Автокорхонадаги автотаъмирлаш цехларида ишловчи ишчиларнинг меҳнат шароитига гигиеник баҳо бериш, ишлаб чиқаришда ишчилар ўртасида умумий ва касб касалликларни олдини олишга, иш шароитини оптималлаштиришга қаратилган профилактик чора тадбирларни ишлаб чиқишга асос бўлади.
Калит сўзлар: меҳнат шароити, автотаъмирлаш цехлари, иш жойи, ёритилганлик, иш разряди.
Гигиеническая оценка условий труда рабочих авторементных цехов автопредприятия будет основой для разработки профилактических мероприятий, направленных на профилактику общей и профзаболеваемости среди рабочих и оптимизацию условий труда рабочих.
Ключевые слова: условия труда, авторемонтные цеха, рабочее место, освещенность, разряд работы.
Hygienic assessment of working conditions of working car repair shops of the auto enterprise will be a basis for development of the preventive actions directed to prevention of the general and professional incidence among workers and optimization of working conditions of workers.
Keywords: working conditions, car repair shops, workplace, illumination, category of work.
Ҳозирги кунда автомобил транспорти — халқ хўжалигининг мухим бир соҳасидир. Автомобил транспорти бутун аҳолининг 3/4 қисмидан ортиғини ташишга хизмат қилади. Автомобил транспортининг асосий афзаллиги: йўловчилар ташишни ташкил қилишда сарфланадиган маблағнинг нисбатан камлиги, бевосита жўнаш пунктидан белгиланган жойгача қўшимча ҳаражат ҳамда катта ташишсиз олиб боришнинг мумкинлиги, йўловчиларни етарлича тезликда манзилга етказиш, харажатларнинг нисбатан юқори бўлмаган қийматидир [1, 4]. Давлатнинг халқ хўжалигига доир йўловчилар ташишни амалга ошириш учун келажакдаги эҳтиёжни қондириш юқори унумдорликка эга бўлган ва кам харажат сарфлайдиган, комфортабелли ва йўловчиларни хавфсиз манзилга етказадиган турли русумдаги автобуслар билан таъминлаш орқали эришилади. Лекин бу соҳасада ишловчиларги иш жараёнида бир қанча зарарли ва хавфли омиллар салбий таъсир қилади [2, 3].
Материал ва текширув усуллари. Иш жойларида ва цехдан ташқари жойларда ёритилганлик ҳолатини текшириш мақсадида цехдаги ёритгич тармоқларини иш сменаси динамикасида йилнинг илиқ ва совуқ даврларида ўтказилди. Текширувлар ёритилганлик “АРГУС-01” маркали люксметр асбоби ёрдамида Давлат стандарти 2.49.40–81-“Бино ва иншоатлар. Иш жойларда ишлаб чиқаришда ёритилганликни ўлчаш усуллари” га асосан ўтказилди. Ишлаб чиқаришда табиий ва биргаликдаги ёритилганлик ҳолати табиий ёритилганлик коэффеценти (ТЁК) бўйича фоизларда, сунъий ёритилганлик эса иш жойлардаги ёритилганлик кўрсаткичлари бўйича люксларда (лк) да баҳоланди. Олинган натижалар, табиий ва сунъий ёритилганлик меъёрлари ҚМҚ 2.01.05–98 “Табиий ва сунъий ёритилганлик” талабларини ҳисобга олган ҳолда гигиеник баҳоланди.
Текширув натижалари. Тошкент шаҳридаги автокорхоналарда автобус ҳайдовчилари билан бир қаторда таъмирлаш цехларида ишловчи ишчилар ҳам фаолия юритади. Автотранспорт корхоналарида хизмат кўрсатиш ва техник базасини яхшилаш учун таъмирлаш цехлари, автоёқилғи қуйиш станцияси, диспетчерлик хизмати мавжуд. Тошкент шаҳарда жойлашган автокоркорхонадаги автотаъмирлаш цехларида ишловчиларнинг меҳнат шароити технологик жараённинг асосий таснифини стабиллиги, унинг санитар-техник мосламалари ишлаб чиқариш омилларидан шовқин, тебраниш, ноқулай микроиқлим шароити, иш жой ҳавоси чангланганлиги, газланганлиги, иш жойида ёритилганликни етарли эмаслигига сабаб бўлмоқда. Автотаъмирлаш цехларида автоэлектриклар, токарлар, авточилангирлар, электргазпайвандчилар, агрегатчилар, моторчилар, шиномонтажчилар, карбюраторчилар, вулканизаторчилар ишлайди. Ёритилганликни яхшилаш ҳамда организм фаолиятини активлаштириш мақсадида табиий ва сунъий ёритилганликни рационал ташкил этиш катта аҳамиятга эга. Автокорхонанинг автотаъмирлаш цехлари бир қаватли намунавий лойиҳа бўйича қурилган бинода жойлашган. Ёритилганлик бир томонлама бўлиб, ён томондан ойналар орқали табиий ёритилганлик иш жойларига тушади. Иш жараёни асосан кундузи бўлиб, икки сменада олиб борилади. Иш куни давомида ёритилганлик аралаш типда.
