Интернет ўйинлари («ўйинбозлик») нинг ёшлар тарбиясига салбий таъсири | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 4 мая, печатный экземпляр отправим 8 мая.

Опубликовать статью в журнале

Библиографическое описание:

Хажиева, И. А. Интернет ўйинлари («ўйинбозлик») нинг ёшлар тарбиясига салбий таъсири / И. А. Хажиева. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2017. — № 16.2 (150.2). — С. 37-39. — URL: https://moluch.ru/archive/150/42581/ (дата обращения: 24.04.2024).

Ушбу мақолада интернет ўйинларининг инсон соғлигига зарарли таъсири тўғрисида фикр юритилади. Унинг оқибатлари асосли таҳлил қилинади.

Калит сўзлари: интернет, ўйин, лудомания, стресс, мафкура, экстремист, оила, тарбия, таълим, ақлий ривожланиш.

В данной статье указывают на вредное воздействие интернет игр на здоровье человека. Его последствия основательно анализируются.

Ключевые слова: интернет, развлечение, лудо мания, стресс, экстремист, семья, культура, образование и умственное развитие.

This article points to the harmful effects of online games on human health. Its consequences are thoroughly analyzed.

Key words: Internet, entertainment, ludomania, stress, extremist, ideology, family, culture, education and mental development.

XXI асрда дунёнинг мафкуравий манзараси тубдан ўзгариб, глобал интеграция жараёнларининг жадаллашуви янгича тафаккур услубини тақозо қилмоқда. Ёшлар, ўсмирлар онгида Ватанга муҳаббат туйғуларини шакллантириш, мустақилликнинг олий неъмат эканлигини тушунтириш, миллат ва халқ манфаати йўлида керак бўлса фидойилик кўрсата оладиган, мустақиллигимизнинг моҳиятини ва қадрини англайдиган, уни ҳар қандай хавф-хатардан асрашни ўзининг муқаддас бурчи деб биладиган, муайян мутахассисликни, касб-ҳунарни чуқур эгаллаган, мустақил, эркин фикрлайдиган, маънавий ва жисмонан баркамол инсонни тарбиялаш долзарб вазифалардан бирига айланиб қолмоқда. Бу эса ёшларда тарихий воқеликка объектив баҳо бериш ва тўғри хулоса чиқариш малакаларини шаклантиришни талаб қилади. Бинoбарин, Ислом Каримов таъкидлаганидек: «Таълимни тарбиядан, тарбияни эса таълимдан ажратиб бўлмайди – бу шарқона қараш, шарқона ҳаёт фалсафасидир»[1].

Айни даврда ёшларнинг қалби ва онгини эгаллашга қаратилган турли хил вайронкор ғояларнинг кириб келиши айниқса, интернет тармоғи орқали кўпроқ кўзга ташланяпти. Бу жараён фарзандларимизнинг компьютер технологиялари, турли компьютер ўйинларига қизиқишининг ортиши билан ҳам боғлиқ. Уларнинг бу қизиқишларидан бузғунчи ғоя тарғиботчилари ўз мақсадлари йўлида самарали фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Бошқача айтганда, «ўйинбозлик» жамиятнинг маълум бир қисмига таҳдид эканлигини яхши биладиган экстремистлар ўсмирлар, ёшлар онгини шу йўл билан эгаллашга ҳаракат қилмоқда.

«Олимлар И. П. Короленко ва Т. А. Донских ўйинбозлик аломатларини шундай таснифлашган:

  1. Ўсмирнинг ўйинда ўтказаётган вақти миқдорининг ошиб бориши;
  2. Олдинги одатлар, қизиқишлар доираси торайиб, ўйин ҳақида кўпроқ ўйлаши;
  3. Ютса ҳам, ютқизса ҳам ўйиндан чиқа олмаслиги;
  4. Ўйин бошланишини орзиқиб кутиш, ўйинсиз қолганда безовта бўлиб, асабийлашиш;
  5. Тобора кўпроқ ўйнаш истаги, ўйинга тобора кўпроқ нарса тика бориш;
  6. Ўйиндан ўзини тўхтата олмай қолиши. «Бўлди, ўйинни ташладим», – дейди, бироқ олдин бирга ўйнаган шерикларини кўрса, ўйин ҳақида гап очилса, ўйингоҳнинг ёнидан ўтаётганда қароридан тез айниб қолади;
  7. Ота-онасидан ўйинга пул олиш учун ёлғон гапириши, ўғирлик қилиши;
  8. Оила аъзоларидан, шифокорлардан ва бошқалардан ўзининг ўта ўйинпарастлигини яшириб, ёлғон гапириши кабилар ўсмирнинг ўйинпарастлигидан далолат беради»[2].

