Библиографическое описание:

Матьязова Н. С. Комил инсон тарбияси: маънавият ва маърифат уйғунлиги // Молодой ученый. — 2017. — №16.2. — С. 30-32. — URL https://moluch.ru/archive/150/42536/ (дата обращения: 19.04.2018).



Проблема гармонично-развитого поколения с давних времён интересовала человечество. Воспитание гармонично-развитого поколения на протяжении веков является мечтой,желанием, идеалом людей. Эволюция мыслей о гармонично-развитом человеке связана с развитием науки и культуры,степенью производства, стилем руководства государства,характером системы, усовершенствованием.

Ключевые слова: человек, камолот, гармонично развитый человек, поведение, человечество, образование и воспитание, качества, личность, идея, ученые, произведение, Авесто, хадис.

The problem of harmoniously developed generation has interested humankind since ancient times. Upbringing of harmoniously developed generation for centuries is the dream,the desire, the ideal of the people. The evolution of ideas about harmoniously-developed man is connected with the development of science and culture,level of production,way of managing the state,the nature of the system improvement

Key words: Human, kamolot, harmoniously developed man, behavior, humanity, education and nurture, features, person, idea, scientists, work, Avesto, hadith.

«... Келажак авлод ҳақида қайғуриш, соғлом, баркамол наслни тарбиялаб етиштиришга интилиш бизнинг миллий хусусиятимиздир»

И. Каримов

Маълумки, Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришган дастлабки кунлариданоқ мамлакатимиз Президенти И.Каримов келажагимиз пойдевори бўлган ёшларни баркамол инсонлар қилиб тарбиялашда соғлом ижтимоий-руҳий муҳитларни яратиб бериш мақсадида таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилишга катта аҳамият берди.

Сир эмаски, ҳар қайси давлат, ҳар қайси миллат нафақат ер ости ва ер усти табиий бойликлари билан, ҳарбий қудрати ва ишлаб чиқариш салоҳияти билан биринчи навбатда, ўзининг юксак маънавияти билан кучлидир. Бу нарса инсон шахсига нисбатан эътибор ва талабнинг кучайганлигини кўрсатади.

Таълим-тарбия жараёни тарбиячи ва тарбияланувчилар фаолиятининг ўзаро ҳамжиҳатлигидан иборатдир. Таълим-тарбия жараёни индивиднинг фақатгина билим, кўникма ва малакаларини шакллантириб қолмасдан, балки тарбияланувчи шахсига комплекс равишда таъсир этувчи ижтимоий муҳит доирасида амалга ошади [1]. Бундай жараённи талаб даражасида амалга ошишида мураббийлар, маънавият тарғиботчиларининг роли беқиёсдир.

Одамнинг комил инсон ва мукаррам инсон мартабасига кўтарилиши унинг маънавиятининг юксалиши демакдир. Шу ўринда айтиш керакки, бу соҳада олиб борилаётган назарий ва амалий изланишларни чуқур ўрганиш, уни амалиётда қўллаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Ёшларни миллий истиқлол руҳида тарбиялаш ҳамда камол топтиришда соғлом ижтимоий-руҳий муҳитнинг самарадорлигини янада оширишда мураббийлар ва тарғиботчиларнинг вазифалари, тавсиялар уларнинг иш ҳужжатлари, маънавий-маърифий тадбирларни амалга оширишда эътибор бериш лозим бўлган жиҳатлар ўз аксини топган. Ҳар бир мураббий, комиллик тарғиботчиси таълим-тарбия жараёнини тўғри ташкил қилишга, соғлом ижтимоий муҳитни яратиб беришга, масъулиятли вазифаларни виждонан бажариши лозимдир.

Комил инсонни тарбиялашга тасаввуф таълимотида алоҳида эътибор қаратилган. Тасаввуф том маънодаги инсонпарварлик таълимотидир, десак муболаға бўлмайди.

Е. Э. Бертельс: «Тасаввуф адабиётини ўрганмасдан туриб, ўрта асрлар мусулмон Шарқи маданий ҳаёти ҳақида тасаввурга эга бўлиш мумкин эмас. Бу адабиётдан хабардор бўлмасдан Шарқнинг ўзини ҳам англаш қийин [2]», – дея алоҳида таъкидлайди. Шу боис ислом таълимотидаги комил инсон ғоясини тасаввуф таълимоти билан уйғун ҳолда ўрганиш мақсадга мувофиқдир.

