Мақолада физиканинг барча тушунча ва қонунлари табиий–илмий билимлар асосини ташкил килиши, у элементар заррачаларидан галактикагача бўлган — объектлар ва турли туман ҳодисаларни ўрганиш даражалари таҳлил этилган. Физика фан сифатида табиий фанлар соҳасига мансуб бўлиб, табиат ҳақида сифатий ва миқдорий билимларни эгаллашга имкон бериши асослаб берилган.
Таянч сўзлар: умумий ўрта таълим, мазунни танлашда шахсий йўналиш, чуқурлаштирилган назарийматериал, мажбурий материал, мустақил тажрибалар.
В статье освещается анализ обьектов и степень изучения различных физических явлений — от элементарных частиц до галактики, основные понятия и законы физики, являющиеся основой естественных наук. Физика как дисциплина относится к естественным наукам и даёт возможность обоснованно овладеть количественными и качественными знаниями о природе.
Ключевые слова: среднее общее образование, личная ориентация в выборе содержания, углубленный теоретический материал, обязательный материал, самостоятельные эксперименты.
The article covers the analysis of objects and the degree of study of various physical phenomena, from elementary particles to the galaxy, the basic concepts and laws of physics, which are the basis of the natural sciences.
Physics as a discipline belongs to the natural sciences and makes it possible to reasonably master quantitative and qualitative knowledge of nature.
Keywords: secondary general education, individual orientation in content choice, profound theoretical material, compulsory material, independent experiments.
I. Ҳозирги даврда мамлакатимизда физика таълимини аҳамияти. Физика фундаментал фан ҳисобланиб, бизнинг ҳар томонлама ривожланиш цивилизациямизни аниқлаб беради. Биз, табиий ва инсоният яратган иккиламчи оламда яшаймиз. Бизнинг атрофимиздаги олам чекланмаган, у ўз кўринишларига кўра ранг –баранг бўлиб, ҳар доим ҳам бир хил ва тушунарли эмас, шунинг учун ҳам уни ўрганиш турли йўналишларда амалга оширилади. Бизнинг олам ҳақидаги билимларимиз аҳамиятли даражада келгусидаги ҳаракатимизга ва унинг қонунларини тушуниш имкониятимизга боғлиқ.
Жаҳон ҳамжамиятида умумий ўрта таълим — барча фуқораларга фундаментал табиий–илмий ва математик билимларни олам асослари даражасида тизимли равишда ўзлаштириш имкониятига эга бўлган ягона босқич ҳисобланади.
Келгусида фуқароларнинг таълим олишлари таркибида табиий–илмий ва математик таълимнинг улуши сезиларли даражада юқори бўлади. Шундай қилиб, кўпчилик фуқоралар учун умумий ўрта таълим мактабларида олинган билим, ушбу инсоният маданияти жаҳон илмий–техник тарақиёти йўналиши ва моҳиятини аниқловчи улкан қатлам билан таништиришнинг ягона шакли бўлиб қолади [1].
Физика–математика фанлари ўртасида табиат ҳодисаларини, материя тузилиши ва хоссаларини, ҳаракат қонуниятларини шунингдек унинг энг умумий қонуниятларини ўрганишда физика фан сифатида ажралиб туради, Физиканинг барча тушунча ва қонунлари табиий–илмий билимлар асосини ташкил топади. Физика элементар заррачаларидан галактикагача бўлган — объектлар ва турли туман ҳодисаларни ўрганади. Физика табиий фанлар соҳасига мансуб бўлиб, яъни, табиат ҳақида сифатий ва миқдорий билимларни эгаллашга имкон беради. Физикани ўрганиш инсонларнинг билиш ва мантиқан фикрлаш қобилиятларини ривожлантиради [2].
