Фразеологик бирликларнинг иккиланган маъновий даражаланиши | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 3 августа, печатный экземпляр отправим 7 августа.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №24 (262) июнь 2019 г.

Дата публикации: 14.06.2019

Статья просмотрена: 1 раз

Библиографическое описание:

Рузметов Х. Р., Жуманиёзов Х. И. Фразеологик бирликларнинг иккиланган маъновий даражаланиши // Молодой ученый. — 2019. — №24. — С. 539-541. — URL https://moluch.ru/archive/262/60448/ (дата обращения: 21.07.2019).



В данной статье рассматриваются фразеологические единицы с двойной смысловой нагрузкой. Наиболее эффективным инструментом для создания стилистической ситуации является целое преобразование аллюзий или фразеологических единиц.

Ключевые слова: фразеологические единицы, двойной смысл, стилистическая ситуация, аллюзия, буквализация.

Кўпинча француз ёзувчилари фразеологик оборотларни турғун оборотлар ва мустақил сўз бирикмалари сифатида бир вақтда қўллайдилар.

Фразеологик бирлик мазмунидан икки ёқлама фойдаланиш усули тўғри маънодагидек кўчма маънода ҳам уларнинг асарларига жуда ҳам хос.

Иккиланган маъновий даражаланиш кўпинча ҳазил, юмористик таъсирларнинг яратилиши учун қўлланилади. Бу фразеологик бирликнинг кутилмаган яқинлашиш ва сўз ўйини яратишда ситуатив қайта тушуниб йетиш, унинг ўзгарувчан прототипи ҳисобига қўлланилади.

Бундай оригинал ўйинларнинг турғун ва мустақил бирикмалар ҳамоҳанглиги тариқасида қуйидаги контекстни мисол келткамиз:

Lambourde. On est tous les deux pour fenvoyer dans un autre monde, un monde où c’est qu’il n’y apas d’erreur judiciaire.

(М.Аymé)

Бу сўзларни ёлланган қотил Ламбурд “Бегона бош” пьесасида айтади. У истеҳзоли оҳангда мурожаат қилади:

Биз бу ерда сени удунёга яъни юридик хатоси бўлмайдиган дунёга жўнатиш учун турибмиз.

Бу ерда биз (турғун сўз бирикмаси) envoyer dans un autre monde турғун сўз бирикмасининг бир вақтда тўғри маънода ва кўчма маънода қўлланилишини кўриб турибмиз, яъни худди мустақил бирикмадек ва худди фразеологик иборадек. Оборотнинг иккиланган маъновий даражаланишига компонентлардан биттаси monde нинг қайтарилиши билан эришилади. Ушбу ҳолатда ёзувчи шубҳасиз юмористик таъсирни яратишга эришади.

Фразеологик ибораларнинг иккиланган маъновий даражаланиши яна компонентларнинг биттасидан фойдаланиш билан ҳам яратилиши мумкин.

Демак, М.Эмеўзининг “Спортинг” новелласида battre de l’aile фразеологик бирлигини ишлатади.

Battre de l’aile — оғир аҳволда бўлмоқ (қолмоқ) силласи қуримоқ, ҳолдан тоймоқ. Бунда у иккита спорт клубини тасвирлайди. Гап муниципалитетларга қарашли сайловлар арафасида кичкина шаҳарчада яшовчи икки сиёсий арбоб тўғрисида кетади.

Улар бир-бирига қарама-қарши ҳаракат қиладиган спорт клубига бошчилик қилишади.

Le dimanche soir, lorsque le Sporting venait d’essuyer une nouvelle défaite, il (Monsieur Labedoupière) en plaisantait avec ses familiers:

— Ce pauvre Dulâtre s’est encore fait flanquer la pile.

Décidement, son équipe bat de l’aile...

Et il ajoutait malicieusement.

— De l’aile droite.

