Халқ қўшиқлари — устозлар сайқалида | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №21 (259) май 2019 г.

Дата публикации: 27.05.2019

Статья просмотрена: 416 раз

Библиографическое описание:

Маликова, Д. М. Халқ қўшиқлари — устозлар сайқалида / Д. М. Маликова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2019. — № 21 (259). — С. 604-607. — URL: https://moluch.ru/archive/259/59617/ (дата обращения: 16.12.2024).

Мақолада халқ қўшиқларини маданий-маънавий бойликка айланганлиги, ўзбек композиторлари томонидан уларни хор учун мослаштириб, замонавий сайқал беришлари сабабли уларнинг жозибаси, умри ва тарбиявий аҳамияти янада ортиб бораётганлиги кўрилган. Ўзбек композиторларининг a capella жанрида қўллаган услублари ва воситалари, ўзбекона миллий ижро ва мусиқанинг ёш авлодни маънавий оламини юксалтирувчи омиллари борасида фикр-мулоҳазалар юритилган.

Калит сўзлар: acapella, лад, монодия, гармония, фактура, полифония, канон, антифон, имитация, мелизм, мордент, форшлаг, дирижёр, хормейстер.

В статье изучены и проанализированы народные песни обработанные узбекскими композиторами как жанр a capella написанных для хора обогащённым и современным колоритом. Рассматривается особенности национального исполнения произведений, значение народных песен в духовном развитии и воспитании молодого поколения.

Ключевые слова: acapella, лад, монодия, гармония, фактура, полифония, канон, антифон, имитация, мелизм, мордент, форшлаг, дирижёр, хормейстер.

Мусиқа — улкан таъсирчан кучга эга бўлган тарбия воситаси, инсон руҳиятига ҳаётбахш куч бераоладиган жон озуғидир. Қудратли кучга эга бўлган мусиқа ўз жозибаси билан инсон қалбини қамраб олади. Мусиқани қалби гўзалликка иштиёқманд кишиларгина севади, англайди. Мусиқа тинглаш ва уни идрок этиш болаликдан тарбияланади ва сингдириб борилади, тарбияланади.

Инсоннинг гўзаллик туйғусини тараққий эттирмай туриб, маънавий баркамолллик ҳақида гапириб бўлмайди. Мусиқа ана шу нозик туйғуларни шакллантириш ва тарбиялашнинг қудратли воситаларидан биридир. Мусиқа бадиий ва тарбиявий аҳамиятга эга санъат туридир.

Мусиқа санъати ҳақида Биринчи Президентимиз И. А. Каримов қуйидагича фикрлар ёзганлар: “Инсоннинг руҳий камолоти ҳақида гапирар эканмиз,албатта бу мақсадга мусиқа саньатисиз эришиб бўлмайди...Мусиқа садолари қайси халқ ёки миллат вакили томонидан ижро этилмасин, энг эзгу, юксак ва нозик инсоний кечинмаларини ифода этади” [1-Б-140].

Халқ мусиқаси минглаб йиллар давомида шаклланиб сайқал топиб, бадиийлашиб юксак поғоналарнга кўтарилган ва ҳар бир халқнинг маданий-маънавий бойлигига айланган. Ўзбек халқ мусиқаси халқнинг турмуш тарзи, ахлоқ-одоби, диний эътиқодининг айрим жиҳатларини ўзида мужассамлаштириб, орзу-умидлари, меҳнатга, ватанга бўлган муҳаббатни, севгига вафодорликни тараннум этади. Халқ байрамлари, сайиллари, катта йиғинлари, тўй-томошаларини мусиқасиз тасаввур этиб бўлмайди. Уларда янграган ҳар бир куй-қўшиқ, рақс иштирокчиларининг руҳиятига ижобий таъсир кўрсатган.

Маросим, байрам ва сайилларда ижро этилган, халқ томонидан яратилган қўшиқлар табиат манзараларига, ижтимоий воқеликка бўлган муносабатлари натижасида вужудга келган. Ўзбек халқ мусиқаси табиат, жамият ҳодисалари ва инсон ҳулқ-атворидаги гўзалликни идрок этишга, улардан завқланишга хизмат қилади. Барча халқ қўшиқлари муайян шароитда юзага келиб ҳаётни ўзида акс эттиради.

Халқ мусиқаси кишилар онгига санъат асарларининг энг таъсирчан воситаси сифатида теварак-атрофда рўй бераётган воқеа ва ҳодисаларни сингдиришга ёрдам беради.

