Атмосфера ҳавоси таркибидаги карбонат ангидрид миқдорини тезкор аниқлаш | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №20 (258) май 2019 г.

Дата публикации: 20.05.2019

Статья просмотрена: 466 раз

Библиографическое описание:

Нормуродов, Б. Р. Атмосфера ҳавоси таркибидаги карбонат ангидрид миқдорини тезкор аниқлаш / Б. Р. Нормуродов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2019. — № 20 (258). — С. 607-609. — URL: https://moluch.ru/archive/258/59027/ (дата обращения: 16.12.2024).

В статье приводятся теоретические понятия об углекислом газе, его содержании в атмосфере, а также рассматриваются методики ускоренного определения содержания углекислого газа в воздухе.

Ключевие слова: экономическое и экологическое равновесие, человеческий фактор, карбонат натрия, фенолфталеин.

Маълумки охирги йиллар давомида глобал иқлим ўзгариши муаммоси инсоният олдидаги кечиктириб бўлмас, муҳим, долзарб бўлиб турибди. Глобал иқлим ўзгариши ер куррасида фақат ҳароратнинг ўртача йиллик кўтарилиши эмас, балки барча геотизимнинг ўзгариши, Жаҳон океанининг кўтарилишининг юзага келиши, муз ва доимий музликларнинг эриши, ёғингарчиликнинг бир текисда ёғмаслигининг ортиши, дарёлар оқими режимининг ўзгариши ва иқлимнинг беқарорлиги билан боғлиқ бошқа ўзгаришлар демакдир. Инсоният олдидаги муҳим вазифаларидан бири шуки, иқтисодий ва экологик мувозанатни мутаносиблаштириш ҳамда адолатли ҳал этилишига эришишдир. Шубҳасиз, инсон фаолияти иқлимга таъсир кўрсатади. Шу муносабат билан теварак-атрофга зарарли таъсир этишни чеклаш учун ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиш зарур [1, c.101].

Саноатлаштириш даври бошлангунга қадар иқлим ўзгаришига фақат табиий сабаблар, яъни материк ва океанларнинг ўлчами, Ер орбитаси, унинг магнит майдонининг ўзгариши, вулқонларнинг отилиши таъсир кўрсатар эди. Бироқ ҳозир ҳозирги кунга келиб, ер куррасида иқлим ўзгаришининг тезлашиши кўпроқ инсоннинг иқтисодий фаолияти натижаси ўлароқ ҳавога турли чиқинди газлар чиқиши туфайли юзага келмоқда. Ўзбекистонда чиқинди газларнинг чиқиши 2005 йилга келиб қарийб 200 млн. тонна карбонат ангидриди даражасига етган. 2017 йилда эса бу газнинг атмосферадаги миқдори кескин ошиб кетганлиги кўпчилик халқаро ахборот воситаларида қайд этилмоқда [2, c.54].

Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, аудитория ҳавосидаги карбонат ангидридининг миқдорини назорат қилиш, куннинг муҳим вазифаларидан бири бўлмоғи даркор. Ҳаво таркибидаги карбонат ангидриди миқдори хона ҳавоси тозалигини белгилайдиган кўрсатгич ҳисобланади. Шу сабабли бу газнинг ҳаво таркибидаги миқдорини назорат қилиш муҳим ҳисобланади. Аниқлаш тартиби қуйидагича боради:

100–150 мл ҳажмли тиббий шприц, 50–100 мл ҳажмли кимёвий стакан, 0,005 % ли сувсиз натрий карбонат (Na2CO3) эритмаси, 1 % ли фенолфталеин эритмаси. 0,005 % ли натрий карбонат эритмасини тайёрлаш учун 1 г туз 200 мл ўлчамли колбага солиниб белгисигача дистилланган сув билан суюлтирилади ва устига 0,5 мл 1 % ли фенолфталеин қўшилади. Ҳосил бўлган эритма оғзи маҳкам ёпиладиган флаконга сақланади.

Ишни бошлаш олдидан ишчи эритма тайёрлаб олинади. Бунинг учун флакондаги эритмадан 1 мл ўлчаб олиниб, 100 мл ўлчамли колбага солинади ва белгисигача дистилланган сув билан суюлтирилади. Ҳаво таркибидаги карбонат ангидридининг миқдорини аниқлаш учун шприц ёрдамида 20 мл ишчи эритмадан сўриб олинади ва устига аниқланадиган ҳаводан олиниб, шприц яхшилаб 1 минут давомида сайқатиб турилади. Агар шприцдаги аралашма ранги ўзгармаса, шприцдаги ҳаво чиқариб ташланиб, ҳавонинг янги порцияси сўриб олинади ва яна 1 минут давомида чайқатилади. Бу жараён шприцдаги аралашма рангсизлангунча давом эттирилади.

