Для хозяйственно-бытовых сточных вод характерно относительно стабильное качество. Эти стоки отличаются высоким уровнем микробного загрязнения на фоне значительной концентрации взвешенных частиц и органических веществ, что требует перед обеззараживанием их механической и биологической очистки.
Ключевые слова: методы очистки сточных вод, механическая очистка, биологическая очистка, метод обеззараживание сточных вод, жидкий хлор, гипохлорит натрий.
For household domestic wastewater is characterized by a relatively stable quality. These effluents are characterized by a high level of microbial contamination against the background of a significant concentration of suspended particles and organic substances, which requires before their disinfection their mechanical and biological purification.
Keywords: methods of wastewater treatment, mechanical cleaning, biological treatment, the method of sewage disinfection, liquid chlorine, sodium hypochlorite.
Сув ҳавзаларини санитар муҳофазалаш муаммолари ичида чиқинди сувларини тозалаш ва кейинчалик зарарсизлантириш асосий ўринлардан бирини эгаллайди. Оқава сувларни механик, биологик тозалаш улар таркибидаги зарарли моддалар миқдорини сезиларли даражада камайтиради, аммо улар таркибидаги патоген микроорганизм ва вируслар даражасига таъсири жуда кам бўлади [3]. Шу билан бир вақтда чиқинди сувларни зарарсизлантириш усулларини янада янги, самарали усулларини қўллашда уларни илмий асослаш ҳам муҳим аҳамиятга эгадир [1, 2].
Оқава сувларни ичак вирусларига қарши зарарсизлантиришнинг ишончлилигини таъминлашнинг илмий асосланган критерийларини ишлаб чиқиш мақсадида Тошкент шаҳридаги иккита йирик аэростанцияларда олиб бориладдиган зарарсизлантириш самарадорлигини баҳолаш учун санитар микробиологик кўрсаткичларни қиёсий баҳолаш ўтказилди. Олиб борилган текширишлар пайтида чиқинди сувларни зарарсизлантириш самарадорлигига таъсир этувчи омиллар, яъни хлор дозаси, мулоқат вақти, қолдиқ хлор миқдори ўрганилди ва баҳоланди.
Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи Бозсу аэростанциядан бири бўлган ва бошқа тўйинтириш станцияларидан ўзининг иш принципи, қурилмалар таркиби билан фарқ қилади. Бозсу аэростанциясига келувчи оқава сув таркибида муаллақ моддалар миқдори 60 мг/лни ташкил этади, бунинг натижасида эса станцияда бирламчи тиндиргичлардан фойдаланишга эҳтиёж йўқ. Бозсу аэростанциясининг лойиҳавий қуввати 850000 м3 ни ташкил этади. Станцияга кирувчи чиқинди сув дастлаб 10 та механик панжаралардан ўтказилиб, оқава сув таркибидаги йирик муаллақ моддалардан озод қилинади. Станцияга кирувчи оқава сув таркибида муаллақ моддалар миқдори кам бўлганлиги учун (60 мг/л), бирламчи тиндиргичларга эҳтиёж қолмаган, шу сабабли тозаланиши керак бўлган сув тўғридан тўғри биологик тозалаш қурилмалари-аэротенкларга ўтказилади ва оқава сув таркибидаги органик моддалардан тозаланади. Станцияда чиқинди сувни зарарсизлантириш учун гипохлорит натрий эритмасидан фойдаланилади. Станция таркибида 4 та контакт ҳовузлар бўлиб, уларда оқава сув хлор билан 60 минут давомида мулоқатда бўлади. Натижада қолдиқ хлор миқдори 2,0 мг/лни ташкил этади. Тозалаш қурилмалар самарадорлигини аниқлашда чиқинди сув таркиби қурилмадан олдин ва кейин олинган намуналар асосида аниқланди. Бозсу аэростанцияси таркибига келувчи чиқинди сув таркибининг 35% ини ишлаб чиқариш корхона чиқинди сувлари, 65% ни эса хўжалик маиший чиқинди сувлари ташкил этади. Станцияга келувчи чиқинди сув тўқ кулранг бўлиб, КБЭ-130 мг/л, КХЭ-320 мг/л, эфирда эрувчи моддалар миқдори – 24,8 мг/л, ЮФМлар миқдори эса 3,5 мг/л ни ташкил этади. Станцияда олиб борилган мавсумий текширишлар тозалаш қурилмалар самарадорлигини юқори эканлигини кўрсатди. Станциядаги механик ва биологик тозалашдан сўнг чиқинди сув таркибидаги муаллақ моддалар миқдори 92% га, эриган кислород миқдори 94%га, патоген микроорганизмлар миқдори 98% га камайиши аниқланди.