Текширув давомида асосий каксбда ишловчи токарлар, моторчилар, агрегатчилар ва вулканизаторчиларнинг иш жойларидаги ёритилганлик кўрсаткичлари ўрганилиб, уларга гигиеник баҳо берилди. Токарлар III “в” разряднинг юқори аниқликдаги ишларни бажарадилар. Объектнинг энг кичик ўлчами 0,3–0,5 мм, фон тўқ рангда, контрастлиги ўртача. Токарлик цехидаги аралаш ёритилганлик бўйича олинган маълумотлар иш жойларидаги ёритилганлик йилнинг илиқ ва совуқ даврлари учун ҚМК 2.01.05–98 талабларига жавоб бермаслиги аниқланади, яъни табий ёруғлик коэффиценти эрталаб соат 800 да 0,75 %, соат 1100 да 0,8 % ва 1600 да 0,9 % ни ташкил этди (РЭД-1,2 %).
Моторчиларнинг бажарадиган вазифаси эса автобус моторларини таъмирлаш, ҳамда деталларга ишлов бериш ишларини бажаришдан иборат. Моторчилар бажарадиган иши VI разряднинг жуда кичик аниқликдаги вазифаларни бажарадилар. Объектнинг энг кичик ўлчами 5 мм дан ортиқ. Ёритилганлик соат 800 да 0,55 % иш кунининг охирида эса соат 1600 да 0,59 %, ТЁК 0,6 % ни ташкил этган. Агрегат участкасидаги агрегатчиларнинг кўз билан бажарадиган иши ўртача аниқликдаги иш бўлиб, IV разрядга киритилган, объектнинг энг кичик ўлчами 0,5–1,0 мм, фон тўқ рангда бўлиб, ўртача контрастдаги иш гуруҳига киритилган. Ёритилганлик меъёридан кам эмаслиги аниқланди.
Шиномонтаж участкасидаги вулканизаторчиларнинг иши VI разряднинг жуда кичик аниқликдаги ишга киради. Объектнинг энг кичик ўлчами 5 мм дан ортиқ. Бу иш жойларидаги ТЁК соат 800 да 0,55 % ни, соат 1600 да 0,58 % ни (ТЁК 0,6 % ни ташкил этади).
Хулоса. Шундай қилиб, автокорхонадаги таъмирлаш зонасидаги иш жойларида иш куни мобайнида ёритилганлик кўрсаткичларини ўлчаганимизда ёритилганлик даражаси етарли эмаслиги, ҳамда бир текисда тарқалмаслиги аниқланди. Иш жойларидаги ёритилганликнинг етарли эмаслиги куйган лампаларнинг ўз вақтида алмаштирилмаслиги, лампаларнинг қуввати пастлиги, дераза ойналарини ва махаллий ёритгичларнинг плафонларини тозаланмаганлиги сабаб бўлди.
Адабиётлар:
- Гуринович Е. Г., Потеряева Е. Л. Система медицинского обслуживания работников вредных производств в условиях крупного промышленного города // Медицина труда и промышленная экология. — Москва, 2008. — № 11. — C. 35–40.
- Измеров Н. Ф. Охрана здоровья рабочих и профилактика профессиональных заболеваний на современном этапе // Гигиеническая наука и практика на рубеже ХХI века: Материалы IX Всероссийского съезда гигиенистов и санитарных врачей. — Т. 2. — М., 2001. — С. 25–31.
- Измеров Н. Ф. Роль профпатологии в системе медицины труда // Медицина труда и промышленная экология. — М., 2008. — № 11. — C. 1–4.
- Онищенко Г. Г. Состояние условий труда и профессиональная заболеваемость работников в Российской Федерации // Гигиена и санитария. — М., 2009. — № 3. — C. 66–71.