Халқ қўшиқлари ва мусиқаси ижодкорларни ҳар доим ўзига жалб қилиб келган. Ҳар бир халқ фольклорини қайта ишлаш бастакордан асарларни пухталик билан ўрганиб чиқишни талаб этади. Айниқса, бу жараён табиатан бир овозли бўлган халқ қўшиқлари билан ишлашда ўта нозиклик ила намоён бўлади. Кўповозли миллий мусиқанинг шаклланиши ва ривожланишида халқ қўшиқларининг ўрни беқиёсдир.

Буюк, атоқли ўзбек композитори Мутаваккил Бурхонов ўзбек ва қардош халқлар қўшиқларини қайта сайқал бериб, жамоавий ижро учун мослаштирган биринчи композиторлардан. Унинг бадиий етук даражада қайта ишланган ўзбек халқ қўшиқлари: “Ёрларим” (“Тановар”), “Гўзалқизга” (“Ганжи Қорабоғ”), қорақолпоқ халқ қўшиғи “Бибигул”, уйғур халқ қўшиғи “Сайра”, тожик халқ қўшиқлари “Зарра гул” ва “Сари кўҳи баланд” каби жўрсиз асарлари ҳали-ҳамон композиторлар ва хор санъати ижодкорларига намуна сифатида хизмат қилиб ижро этиб келинмоқда.Ушбу асарлар ўзбек хор мусиқасининг намунали, ўзига хос эталонига айланди.

Унинг истеъдодли издошлари Собир Бобоев, Ботир Умиджонов ва бир қатор хормейстерлар Ш.Ёрматов, Ж.Шукуров, Е.Нечаев, Н.Шарафиевалар халқ қўшиқларини хор учун мослаштиришда мислсиз натижаларга эришдилар. Қайта ишлаш — ижодиётнинг қизиқарли ва мустақил соҳаси бўлиб, ҳар бир халқ қўшиқ маданиятининг бетакрор, ўзига хос хусусиятларини кўрсатиб бериш, унинг мусиқий тафаккурини очиб бериш имкониятига эга. Қайта ишлашнинг асосий вазифаси турли ифодавий воситалар орқали қўшиқ мазмунининг ўзига хос образлилиги, унинг миллий “ранг-бўёқлари”ни очиб беришдан иборатдир.

С.Бобоевнинг хор ижрочилиги учун қайта ишлаган “Чаман ичра”,“Яли-яли”, “Галдир”, “Тановор”, “Энди сендек” халқ қўшиқлари ҳозирги кунда ҳам ўқув ва профессионал хорлар дастурида янграб келмоқда.

Бу борада айниқса устоз дирижёр, ижодкор хормейстер, ўзбек хор санъати билимдони, композитор Ботир Умиджоновнинг юзлаб халқ қўшиқларини қайта ишлаб, янги, оригинал асарларни яратиб хор санъатини халқимизга манзур этишда хизматлари жуда каттадир. У “Илиллаёр”, “Қорасоч”, “Чамандагул”, “Қилпиллама”, “Лапар”, “Галбари” ўзбек халқ қўшиқлари, ҳамда турли Ўрта Осиё халқ қўшиқлари: “Дилиман” (тожик), “Япурай” (қозоқ), “Ўйнамду яхши”, “Долан мекти”, “Алмыхан” (уйғур), “Қомузчу”, “Чалойна” каби нафақат миниатюраларини яратди, шунингдек, мумтоз анъанавий касбий мусиқа бўлмиш мақом намуналарини кўповозли хорга мослаштиришда ҳам Б.Умиджоновнинг ҳиссаси катта. Унинг томонидан қайта ишланган “Сегоҳ”(Хуршид ғазали), “Чоргоҳ” (Фурқат ғазали), “Сарахбори Наво”(Ҳофиз ғазали)лар хор ижросида янгича бўёқ ва жаранг билан янгради. Устоз дирижёр жўрсиз хор учун помир халқ қўшиқлари асосида “Дилбаруме”, татар халқ қўшиқлари асосида “Яшлар улони” ва “Бахт нури” сюиталарини ҳам яратди [2-Б-108–109].