Жараённинг кимёвий реакцияси қуйидагича:

Na2CO3 + H2O + CO2 → 2NaHCO3

Аниқлашда сарфланган ҳавонинг ҳажмини билган ҳолда, қуйидаги таблицадаги маълумотлар асосида ҳаво таркибидаги карбонат ангидрид миқдорини аниқлаш мумкин бўлади:

Ҳавонинг ҳажми, (мл)

СО2нинг миқдори (%)

Ҳавонинг ҳажми, (мл)

СО2нинг миқдори (%)

Ҳавонинг ҳажми, (мл)

СО2нинг миқдори (%)

80

0,32

330

0,116

410

0,084

160

0,208

340

0,112

420

0,080

200

0,182

350

0,108

430

0,076

240

0,156

360

0,104

440

0,070

260

0,144

370

0,100

450

0,066

280

0,136

380

0,096

460

0,060

300

0,128

390

0,092

470

0,056

320

0,120

400

0,088

480

0,052

Бундан ташқари ҳаво таркибидаги карбонат ангидрид миқдори куйидаги усул билан ҳам тезкор аниқлаш мумкин:

Бу усул нашатир спирти эритмасининг фенолфталеинли аралашмасини ҳаводаги карбонат ангидрид билан нейтралланишига асосланган. Ҳаво таркибидаги карбонат ангидриднинг миқдори қанча кўп бўлса, нашатир спирти шунчалик тез рангсизланади.

Аниқлашни қуйидагича ўтказиш мумкин: 10 мл ишчи эритмаси шприцга сўриб олиниб, устига 10 мл атмосфера ҳавоси сўриб олинади. Шприцдаги аралашма 7–8 минут давомида яхшилаб аралаштирилади. Шприцдаги ҳаво чиқариб юборилиб, ҳавонинг янги порцияси сўриб олиниб, яна яхшилаб аралаштирилади. Бу иш аралашма рангсизлангунча давом эттирилади ва сарфланган атмосфера ҳавоси ҳажми аниқланади.

Шприц яхшилаб ювилади ва ишчи эритмасидан солинади. Устига анализ қилиниши керак бўлган ҳаво намунаси сўриб олинади.

Юқоридаги тартибда аниқлаш ишлари такрорланади.

Карбонат ангидридининг миқдори қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

Х = 0,03 А / H,

Бу ерда

Х — карбонат ангидриднинг миқдори, %;

0,03 — карбонат ангидриднинг фоиз миқдори, %;

А — ишчи эритмаси орқали ўтказилган атмосфера ҳавоси ҳажми, мл;

H — ишчи эритмаси орқали ўтказилган хона ҳавоси ҳажми, мл.

Адабиёт:

  1. Қ.Л.Бўриев Экологик таълим-тарбиянинг методологик асоси. — Т.: «Ўзбекистон», 2011 йил.
  2. Ш. М. Отабоев, М.Набиев. «Инсон ва биосфера». Тошкент, «Ўқитувчи» 1995.
Основные термины (генерируются автоматически): карбонат, углекислый газ.

Похожие статьи

Ҳудудларни ижтимоий–иқтисодий ривожланишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни (хоразм вилояти мисолида)

Валикли жинлаш машиналар валиги материалини экспериментал тахлили

Валикларга турли хил таркибдаги материалларни ўраб, пахта хом ашёсидан материал толасини яхшироқ илаштириб олиш хусусиятига эга эканлигини аниқлаш бўйича тадқиқот ўтказилди ва ушбу натижа асосида хулоса берилди.

Немис тилида феълларнинг бошқаруви билан учрайдиган айрим қийинчиликлар хусусида

ХХ аср бошларида Фарғона водийсидаги маъмурий-худудий бўлинишлар (Қўқон округи мисолида)

Сув омборларидан фойдаланишни яхшилаш мақсадида техник тавсиялар ишлаб чиқиш (Тўдакўл сув омбори мисолида)

Мақолада Тўдакўл сув омборида олиб борилган дала тадқиқотлари асосида унинг техник ҳолати хамда конструктив параметрларига тасир қилувчи салбий омиллар ёритиб берилган. Бу жараёнларни огоҳлантириш (олдини олиш) тадбирлари ишлаб чиқилган.

Магистрал нефть қувурларни ҳимоя қилувчи антикоррозион қопламалар яратиш

Ушбу мақолада янги турдаги зангга қарши қопламалар олишнинг оптимал шароитларини аниқлаш борасидаги илмий маълумотлар ва госсипол смоласига СaО, ZnSO4, базальт толалари, K2Cr2O7 ва (СН2)6N4 таъсирлари натижалари келтирилган. Олинган қопламанинг физик...

Ижтимоий-психологик тренинг самарали мулоқотнинг омили сифатида

Атмосфера ҳавосини чанг билан ифлосланиш холатини гигиеник баҳолаш

2015–2017 йилларда туман аҳолисининг касалланиш ҳолати бевосита атмосфера ҳавосининг ифлосланиши билан боғлиқ бўлиб, болалар, ўсмирлар ва катталар ўртасида асосан нафас аъзолари кўпайганлиги, юқумли ва паразитар, эндокрин, қон тизими касалликлари кам...

Ардуинода овозли ахборот бериш модулини яратиш

Ушбу мақолада ақлли уйларда температура ва намлик хақидаги маълумотлари тез олиш имконини берувчи овозли модул имкониятлари, уланиш схемалари ва скетч кодлари тавсифлари келтирилган.

SIN-VIRTUE концептларининг инглиз афоризмларида вербаллашуви

Ушбу мақолада халқнинг турмуш тажрибасига таяниб бир шахс яратган қисқа, образли турғун бирликлар ҳикматли сўзлар яъни афоризмларнинг концептуал белгилари кенг ёритиб берилган

Задать вопрос