Немис тили гап таркибидаги кесимнинг ўрни ва унинг бузилиш ҳолатлари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №24 (262) июнь 2019 г.

Дата публикации: 14.06.2019

Статья просмотрена: 76 раз

Библиографическое описание:

Абдуллаева, Г. Э. Немис тили гап таркибидаги кесимнинг ўрни ва унинг бузилиш ҳолатлари / Г. Э. Абдуллаева, А. К. Маткаримов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2019. — № 24 (262). — С. 522-523. — URL: https://moluch.ru/archive/262/60443/ (дата обращения: 17.12.2024).

В данной статье рассматривается порядок слов и инверсия частей речи в немецком языке. В частности, анализируется предикатная позиция как основная часть предложения и использование ее в свободной позиции.

Ключевые слова: немецкий язык, порядок слов в немецком языке, предикативная позиция.

Маълумки, тил — бу миллатнинг руҳидир. Тил, нутқ орқали кишилар ўз фикрлари, мақсадлари, ҳис-ҳаяжонларини ифодалайдилар, тил инсонлар ўртасида ўзаро муносабатни юзага келтирувчи қурол вазифасини бажаради ва кишилар орасида энг муҳим алоқа воситаси ҳисобланади. Тилда ўзига хос хусусиятлар, тартиб, қонун ва қоидалар мавжуд. Ушбу қонун ва қоидалар асосида тилни ўрганамиз. Хўш, шундай экан, биз немис тилининг гап таркибидаги гап бўлакларининг ўрни ва тартибига назар ташласак. Ўзбек тилида гап бўлакларининг тартиби деярли эркин эканлиги, гапдаги бўлакларнинг ўрнини алмаштириш уларнинг грамматик ҳолатига таъсир қилмаслиги, аммо ҳар бир тартиб ўзгариши мазмунга, унинг аттенкасига, стилистик ҳолатига маълум даражада таъсир кўрсатиши, бунда сўзловчининг мақсади биринчи ўринда қўйилиши катта аҳамиятга эга эканлигидадир. Бу борада гапнинг актуал бўлиниши, яъни тема ва ремага ҳам эътиборли бўлиш лозим. Шундагина қўйилган мақсадга аниқ ва тўғри ёндаша олиш мумкин. Тартибнинг грамматик ҳолатга таъсир этиши ўзбек тилида жуда кам учрайдиган ҳодисадир.

Немис тилида ҳам ўзбек тилида ҳам гапда гап бўлаклари мавжудлиги ва уларнинг гапдаги ўрни, тартиби жуда муҳимлиги бизга маълум. Немис тилининг сўз тартибида содир бўлаётган ўзгаришларни тўғри тушунишда, унинг анъанавий табиатини доимо кўз олдимизга келтириб турсак, фойдадан холи бўлмас. Сўз тартиби гапдаги сўзларни ўзаро синтактик алоқага киритишда, гап қуришда, гапларни бир-биридан ажратишда муҳим роль ўйнайди. Немис тилида бош бўлаклар гапда барқарор сўз тартибига эга бўлиб, уларнинг аҳамияти катта. Чунки бош бўлакларнинг гапдаги ўрнига қараб гапнинг турини белгилаш мумкин. Бундай пайтда сўз тартиби грамматик функцияни бажаради. Масалан, дарак гапни сўроқ гапдан, бош гапни эргаш гапдан ажратишда, фарқлашда эга билан кесимнинг гапдаги барқарор ўрни асосий восита бўлиб хизмат қилади. Иккинчи даражали бўлаклар эса бош бўлакларга нисбатан эркин сўз тартибига эга бўлиб, улардан фақат аниқловчигина барқарор ўринга эга. Чунки аниқловчи ҳар доим ўз аниқланмиши билан бирга қўлланилади. Қолган иккинчи даражали бўлаклар эса гапнинг иккинчи ўрнидан ташқари бошқа ҳамма ўринларда кела олади. Иккинчи даражали бўлакларнинг сўз тартибига қараб гапнинг турини белгилаб бўлмайди. Бироқ шундай бўлса-да уларнинг гапда тутган ўрни муҳим статистик аҳамиятга эга. Сўзловчи иккинчи даражали бўлаклардан бирини гапнинг биринчи ўрнига чиқариб қўйиши ва бу билан ўша бўлак ифодалаган маънони алоҳида таъкидлаб кўрсатиши мумкин.

