“Дамас” автомобили учун интеллектуал бошқарув тизими | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 3 августа, печатный экземпляр отправим 7 августа.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №22 (260) май 2019 г.

Дата публикации: 30.05.2019

Статья просмотрена: 1 раз

Библиографическое описание:

Насиров И. З., Иброхимова М. М. “Дамас” автомобили учун интеллектуал бошқарув тизими // Молодой ученый. — 2019. — №22. — С. 686-689. — URL https://moluch.ru/archive/260/59713/ (дата обращения: 20.07.2019).



Андижон шаҳрида «Ақлли транспорт» тизими ишга туширилди. Чорраҳалар, йўллар, тўхташ жойлари ва автомобилларга видеокузатув мосламалари ўрнатилди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги замонавий ахборот- коммуникация технологиялари ёрдамида сунъий йўлдошли навигация тизими билан текширилмоқда. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган аксарият автомобиллар электрон бошқарув тизимига асосланган ҳолда ишлаб чиқарилмоқда. Бироқ фойдаланиш даражаси анчагина юқори бўлган «Дамас» автомобиллари интеллектуал транспорт тизимларига асосланган электрон бошқарув тизимига эга эмас. Шунинг учун институтда «Дамас» автомобилларига GPS ва турли датчиклар ўрнатиш ҳамда уларни интеллектуал бошқарув тизимига улаш устида ишлар олиб борилмоқда.

Калит сўзлар: чорраҳа, видеокамера, техник восита, интеллектуал детектор, контроллер, «Ақлли транспорт», электрон бошқарув тизими, сунъий йўлдошли навигация тизими.

В Андижане начала работу система «Умный транспорт». На перекрески, дороги, места стоянки и автомобили установлены устройства видеонаблюдения. Безопасность дорожного движения исследуется системой навигации исскуственным спутником с помощью современных информационно-коммуникационных технологий. Большинство выпускаемых в Узбекистане автомобили снабжаются электронными блоками управления. Однако, автомобили «Дамас», у которых степень использования является наибольшим- нет электронного блока управления. Поэтому в институте проводится работа по установке GPS и различных датчиков на автомобили «Дамас» с целью их соединения в систему интеллектуального управления.

Ключевые слова: перекресток, видеокамера, техническое средство, интеллектуальный детектор, контроллер, «Умный транспорт», электронный блок управления, система навигации исскуственным спутником.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПҚ-3589-сонли “Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора- тадбирлар тўғрисида” қарорида таъкидланишича автотранспорт хизматлари соҳасини жадал ривожлантиришнинг мавжуд имкониятлари ва захираларидан тўлиқ фойдаланилмаяпти [1]. Автотранспорт ҳўжаликларини модернизация қилиш замонавий талаблар даражасида эмас, соҳада илғор ахборот- коммуникация технологиялари ва интеллектуал транспорт тизимлари етарли даражада жорий этилмаяпти. Оғир юк ташувчи автотранспорт воситаларининг ҳаракатдаги таркиби паркининг эскирганлиги юқорилигича қолмоқда. Мамлакатнинг автотранспорт хизматлари экспорти ва транзитини ошириш салоҳиятининг имкониятлари ва захираларидан тўлақонли фойдаланилмаяпти.

Андижон машинасозлик институтида автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, автомобиль транспортида ташишлар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда автотранспорт хизматлари бозорини шакллантириш ва ривожлантириш мақсадида “Erasmus+” дастури доирасида Европа ва Республикамизхнинг бир қанча олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда интеллектуал транспорт тизимлари бўйича илмий- конструкторлик ишлари олиб борилмоқда [2].

Андижон вилоятида автомобиль транспортида йўловчи ва юк ташиш жараёнлари, қатнов жадваллари, йўлларда ҳаракатланиш тезлиги, ҳаракат йўналиши схемасига риоя этилиши ҳамда аҳолига реал вақт тарзидаги маълумотлар хизматини тақдим этиш учун «Ақлли шаҳар» концепцияси ишлаб чиқилмоқда. Ушбу концепцияда «Ақлли транспорт» (Интеллектуал транспорт тизими) ҳам инновацион технологияларни тадбиқ қилишдаги асосий йўналишлардан бири ҳисобланади.

“Ақлли транспорт”- транспорт оқими ва йўл қопламаларининг сифатини назорат қилади, кўчалардаги ахборот панеллари ҳамда фойдаланувчиларнинг смартфонларида йўллардаги вазиятни акс эттириш орқали транспортлар ҳаракатини оптималлаштиради. Чорраҳаларнинг юкланиш даражасига қараб светофорларнинг ишлашини бошқаради, жамоат транспортининг жойлашув жойи ва бекатга келиш вақтини кўрсатади.

