Банк-молия терминларини француз тилидан ўзбек тилига таржима қилиш муаммолари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 13 марта, печатный экземпляр отправим 17 марта.

Опубликовать статью в журнале

Библиографическое описание:

Бекжонова, Замира. Банк-молия терминларини француз тилидан ўзбек тилига таржима қилиш муаммолари / Замира Бекжонова, Нодир Умматалиев. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2017. — № 24.2 (158.2). — С. 19-21. — URL: https://moluch.ru/archive/158/44742/ (дата обращения: 02.03.2021).



Ўзбекистон мустақилликка эришган барча соҳаларда бўлгани каби таржимонлик соҳасида ҳам ўзига хос ўзгаришлар содир бўлди ва таржима фаолияти ўта зарурлигини келтириб чиқармоқда. Бу эса ўз навбатида тўғри, аниқ ва мукаммал таржималарни амалга оширишни тақозо қилади. Молия-банк соҳаси терминларини таржима қилиш муаммоларини ўрганиш шу соҳага оид матнларни таржима қилишни енгиллаштиришга, ундаги муаммоларни ҳал қилишга кўмаклашади.

Таржима қилинаётган материал турларига қараб таржиманинг бир неча хил турлари фарқланади. Таржиманинг хар бир турига ўзига хос талаблар қўйилади.

Шуни таъкидлаш керакки, ҳар қандай таржима турида умумистеъмол лексика кенг қўлланилади, мазкур қатлам бадиий, ёзма, оғзаки таржиманинг асоси ҳисобланади.

Банк-молия тизимига оид матнлар махсус хужжатлар сирасига кириб, уларни таржима қилишда қуйидаги талаблар қўйилади:

– Аниқлик. Бунда терминларни француз тилидан ўзбек тилига таржима қилишда аниқликка риоя қилиш тушунилади:

rentabilité — рентабеллик. Бу ерда таржимон олдида “рентабеллик” сўзидан ташқари самарали, даромадли, фойдали каби сўзлардан бирини танлаш имконияти бор. Аммо, таржимага қўйиладиган аниқлик талабидан келиб чиқиб, у мазкур терминни айнан “рентабеллик” деб таржима қилиши шарт. Бошқа мисоллар келтирамиз:

troc — бартер (алмашув эмас), réglement par compensation — нақд пулсиз ҳисоб-китоб (пулсиз ҳисоб-китоб эмас), payer par virement — пул ўтказиш йўли билан ҳақ тўлаш.

– Қисқартма терминларнинг муқобилини топиш.

FMI — Fonds Monétaire International — Жаҳон валюта жамғармаси.

TVATaxe à valeur ajoutée — ҚҚС — қўшимча қиймат солиғи.

PIBProduit Intérieur Brut — ЯИМ — Ялпи ички махсулот.

Баъзи терминларни француз тилидан ўзбек тилига таржима қилишда транслитерация усулидан фойдаланилади. Масалан:

consequent — консеквент

clause — клауза

banqueroute — банкрот

Crédit Agricole — Креди Агриколь

Француз тилидаги айрим терминларга ўзбек тилида муқобил топиш мумкин бўлмаган холатлар ҳам кузатилади. Бундай холларда терминлар ўзлашмалар билан таржима қилиши мумкин:

marché aux puces — барахолка

mont-de-piété — ломбард.

Банк-молия соҳасига оид матнларни ўзбек тилидан француз тилига таржима қилиш масаласи ҳам муҳимдир. Қуйида шундай матнлар таржимасига мисоллар келтирамиз:

Жаҳон молиявий –иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари — La crise financière et économique mondiale, les voies et les mesures de sa prévention dans le contexte de l’Ouzbékistan.

Ушбу рисола икки қисмдан иборат:

Биринчиси — жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар;

Иккинчиси — банк тизимини қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник янгилаш ва диверсификация қилиш, инновацион технологияларни кенг жорий этиш — Ўзбекистон учун инқирозни бартараф этиш ва жаҳон бозорида янги марраларга чиқишнинг ишончли йўлидир.

Le présent livre se compose de deux parties:

– Premièrement: l’influence de la crise financière mondiale sur l’économie de l’Ouzbékistan et les facteurs de prévention et d’atténuation de ses conséquences.