Тасаввуф таълимотининг йирик вакили Ибн ал Арабийнинг фикрича, «Тангри таоло илоҳий нурдан илк марта Ақлли Аввални яратди ва унинг мурати шакли Комил Инсон қиёфасида зуҳур этди. Шунинг учун “Ҳалақаллоҳу одама ало суратар-Раҳмону», яъни Аллоҳ-одамни Раҳмон суратида яратди, деган ҳадис мавжуд. Комил инсон, шу тариқа, Аллоҳнинг Раҳмону Раҳим сифатларига эга бўлди, дейди.

...Комил инсон тимсоли Муҳаммад пайғамбар тимсолидир. Чунки у кишида ақлий руҳий камолот, дунёвий ва илоҳий билимлар жамулжам эди [3].

Аллоҳ ўзининг сифатларини фақат комил инсондагина кўради. Шу боис комил инсонгина Аллоҳ жамолини кўришга муяссар бўлади, – деб таълим берилади, тасаввуф таълимотида.

Демак, маънавий меросимизда, диний таълимотда комиллик инсоннинг қалби, яъни ботиний гўзаллиги билан белгиланишига алоҳида урғу берилади. Бу «Аллоҳ сизнинг суратларингиз ва амалларингизга эмас, балки қалбларингиз ва ниятларингизга боқар» сингари ҳадисларда ҳам ўз аксини топган.

Азизиддин Насафий комил инсонга таъриф бериб ёзади: «...билгилки, комил инсон шундай инсондурким, унда қуйидаги тўрт нарса камолга етган бўлсин: яхши сўз, яхши феъл, яхши аҳлоқ ва маориф».

Мутафаккирнинг ушбу фикрлари Абу Ҳомид Ғаззолий томонидан кенгроқ ифодаланади: «Аллоҳ ҳамма учун севимлидир, чунки Унда инсон тасаввуридаги барча эзгуликлар, инсонни ўзига тортувчи, муҳаббатига сабаб бўлувчи жамики сифат ва ҳислатлар мавжуд. Жумладан, инсон ўзига яхшилик қила оладиган саховатли одамларни, адолатли шохларни, шунингдек барча гўзал нарсалар, нафосат олами, хушбўй, хушсурат нарсалар ҳам севимли бўлиб, «саҳийлар сиймосида саҳоватни, одиллар сиймосида адолатни, қаҳрамонлар сиймосида қаҳрамонликни севамиз».

Комил инсон масаласида мулоҳаза юритилар экан, бевосита диний ва дунёвий маънавий қадриятларимизда бу масалага алоҳида эътибор қаратилганини эътироф этиш зарур.

Комил ва етук инсон ғояси, айниқса илк Ўрта асрларда Ўрта Осиёда машшойўун – перипатетик фалсафасида ўзининг ёрқин ифодасини топди.

Шайх Абдуқодир Гийлонийнинг комил инсон тўғрисидаги айтган фикрлари диққатга сазовордир. Мутасаввиф қодирия тариқатининг асосчиси бўлиб, «Девони Ғавсул Аъзам», «Мактуботи Гийлоний», «Туҳфатул қодирия», «Сиррул асрор. Мактубот», «Қасидаи ғавсия» каби асарлар Гийлоний қаламига мансубдир. Мутасаввифнинг «Сиррул асрор. Мактубот» асари ўзбек тилига таржима қилинган[4]. Ушбу асарда Гийлонийнинг комил инсон тарбияси ҳақидаги фикрлари баён қилинган. У комил инсонни ҳақиқий инсон номи билан ҳам атайди. Олимнинг назарида,

Комил инсон – руҳи олий ҳад даражасида юксалган инсон.

Комил инсон – фақирлик мақомидаги инсон.

Комил инсон – ўз нафсини жиловлаган инсон.

Комил инсон – тана ва руҳи уйғун инсон

Комил инсон – ҳақиқатни англаган инсон.

Комил инсон – нурий инсон.

Комил инсон – илоҳий-ладуний илмни эгаллаган инсон [5].