Чиқинди сувларни такомиллаштирилган зарарсизлантириш усули билан тозалашда оқава сув таркибидаги патоген микроорганизмлар сони кескин камайиши кузатилди. Бунда чиқинди сув таркибидаги бактериал ифлослантирувчилар амалий жиҳатдан кескин камаяди. Чиқинди сувларни зарарсизлантириш самарадорлигини баҳолаш мақсадида умум қабул қилинган усуллар ёрдамида чиқиниди сув таркибидаги энтеровирусларни ажратиш усули қўллаш орқали амалга оширилди. Бунинг учун тўқималардан 3 хил турдаги намуналар олинди: тажриба ҳайвони буйрагидан олинган намуналар бунга мисол бўлади. Чиқинди сувдан олинган намуналарда бактериофаглар ва ичак таёқча гуруҳи бактериялари аниқланди. Бактериофаглар аниқланишининг асосий сабаби фагларни чиқинди сув таркибида аниқланиши, уларни вируслар билан ифлосланганлигини кўрсатувчи кўрсаткич ҳисобланади.
Олинган намуналар сони 140 тани ташкил этиб, у 24,45 ни ташкил этади. Чиқинди сувларни тозалаш жараёнида вирус ва фагларни ажратиб олиш механик тозалаш иншооатларидан сўнг 35%, биологик тозалашдан сўнг 27,5% ни, иккиламчи тозалашдан сўнг 17,5% ни, зарарсизлантиришдан сўнг эса мутлақо аниқланмаган холат аниқланди. Ҳар икки тозалаш иншооатлари чиқинди сувларни зарарсизлантириш жараёнидан сўнг патоген микроорганизм ва вируслар миқдори 98% га камайиши аниқланди.
Салар аэростанциясининг бир кунлик лойиҳавий қуввати 1200000 м3/суткани ташкил этади. Станцияда иккиламчи тиндириш ўтказилмайди, шу сабабли вирус ва фагларни ажратиб олиш фоизлари Бозсу аэростанциясига нисбатан бир неча марта юқори. Бунда механик тозалаш босқичидан сўнг вирусларни ажратиб олиниши 50%, биологик тозалашдан сўнг 38%, хлорлашдан сўнг 20,8% ни ташкил этади. Чиқинди сувларни зарарсизлантирилгандан сўнг бактериофаглар 95% га зарарсизлантирилади. Зарарсизлантирилгандан сўнг чиқинди сув таркибида патоген микроорганизмлар миқдори 10000 ни ташкил этди.
Хулоса
Шундай қилиб, чиқинди сувларни фаглар ва энтеробактерияларга нисбатан зарарсизлантириш даражаси Санитар қоида ва меъёр 0172-04 “Очиқ сув ҳавзаларини муҳофаза қилиш” да келтирилган гигиеник меъёрларга тўлиқ мос келади, яъни зарарсизлантирилган чиқинди сув таркибидаги қолдиқ хлор миқдори 1,5 мг/л, хлор билан чиқинди сувнинг мулоқат вақти 30 дақиқани ташкил этади, коли индекс – 1000 ни ташкил этди.
Фойдаланилган адабиётларнинг рўйхати:
- Бойцов А.Г. Оценка качества воды по биологическим показателям: пути совершенствования // Гигиена и санитария. – М., 2005. – №1. – С.74-77.
- Борзунова Е.А. Оценка влияния питьевой воды на здоровье населения // Гигиена и санитария. – М., 2007. – № 3. – С. 32-34.
- Красовский Г.Н. Ведущие оценочные показатели в системе контроля качества воды // Гигиена и санитария. – М., 1990. – №11. – С. 27-29.