Б.Умиджонов хормейстерлик фаолияти жараёнида хор ижрочилигининг академик йўлини — миллий хонандалик анъаналари билан мувофиқлаштирди. Ўзбек миллий хор ижрочилигига ўзига хос услуб ва безак топишда Ўзбекистон халқ артисти, буюк хор дирижёри, бастакор Ботир Умиджоновнинг меҳнатлари ва касбий маҳорати беқиёс бўлган. Бу жамоа ўзининг миллий ижро услуби бўйича бошқа хор жамоаларидан ажралиб туради. Хор учун мослаштирилган устозларнинг барча асарларини асосан Ўзбекистон радио ва телевидениясининг олтин фонди магнит ленталарига “Республикада хизмат кўрсатган хор жамоаси” куйлаб, халқимизга манзур этиб келди.

Турли хор жамоалари билан муваффақиятли фаолият кўрсатган устоз профессор Е.Нечаевнинг ўзбек халқ қўшиқлари: “Зар дўппи”, “Наманганнинг олмаси”, “Ҳо лайло”, “Қийиқ”, уйғур халқ қўшиқлари “Назугум”, “Дутарымнынг тарлыры”, “Чырайлиғим”, “Серық себде”, туркман халқ қўшиғи “Бибижан”, тожик халқ қўшиқлари “Чашмони сиёҳ ту”, “Мавжи жонон мезанад”, қозоқ халқ қўшиқларидан “Айтым салемқалам қас”, қорақалпоқ халқ қўшиқларидан “Кызлар сейили”, бугунги кунда ҳам ҳали фаолият кўрсатиб келаётган профессор Н.Шарафиеванинг “Ўзбекистон тароналари”, “Эй, нозанин”, “Хоразм наволари”, “Сайри боғ”, “Ҳазил”, “Эй мехрибоним”, “Тасаддуқ”, “Мустаҳзод”, “Наврўз саломи”, “Дейди-ё”, татар халқ қўшиқларидан “Тан атганда”, қорақолпоқ халқ қўшиқларидан “Сондай кулдим” каби бир қатор асарларини ҳам келтириш мумкин. Устозлар қўшиқ жанри, куй характери, мазмуни, оҳангининг таркибини хусусиятларига қараб, хор ёзувининг турли-туман услубларини қўллаганлар. Бир овозли қўшиқларни европача турдаги кўповозли кенг кўламли тараннуми таркибига киришига ва уни овоз ости-полифоник ва фактурали жиҳатини шакллантиришга муваффақ бўлдилар.

Халқ қўшиқларини, яъни монодик қўшиқларни хор ижрочилиги учун қайта ишлаш жараёнидаги кўповозлиликнинг динамик суръатинингўсиш тамойилларини кузатар эканмиз, хор кўповозлилик услубида нисбатан оддий шакл бўлган кварта-квинта интервали, паралель овозлар ҳаракатини кўришимиз мумкин. Бу ҳаракатлар айниқса хорнинг бир қисми чолғу жўрлигини, гармоник фонни ўз зиммасига олган ҳолларда қўлланилади.

Ижрочиликнинг бундай услуби чолғу ижрочилигига мансуб “дутор” икки овозлигига хосдир. Халқ қўшиқларини қайта ишлашда антифон (диалог), канонли, имитация йўллардан жуда кўп фойдаланилади, чунки улар мусиқанинг миллий табиатини, унинг турли кўринишларини ёрқин кўрсатиб беришга, ўзбек монодияси шаклини унга хос садолар доирасида очиб беришва кўповозлилик бўёқлари билан бойитишга имконият яратади. Кўповозлиликнинг бошқа услубларининг шаклланишлари қаторида, фольклорнинг қайта ишлашда полифоник хат усулларидан фойдаланиш, профессионал композиторларга ҳамда халқ қўшиқларини қайта ишлаш билан шуғулланувчи хормейстерлар учун ҳам оддий ҳолга айланди.

Қўшиқларни қайта ишлашдаги манбаларидан бири усул ҳисобланади. Дарҳақиқат усулнинг ўзбек мусиқасида бадиий-ифодавий хусусиятлари беқиёсдир. Турли хил ритмик усулларга бой доиранинг зарбларини ҳам кўповозлиликка мослаштиришда композиторларимизнинг моҳирона, ранг-баранг эффектлардан фойдаланишларини кўрамиз. Халқ қўшиқларини кўповозликка мослаштиришда яна кўплаб колористик эффектлар — юмиқ овоз, унли товушларни вокаллаштириш, махсус бўғин бирикмаларидан (“бум-бак”, “ра-на-на”, “рак-так-так”, “ёр-ёр”, “ёроней”), қарсак чалиш, бармоқларни қирсиллатиш, турли ҳил хайқиришлардан фойдаланиш қўшиқларни янада мусиқий ривожини бойитади ва кучайтиради. Мелизмлар, форшлаг, мордентлар куйларни янада безаб уларни янада жозибалироқ, нафисроқ, гўзалроқ бўлишини таъминлайди.