Ушбу вазият кулгилиги жаноб Лабедупйернинг рақиб команда мағлубиятига нисбатан ўринли танбеҳи билан яратиляпти. У “рақиблар ҳолдан тойишди” — дейди battre de l’aile фразеологизмини қўллаётиб. Кейинчалик диалогик аниқлик нутқида aile сўзига боғлиқ droite сўзини ишлатади. Бунда у фразеологик бирликни сўзма-сўз кўриб чиқиб, “ўнгга” ютқизган команда раҳбари жаноб Дюпатра ориентрланишига ишора қилади.

3. Иккиланган актуализация контекстда кейинги аниқлик (тафсилот) шарофати билан ёки бошланғич фразеологик иборанинг компоненти маъно ривожланиши билан яратилиши мумкин. Кўрамизки, луғатларда avoir le diable au corps феълли фразеологик бирлик қайд қилинган avoir le diable au corpsжаҳли чиқмоқ, аччиғи келмоқ, пишқирмоқ, қутурмоқ, ғазаби қўзғамоқ, дарғазаб бўлмоқ. М.Эме ўзининг “Яшил чигиртка” йирик романида қаҳрамони Алексиснинг қайсар характерини қуйидаги контактда берилган фразеологизмини қўллаб жудаям таъсирчан қилиб етказиб беради.

Et il pensait qu’il venait de retrouver son garçon, que le reste n’était rien. Alexis, en effet, tint parole. Quand un berger Pinvitait, il refusait avec une bruyante indignation et proposait d’autres divertissements d’une inspiration àpeine moins tourmentée. Car il avait le diable au corps, un diable vif, rieur, curieux en diable, et qui n’avait pas peur de faire voir sa queue.

Ушбу берилган аниқлик ҳолатида un diable vif, rieur, curieux en diable, et qui n’avait pas peur de faire voir sa queue стилистик актуализатор бўлиб хизмат қилади. Бунда фразеологизмни сўзма-сўз кўриб чиқади ва ҳазил-мутойиба ва комик фикр тусини беради.

Стилистик ҳолатни яратишнинг энг самарали воситаси аллюзия ҳисобланади ёки фразеологик бирликнинг бутун трансформациясидир (бир ҳолдан бошқа ҳолга ёки бир шаклдан бошқа шаклга ўтиши, ўзгариши). Бу усул шундан иборатки, бунда муаллиф фақат фразеологизм кўринишидан фойдаланади ва аниқ белгиланган контекст ўз ичига унинг алоҳида компонентларини олади, яъни ўзига хос бадиий ифодалилик томонидан қўллайди. Бунда фразеологик ибора бўлиб эмас, балки унинг умумий кўриниши ёки маъно қўлланилади.

Клод Тиленинг “Тоғам Бенжамен” романида булочка тайёрловчи Сюцюрранс ўз ўртоқларига мурожаат қилаётиб шундай дейди:

L’appetit vient aussi bien en buvant qu’en mangeant: Si nous mangeons les poulets?

Берилган мисолда Франсуа Рабленинг “Гаргантюа ва Пантагрюеля” асаридаги бадиий цитатанинг ўзгартирилган жумласи кузатилади. Яъни l’appetit vient en mangeant et la soif s’en va en buvant, қайсики иккинчи қисми кўпдан бери луғатларда қайд қилинмайди. Муаллиф бу билан бизга унутилиб кетган фразеологизм — гапининг мавжудлигини эслатаяпти. Бу билан иштаҳа овқатланаётган пайтда ҳам, ичаётган пайтда ҳам келишини айтиб ўтмоқда.

Кўринишини ўзгартираётиб, фразеологизм ўзининг одатий формасида аниқликни сақлаб қолади, модел орқали юзага келган янги фразеологик бирлик маъноси билан ўзига хос боғлиқлик вужудга келтиради. Бу боғлиқлик янги яратилган нарса маъносига таъсир этувчи аниқ ассоциацияга, бирикмага сабаб бўлади.

L’adresse avait été tapée àla machine, sans doute par Zipahhong le secrétaire, que nous imaginons aves une si belle tresse dans le dos et qui avait sept langues dans la bouche pour se taire.