Ҳозирги жамиятда ҳар бир инсоннинг муваффақиятли ҳаёт кечириши учун физикадан сифатли билимга эга бўлиши давр талаби ҳисобланади. Физика илмий — техника тараққиёти ва табиий–илмий билимларнинг асоси ҳисобланади. Ватанимизнинг ХХI асрдаги муваффақияти, табиат ресурсларидан самарали фойдаланиши, экологик муаммоларни ечиши, космосни ўзлаштириши, мудофа салоҳияти, техника ва энергетиканинг ривожланиши, фан манбалари учун материаллар ҳамда замонавий технологияларни яратиш каби барча йўналишлар физика фани ва физика таълими даражасига боғлиқ. Юқори технологик ишлаб чиқариш йўналишлари учун мухандис–техник каби касбий мутахасисликлари талаб қиладиган инновацион иқтисодиётни яратиш бўйича қўйилган вазифаларни физика таълимидан юқори даражадаги билимларсиз амалга оширишни имконияти бўлмайди. Физикадан давр талабларига мувофиқ равишдаги билимларга эга бўлмасдан Ватанимиз ижтимоий–иқтисодий ривожланишининг узоқ муддатли мақсади ва вазифаларини ечишда эришиб бўлмайди. Мамлакатимизнинг ривожланиши ва ҳозирги даврда технологик жадал тараққиётга эришишда физика таълими ва физиканинг фан сифатида ривожланишига мавжуд имкониятларидан самарали фойдаланишга асосий эътибор қаратилиши лозим [3]. Жаҳон ҳамжамиятининг ҳозирги ривожланиш даврида физика на фақат табиий–илмий таълимнинг ривожланишига асос бўлиб қолмасдан балки ижтимоий–иқтисодий–гуманитар таълимнинг бир қисми сифатида замонавий илмий фикрлашнинг парадигмаси бўлиб қолади. Ҳозирги даврда физика таълими савия(даража)сини ошириш мамлакатимиз аҳолисини муносиб сифатли касбий (ихтисосли) мутахасисликларга бўлган талабларини қондиришни таъминлайди.
Физика ўзининг ривожланиш тарихида табиатни ўрганиш(билиш)нинг барча самарали усуллари ҳақида кўпгина фойдали маълумотларни тўплади. Кузатиш, тажриба ва моделлаштириш физиканинг илгари ўтказилган барча тадқиқотларида фойдаланилган ва бундан кейин ҳам фойдаланилади. Ушбу усуллар нафақат физикада, балки бошқа фанларда ҳам қўлланилади. Шунинг учун йиллар давомида ўрганилган оламни ўрганишнинг физик усуллари ҳар томонлама қадриятга эга. Физикада тушунчалар, қонунлар ва принципларнинг назарий ва экспериментал тадқиқот усулларини мукаммал ишлаб чиқилган ўз тили мавжуд.
II. Умумий ўрта таълим мактаблари физика таълимининг ривожлантириш муаммолари. Ҳозирги кунда ҳам физика фани умумий ўрта таълим мактабларида энг муҳим ва асосий фанлардан бири ҳисобланади. Шундай бўлса–да, умумий ўрта таълим макабларида физика таълимини ривожлантириш ва уни ўрганиш билан боғлиқ муаммоларни қуйидаги асосий гуруҳларга бирлаштириш мумкин.
Асбоб ва ускуналар билан таъминланиш муаммоси–ўқув дастурларида берилган барча намойишли тажрибалар, уй шароитида бажарилиши мумкин бўлган тажрибалар бўлиб, XXI аср фан–техника тараққиёти даражасидаги лаборатория ишлари ва намойиш тажрибалари кўрсатилиши бажарилиши учун зарур лаборатория ва мультимедия асбоб ва ускуналари яратилиши ва физика лаборатриясида мавжуд бўлиши лозим. Замонавий компьютерлар, шу жумладан, Интернет тармоғи таълимда физикани ўрганишда бир қатор ижобий хусусиятларга эга. Хусусан, анимацион физик моделлар билан ўқитиш дастурлари, компьютерда намойиш этиладиган видеолавҳалар, автоматлаштирилган лаборатория қурилмалари кабилар умумий ўрта, ўрта махсус ва касб–ҳунар ҳамда олий таълими тизимида физика фанини ўқитишни замонавий даражасини оширади [4, 5].
Давлат таълим стандарти нафақат таълим мазмунини балки ўқитишнинг режалаштирилган натижаларини, ахбортлашган таълим муҳитига маълум талабларни жорий қилишнинг таркибий қисми бўлиб, моддий–техник ва ахборот билан таъминлаши ҳисобланади. Жумладан, ушбу шароитда олинган у ёки бу таълим натижалари, таълим дастури мазмунига боғлиқ. Агарда физика дастурлари ҳамин қадар XIX–XX аср қобиғида шакллантирилган бўлса, давр талабларига мувофиқ равишдаги сифатли таълимни эгаллаш имконияти бўлмайди.
Таълимнинг ҳозирги кундаги муҳим кўрсагичлардан бири, унинг сифати, қайсики, халқаро экспертлар фикрига кўра, таълим жараёнини ташкил қилишга жараёнига боғлиқ. Сўнги йилларда бир қатор ривожланган мамлакатлар таълим тизимида ўз қарашларига қарши ўлароқ аста секин аниқ ва табиий–илмий фанлар соҳасига кўпроқ эътибор қаратмоқдалар. Лекин сўнги йилларда мамлакатимизда аниқ ва табиий–илмий таълим сифати пасайганлиги кузатилмоқда.