Бу ижодкорлар ўзбек халқ қўшиқларининг мелоси, асосий мусиқий йўналишини сақлаб қолган ҳолда қўшиқ хажмини эътиборга олиб хор ижроси учун мослаштирганлар. Қўшиқлардаги матнлар маъносига қараб асосий куй йўналиши гоҳ эркаклар гуруҳига, гоҳ аёллар гуруҳига кетма-кет берилган.

Шуни таъкидлаш жоизки, ҳар бир халқнинг мусиқа фольклорида бетакрор, фақат шу халққагина хос хусусиятлар ҳам намоён бўлади. Қайта ишлашнинг қатъий, мажбурий шарти миллий мелосни ўзгартирилмаган ҳолда, яъни мазкур куйнинг ўзига хос бўлган куй ва ритм тафсилотлари билан сақлаб қолинишдир.

Маълумки, эстетик ҳиссиётни тарбиялаш инсоннинг ёшлик даврларидан бошланади. Миллий ғурур, миллий туйғу, миллий қадриятлар, анъаналарга садоқат, она заминга ҳурмат — буларнинг барчаси инсонга унинг ёшлик даврларидан бошлаб сингдирилган.

Болаларни халқ қўшиқлари асосида тарбиялаш ҳам энг муҳим вазифалардандир. Шу ўринда Ўзбекистон халқ артисти дирижёр, композитор Ш.Ёрматовнинг жуда кўплаб болалар халқ қўшиқларини болалар хорлари учун мослаштирган асарларини таькидлаб ўтиш жоиздир. “Бойчечак”, “Читтигул”, “Лолача”, “Бу гулшан соз”, “Жамалаги тилло” каби бир қатор болалар халқ қўшиқларини бастакор бир неча йиллик тажрибаларига асосланган холда болалар хори учун мослаштирди. Жамоа ижросида бу қўшиқларнинг тарбиявий аҳамияти, таьсирчанлиги янада кучайди.

Демак, халқ мусиқаси орқали инсон руҳиятига эстетик таъсир кўрсатишкишида ҳаётнинг ҳақиқий гўзалликдан завқланиш қобилятини, одамлар бахт-саодати йўлида ижодий меҳнат қилишни, маънавий баркамол инсон бўлишга интилишларини рўёбга чиқаришга ёрдам беради.

Куй-қўшиқ инсоннинг инсон бўлиб ижтимоий мавжудот сифатида шаклланиши ва яшаши учун асосий руҳий-маънавий омил ҳисобланади. Халқ қўшиқларининг ҳар бир тури инсонни маънавий жиҳатдан тарбиялашда ўзига хос вазифани бажаради.

Халқ қўшиқларини хоҳ болалар, хоҳ катта ёшдаги хор жамоаларининг биргаликда куйлаши барча инсонларни янада оммавийлашишига, бир-бирларига бўлган меҳрларини уйғотиб, янада яқинроқ англаш, ҳис-туйғуларини ривожланишига ундайди.

Халқ қўшиқларини кўповозлилик ижро мазмунида ҳам эзгулик ғояларига ҳурмат-эҳтиром, мехр-оқибат, ўз тарихи, маданияти билан мағрурланиш, пок виждон, ҳалол меҳнат, яхшилик, садоқатли бўлиш каби инсоний фазилатларнинг маьно-моҳияти ифодаланган.

Хор санъати ҳам инсонларни маънавий савиясини, бадиий дидини оширишга, уларни бирлаштиришга ва инсонларда эстетик завқ уйғота оладиган санъат турларидан биридир. Бу санъат соғлом ёш авлодни, ёшларнинг маънавий, бадиий ва ахлоқий маданиятини шакллантиришга, миллий ғурур, ватанпарварлик, нафосат ва ижодкорлик тарбиясини амалга оширишга, дунё қарашини кенгайтиришга, мустақиллик ва ташаббускорликни ўстиришга хизмат қилади.

Адабиётлар:

  1. Каримов И. А. Юксак маьнавият — енгилмас куч. — Тошкент: Маънавият, 2008.
  2. Шомаҳмудова Б. В. Хор луғати. — Тошкент: Мусиқа, 2009.
Основные термины (генерируются автоматически): Хор.