(H.Bazin)

Ҳаммага маълум бўлган металлнинг ўзгартирилган ифодаси натижасида tourne sept fois sa langue dans sa bouche avant de parler — бирон нарсани айтишдан олдин яхшилаб ўйлаб олиш керак — “жонсиз” форманинг жонланиши, фикр ката семантик ҳажмга эга бўлди, янаям таъсирчан тус олди.

Кейинги мисолимизда эркин сўз бирикмаси mettre le nom sur l’argent ҳаммага маълум бўлган фразеологик оборотни эслатади.

mettre les noms sur les visages — одамни кўраётиб, унинг исмини эсламоқ:

Mais aujourd’hui les commerçants ils ne savent plus mettre un nom que sur l’arget. Les pauvres, ils ne les connaissent plus.

(М.Аymé)

Ушбу ҳолатда аллузиянинг стилистик усулидан фойдаланганда ёзувчи уддабурон савдогарларнинг, буржуа жамияти вакилларининг “пулни кўриб, одамнинг исмини эслаши” жуда ўткир кинояли тарзда тасвирланади.

Шунингдек сўзлашув тилига хос бўлган ибора мавжуд être logé aux quatre ventsдабдаласи чиққан хароба уйда яшамоқ, ҳамма томонидан шамол ўтиб турган уйда яшамоқ.

Гамаррада қуйидаги сатрларни ўқиймиз:

Il adit: beaucoup d’enfants vont au catéchisme, c’est un fait.

Ils ont froid dans ce local ouvert aux quatre vents, c’est un fait.

Феълли ибора асосида être logé aux quatre vents от категориясига оид оборот вужудга келади.

ce local ouvert aux quatre vents.

Кейинги мисолимизда фразеологик бирликнинг бирданига бир неча компонентлари маромига етади; улар контекстда такрорланмайдилар:

Nous sommes tous de bons bougres en train de nous demander quel jeu nous allons jouer et quelle chandelle nous planterons dans le bourgeoir.

Ҳаммага маълум бўлган фразеологизмнинг бу ўзгартирилган жумласи

le jeu en vaut la chandelle — ўйин шам туради.

Муаллиф контекстида ундан фақат 2 та компонент қолган, улар иккаласи ҳам фразеологик бирлик компонентлари тўғри маънолари билан ажралиб турувчи сўзлар билан бирикуви натижасида буквализация (фразеологик бирликларнинг сўзма-сўз берилиши) га учрайдилар.

Дастлабки фразеологик бирлик асосида ётувчи тимсол сақланиб қолган. У ифодали, таъсирчан, шу билан бир вақтда қисқа ва аниқ хусусияти таърифини беради.

Компонентларда қолиб кетган буквализация (фразеологик бирликларнинг сўзма-сўзберилиши) фразеологик бирликнинг семантикасини кенгайтиришга ёрдам беради.

Шундай қилиб, аллюзия фразеологизмларнинг маъно ҳажмининг мураккаблашиши ва кучайтирилишида аниқ стилистик усуллардан бири ҳисобланади.

Адабиёт:

  1. Амосова Н. Н. Основы английской фразеологии. — Л., 1963.
  2. Арутюнова Ж. М. Фразеологические единицы со структурой предложения (на материале коммуникативных непословичных фразеологизмов современного французского языка): Автореф. канд. дис. — М., 1981.
  3. Архангельский В. Л. Устойчивне фразы в современном русском языке. — Ростов н/Д, 1964.
  4. Ахманова О. С. Очерки по обшей и русской лексикологии. — М., 1957.
  5. Ахманова О. С. Словарь лингвистических терминов. М., 1966.
  6. Бабкин А. М. Русская фразеология, ее развитие и источники. — Л., 1970.
  7. Балли Ш. Французская стилистика. — М., 1961.
  8. Балли Ш. Французская стилистика. — М., 1961.
  9. Богомолова О. И. Современный французский язык. Теоретический курс. Морфология. М., 1948.
  10. Будагов Р. А. Введение в науку о языке. М., 1965.


Задать вопрос