Бугунги кунда йирик хорижий шаҳарларда ҳаракатланувчи транспорт воситаларини бошқаришда замонавий илғор технологияларни ўз ичига олган транспорт соҳасидаги замонавий сунъий йўлдош ва геоахборот воситаларини қўллаш жуда муҳим аҳамиятга эга. Жумладан аҳоли зич бўлган Андижон шаҳрида ҳам масофавий диспетчерлик бошқарув ва назорат тизимини йўлга қўйиш орқали ҳар хил нохуш ҳолатларни олдини олиш мумкин [3].

1-расм. “Дамас” автомобилига ўрнатилган бошқарувчи интеллектуал тизим

2-расм. “Дамас” автомобилига ўрнатилган бошқариладиган интеллектуал тизим

Эндиликда ушбу соҳада яратилаётган технологиялар транспорт ҳайдовчилари учун зарурий йўллардаги ҳар хил вазиятлар, фавқулотда ҳолатлар билан боғлиқ маълумотларни бериш билан бир қаторда, ушбу соҳада ягона марказий тармоққа уланган мониторинг назорат тизимини жорий этиш орқали транспортнинг ҳаракат жараёнини масофадан бошқариш имконияти пайдо бўлади.

Андижон шаҳрида 10 тадан ортиқ чорраҳага видеокузатув мосламалари ўрнатилган. Бундан мақсад шаҳар кўчаларида йўл ҳаракати хавфсизлигини замонавий технологиялар ёрдамида таъминлаш кўзланган. Бунинг учун назорат қилинадиган ҳар бир объект– чорраҳа ҳаракатини назорат қилувчи, қоидабузарликларни автоматик тарзда аниқловчи замонавий техник воситалар, интеллектуал детекторлар, контроллерлар, видеокамералар билан жиҳозланди.

Айнан «Ақлли транспорт» тизимларининг юқорида қайд этилган ва бошқа имкониятларидан самарали фойдаланиш мақсадида ҳозирги кунда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган аксарият автомобиллар электрон бошқарув тизимига асосланган ҳолда ишлаб чиқарилмоқда. Бироқ фойдаланиш даражаси анчагина юқори бўлган «Дамас» автомобиллари интеллектуал транспорт тизимларига асосланган электрон бошқарув тизимига эга эмас.

«Ўзавтотранс» агентлигининг Андижон вилояти бўлими маълумотларига кўра, бугунги кунда вилоятда 300 тадан ортиқ автобус ва 15 мингдан ортиқ микроавтобуслар турли йўналишларда қатнамоқда. Улар ичида «Дамас» автомобилларининг сони 11026 тани ташкил қилади.

Йўловчиларни ташиш жараёнида йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш энг муҳим вазифалардан биридир. Статистик маълумотларга қараганда, «Дамас» автомобилларининг ҳайдовчилари томонидан содир этиладиган йўл-транспорт ҳодисалари кўпчиликни ташкил этади. Уларга белгиланган тезликдан ошириш, тиббий ва техник кўрикдан ўтмаслик, қатнов жадвалига риоя этмаслик ҳамда бошқа омиллар сабаб бўлмоқда [4].

«Ўзавтотранс» агентлигига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш сунъий йўлдошли навигация тизими ёрдамида харитада транспорт воситалари ҳаракатини кузатиш, ҳаракат йўналишини текшириш ва тўлиқ статистикасини олиш, босиб ўтилган масофа ва тўхтаб турилган вақтни ҳисоблаш, ёнилғи- мойлаш материаллари харажатини камайтириш, йўловчи ва юк ташиш жараёнини мақбуллаштириш имкониятини беради.

Ҳозирда институтда ушбу технологиянинг ишлаш тамойиллари янада такомиллаштирилмоқда, яъни «Дамас» автомобилларига GPS ва турли датчиклар ўрнатилади. Қурилма томонидан маълумотлар «GSM» уяли алоқа канали орқали махсус серверга узатилади.

Натижада транспорт воситаларининг чорраҳалар олдида тўхтаб туришини 20–25 фоизга, транспорт воситалари двигателларидан чиқаётган заҳарли газларнинг 5–10 фоизга, ёнилгъи сарфини 5–15 фоизга камайиши ҳисобига шаҳардаги экологик ҳолат анча яхшиланади.

Адабиёт:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПҚ-3589-сонли “Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора- тадбирлар тўғрисида” // Халқ сўзи 2018 йил 7 март, Тошкент, 1–2 б.
  2. Алибоев М.А, Насиров И. З. Ер усти транспорт воситаларини хавфсизлигини таъминлаш- давр талаби.// Научный вестник Машиностроение, Андижан: АндМИ- 2018, № 5, с. 105–109.
  3. Алибоев М.А, Насиров И. З., Иброхимова М. М. Интеллектуал транспорт тизимини моделлаштириш.// Научный вестник Машиностроение, Андижан: АндМИ- 2019, № 1, с. 126–131.
  4. Nasirov I. Z., Yusupov S. S., Ibroximova M. M., Najimov M. N. Intellektual transport tizimlari va uning yo`l harakati xavfsizligida tutgan o`rni.// Научный вестник Машиностроение, Андижан: АндМИ- 2019, № 1, с. 167–171.


Задать вопрос