Тадқиқот мақсади Тошкент тиббиёт академияси (ТТА) талабаларининг амалдаги овқатланишининг асосий озиқ моддалар, витаминлар бўйича физиологик овқатланиш меъёрларга мослигини гигиеник баҳолаш. Текширишлар ТТА талабалари ўртасида ўтказилди. Рационнинг энергетик қиймати ва ундаги асосий озиқ моддаларнинг миқдори талабаларнинг физиологик эҳтиёжларига мос, лекин рациондаги асосий озиқ моддалар ўзаро мувозанатлашмаган: талаба-эркакларда 1:0,98:3,7 оқсилларнинг миқдори кўплиги ҳисобига, талаба-қизларда эса 1:1.1:5,2 углеводлар миқдорининг ортиқчалиги ҳисобига. Аксарият талабаларда кунлик рацион кун давомида нотўғри тақсимланган, асосий истъемол қиладиган маҳсулотлар кечки вақтга тўғри келади. Талабалар рационида витамин «С» физиологик эҳтиёжнинг фақтгини яримисини қоплайди. шунинг талабалар орасида рацион таркибига сабзовотлар, мевалар ҳамда кўкатларни қўшиш лозимлигини тушунтириш керак.
Калит сўзлар: оқилона овқатланиш, талабалар, овқатланишнинг физиологик меъёрлари, асосий озиқ моддалар, овқат рационининг сифат ва миқдорий таркиби.
Цель исследования — гигиеническая оценка рациональности и сбалансированностии питания, и соответствия между фактическим потреблением пищевых веществ, витаминов с физиологическими нормами. Исследования проводились среди студентов Ташкентской медицинской академии (ТМА). Энергетическая ценность рациона и его основных питательных веществ соответствует физиологическим потребностям студентов, но основные питательные вещества в рационе не сбалансированы: у студентов-мужчин 1:0,98:3,7 из-за большого количества белков, а у студентов — девушек 1:1,1:5,2 из-за чрезмерного количества углеводов. У большинства студентов суточный рацион неправильно распределяется в течение дня, а большинство случаях на ужин. В рационе витамин С покрывает половину физиологических потребностей организма.
Ключевые слова: рациональное питание, студенты, физиологические нормы питания, основные пищевые вещества, качественный и количественный состав рациона питания.
The purpose of the study is a hygienic assessment of rationality and balance of nutrition, and correspondence between the actual consumption of nutrients, vitamins with physiological norms. Studies were conducted among TMA students. The energy value of the diet and its main nutrients corresponds to the physiological needs of students, but the main nutrients in the diet are not balanced: male students 1:0.98:3.7 because of the large amount of protein, and students — girls 1:1, 1:5.2 due to excessive amounts of carbohydrates. For most students, the daily ration is incorrectly distributed throughout the day, and most cases for dinner. In the diet, vitamin C covers half the body's physiological needs.
Keywords: balanced diet, students, physiological norms of nutrition, basic nutrients, qualitative and quantitative composition of the diet.
Аҳолининг барча қатламларининг саломатлиги — муҳим ички омиллар мажмуи ва ташқи таассуротлар остида ўсиш ва ривожланиш даврида шаклланади. Аҳолининг ўсиб ва ҳар томонлама камол топиши ва ривожланишида атроф муҳит омиллари билан бир қаторда, сифатли овқатланиш тартиби ҳам муҳим аҳамиятга эга. Овқатланиш саломатлик ҳолатини белгиловчи муҳим омиллардан бири бўлиб, у ҳар бир шахснинг ва умуман олганда бутун аҳолининг саломатлик кўрсаткичи ҳисобланади. Ҳар қандай тирик организмда доимий тарзда ассимиляция ва диссимиляция жараёнлари кузатилади ва агар организмда озиқ кимёвий моддаларнинг овқат орқали истеъмол қилинмаслиги ҳамда оксидланиш — қайтарилиш жараёнлари кузатилмаса ассимиляция жараёни издан чиқади. Натижада организмни энергия билан таъминлаш ва организмда рўй берадиган барча ҳаётий жараёнларни таъминловчи асосий озуқ моддалар — оқсиллар, ёғлар, карбонсувлар, витаминлар ва минерал тузларга бўлган танқислик юзага келади [1]. Шунинг учун инсон организми мунтазам тарзда сифатли овқатланиб туриши зарур.