Кўриниб турибдики, ўсмирлик даврида тарбияга жиддий ёндашмаслик, фарзанднинг хатти-ҳарактларига нисбатан бефарқлик натижасида кўпчилик ҳолларда фарзандни қўлдан чиқариш мумкин. Зеро, «ўйинбозлик»нинг оқибати ёки турли информацион ўйинларга муккасидан кетиш натижасида нафақат мутаассиблик, балки турли хил касалликларнинг келиб чиқиши ҳам кузатиляпти. Яъни интернет ўйинларига ишқибозлик оқибатида мия фаолияти билан боғлиқ инсульт, лудомания, руҳий касалликлар, аксарият ҳолларда юраги ёрилиб ўлиш каби салбий оқибатлар кўзга ташланяпти. Бу эса ривожланиб бораётган давлатимиз учун энг катта таҳдидлардан бири ҳисобланади.

Демак, тарбия жараёнини тўғри ташкил қилиш, фарзанд тарбиясини доимий назорат қилиш ғоят муҳим. Фарзандга интернетни бутунлай чеклаш мумкин эмас. Таъқиқланган нарсага нисбатан болада қизиқишнинг кучайиши табиий. Турли хил компьютер ўйини, яъни «акцион», «стратегия» ёки «шутер» каби бир қатор ўйинларнинг қай бири бўлишидан қатъий назар болани жазавага тушиш, тажовузкорлик, руҳий бузилишлардан асраш учун интернетдан тўғри фойдаланишни ўргатиш муҳим. Бошқача айтганда, интернет глобал тармоғи инсоният ҳаётига қандайдир ўйинларни ўйнаб ҳузурланиш учун эмас, балки илм-фан тараққиётига хизмат қиладиган илмий маълумот ва ахборотларни олиш имконини яратиш мақсадида кириб келган.

И.Каримовнинг «Юксак маънавият – енгилмас куч» асарида бу муаммога алоҳида тўхталиб ўтади: «Бир қараганда, бу муаммо арзимас нарса бўлиб туюлиши мумкин. Лекин ҳар қайси гўдак илк бор оламни ўз атрофидаги ашё ва буюмлар, жумладан, ўйинчоқлар орқали англашини инобатга оладиган бўлса, уларнинг инсон тарбиясидаги ўрни беқиёс экани аён бўлади. Ўйинчоқлар образи боланинг мурғак тасаввурига бамисоли тошга ўйилган нақшдек муҳрланиб, унинг онгида бир умр сақланиб қолади. Гўдакнинг улғайиб, касб танлаши, келажакда қандай йўлдан бориши, ўзининг ҳаёт тарзини қандай ахлоқий-маънавий асосларга қуриши ҳам, шубҳасиз, унинг болаликда қандай ўйинчоқлар билан ошно бўлиб ўсгани билан белгиланади[3]».

Дарҳақиқат, боланинг физиологик ва ақлий ривожланиши бевосита тарбия жараёнига боғлиқ. Бу жараённи ота-оналар масъулият билан сидқидилдан амалга оширишга мажбурдирлар. Азалдан фарзанд тарбиясида муҳим ўрин эгаллаб келган, унинг дунёқараши шаклланишига хизмат қиладиган, фаолият мезонини эзгуликка йўналтирадиган миллий ўйинчоқлар ўрнини қандайдир одам ўлдириб ҳузурланишга йўналтирилган интернет ўйинлари эгаллаб олишига йўл қўймаслик керак. Маълумки, ўсиб келаётган бола беғубор бўлгани боис рўпарасидаги одамдан ёмонликдан кутмайди. Худди шу тариқа бола учун қизиқарли бўлган ўйинларнинг салбий оқибатларга олиб келиши унинг хаёлига ҳам келмайди. Уларни ҳушёрликка ўргатиш, тушунтириш ишларини олиб бориш, энг асосийси, кўзига чиройли кўринган нарсаларга маҳлиё бўлиб кетадиган даражада нодонлик ботқоғига ботмаслигининг олдини олиш ота-она ва педагогларнинг жамият олдидаги ажралмас бурчидир.

Н. Комилов таъкидлаганидек: «Одам қанчалик нодон бўлса, у хурофотга, сўзлар сеҳрига, шаклларга маҳлиё бўлади, расм-русумга, ақидаларга шунча берилувчан бўлади. Ва, аксинча, одамнинг маърифати, билими ошган сари, у ...мазҳабпарастликдан, ақидапарастликдан юқори кўтарилаверади...[4]».