Ключевые слова

дирижер, гармония, канон, имитация, полифония, хормейстер, фактура, acapella, лад, монодия, антифон, мелизм, мордент, форшлаг

Похожие статьи

Чингиз Айтматовнинг «Сарвқомат дилбарим» қиссасининг кино ва театрлардаги талқини

Ушбу мақалада Ч.Айтматовнинг “Сарвқомат дилбарим” қиссасининг кино ва театр саҳнасидаги хилма-хил тақинлари ҳақида сўз юритилади. Асар дунё саҳналарининг намунали ва энг муҳими севимли фильм ва спектаклларини дунёга келишига ўринли сабаб бўла олганли...

Ўзбекистонда таржима назариясининг шаклланиши

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг жаҳондаги бошқа халқлар, мамлакатлар ўртасида қанчалик обрў-эътибори ва нуфузга эга бўлаётганлигини мамлакатимизга чет эл инвесторларининг кириб келиши, ХIХ аср тараққиёти, тараққиётнинг ўзбек модели, ҳамда ўзбек адабиёти...

Маҳмуд Замахшарийнинг дунё қўлёзма фондларида сақланаётган асарлари

Ушбу мақолада аллома Маҳмуд Замахшарийнинг юртимиз кутубхоналари ва қўлёзма фондларида мавжуд бўлмаган, лекин шу билан бир қаторда чет эллик олимлар томонидан ўрганилган баъзи асарлари ҳамда унинг қаламига мансуб деб ҳисобланувчи номи маълум бўлган, ...

Халқ оғзаки ижодида сўз санъати

Ёш авлодни маънавий тарбиясини мукаммал қилиш, уларнинг қалбида ватанга бўлган муҳаббат, меҳр-оқибат каби инсоний фазилатларни шакллантириш, ҳар томонлама етук қилиб тарбиялашда халқ оғзаки ижоди намуналарининг муҳим жихатлари: бахшиёна достонлар, иб...

Бошланғич синфларда Алишер Навоий асарларини ўқитиш усуллари

Ушбу мақолада умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчиларида Алишер Навоий ижодини ўрганиш зарурлиги масалалари, умумтаьлим мактабларида илмий-амалий билимларини чуқурлаштириш таьлим-тарбия самарадорлигини сифат босқичига кўтариш фикрлари баён эти...

Маънавий ва жисмоний соғломлик мустаҳкам оила гарови

Ушбу мақолада жисмонон, маънан, маданий жиҳатдан соғлом авлодсиз катта марраларга эришиб бўлмаслиги тўғрисида гап юритилади. Шунингдек, жамиятимизнинг асоси бўлмиш оила институтини янада ривожлантириш, мавқеини мустаҳкамлаш ва ролини кучайтиришга дои...

Нутқ маданиятида миллийлик руҳи

Мазкур мақолада нутқ маданиятини такомиллаштиришда миллийлик масалалари, нутқнинг равон ва мазмундор бўлиши учун инсон ўз устида ишлаши зарурлиги, тинимсиз машқ қилиш орқали мақсадга эришиш йўллари ҳақида сўз боради.

Сув омборларидан фойдаланишни яхшилаш мақсадида техник тавсиялар ишлаб чиқиш (Тўдакўл сув омбори мисолида)

Мақолада Тўдакўл сув омборида олиб борилган дала тадқиқотлари асосида унинг техник ҳолати хамда конструктив параметрларига тасир қилувчи салбий омиллар ёритиб берилган. Бу жараёнларни огоҳлантириш (олдини олиш) тадбирлари ишлаб чиқилган.

Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчисининг касбий маҳоратларини такомиллаштиришда амалий машғулотларни ташкил этиш методикаси

Мақолада бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини касбий тайёрлашда назарий ва амалий билимларнинг уйғунлиги, тасвирий санъатнинг асоси бўлган қаламтасвирнинг назарий ва амалий машқлар бажаришнинг аҳамияти хақида ишлаш жараёнида сўз боради. Талабаларга...

Эстрада актёри ижоди хусусиятлари ва номер устида ишлаш принциплари

Эстрада санъати дунёга келгандан сўнг унинг жамият ижтимоий ва маданий ҳаётидаги ўрни ошиб кетади. Эстрада ижодкорлари анъанавий томоша театрларининг ўрнини эгаллабгина қолмасдан, уни профессионал мақомга кўтарилишига туртки бўладилар. Мазкур мақола...

Задать вопрос