Услублараро еки нейтрал фразеологизмлар | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №24 (262) июнь 2019 г.

Дата публикации: 14.06.2019

Статья просмотрена: 151 раз

Библиографическое описание:

Жуманиёзов, Х. И. Услублараро еки нейтрал фразеологизмлар / Х. И. Жуманиёзов, Х. Р. Рузметов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2019. — № 24 (262). — С. 537-539. — URL: https://moluch.ru/archive/262/60432/ (дата обращения: 17.12.2024).



В данной статье рассматриваются межстилистические и нейтральные фразеологизмы, а также стилистические функции межстилистических или нейтральных фразеологизмов, их свойства и их сфера употребления. Приводятся авторские примеры.

Ключевые слова: межстилистические фразеологизмы, нейтральные фразеологизмы.

Фразеологизмларнинг стилистик функциялари иккита асосий хусусиятларда — уларнинг аниқ бир нутқ қатламига қарашлигида ва уларнинг экспрессив-емоционал баҳолаш бўёғида намоён бўлади.

Француз тили фразеологик бирликлари соҳасига қараб уларнинг ишлатилиши турли хил нутқ услубига қарашли бўлиши мумкин, яъни бу бирликнинг кейинги стилистик категорияларини аниқлашга имкон беради.

Нейтрал ёки нейтрал-адабий фразеологизмлар ишлатилиши соҳаси жуда кенг. Улар барча функционал услубларда учрайди — кундалик турмушда ишлатиладиган услубда, бадиий услубда (кўпинча муаллиф нутқида), публицистик услубда, илмий услубда ва бошқалар.

Нейтрал фразеологик бирликлар, сўзлар сингари, бошқа нутқ услублари фразеологизмлар стилистик дифференциация (фарқланиш, табақаланиш)нинг асоси бўлиб хизмат қилади. Шунинг учун улар луғатларда ҳеч қандай белгисиз келади. Лекин бу ҳеч қандай маъно бермасада, нейтрал фразеологик бирликлар мутлақо таъсирчанликдан ҳоли.

Ю. С. Степанов ҳаққоний равишда таъкидлаганидек, “нейтрал услуб — мавҳум тушунча эмас, балки умумхалқ тилнинг ҳақиқатан мавжуд услубларнинг бири, яъни амалда одамлар бир-бири билан алоқа қилишда ишлатиладиган, чунки бу услуб эмоционал-експрессив ва ижтимоий элементлардан маҳрум бўлмаган, фақат кам даражада уларга эга бўлган, яъни бошқа услубларга қараганда”.

Кундалик ҳаётда ишлатиладиган фразеологизмлар асосан сўзлашув нутқида (диалогларда) ишлатилади. Бунақа туркумдаги фразеологизмлар стилистик нейтрал фразеологизмларга қараганда беҳисоб маънодорлиги билан фарқ қилади. Луғатларда фам (фамилиер) белгиси билан берилади.

Кундалик ҳаётда ишлатиладиган фразеологизмлар ўзига хос таъсирчанлиги, эмотсионал бўёғи билан ажралиб туради. Шунинг учун улар бадиий адабиёт тилида кенг ишлатилади. Асосан иштирок этувчи у ёки бу персонажнинг аниқ нутқ таърифини ифодалашда, тирик ва равшан эмоционал тилнинг яратилишида ишлатилади.

Бир қатор тадқиқотчилар фикрига қараганда, француз тилида китобий-ёзма ва сўзлашув тилининг ўртасида чуқур тафовут бор. Ж.Вандриес таъкидлашича: “Французларда ёзма ва оғзаки тил бир-биридан шунақанги узоқлашиб кетганки, бунга қуйидагиларни айтиш мумкин: француз тилида ҳеч қачон ёзмада нимани ёзса ўшандай қилиб гапирмайди ва камдан-кам нимани гапирса ўшани ёзади” [11].

Деярли барча сўзлашув нутқи фразеологизмлари образли (ифодали, таъсирчан) хусусиятга эга ва нутққа эркинлик, соддалик (оддийлик) ва баъзи ҳолларда бетакаллуфлик, ҳатто қўполлик тусини беради.

Таққосланг:

avoir qn dans le nezқўп. (қўполлик) кимгадир тоқат қилмаслик,

s’en foutre plein la lampe— 1) қоринни тўлдирмоқ, қорин қаппайтирмоқ;

2) таламоқ, ўғирламоқ, зўравонлик ёки ўғрилик билан ўзиники қилиб олмоқ.