Билимларни бундай пасайиб бориш тенденцияси бутун дунё бўйлаб илдиз отиб охир оқибат таълим кризисига олиб келиши олимлар томонидан эътироф келинмоқда. Шундай бўлсада табиий — илмий жумладан физика фани таълимига салбий таъсир қилувчи баъзи бир омилларни санаб ўтамиз:
- Умумий ўрта таълим мактабларида физика курсини 6,7,8,9,10,11–синфларида ажратилган 68+68+68+68+68+68=408 соат ўрганишидан воз кечиб, унинг улуксизлик ва узвийлик принципи асосида ўрганиладиган 7,8,9,10,11–синфларда 68+68+103+119+136=504 соат миқдорида ўрганилиши ҳамда умумий ўрта таълим мактабларида тубдан физикани ўрганиш 96 соатга қисқартирилган ҳолат тузатилиши лозим. Ҳозирги кунда фақат йўналишли физика математика чуқурлаштрилиб ўрганиладиган гуруҳларда физикани давр талабларига мос равишда ўрганишга ажратилган соат етарли ҳисобланади.
- Муҳим муаммолардан яна бири–фанлараро ички боғланишнинг етишмаслигидир. Яъни, физикани ўрганишни амалдаги 6–синфдан эмас, 7–синфдан бошлаш мақсадга мувофиқ шунда фанлараро ўзаро ички боғланиш юзага келиб, узлуксиз ва узвийлик принципи асосида тайрланган физика таълими ўқув дастури ва дарсликлари яратилади. Натижада, умумий ўрта таълим мактабларида физиканинг механика, молекуляр физика ва термодинамика асослари, электродинамика, квант физикаси элементлари каби бўлимлари ўқувчиларнинг билиш имкониятларига мослаштирилган маълумотлар ўрганилади. Бунда физиканинг ҳар бир бўлими “ўз” тушунтириш аппаратига эга бўлиб, кўпчилик физик ҳодисаларни сифатли қараб чиқишда уларнинг кўпинча такрорланиш имкониятлари чегаралайди. Натижада моддий олам жараёнлари ва объектлари ўртасидаги табиатда мавжуд ички боғланиш ўқувчилар учун аниқ бўлмаган бўлиб, улар диққатидан четга қолишга сабаб бўлади.
- Биринчи навбатда 9–11–синф ўқувчилари билан ишлаш амалиётидан маълум бўлишича, физикадан масалалар ечишда математик қийинчликлар пайдо бўлади. Ушбу қийинчиликлар қуйидаги бир қатор сабаблардан келиб чиқади: Масалан физикадан масала ечишда зарур бўлган ўқув материал математика курсидан ўрганилмаган ёки ўрганилган бўлса ҳам у керакли бўлган даражади қайта ишланмаганлиги туфайли ўқувчилар ушбу материални физикадан масала ечишда қўллай олмайди ёки “буни математикадан ўрганилганку деб” эътибордан четга қолдирадилар.
Биринчидан ушбу муаммо “физика–математика” ўртасидаги фанлараро боғлиқлик эътиборга олинмаганлиги бўлса, иккинчидан ушбу фанлар ўқув дастурлари мазмуни ўртасидаги мавзуларни ўрганишдаги ўзаро боғлиқлик эътибордан четга қолганлигидир. Қуйида математикадан қуйидаги мавзуларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
– тўғри бурчакка доир масалаларни ечишда;
– векторлар устида амалларни бажаришд (қўшиш, айириш, сонга кўпайтириш, координаталар ўқидаги векторлар проекциялари, вектор модулини тушунишда);
– бир ва икки номаълумли тенгламаларни ечишда;
– қуйидаги боғликлар кўринишида (чизиқли, қайта пропоционал, квадрат илдиз) ва уларнинг графикларини тузиш кўникмаси;
– тригонометрик алмаштиришларда, тригонометрик айниятларлардан фойдаланишда;
– айлана узунлигини, юзасини ва шакл ҳажмини ҳисоблашга доир ишларда.
Тест синов назорати таҳлилларидан маълум бўлишича, битирувчиларнинг кўпчилиги физикавий ҳодисаларн тушунтиришда жадвал ёки график кўринишидаги маълумотларни қайта ишлашда, турли жараёнларни содир бўлишида физик катталикларни ўзгариш тавсифини аниқлашда физикавий ҳодисаларни тушунтиришда топшириқларни бажаришда қийинчиликларга дуч келишади.