Дарҳақиқат, гапдаги гап бўлаклари ҳақида сўз юритар эканмиз, рамкадан чиқиш ҳолати ҳар қандай гап бўлагига хослиги маълум. Гапнинг бош бўлаги бўлмиш кесимнинг ўзига хос бўлмаган жойда келиши бундан холи эмас. Унинг шундай эканлигин тасдиқлаш мақсадида қуйидаги мисолни кетириб ўтамиз: Er will ein ehrlicher Mittler sein zwischen den Juden und Römern. Бу мисол таҳлилича, кесим гапда тобе комронент сифатида грамматик қоида бўйича “иккинчи” ва кесим икки қисмдан иборат бўлса унинг биринчи қисми иккинчи ўринда, кесимнинг иккинчи қисми гапнинг охирида қўлланилиши керак, лекин ушбу гапда кесимнинг биринчи қисми “will” қоида бўйича иккинчи ўринда, унинг иккинчи қисми “sein” эса гапнинг ўртасида келган, бундан кўриш мумкинки, гапда кесим ҳоҳлаган жойда кела олиши мумкин экан, яъни кесимнинг иккинчи қисми мазкур гапнинг ўртасида келган. Кесимга хос бўлган бундай эркинлик фақатгина содда гаплар таркибида содир бўлибгина қолмасдан, бундай ҳолат қўшма гаплар таркибида ҳам намоён бўлади. Феъл-кесим тўғрисида гап борганда, кўз олдимизда содда ва қўшма феъл-кесим намоён бўлади. Бу билан яна бир муаммо кўтарилиши мумкин, вариативликка ва мобилликка фақатгина содда феъл-кесимгина учраши мумкинми? Бундай ҳолатларни немис бадиий адабиётида: шеър ва бадиий асарларида кўпроқ учратиш мумкин. Муаммонинг қуйидаги мисоллар таркибида ўз-ўзидан очилишини кузатиш мумкин:

  1. Blieb freilich noch der siegreiche Artaben. (L. Feuchtwanger)
  2. Er kam an in Schloss Labour, lief sogleich zu Gilbert. (L. Feuchtwanger)
  3. Sie will sich aussprechen mit mir. (L. Feuchtwanger)
  4. Aber nützen muss diese größte Gelegenheit. (L. Feuchtwanger)
  5. Ihre Zähne waren trocken geworden unter ihren langen Lippen. (L. Feuchtwanger)
  6. Er will ein ehrlicher Mittler sein zwischen den Juden und Römern. (L. Feuchtwanger)
  7. Irgendwas muss passiert sein mit den Karten, überlegt sie mühsam. (L. Feuchtwanger)

Ушбу мисоллар Лион Фўйхтвангер асарлари асосида ўрганилди. Юқорида келтирилган мисоллардан айримларини таҳлил қилсак. “Er kam an in Schloss Labour, lief sogleich zu Gilbert” — мазкур гап таркибида эга “Er”, гапнинг кесими “kam an”. Гапнинг кесими ажраладиган олд қўшимчали феъл билан ифодаланган, яъни феълнинг ноаниқ шакли “ankommen”. Гапда ушбу феъл таркибидаги ажраладиган олд қўшимча феълдан ажралиб гапнинг охирида ишлатилиши керак эди, лекин улар гапда ёнма-ён келган. Бу ҳол немис тили гап таркибида кесимнинг эркин қўлланилишини кўрсатади. Шуни таъкидлаш ҳам керакки, бундай мисоллар орқали ёзувчи ва шоирлар ўз асарларини мазмунан янада бойитиб бориши бежиз эмас.