Кундалик ҳаётда ишлатиладиган фразеологизмлар ҳар қандай умумхалқ адабий тилининг жуда кенг ва энг кўп универсал бир тури ҳисобланади.

Ю. Ю. Авалиани таъкидлаганидек, кундалик ҳаётда ишлатиладиган фразеологизмларга биринчи навбатда фразеологик иборалар тегишли бўлади. “Кундалик вазиятда коллектив аъзолари орасида устунлиги бўйича эркин, бемалол ва ҳар доим қайтадан бошланадиган бевосита алоқа қилиш шароитида туғилади. Бу алоқа қилишнинг ўхшаш ҳолатлари гапирувчи ҳар бир шахс бир хил реакцияларини, энг муҳими оғзаки нутққа бириктирилганларини келтириб чиқаради... [12]” Одатда бунақа фразеологизмлар луғатларда “кундалик ҳаётда ишлатиладиган”— “fam” белгиси билан белгиланган. Бу турдаги фразеологик иборалар энг кўп бадиий асарларда учрайди.

Француз ёзувчилари асарларида одатда равшан, стилистик томондан бўёқ берилган фразеологизмлар учрайди. Баҳо берувчи фикрлар (мулоҳазалар) қаҳрамонлар фикрларида сақлаб қолинган. Уларнинг асарларидаги қаҳрамонлар — халқ орасидаги одамлар, оддий, баъзан қўполроқ. Уларнинг сўзлашув нутқида бетакаллуфона-сўзлашув тилида ишлатиладиган сўзлар, баъзан арготик иборалар ишлатилади.

Ёзувчилар кундалик ҳаётда ишлатиладиган фразеологизмларни ўша муҳит халқ нутқи остида автор нутқини стилизациялаш яъни улар ўз асарларини тасвирлашда бирор услубга солиш учун фойдаланишадилар. Улар халқ сўзлашув тилидан энг кўп маълум типга хос бўлган ва миллий-ўзига хос хусусиятларга эга бўлган фразеологик ибораларни танлайдилар.

Кундалик ҳаётда ишлатиладиган фразеологизмлар француз ёзувчилари ижодида асосий ўринни эгаллайди, тил системаси тагида бор бўлган чуқур имкониятларни амалга ошириш муҳити, шароити бўлиб қолади.

Ҳозир М.Эменинг ўз қаҳрамонларининг бирининг нутқида ишлатган бир неча сўзлашув тилининг фразеологик бирикмаларидан парча келтирамиз.

Maillard. Vingt fois j’ai cru que l’accusésauvait sa tête. Je le sentais m’échapper, me filer entre les doigts. Chaque fois, j’ai réussi àdonner le coup de barre qui le feisait rentrer dans l’ornière.

Майяр. Ўн мароталаб ўйлаб кўрдимки, судланувчи ўз ҳаётини қутқариб қолишга муяссар бўлади. Шуни сездимки, у ҳеч муболағасиз қўлимдан сирғаниб чиқиб кетаётгандек эди, лекин ҳар доим рулнинг енгил бурилиши билан мен уни керакли изга қайтариб олардим.

(М.Аymé)

Кўпчилик сўзлашув тили фразеологик бирликлари қаҳрамонларнинг диологик нутқларида ишлатилади, ҳамонки у ёки бу тилда сўзлашувчилар (носител) нутқда фикр алмашинувининг муҳим амалга ошиш формаларидан бири ҳисобланади.

Роже Мартен дю Гарнинг “Тибо оиласи” романида сўзлашув-бетакаллуф услубига тегишли сўз ва иборалар учрайди.

Шуниси қизиқки, сўзлашув-бетакаллуф услуби характеридаги фразеологик иборалар қатори инсон фаолиятининг у ёки бу соҳасига тарихан боғлиқ ва касбга оид терминларга бориб тақалади. Улар сўзларининг бошланғич маъноларини йўқотган, манбалари асосан эътибордан четда қолдирилган: Таққосланг:

II rompit délibérement les chiens.

(R.M. du Gard).

rompre les chiensфразеологизми — суҳбатни бошқа мавзуга ўтказмоқ — ҳоҳиш, истак билан боғлиқ бўлиб, ўз вақтида “итни бошқа издан юбормоқ” маъносини берган. Бу иборанинг иккала маъносини таққослаган ҳолда маъновий алоқадорликнинг тўла сақланганлигини сезамиз.

