалари фаолиятида қўйидаги камчилик ва муаммолар мавжуд эканлиги аниқланмоқда:

  1. Жаҳоннинг етакчи валюталарига нисбатан коэффициентлар қўллаш бўйича ҳалқаро қоидаларга риоя қилмаслик [3].
  2. Республика банкларининг хориж банклари билан бўлган бир томонлама корреспондент алоқалари. Агар бизда хорижий банклар «Ностро» корреспондент ракамларини очганларида, маҳаллий банкларнинг харажатлари камайиб, «Ностро» ракамларидаги валюта колдикларининг барқарорлигига эришган булар эдик. Яъни хорижий банклар билан икки томонлама корреспондент алоқаларининг мавжудлиги, импорт қийматининг тўловини амалга ошириш «Ностро» ракамидаги қолдиқларнинг ўзгармаслигига олиб келар эди.

Ўзбекистон Республикасида халқаро ҳисоб-китоблар шаклларидан хужжатлаштирилган аккредитив, инкассо, тўлов топшириқномаси, чеклар, СВИФТ шакллари қўлланилмокда. Экспортёрлар учун энг кулай шакл аккредитив бўлиб ҳисобланмокда. Сабаби у банкларнинг фаол иштироки ҳисобига тўловларни амалга оширишида тўлов учун катта гарантияларни таъминлайди. Ўз навбатида импортёрга аккредитивни очиш муддатига маблағларни олиши манфаатли эма, шу билан биргаликда банк амалиёти бўйича қўшимча ҳаражатларни — банк комиссияси ставкаларини келтириб чикаради [4].

Халқаро савдода хужжатлаштирилган аккредитивнинг икки тури қўлланилади:

1) хужжатлаштирилган аккредитивлар- маҳсулот ва хизматлар ҳисоб-китобида хужжатлаштирилган аккредитивда кўрсатилган тижорат ҳужжатлари кўрсатилганда;

2) пул аккредитивлар, уларнинг тўловлари тижорат — ҳужжатларибиланбелгиланганбулмайди.

Хақиқатда Ўзбекистон Республикаси банклари фақат хужжатлаштирилган аккредитивларни қўллашади. Халқаро савдо палатаси томонидан хужжатлаштирилган аккредитивлар учун «Ягона унификация қоидалари» қабул килинган бўлиб, аккредитив матнида у кўрсатилган қоидаларга бўйсунади деган изох бўлиши шарт. Хужжатлаштирилган аккредитив дебунификациялашган қоидаларда банк-эмитент томонидан импортёр кўрсатмалари ва илтимосига кўра учинчи шахс (бенефициар)га тўловни амалга ошириш мажбуриятини олишёки унинг тўловлар амалга оширилиши учун буйруқ бериши ёки бошка банк томонидан акцептланган — траттани тўлашини ўзига олишини кўрсатади. Халқаро ҳуқуқ қоидаларининг йиғиндиси бўлган инкассо бўйича унификациялашган қоидалар халқаро иқтисодий муносабатларда халқаро ҳисоб-китоблар шаклларини тартибга солади [5]. Улар норматив ҳарактерга эга бўлмасада, халқаро банк амалиётида кенг қўлланилмокда. Ўзбекистон Республикасининг ички- қонунчилиги халқаро ҳисоб-китобларда ўзбек иштирокчиларнинг турли тўловларни амалга ошириш ҳуқуқларини, шу билан бирга рухсатномалар олган ҳолатларда тартиб ва шартларини белгилайди. Бундан ташкари қонунчилик халқаро ҳисоб-китобларга тегишли бўлмаган айрим амалиётларни бажарилиши қоидаларини ўз ичига олади.

Халқаро ҳисоб-китоблар миллий қонунчилик норматив актлари, шу билан бирга халқаро банк қоидалари ва принциплари билан тартибга солинади. Халқаро ҳисоб-китоблар одатда ҳужжатлаштирилган ҳарактерга эга, яъни молиявий ва тижорат ҳужжатларга қарши амалга оширилади. Банк мазкур ҳужжатлар мазмуни ва тўлиқлигини текширади.

Халқаро тўловлар турли валюталарда амалга оширилади. Шу сабабли улар валдюта амалиётлари билан, валютанинг олди-сотдиси билан чамбарчас боғлиқдир. Уларнинг самарали амалга оширилишига валюта курсларининг динамикаси таъсир қилади.

Халқаро ҳисоб-китоблар шаклларининг танловига қуйидаги омиллар таъсир этади:

− ташқи савдо битими объекти бўлган маҳсулот тури (машина ва ускуналарни жўнатиш, мисол учун озик-овкатларда ҳисоб-китоблар шакли бир-биридан фарк қилади); айрим маҳсулотларнинг жўнатилиши бўйича (ёгоч, дон) амалиёт билан ишлаб чиқилган анъанавий шакллар қўлланилади;

− кредит шартномаси мавжудлиги;

− улар ўртасида келишув ҳарактерини белгилайдиган ташқи савдо битимлари бўйича контрагентларнинг тўловга кобилиятлилиги ва обру-эътибори;

− жаҳон бозорида мазкур маҳсулотга бўлган талаб ва таклиф даражаси.

Аванс тўлаган томоннинг айби билан шартнома бажарилмай қолса, сарф-ҳаражатлар ундирилган ҳолда маблағ кайтарилади. Агар шартнома аванс олган томоннинг айби билан бажарилмай қолса, у сотиб олувчига барча ҳаражатларни тулаган ҳолда маблағни кайтариши шарт.