Шундай қилиб, матн доирасида вариативлик ва мобиллик фақатгина эга ёки кесимнигина қамраб олмасдан, шу билан бирга феъллар билан келувчи ажраладиган олд қўшимчаларни ҳам қамраб олганлигининг шоҳиди бўлдик. Ва немис тилида ҳам сўз тартиби маълум даражада эркинроқ табиатга эга эканлигига амин бўлдик. Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, немис тилида сўз тартиби ва унинг ўрни тилни ўрганувчилар учун муҳим аҳамият касб этади ва катта эътибор талаб қилади.

Адабиёт:

  1. L. Feuchtwanger. Die häßliche Herzogin (1923), die Söhne (1935), Die Jüdin von Toledo (1955)
  2. Арсеньева М. Г. Grammatik der deutschen Sprache. Ленинград; 1962.
  3. Ҳайитметов К. Гап бўлаклари тартибига таъсир қилувчи грамматик факторлар. –Тошкент: 1976.
  4. Schmidt W. Grundfragen der deutschen Grammatik. — Berlin: 1977.
Основные термины (генерируются автоматически): немецкий язык, бош, грамматик, порядок слов.

Ключевые слова

немецкий язык, порядок слов в немецком языке, предикативная позиция

Похожие статьи

Инглиз тилини масофадан ўрганишдаги асосий муаммолар

Сўз ясаш жараёни ва унинг араб адабий тилининг луғат таркибини шакллантиришдаги роли

Мақолада араб тилида сўз ясашнинг асосий услублари: морфологик ва лексико-семантик соҳалари, лексика билан грамматика ўртасидаги боғланиш, араб сўзларининг ўзагига ва таркибий андозасига кўра таснифи хақида айтилади.

Араб тилини ўргатишда инфографикадан фойдаланиш

Ушбу мақолада инфографиканинг аҳамияти, чет тилларини, хусусан араб тилини ўрганишда унинг расмли ва ҳаракатли расм турларидан фойдаланиш йўллари ҳақида маълумот берилган.

Замонавий педагогик технологиялар воситасида ижтимоий-маданий компетенцияни шакллантириш ва махсус адабиётларни ўрганишга доир грамматик минимумлар

Коммуникатив услуб ва унинг бошланғич холати

SIN-VIRTUE концептларининг инглиз афоризмларида вербаллашуви

Ушбу мақолада халқнинг турмуш тажрибасига таяниб бир шахс яратган қисқа, образли турғун бирликлар ҳикматли сўзлар яъни афоризмларнинг концептуал белгилари кенг ёритиб берилган

Шифокор стоматологларнинг юрак қон-томир тизимида функционал ҳолатни гигиеник баҳолаш

Маълумки, юрак қон-томир тизими организмдаги хилма хил жараёнларга таъсир этади ва шу билан бирга барча орган ва тўқималарни қон билан таъминлайди.

Нутқ маданиятида миллийлик руҳи

Мазкур мақолада нутқ маданиятини такомиллаштиришда миллийлик масалалари, нутқнинг равон ва мазмундор бўлиши учун инсон ўз устида ишлаши зарурлиги, тинимсиз машқ қилиш орқали мақсадга эришиш йўллари ҳақида сўз боради.

Бадиий матнларда ибораларнинг қўлланилиши хусусида (Теодор Драйзернинг «Бахтиқаро Керри» ва Чўлпоннинг «Кеча ва Кундуз асарлари мисолида)

Мақолада ўзбек ва инглиз бадиий матнларида қўлланилган фразеологик иборалар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўз боради.

Араб тилшунослигида шаклдошлик ҳодисаси

Мазкур мақолада араб лексикологиясида ўзига хос ҳодиса саналувчи шаклдош-талаффуздош сўзлар (омоним, пароним ва вариантдош сўзлар)га бағишланган луғатлар ва уларнинг манбалари тадқиқ этилган.

Задать вопрос