– Deuxièmement: le soutien du système bancaire, la modernisation, la rénovation technique et la diversification de la production, l’introduction étendue des technologies d’innovation — la voie sûre de l’élimination de la crise et l’ouverture de l’Ouzbékistan aux nouveaux horizons du marché mondial.

Бугунги куннинг энг долзарб муаммоси — бу 2008 йилда бошланган жаҳон молиявий инқирози, унинг таъсири ва салбий оқибатлари, юзага келаётган вазиятдан чиқиш йўлларини излашдан иборат.

Аввало, жаҳон молиявий инқирози ҳақида.

Бу инқироз Америка Қўшма Штатларида ипотекали кредитлаш тизимида рўй берган танглик ҳолатидан бошланди. Сўнгра бу жараённинг миқёси кенгайиб, йирик банклар ва молиявий тузилмаларнинг ликвидлик, яъни тўлов қобилияти заифлашиб, молиявий инқирозга айланиб кетди. Дунёнинг етакчи фонд юозорларида энг йирик компаниялар индекслари ва акцияларнинг бозор қиймати ҳалокатли даражада тушиб кетишига олиб келди. Буларнинг барчаси, ўз навбатида, кўплаб мамлакатларда ишлаб чиқариш ва иқтисодий ўсиш суръатларининг кескин пасайиб кетиши билан боғлиқ ишсизлик ва бошқа салбий оқибатларни келтириб чиқарди.

Ҳозирги вақтда бир қатор етакчи таҳлил ва экспертлик марказлари глобал молиявий инқироз ҳолатини ва унинг юз бериши мумкин бўлган оқибатларга доир материалларни ўрганиш ва умумлаштириш натижасида қуйидаги хулосаларга келмоқда.

Биринчидан, молия-банк тизимидаги инқироз жараёнлари деярли бутун дунёни қамраб олаётгани, рецессия ва иқтисодий пасайишнинг муқаррарлиги, инвестициявий фаоллик кўламининг чекланиши, талаб ва халқаро савдо ҳажмининг камайиши, шунингдек, жаҳоннинг кўплаб мамлакатларига таъсир кўрсатадиган жиддий ижтимоий талофатлар содир бўлиши мумкинлиги ўз тасдиғини топмоқда.

Иккинчидан, авж олиб бораётган глобал молиявий инқироз жаҳон молия-банк тизимида жиддий нуқсонлар мавжудлиги ва ушбу тизимни тубдан ислоҳ қилиш зарурлигини кўрсатди. Айни вақтда бу инқироз асосан ўз корпоратиқв манфаатларини кўзлаб иш юритиб келган, кредит ва қимматбаҳо қоғозлар бозорида турли спекулятив амалиётларга берилиб кетган банклар фаолияти устидан етарли даражада назорат йўқлигини ҳам тасдиқлади.

Учинчидан, молиявий-иқтисодий инқирознинг ҳар қайси давлатдаги миқёси, кўлами ва оқибатлари қандай бўлиши кўп жиҳатдан бир қанча омиллардан келиб чиқади. Яъни, бу аввало, ана шу давлатнинг молия-валюта тизими нечоғлиқ мустаҳкам эканига, миллий кредит институтларининг қай даражада капиталлашуви ва ликвидлиги (тўлов имконига), уларнинг чет эл ва корпоратив банк тузилмаларига қанчалик қарам эканига, шунингдек, олтин-валюта захирасининг ҳажми, хорижий кредитларни қайтариш қобилияти ва пировард натижада — мамлакат иқтисодиётининг барқарорлик, диверсификация ва рақобатга бардошлик даражасига боғлиқ.

Тўртинчидан, жаҳон молиявий инқирозидан имкон қадар тез чиқиш, унинг оқибатларини енгиллаштириш кўп жиҳатдан ғар қайси давлат доирасида ва умуман, дунё ҳамжамияти миқёсида қабул қилинаётган чора-тадбирларнинг қанчалик самарадорлигига, уларнинг бир-бири билан уйғунлигига боғлиқ.

2008 йил ноябрь ойида Вашингтонда, жаҳон ялпи маҳсулотининг 85 фоизини ишлаб чиқарадиган 20 та йирик давлат иштирокида бўлиб ўтган саммит глобал молиявий инқирознинг кўлами тобора кенгайиб бораётганини тасдиқлади.

Биз битирув малакавий ишимиз учун француз тилидаги кўпгина молия-банк терминларини изоҳини топишга ҳаракат қилдик. Улардан айримларини мисол қилиб келтирамиз.