Тижорат кредити хажм ва молиялаштириш шартлари бўйича машина ва асбоб-ускуналарни экспортини кредитлаш муаммосини тўлиқ еча олмаганлиги сабабли, банк кредитларининг роли ошади. Олди-сотди шартномаси асосида тўзилган савдо ва чет элда вакиллар оркали савдо экспорт савдосининг ягона йули ва методлари эмас, хақиқатда улар бир-бирини тўлдириб туради. Чет элда доимий вакили тайинлангандан сўнг экспортёр улар билан ёки улар оркали олди-сотди шартномасини тўзиш билан экспорт битимларини амалга оширади. Масалан, Канадада ўз компаниясини ташкил этган ва Швециядаги импортёрга алохида (рухсат) садо ҳуқуқини берган экспортёр, Канада компанияси ва швед импортёрига сотиш оркали товарларни кўрсатилган мамлакатларга экспорт қилади. Шартномаларда халқаро ҳисоб-китоблар шартлари ва шакллари белгиланиб олинади. Экспорт битими кўпинча халқаро товарлар олди-сотди шартномасига асосланган бўлади. Экспортёр Ўзбекистон Республикаси ишлаб чиқарувчисидан товар сотиб олса, бу олди-сотди шартномаси ички битим бўлиб ҳисобланади, агар у товарларни кайта чет эл сотувчига сотса, бундай олди-сотди шартномаси экспорт битими бўлиб ҳисобланади [6]. Агар чет эл сотиб олувчиси бевосита ёки агентлар оркали Ўзбекистон Республикасидан ишлаб чикарувчига буюртма берса, катъий гапирганда, гап экспорт битими тўғрисида кетади. Халқаро товарлар олди-сотди шартномаси катор ҳарактеристикаларни ўзига мужассамлантиради. Улар ички савдо аналогик шартномаларида иштирок этмайди.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, республикада ислоҳотларнинг асосий устувор йуналишлардан бири — экспорт салохиятини кенгайтириш, корхоналарни экспорт учунмаҳсулот ишлабчикарадиган корхоналарга айлантириш, жаҳон бозорида ўз мустахкам мавқеимизни киритишдир.

Адабиет:

  1. Ўзбекистон республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февраль ПФ-4947-сонли Фармони// Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда, 20-сон, 354-модда, 23-сон, 448-модда, 37-сон, 982-модда.
  2. 2019–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 сентябрь ПФ-5544-сонли Фармони//Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 06/18/5544/1951-сон; 08.03.2019 й., 06/19/5687/2723-сон.
  3. Масюкова Т. Д., Платонова П. С., Савинов Ю. А. Электронный аккредитив и банковское платежное обязательство как альтернатива документарному аккредитиву //Российский внешнеэкономический вестник. — 2015. — Т. 2015. — №. 11.
  4. Шорова С. Н., Сорокина Н. С., Муллинова С. А. Учетные аспекты аккредитивной формы расчетов //роль инноваций в трансформации современной науки. — 2016. — С. 131–136.
  5. Margianti E. S., and ets. Entrepreneurship in Uzbekistan: trends, competitiveness, efficiency //Indonesia, Jakarta, Gunadarma Publisher. — 2016.
  6. Kurpayanidi K. I., Abdullaev A. M. Activation of foreign economic relations on the basis of innovative development. Practice of Uzbekistan. Monograph. LAP LAMBERT Academic Publishing, European Union, Germany, 2018.
Основные термины (генерируются автоматически): банк, экспорт, LAMBERT, LAP, аккредитив, Узбекистан, улар.

Похожие статьи

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш...

Ушбу мақолада Жаҳон Савдо Ташкилотининг(ЖСТ) мамлакатлар ўртасидаги халқаро савдо муносабатларидаги ўрни, Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга аъзо бўлиш имкониятлари таҳлили, айрим Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларининг ташкилотга аъзо бўлиш...

Особенности форм безналичных расчетов в Республике Узбекистан

‒ Закон Республики Узбекистан «О Центральном банке Республики Узбекистан» от 21.12.1995 г. № 154-I.

Согласно Положению «О безналичных расчетах в Республике Узбекистан» при осуществлении безналичных расчётов используются следующие расчётные документы...

Япония банк тизими ҳамда уни тартибга солиш механизми

В данной статье проанализированы принципы развития банковской системы Японии, этапы формирования банковской системы и задачи, поставленные банком. The below article analyses the principles which is done to develop Japan bank system...

Перспектива развития национального банка Узбекистана...

За годы независимости Национальный Банк Узбекистана (НБУ) финансировал огромное количество проектов в различных отраслях экономики, обеспечивающие её глубокую структурную перестройку.

Миллий ҳисоблар тизимининг асосий счётларини таркиби

В этой статье изучены основные проблемы перехода систем национальных счётов Республики Узбекистан к системе национальных счетов международных стандартов, структура и анализ основных счётов. Ключевые слова: система национальных счетов(СНС), пользование, ресурс...

Минтақани комплекс ривожлантиришда рақобатбардошлик...

...ошириш, экспортга маҳсулот чиқарадиган корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, фермер хўжаликлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятидаги иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш устувор аҳамият касб этади».

Deriving export and import functions | Статья в журнале...

This article presents export and import functions based on the imperfect substitutes model summarized by Goldstein and Khan (1985). Key words: export, import, exchange rates, demand, supply, economic models. В статье изучается использование функции экспорта и импорта в...

Инфраструктура рынка ценных бумаг Узбекистана

Ценные бумаги — неизбежный атрибут всякого нормального товарного оборота. Будучи товаром, они сами вместе с тем способны служить как средством кредита, так и средством платежа, очень эффективно заменяя в этом качестве наличные деньги.

Уроки трудового обучения для детей с ограниченными...

Препринт статьи. В настоящее время увеличивается число детей с ограниченными возможностями здоровья. Также возросло количество групп детей-инвалидов. Образование детей с ограниченными возможностями здоровья и детей-инвалидов предусматривает...

Задать вопрос