Овқатланиш сифатига айниқса болалар ва ўсмирларнинг жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари, меҳнатга лаёқатли аҳолининг меҳнат қобилияти, ташқи муҳитнинг салбий таасуротларига қарши курашиш қобилияти, аҳолининг умумий касаллланиш даражаси, ўртача умр кўриш давомийлиги бевосита боғлиқдир. Нотўғри овқатланиш натижасида кўпгина касалликларнинг кечиши оғирроқ шаклда ўтади, уларнинг сурункали шаклга ўтиши тезлашади, соғайиш муддати узайиб кетади [2].
Талабалар етарли даражада юқори жисмоний фаолликка эга бўлган аҳоли гуруҳига киради, шу билан бирга асосий меҳнат фаолияти тури ақлий меҳнат билан шуғулланиш ҳисобланади. Ўртача статистик энергия сарфи бўйича тиббий ходимлар ва унга мос ҳолда тиббиёт соҳасида таҳсил олаётган талабалар СанҚваМ-0347–17 ҳисобга олган ҳолда катта ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳолининг иккинчи гуруҳига киради. Бу гуруҳдаги аҳолининг ёши 18–29 ёш чегарасида бўлиб, улар учун овқатланишнинг физиологик меъёри 1- жадвалда келтирилган (1-жадвал) [3].
1-жадвал
Талабаларнинг овқатланиш меъёрлари (СанҚваМ 0347–17 бўйича)
Жинс |
Физиологик овқатланиш меъёри (суткада) |
||||
ккал |
Оқсиллар, г |
Ёғлар, г |
Углеводлар, г |
Витамин «С», мг |
|
Эркаклар |
2800 |
80 (44) |
93 |
411 |
70 |
Аёллар |
2200 |
66 (36) |
73 |
318 |
70 |
Аҳолининг, шунингдек талабаларнинг овқатланиш кўпроқ даражада ижтимоий муаммодир, чунки аҳолини овқатланиш сифати ҳар бир давлатнинг ривожланганлик даражаси, озиқ-овқатлар учун ажратиладиган маблағ миқдори билан белгиланади. Овқатланиш муаммоси ҳар бир давлатнинг иқтисодий ҳолати ва бошқа давлатлар билан қиладиган иқтисодий муносабатлари, ҳар бир давлатнинг ижтимоий сиёсати, меҳнат ресурслари ва меҳнат қилувчи потенциалига боғлиқдир. Бу шароитларнинг ўзгариши аҳолининг айрим гуруҳларида овқатланиш сифатининг ўртача статистик кўрсаткичларига таъсир кўрсатади [4].
Тадқиқот мақсади — ТТА таҳсил олаётган 3 курс талабаларининг овқатланиш сифатини таҳлил қилиш ва уни гигиеник баҳолаш.
Текшириш усуллари: сўров, таомнома тузиш, ҳисоблаш.
Текшириш натижалари.
Таҳлил қилиш учун 2018–2019 ўқув йилининг сентябрь-октябрь ойларида тузилган таомнома олинди. Сўровномада жами 115 та талаба қатнашди, шулардан 64 таси (55,6 %) ўғил болалар, 51 таси (44,4 %) эса қиз болалар.Талабалар таомномасининг сифати ва унинг энергетик қиймати баҳолашда озиқ-овқат маҳсулотларининг кимёвий таркиби берилган махсус жадваллардан фойдаланилди. Шунингдек рационндаги асосий озиқ моддаларнинг мувозанатлашганлиги ва рационнинг кун давомида қабул қилиш фоизлари ҳисобланди.
Текширилган гуруҳларда овқатланишнинг сифат ва миқдор жиҳатидан тўла қийматлиги 2-жадвалда келтирилган.
2-жадвал
Талабаларнинг амалдаги овқатланиши (2018 й.)
Жинс |
Физиологик овқатланиш меъёри (суткада) |
||||
ккал |
Оқсиллар, г |
Ёғлар, г |
Углеводлар, г |
Витамин «С», мг |
|
Ўғил болалар |
3000 |
106+3,3 |
103+6,8 |
393+26,8 |
39+4,8 |
Қиз болалар |
2000 |
60+3,3 |
65+6,8 |
315+26,8 |
45+4,8 |
Олинган натижалар шуни кўрсатдики, ўғил бола талаблар рационининг энергетик қиймати физиологик меъёрдан 180+94 ккал юқори бўлиб, рухсат этилган қийматлар чегарасида (рационнинг энергетик қиймати +150–200 ккал) оғиши мумкин); талаба-қизларда эса рационининг энергетик қиймати физиологик меъёрдан 200 ккал паст бўлиб, рухсат этилган қийматлар чегарасида (рационнинг энергаетик қиймати +150–200 ккал) оғиши мумкин); Талаба-ўғил болалар рационидаги оқсил ва ёғлар миқдори физиологик меъёрдан мос равишда 26 ва 10 г ортиқча, углеводлар эса меъёрдан 18 г кам, витамин С миқдори физиологик меъёрдан 42 %га кам. Талаба-қизлар рационидаги оқсил ва ёғлар миқдори физиологик меъёрдан мос равишда 6 ва 8 г кам, углеводлар эса меъёрдан 3 г кам, витамин С миқдори физиологик меъёрдан 36 %га кам қабул қиладилар.
