Биринчи президентимиз И. А. Каримовнинг «Тарихий хотирасиз келажак йўқ» асарида тарихий воқеликка муносабат масаласи | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 30 ноября, печатный экземпляр отправим 4 декабря.

Опубликовать статью в журнале

Библиографическое описание:

Абдуллаева Ш. Д. Биринчи президентимиз И. А. Каримовнинг «Тарихий хотирасиз келажак йўқ» асарида тарихий воқеликка муносабат масаласи // Молодой ученый. — 2017. — №16.2. — С. 24-25. — URL https://moluch.ru/archive/150/42571/ (дата обращения: 18.11.2019).



Вышло в печать произведение первого президента И. А. Каримова под названием «Без исторического прошлого нет будущего». На основе этого произведения появились такие понятия как новые научные направления, новые точки зрения, относящиеся к истории.

Ключевые слова: история, государственность, первобытная археология, пропаганда, пресса, агитация, цивилизация, национальность, идея, концепция, независимость.

The work of the first President I.A. Karimova, entitled «Without a historical past, there is no future» was published On the basis of this work appeared such concepts as new scientific directions, new points of view relating to history.

Key words: history, statehood, prehistoric archaeology, propaganda, press, agitation, civilization, nationality, idea, concept, independence.

Биринчи президентимиз И. А. Каримовнинг бир гуруҳ тарихчи олимлар ва оммавий ахборот ходимлари билан учрашувидан сўнг унинг «Тарихий хотирасиз келажак йўқ» номли асари чоп этилди. Бу асар тарих фани ривожида янгидан-янги илмий йўналишлар, тарихга муносабат масаласида янги қарашларнинг пайдо бўлишига асос бўлди.

И. А. Каримов ўзбек халқининг тарихий ўтмишини, унинг давлатчилиги тарихини ўрганишда ягона илмий концепсиянинг йўқлиги хусусида гапириб тарихчи олимларни бу соҳада диққат-эътиборини янада кучайтиришга чақирди. И.А Каримов таъкидладики, «ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади. Исбот талаб бўлмаган ушбу ҳақиқат давлат сиёсати даражасига кўтарилиши зарур». Тарихни ёритишда бирёқламаликка, субъектив фикрларга йўл қўймасликка зарур, «фақат баҳс, мунозара, таҳлил меваси бўлган хулосаларгина бизга тўғри йўл кўрсатади» [1, с. 134].

Биринчи президентимиз ҳар бир ўзбек фарзанди “менинг аждодларим кимлар бўлган, миллатимнинг ибтидоси қайда, унинг оёққа туриши, тикланиш, шаклланиш жараёни қандай кечган” деган саволларни ўзига-ўзи бериши кераклигини қайта-қайта уқтиради. Бу масалада «Ўзбекистоннинг, ўзбек халқининг бугун кенг оммага етказишга арзийдиган ҳаққоний тарихи яратилдими-йўқми» [1, с. 134] деган зарурий саволни беради ва Шўролар даврида, ўзгалар ёзиб берган сохта ғоялар асосидаги тарихни қайта кўриб чиқиш лозимлигини таъкидлайди. У рус олимларининг илмий тадқиқотларини камситмаган ҳолда ўзбек олимларига қарата мурожаат қилади: «шундай улкан даврда юртимизда кечган давлатчилик тараққиёти, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий ҳаёти атрофлича таҳлил этилган тадқиқотлар нега яратилмаяпти? Археология, Тарих, Шарқшунослик ва бошқа бир қатор институтларимиз бор. Мутахассислар нима билан машғул, қаёққа қарашяпти? Ўзбек давлатчилиги қачон пайдо бўлган» [1, с. 137]. Янгидан шаклланаётган мустақил Ўзбекистон давлати бошида турган инсон сифатида биринчи президентимиз бу ишга жонини, борлиғини беришга тайёрлигини, давлатчилик масаласи тобора ҳаётий мазмунга эга бўлиб бораётганлигини таъкидлайди. Бу масаланинг ечимини нафақат Президент, балки бутун халқ билишни истаётганлигини айтади. «Ўзбек давлатчилиги қайси асрда пайдо бўлди? Қандай тарихий босқичларни босиб ўтди? Мутахассислар, балки, тушунтириб берарлар, балки аниқ жавоблари бордир? Тарғибот, ташвиқот ишларини олиб бораётган олимлар, балки, аллақачон бир фикрга келишгандир? Лекин ҳозирча на матбуотдан, на дарсликлардан мен мана шу саволларга жавоб тополмадим» [1, с. 138]. Ўзбек давлатчилиги тарихини ўрганиш ҳозирги вақтда ўта долзарб масала бўлиши билан бирга, ўткир сиёсий аҳамият касб этаётир: «Ўзбекистонда давлатчилик бўлмаган деб, орқаворотдан ташвиқот юритаётган, шу фикрни онгимизга сингдирмоқчи бўлаётган, керак бўлса, халқаро жамоатчиликни шунга ишонтиришга уринаётган кучлар ҳали бор... Ўзбек тарихчиларининг бугунги кундаги асосий вазифаси мана шу даъвонинг пуч эканлигини исботлаш давлатчилигимизнинг илмий нуқтаи назардан асосланган тарихини яратишдир» [1, с. 138].