Романдаги ҳарбий терминологиядан кириб келган аниқ стилистик бўёққа эга бўлган ва сўзлашув-бетакаллуф нутқда ишлатиладиган иборалар учрайди.Таққосланг:

Colofilde ne cachait pas que la vieille demoiselle “battait la breloque...”

(R.M.du Gard)

Ҳарбий терминологияда battre la breloque“ қовуштирмай, узиб-узиб барабанга урмоқ” маъносини беради.

Ҳозирги пайтда эса бу ибора кўчма маънода ишлатилади: узлуксиз, тўхтовсиз, гапни-гапга қовуштирмай гапирмоқ ёки (бетакаллуфона) беъмани гап гапирмоқ, алжирамоқ.

Donner beau jeuà qn фразеологик ибораси — рақиби қўлига кузир бермоқ карта ўйини билан боғлиқ ва ўзининг келиб чиқиши манбаси билан анча аниқ маъновий боғлиқликни сақлаб қолган, шундай бўлса ҳам кўчма маънода ҳам ишлатилади. Таққосланг:

le silence lui donna — beau jeu

(R.M du Gard)

Баъзи сўзлашув-бетакаллуф тили фразеологизмлари ҳис-туйғуга бой, тўлалиги билан ажралиб туради. Бетакаллуфлик (такаллуфсизлик)нинг очиқ (равшан) ифодаланган белги (аломат)ларга эга ва сўзлашув тили ва арготик ибораларга мансубдир. Таққосланг:

Que nous afait un sale oeil.

faire un sale oeil-yomon ko’z bilan qaramoq.

Et s’ils me l’avaient fichue en l'air?

(R. M. du Gard).

Ficher en l’air ибораси — ўлдирмоқ, ҳалок қилмоқ ўғрилар дунёси жаргонининг касбий келиб чиқишига олиб боради.

Сўзлашув-бетакаллуф нутқида аниқ мажозий образлардан фойдаланган ҳолда тез-тез ҳис-ҳаяжонни ифодалайдиган фикр (баҳо)га мурожаат қилишади (таянади).

Таққосланг:

“Parce que lui, c’est justement ça que ne tourne pas rond”.

(R. M. du Gard).

ne pas tourner rondюришмаслик (иши), йўлга тушмаслик.

Таққосланг:

“Josse n’est pas tombé de la derniere pluie...”(R. M. du Gard).

(n’être pas tomber de la dernière pluieосмондантушмаслик).

Фразеологик воситалар системасида услуб ҳосил қилувчи марказ бўлиб кундалик ҳаётда ишлатиладиган ҳис-хаяжонни ифодаловчи фразеологизмлар ҳисобланади.

Е.Базеннинг “Муштдаги илон” романида қаҳрамон (бадиий образ) Жан қуйидаги фразеологизмни ишлатади.

ne (pas) savoir sur quel pied danser— нима қилишни, ўзини қандай тутишнибилмаслик:

On ne sait jamais sur quel pied danser avec ce Jupiter des que Junon cesse de lui préparer ses foudres.

Адабиёт:

  1. Амосова Н. Н. Основы английской фразеологии. — Л., 1963.
  2. Арутюнова Ж. М. Фразеологические единицы со структурой предложения (на материале коммуникативных непословичных фразеологизмов современного французского языка): Автореф. канд. дис. — М., 1981.
  3. Архангельский В. Л. Устойчивне фразы в современном русском языке. — Ростов н/Д, 1964.
  4. Ахманова О. С. Очерки по обшей и русской лексикологии. — М., 1957.
  5. Ахманова О. С. Словарь лингвистических терминов. М., 1966.
  6. Бабкин А. М. Русская фразеология, ее развитие и источники. — Л., 1970.
  7. Балли Ш. Французская стилистика. — М., 1961.
  8. Балли Ш. Французская стилистика. — М., 1961.
  9. Богомолова О. И. Современный французский язык. Теоретический курс. Морфология. М., 1948.
  10. Будагов Р. А. Введение в науку о языке. М., 1965.
  11. Вандериес Ж. Язык. М. 1937, с.141
  12. Авалини Ю.Ю., Ибрагимова Х.С. К сближению книжно-литературного языка и разговорной речи : на материале фразеологии произведений А.Зегерс/. Тр. Самаркандского университета, нов. сер.,вып. 217. Вопросы фразеологии. Самарканд, 1971, с.51.
Основные термины (генерируются автоматически): нейтрал, Современный французский язык, стилистика, улар, фразеологизм, француз, Французская стилистика.


Задать вопрос