Талаба-ўғил болаларнинг рационидаги оқсил, ёғ ва углеводлар нисбати 1:0,98:3,7 мувозанатлашмаган, ёғ ва углеводлар миқдори кам.
Талаба-қизларнинг рационидаги оқсил, ёғ ва углеводлар нисбати 1:1.1:5,2 мувозанатлашмаган, рацион таркибидаги углеводлар миқдори оқсилга нисбатан кўп.
Юқорида айтиб ўтилгандек талабаларнинг овқатланиш сифатини баҳолаш сентябрь-октябрь ойларида ўрганилган, рационнинг энергетик қиймати тушликда кўтарилиши ва аксинча кечки овқат фоизи камайиши лозим. Тадқиқот натижаларига кўра, сўров ўтказилган барча ўғил бола талабаларни икки гуруҳга ажратиш мақсадга мувофиқ: биринчи гуруҳда (28 киши) нонушта, тушлик ва кечки овқатнинг тақсимланиши мос равишда 32 %, 43 % va 29 %; иккинчи гуруҳда эса (26 киши) 32 %, 23 % ва 45 % ташкил этди. Натижаларга иккинчи гуруҳдаги талабаларда кечки овқат фоизи кўпроқ бўлиб, бу талабаларда кечки овқатни кўп истеъмол қилишга кўникма шаклланганлигини кўрсатади.
Талаба-қизларда ҳам рационнинг кун давомида тақсимланиши деярли бир хил. Талабалар рационида муҳим компонент бўлган витамин С миқдори иккала гуруҳда ҳам гигиеник меъёрлардан паст, организмнинг физиологик эҳтиёжларини қондирадиган витамин С миқдори 70 мг бўлиши керак.
Шундай қилиб, ТТА талабаларининг овқатланиш сифатини баҳолаб, қуйидаги хулосаларни чиқаришимиз мумкин:
- Рационнинг энергетик қиймати ва ундаги асосий озиқ моддаларнинг миқдори талабаларнинг физиологик эҳтиёжларига мос, лекин рациондаги асосий озиқ моддалар ўзаро мувозанатлашмаган: талаба-эркакларда 1:0,98:3,7 оқсилларнинг миқдори кўплиги ҳисобига, талаба-қизларда эса 1:1.1:5,2 углеводлар миқдорининг ортиқчалиги ҳисобига.
- Аксарият талабаларда кунлик рацион кун давомида нотўғри тақсимланган, асосий истъемол қиладиган маҳсулотлар кечки вақтга тўғри келади.
- Талабалар рационида витамин «С» физиологик эҳтиёжнинг фақтгини яримисини қоплайди, шунинг талабалар орасида рацион таркибига сабзовотлар, мевалар ҳамда кўкатларни қўшиш лозимлигини тушунтириш керак.
Адабиётлар:
1. Ляпин В. А., Коваленко Е. В. Гигиеническая оценка рациональности питания студентов СИБГУФК // Современные проблемы науки и образования. — 2012. — № 6.
2. Кучма В. Р. Основы рационального питания и гигиеническая оценка пищевого статуса студента: Монография. — Омск: Издат. ОмГМА, 2007. — 172 с.
3. СанПиН № 0347–17 “Физиологические нормы потребностей в пищевых веществах и энергии по половозрастным и профессиональным группам населения Республики Узбекистан для поддержании здорового питания”. — Т., 2017.
4. Umumiy gigiyena bilan ekologiya. Amaliy mashg`ulotlar uchun o`quv qo`llanma. L. A. Ponomareva, E. K. Kazakov, L. K. Abduqodirova, B. E. Tuhtarov, I. K. Dravskix, S. A. Sharipova, X. A. Sadullaeva. — T., 2011.