Баркамол авлод тарбиясида оила илк мактаб вазифасини ўтайди. Болани ёшлигидан ёлғон гапирмасликка, тўғри фикрлашга, ҳар бир нарсадан тўғри фойдаланишга ўргатиш, Ватанга муҳаббат туйғуларини шакллантириш дастлаб оилада амалга оширилади. Фарзандларимизни интернет бошқаришига йўл қўймаслик лозим. Шундай экан, фарзандларимизни кўзларига чиройли кўринган нарсанинг ташқи томонига эмас, балки моҳиятига эътибор беришга ўргатиш, “ўйинбозлик” касалига дучор бўлишдан асраш учун барчамиз бирдек масъулмиз.

Адабиётлар:

  1. Каримов И. А. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т.: Маънавият. 2008. 62-б.
  2. Каримов И. А. Миллий истиқлол мафкураси – халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир. T., Ўзбекистон. 2000. 5-6-б.
  3. Қуронов М. Лудомания таҳдидига қарши кураш – ижтимоий педагогик зарурат сифатида. Маънавий-ахлоқий иммунитет: таҳдидлар ва уларнинг манбалари. Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Тошкент. 2011. 4-5-бетлар.
  4. Каримов И. А. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т.: Маънавият. 2008. 157-б.

[1] Каримов.И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т.: Маънавият. 2008. 62-б.

2 Каримов.И.А. Миллий истиқлол мафкураси – халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир. T. Ўзбекистон.2000.5-6-б.

[2] Қуронов.М. Лудомания таҳдидига қарши кураш – ижтимоий педагогик зарурат сифатида. Маънавий-ахлоқий иммунитет: таҳдидлар ва уларнинг манбалари. Республика илмий-амалий конференцияси материаллари.. Тошкент.2011. 4-5-бетлар.

[3] Каримов.И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т.: Маънавият. 2008. 157-б.

[4] Комилов Н. Тасаввуф. Т.: Моварауннаҳр ва Ўзбекистон. 2009.б.265.

Основные термины (генерируются автоматически): интернет, куча, республика илмий-амалий.

Ключевые слова

культура, семья, Интернет, стресс, развлечение, лудо мания, экстремист, образование и умственное развитие

Похожие статьи

Интеграция виртуальных электростанций с национальной...

Главный компьютер, который и является виртуальной электростанцией, будет принимать данные через интернет от всех солнечных установок в городе и отправлять данные на главный пульт в УзбекЭнерго, для

Республика илмий-амалий анжумани. Қарши, 2016. 214–216 б.

Взаимовлияние и взаимодействие языка и культуры как фактор...

“Ёшлар дунёқараши учун кураш: ахборий-мафкуравий рақобатнинг замонавий тенденциялари” мавзуидаги республика илмий-амалий анжумани материаллари тўплами. Тошкент. 2014.

Язык и культура | Статья в журнале «Молодой ученый»

Каримов И. Юксак маънавият — енгилмас куч.

Чет тилини ўқитишда янги педагогик ва ахборот коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш масалалари Республика илмий-амалий конференция материаллари.

Комил инсонни тарбиялашни фаоллаштирувчи ахборот...

Олиб борилаётган амалий-илмий изланишлар доирасида ёш авлодни баркамол руҳда тарбиялаш, комил инсонни вояга етказишдаги изчиллик, инсон

Аслида бу ёшларимизга ғамхўрлик, меҳр-муҳаббат, уларнинг куч ва имкониятларига катта ишончни англатади.

Изучение влияния температуры на конверсию сульфата калия

«Иқтисодни модернизация қилиш ва технологик янгилаш шароитида фан-таълим-ишлаб чиқариш интеграциясини ривожлантириш муаммолари ва ечимлари» Республика илмий-амалий анжумани илмий мақолалари тўплами.

Воспитание личности в условиях межкультурного общения...

Конституции демократических государств мира, в том числе и Конституция Республики Узбекистан, обеспечивая принцип построения светского, демократического, правового, плюралистического государства и справедливого гражданского общества...

Каллиграфия и эпиграфические памятники. Место каллиграфии...

— С. 92. Раҳмонқулова М. Ўрта Осиёда қўлёзма китоб муқоваларининг алоҳида хусусиятлари // Тарихий манбашунослик муоммолари. / Республика илмий амалий анжуман материаллари.

Использование электронных образовательных ресурсов при...

...является одной из приоритетных задач на втором и третьем этапах «Национальной программы подготовки кадров» в Республике Узбекистан [1].

инновацион технологияларни жорий этиш: муаммолар ва ечимлар» мавзусида республика илмий-амалий анжумани материаллари.

Задать вопрос