Физика ўқитишда юқори даражадаги мувафақиятга эришишнинг муҳим шарти бўлиб, барқарор дарсликларнинг мавжуд эмаслиги ҳисобланади. Муаммонинг моҳияти шундан иборатки, амалдаги мавжуд дарсликлар давр талабларига жавоб бермайди, ўқувчилар учун қизиқарли эмас, олам ва техника ҳақида янги тасаввурларни акс эттирмайди, ўқувчиларни шахсий имкониятларини амалга оширишга ёрдам бермайди.
Кадрлар муаммоси ҳам мавжуд бўлиб, Олий таълимни битирувчилари педагогик йўналишда керакли педагогик институтларда педагогик билим ва кўникмаларга эга эмаслар. Чунки педагогик институти битирувчилари талаб даражасдан университет битирувчиларнинг педагогик йўналишдаги салоҳиятидан паст. Физика ва педагогик мутахасисликлар интелектуал ўсишига қодир эмас умумий ўрта таълим муассасаларида педагог ва физик фани ўқитувчиси талабларига жавоб бера олмайди. Натижада, умумий ўрта таълим мактабларида физика фани ўқитувчилар етишмайди,
- Концепциянинг мақсади ва вазифалари. Ўқувчилар учун физикани ўрганиш тушунарли ва ички интилувчан жараён бўлиши талаб этилади. Бунинг учун атрофдаги оламнинг универсал тадқиқот методларини ўзлаштириш, ушбу фаннинг тамойиллари ва асосий қонунларини моҳиятини тушунадиган физика тилини мукаммал эгаллаган ўқувчи ва ўқитувчига ёрдам берадиган механизмлар ишлаб чиқилиши керак. Умумий ўрта таълим мактаблари физика таълими нафақат келгусида физикани профессионал касб қилиб олган мутахасисга зарур, балки ўз келажагини олдиндан ишончли аниқ тўғри ҳаракат ва самарали айтиб бера оладиган ва ўйлайдиган ҳар қандай маданиятли инсон учун зарур. Физика ўқитиш ва ўрганиш ўқувчиларни физикадан олган билимларини амалиётга ва бошқа соҳаларда қўллашга тайёргарликларини таъминлайди [6]. Шунингдек, бошқа фанларни мазмунига ва ўқитишда, ўқувчиларнинг интеллектуал тайёргарликларига таъсир қилади. Ушбу концепциянинг мақсади– мамлакатимиз умумий ўрта таълим мактаблари физика таълими савиясини ҳамдўстлик ва ривожланган мамлакатлар умумий ўрта таълим мактаблари физика таълими даражасига олиб чиқишга ёрдам беради.
Улар жумласига қуйидагилар киради:
– жамият ва таълим олувчилар талаблари билан мувофиқ равишда физика таълими ўқув дастури мазмунини такомиллаштириш ва шу жумладан, математика, кимё фанлари ўқув дастурлари билан «мослаштириш»;
– ҳар бир ўқувчи учун асосий билимларни эгаллашни таъминлаш, ўқитувчилар учун ташхис қилишнинг автоматлаштирилган тизимини тақдим этиш;
– умумий ўрта таълим мактаблари физика хонаси ва лабораториясида намойиш ва лаборатория асбоб ва ускуналари билан таъминлаш, физика таълими ўқув дастурини амалга ошириш учун зарур ахборот ресурслари билан шу жумладан, электрон форматда педагог ва таълим олувчиларнинг фаолиятлари оптималлаштирш ва таълим жараёнига замонавий технологияларни қўллаш.
– физика ўқитувчилари касбий сифатини ошириш механизми ёрдамида уларнинг моддий ва ижтимоий қўллаб, жаҳон ва ҳамдўстлик давлатлари физика таълимини педагогик фани ютуқлари ва замонавий таълим технологиялари, улар томонидан ўз шахсий педагогик ёндашувлари ва муаллифлик дастурларини яратиш ва амалга ошириш;
– ўқув йили мобайнида физика ўқитувчилари учун доимий равишда стажировка, семинар, мастер–классларни танланган саволлар бўйича ташкил қилинган майдончаларда ўтказиш;
– блоклари бўйича физик тажрибаларни намойиш қилиш;
– синфлар бўйича лаборатория ишларини ўтказиш;
– 9–10–11–синфлар учун физикадан практикум ишларини ўтказиш;
– замонавий таълим технологиялари ва ресурсларини қўллаш (уларни турлари бўйича)
– барча мавзу блоклари бўйича сифатли масаларни ечиш усули;
– комбинациялашган масалаларни ечиш усули;
– физика курси бўйича айрим мураккаб мавзуларни баён қилиш методикаси;
– мактаб физика курси популяризаторлари бўйича ўқитувчиларни аниқлаш ва усулларни ўзлаштириш бўйича мураккаб мавзуларни тушунтириш бўйича мастер–классларни ўтказиш.