Avis d’opéré — est le récapitulatif d'un ordre passé par une banque pour le compte de son client. C'est une fois l'opération effectuée que le client reçoit l'avis d'opéré. Le document rassemble toutes les informations sur l'ordre passé: le sens, la quantité, le cours, l'heure d'exécution, la tarification. La banque est dans l'obligation de l'envoyer à son client à chaque opération.

Bancarisation — représente le pourcentage de la population ayant accès au service bancaire. Une population bancarisée à 70 % signifie que les 30 % restant n'ont pas accès au service bancaire. C'est donc une caractéristique qui traduit du développement d'un pays. Plus un pays est développé, plus il sera bancarisé.

Banque commerciale — est une banque en lien direct avec les particuliers. Elle collecte leur épargne et gère leur dépôt. Pour cela, elle dispose d'un réseau d'agences réparties sur le territoire qu'elle désert. Ces banques peuvent être nationales ou régionales.

Banque privée — est une banque spécialisée dans la gestion des gros portefeuilles et du patrimoine. Selon les banques, pour y être acceptés en tant que client, il faut un minimum de liquidité égal à 250 000 euros, plancher qui peut monter jusqu'à 1 000 000 euros. Les banques privées peuvent être des sociétés à part, mais dans la plupart des cas, elles sont liés au banque commerciale. Pour ces dernières, elles représentent un service supplémentaire pour leurs clients, et leur permet d'attirer les grosses fortunes.

Bon de caisse — est un titre de créance remis à un particulier en contrepartie du prêt qu'il a accordé à une banque. Ce prêt est en général d'un montant minimum de 1500 euros et il n'y a pas de limite de montant. Dans le cas où l'emprunteur est l'Etat, le titre remis sera un bon du trésor. Le montant due par l'institutionnel sera remboursé à l'échéance du bon de caisse.

Chèque barré — est un chèque qui ne peut être encaissé que par une banque. Un particulier ne peut pas l'encaisser par voie d'endossement et il n'est pas payable à vue. Ces chèques sont émis par les banques à la demande du particulier. Le particulier pourra ensuite s'en servir librement mais l'endossement devra obligatoirement passé par le compte d'une banque. Le compte du bénéficiaire du chèque n'est pas directement crédité.

Escompte — est le versement anticipé d'un effet de commerce à l'entreprise le possédant. C'est la banque qui effectue le paiement en déduisant de l'effet de commerce les intérêts de l'opération, ainsi que les commissions. En effet, l'escompte peut être assimilé à un prêt accordé à l'entreprise.

Garantie — est un engagement envers un tiers qui vient garantir la bonne fin d'une opération en cas de défaillance du payeur. Cette garantie peut être de nature très variée, un bien ou une personne. Dans tous les cas, c'est une assurance pour le prêteur de ne pas être lésé à la fin de l'opération.

Tarification bancaire — est l'ensemble des frais qui sont taxés par une banque envers ses clients lors de la vie d'un compte bancaire. Pour les banques commerciales, cela représente la principale source de revenus. Ces frais prennent divers formes et évoluent avec le temps. Pour certaines opérations, un coût forfaitaire sera prélevé au client.

Основные термины (генерируются автоматически): FMI, PIB, TVA, француз.


Похожие статьи

Жанровая констелляция в массово-информационном потоке...

Mais, sur ces postes, la France depenserait plus que de raison: ils ‘expliquent plus de 80 % de l’écart à la moyenne europeenne des depenses publiques françaises, la France y consacre 13,8 % du PIB’, note le document...

Жанровая констелляция в массово-информационном потоке...

Mais, sur ces postes, la France depenserait plus que de raison: ils ‘expliquent plus de 80 % de l’écart à la moyenne europeenne des depenses publiques françaises, la France y consacre 13,8 % du PIB’, note le document...

Похожие статьи

Жанровая констелляция в массово-информационном потоке...

Mais, sur ces postes, la France depenserait plus que de raison: ils ‘expliquent plus de 80 % de l’écart à la moyenne europeenne des depenses publiques françaises, la France y consacre 13,8 % du PIB’, note le document...

Жанровая констелляция в массово-информационном потоке...

Mais, sur ces postes, la France depenserait plus que de raison: ils ‘expliquent plus de 80 % de l’écart à la moyenne europeenne des depenses publiques françaises, la France y consacre 13,8 % du PIB’, note le document...

Задать вопрос