Қадим тарихимиз борасида Юртбошимизнинг айтган фикрлари тарихчи олимларга дастуруламал бўлиб қолмоқда. «Бугунги бой маданиятимиз қайси цивилизациянинг маҳсули? Шундай маданият бор экан, уни шу заминда яшаган халқ яратганми ёки у бўм-бўш жойда пайдо бўлганми?» [1, с. 139] деган саволлар бугунги кун учун ҳам долзарб аҳамиятга эгадир. Негаки, давлатчилик тарихи муаммолари билан моддий ва ёзма манбалар асосида ўрганилади. Давлатчилик тарихини яратишда Президентимизнинг қуйидаги гаплари ҳар бир тарихчи олимларга тарихни ўрганишда дастуриамалга айланиб бормоқда: «ҳар қандай цивилизация кўпдан-кўп халқлар, миллатлар, элатлар фаолиятининг ва ўзаро самарали таъсирининг маҳсулидир...» [1, с. 146].

Тарихчи олимлар «...сизлар миллатимизнинг ҳаққоний тарихини яратиб беринг, токи у халқимизга маънавий куч-қудрат бахш этсин, ғурурини уйғотсин. Биз юртимизни янги босқичга, янги юксак маррага олиб чиқмоқчи эканмиз, бунда бизга ёруғ ғоя керак. Бу ғоянинг замирида халқимизнинг ўзлигини англаши ётади. Ҳаққоний тарихни билмасдан туриб эса, ўзликни англаш мумкин эмас» [1, с. 146]. Биринчи президентимиз ҳаққоний тарихимизни барпо этиш ишларини нимадан бошлаш кераклиги хусусида фикр юритиб таъкидладики, «энг аввал кўп минг йиллик бой ўтмишимизни тадқиқ этишнинг яхлит концепциясини, яъни дастурини, илмий изланишларнинг услубини, қўйилаётган вазифани амалга оширадиган илмий муассасалар, улардаги потенциал, кадрлар масаласини аниқлаб олишдан зарур.... Аниқ, босқичлари белгиланган дастур асосида ҳар томонлама тадқиқотлар олиб борилади» [1, с. 153]. Иш услубимиз аниқ, тарихимизни яратишнинг дастурий йўл-йўриқлари ёрқин кўрсатиб берилган. Демак, гап энди ҳар бир илмий муассаса етук кадрлар билан таъминланишида, танланган мавзулар бўйича илмий ишларни ҳар томонлама пишиқ-пухта ташкил этишларида қолган.

«Ўзбекистон ҳудудида илк давлатчиликнинг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари» ни ўрганиш тарихчиларимизнинг долзарб мавзулардан бири ҳисобланади. Бу мавзу фақат археология фани ва археологик манбаларни қадимги Шарқ дунёси илк давлатчилиги билан, аниқроқ қилиб айтсак, Месопотамия, қадимги Ҳиндистон, хуллас Яқин ва Ўрта Шарқ ҳудудларида бронза даврида шаклланган шаҳар-давлатлар тарихи билан таққослаш усули воситасида ўз ечимини топади. И. Каримов таъкидлаганидек, «мазкур вазифани амалга ошириш учун Академияга қарашли Тарих, Шарқшунослик, Археология институтлари ўз иши фаолиятини ўзгартиришини замон талаб қилмоқда» [1, с. 153].

Тарихчилар билан бўлган учрашувда Президентимиз, ўзбек давлатчилиги тарихини бирламчи манбалар асосида ёритиш шарт эканлигини алоҳида таъкидлаган эди.

«Ўзбек давлатчилиги тарихи» мавзусининг ижодкори биринчи президент И. А. Каримовдир. Мустақилликкача бу ибора тарихчилар томонидан қўлланилган эмас. Бу билан тарихчилар Ўзбекистон ҳудудида давлатчиликнинг шаклланиши мавзуси билан шуғулланмаган, – дейишдан йироқмиз. «Ўрта Осиёда илк синфий муносабатларнинг шаклланиши», «Аҳмонийлар империясига қадар Ўрта Осиёда кечган давлатчилик муносабатлари» каби мавзулар тарихчилар томонидан қизғин муҳокама этилган бўлса-да, давлатчилик маҳаллий халқларнинг миллий давлатчилиги тарихи сифатида талқин қилинмади.

Истиқлол берган катта имконият туфайли ҳаммамизга ўтмиш бағрига «яшириб қўйилган» маънавий меросимиздан баҳраманд бўлиш насиб этди. Харобага айланган меъморий обидаларимиз қайта тикланди ва ўзини дунёга намоён этмоқда.

Адабиётлар:

  1. Каримов И. А Тарихий хотирасиз келажак йўқ // Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. – Тошкент, 1999. – 153 Б.


Задать вопрос