- Концепциянинг амалга оширишнинг асосий йўналишлари. Физикани ўрганишга бўлган қизиқишларини ошириш учун ўқитишни шахсга йўналтирилган таълмни ташкил этиш лозим:
– муқобил ўқитиш анъаналар ўртасида қулай муносибларини танлаш;
– илмийлик;
– тушунарлилик, таълим стандартларинг тушунарлилиги;
– шахсга йўналтирилган таълим фанларни табақлаштириш;
– фанлараро интеграция.
Физика ўқитишда лойиҳалаштириш ва тадқиқот усуллари асосий усул бўлиши уларнинг вазифалари ўқувчиларнинг компетентлигини ривожланишидан иборат бўлиши зарур. Лойиҳалаштириш физика таълими билан биргаликда — тахминан кундалик турмушдаги амалиётга яқин ўқув муаммоларни ечиш бўйича ўқувчини мустақил ижодий ишлаш мажбур қилади. Лойиҳа — лаборатория шароитида педагог томонидан ташкил қилинган етарли даражада ишлаб чиқилган муҳим ҳаракатдир. Лойиҳа билан ишлаш натижасида қуйидаги: коммуникатив, ижтимоий ва фан компетенциялар шакллантирилади [7].
Ўқувчиларнинг мустақил равишда ишлашлари: умумлаштирилган жадвалларни тўлдиришда, физик практикум ишлари ва фронтал лаборатория ишларини бажаришда, масалалар ечиш жараёнида асосий назарий материални мустаҳкамлаш ва мустақил равишда такрорлашга асосий эътибор қаратилиши зарур. Дарс жараёнида ўқувчиларнинг дарслик билан мустақил ишлашлари катта эътибор қаратилиши керак. Дарслик билан ишлаш жараёнида ўрганилган ҳодиса ва жараёнларни тушунириш, материал ичидан мантиқан боғлиқликни тушуниш ва кўриш, матндан асосий материални ажратиш кўникмасини шакллантириш зарур.
Асосий ўқув материал ўқувчилар томонидан дарс жараёнида ўзлаштиилиши зарур. Ушбу ҳолат эса ўқитувчидан ҳар доим дарс ўтиш методикасини ўйлаб ташкил этишни талаб қилади. юқори синфларда ўқув материалини суҳбат шаклида ёки маъруза шаклида ўқув муаммоларни илгари суриш орқали баён қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Ўқув экспериментидан кенг фойдалниш (намойиш тажрибалари, фронтал лаборатория ишлари, шу жумладан қисқа муддатли) ўқувчларни мустақил ишлаши. Дарснинг асосий вақти янги мавзуни мустаҳкамлашга ва тушунтиришга бағишланган бўлиб, ўқувчилар билимини назорат қилиш ва такрорлаш усулларини такомиллаштириш зарур. Буларнинг ҳаммаси таянч вазифани ечишга — физика дарси самарадорлигини оширишга ёрдам беради.
Адабиётлар:
- Максимова В. Н. Межпредметные связи в процессе обучения.–М., Просвещение, 1988.–192 с.
- Межпредметные связи естественно–математических дисциплин.–/Под. редакцией В. Н. Федоровой. — М., Просвещение, 1980. — 208 с.
- Теория и методика обучения физике в школе: Общие вопросы: Учебное пособие для студентов высших учебных заведений. /С. Е. Каменецкий, Н. С. Пурышева, Н. Е. Важеевская и др.; Под ред. С. Е. Каменецкого, Н. С. Пурышевой.– М.: Изд. центр «Академия», 2000.–368 с.
- Турсунов Қ.Ш. Формирование связь между электрическим и магнитным полями в курсе физики.–Toshkеnt, j.: “Fizika, matеmatika va informatika”.–51–55 b.– № 4.–2017.
- Tursunov Q. Sh., Toshpo’latov Ch.X. Турсунов Қ.Ш. Fizikadan laboratoriya mashg‘udotlari (о‘quv qо‘llanma).–Toshkent, Tafakkur qanoti, 2017.
- Мощанский В. Н. Формирование мировоззрения учащихся при изучении физики. — 3–е изд., перераб. и доп.–М.: Просвещение, 1989. — 192 с.
- Методика преподавания физики в 7–8 классах средней школы: Пособие для учителя. /А. В. Усова, В. П. Орехов, С. Е. Каменецкий и др.; Под ред. А. В. Усовой. — 4–е изд., перераб.–М.: Просвещение, 1990. — 319 с.