Қодирия таълимотининг асосчиси Гийлоний ҳақиқий инсонни тарбиялаш учун илм олиш, маърифатли бўлишни биринчи асос деган. Унга кўра, инсон кўриш, эшитиш, ақлни ишлатиш воситасида билиш қобилиятига эга бўлади, дейилган. Ушбу талқин Гийлонийнинг «Сиррул асрор» асарида яққол очиб берилган. Асарда инсонга илм икки қанот сингари зарурдир дейилади. Яъни инсон камолотида илмлар икки кўринишда: зоҳирий ва ботиний бўлади, дейилган.

Илмни эгаллаган, маърифатли бўлган шахс жаҳолатга қарши туради ва камол топади. Огоҳлик ўз навбатида илм, ақл, тафаккурга таянади [6]. Инсонни ғафлатдан уйғотиб, огоҳлик руҳида тарбиялаш ғояси Гийлонийнинг «Раббонийликни англаш» асарида яққол тасвирланган.

Хуллас, Гийлонийнинг фикрича, «комил инсон ҳақиқат илмини эгаллаган, руҳи қудсий, илоҳий зотни тажаллий этадиган, ақли кулдан баҳраманд бўлган, руҳи Лоҳут олами даражасидаги олий ҳадга камол топган, фақр ҳолатига етган улуғ, муборак, нурли, файзли ва барокотли зотдир».

Уйғониш даврининг буюк файласуфи, «иккинчи муаллим» унвонини олган мутафаккир Абу Наср Форобийни (873-950) комил инсон тўғрисидаги ғоялари унинг ижтимоий-сиёсий ва аҳлоқий қарашларида ўз инъикосини топди.

Маълумки, Абу Наср Форобий мусулмон Шарқида социология, сиёсий фалсафа соҳасида яхлит таълимот яратди. Бу соҳада мутафаккир кўплаб асарлар ёзди. «Фуқаролик сиёсати», «Фозил шаҳар аҳолиларининг фикрлари», «Бахт-саодатга эришув йўллари ҳақида рисола», «Буюк кишиларнинг нақллари», «Фазилатли ҳулқлар», «Фазилат, бахт-саодат ва камолот ҳақида» ва бошқа асарлар шулар жумласига киради. Умуман олганда, Форобий фалсафа, мусиқа, илм-фан, аҳлоқ, мантиқ, психология, математика, давлат ва ҳуқуққа оид кўплаб асарларнинг муаллифидир.

Адабиётлар:

1. Иброҳимов А. ва бошқалар. Ватан туйғуси. Т.: Ўзбекистон, 1996. 110-б.

2. Бортельс Е. Э. Суфизм и суфийская литература. – М.: Наука. 1995. С. 54.

3. Комилов Н. Тасаввуф. – Тошкент. 2009 йил. 131-132-бетлар.

4. Юнусова Г. С. Абдулқодир Ғийлоний таълимотида билиш муаммолари// Фалсафа ва ҳуқуқ. Т.: 2005. № 3. – 78-82 б.

5. Бу ҳақда қаранг: Юнусова Г. Машғуллик ила фориғлик //Имом Бухорий сабоқлари. – Т.: 2005. № 4 – 188-189 б.

6. Наврўзова Г. Н., Зоиров Э. Х., Юнусова Г. С. Тасаввуфда инсон ва унинг камолоти масаласи. – Т.: Фалсафа ва ҳуқуқ нашриёти, 2006. – 123 б.

Основные термины (генерируются автоматически): комил инсон, инсон ва, ва унинг, Фалсафа ва ҳуқуқ, инсон ва мукаррам, инсон ва унинг, ва етук инсон, ва унинг мурати, нисбатан эътибор ва, ер ости ва, жараёни тарбиячи ва, оширишда мураббийлар ва, ҳарбий қудрати ва, кўникма ва малакаларини, дунёвий ва илоҳий, борилаётган назарий ва, яхши аҳлоқ ва, ва амалларингизга эмас, балки қалбларингиз ва, диний ва дунёвий.

Ключевые слова

человек, личность, поведение, идея, ученые, произведение, качества, человечество, образование и воспитание, камолот, гармонично развитый человек, Авесто, хадис

Обсуждение

Социальные комментарии Cackle
Задать вопрос