Мифологик дунёкарашнинг ривожланиш омиллари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Библиографическое описание:

Обидова О. А., Умарова З. А. Мифологик дунёкарашнинг ривожланиш омиллари // Молодой ученый. — 2017. — №4.2. — С. 30-31. — URL https://moluch.ru/archive/138/39776/ (дата обращения: 19.12.2018).



Инсоният хаётининг дастлабки даврларида инсонларнинг табиатга, ижтимоий хаётга булган муносабати турли афсона ва ривоятлар билан чамбарчас богланиб кетган. Хаттоки, бу жараён шу кадар хаётий, ишончли тус олганки, кадим утмишга оид мифологик карашлар хозирги кунгача хаётимизнинг ажралмас кисмини ташкил килади. Ёвузлик ва эзгулик уртасидаги курашда яхшиликнинг мудом тантана килиши мифологик дунёкарашнинг инсонпарвар мазмунидан дарак беради. Хусусан, узбек халки тараккиёти жараёнида яратилган ривоят, афсона, эртаклар ва бошка жанрдаги огзаки ижод намуналари узбек миллатининг тарихда кандай маънавий киёфага эга булганини хануз курсатиб туради. Дунёкарашнинг шаклланишида, айникса диний дунёкарашнинг пайдо булишини мифологик жараёнларсиз тасаввур килиб булмайди. Одамларнинг табиат кучлари олдидаги ожизлиги, касалликлар, улим каби ходисаларни англаб етишида, инсон онгининг усиши ва тараккий этишида мифологик дунёкараш улкан бир пиллапоя вазифасини утади. Кейинчалик мифологик карашлардан ибтидоий динлар тотемизм, фетишизм, анимизм, шамонлик каби динлар пайдо булди. Уз-узидан бу жараён диний дунёкарашнинг пайдо булишига туртки берди. Мифологик дунёкараш кадимги замон кишиларининг узларига муносиб хаёт шароитларини яратиш эхтиёжлааридан келиб чиккан. Эзгулик ва хакикат учун кураш гояларининг ифодаси булган афсона ва ривоятларда миллатнинг муайян рухий холати, келажакка ишончи, ватанга мухаббати, инсоний камолотга интилиши бадиий воситалар, афсонавий кахрамонлар тимсолида ифода этилган. Хозирги ривожланган дунёмизда хам мифология ёш авлодни тарбиялашда, миллат психологиясини шаклланишида, миллий узлик туйгусини келажак авлодга мерос килиб колдиришда ижобий вазифаларни бажаряпти айтишимз мумкин. Хар бир узбек хонадонида тарбия олаётган ёш авлод кадим аждодларимиздан мерос булиб келаётган эртаклар, маколлар, маталлар, достонлар эшитиб, улардаги дуалистик карашлар, яъни яхшилик ва ёмонлик уртасидаги курашлар, бу курашлардаги адолат тантанаси рухи билан улгаяди. Афсоналарнинг оилавий кадрият сифатида асраб авайланиши, келгуси авлодларга етказилиши натижасида миллат узлиги шаклланади, миллий гурур авлодларга сингиб боради.

Демак, мифология инсоният маънавий тараккиётининг илк боскичидаёк мухим амалий ахамият касб этган. Мифологик дунёкараш ибтидоий маданиятнинг негизи, оламни идрок этишнинг асосий воситаси, бадиий тафаккурнинг ибтидоси хисобланган. Кадимги Марказий Осиё халкларининг хаётида мифолгик дунёкарашнинг мухим омилларини пайдо булиши ва ривожланишида бебахо манба Авесто хисобланади. Ундан ташкари туркий ёзувлар,тангрига эътикод килиш тамойилларида хам мифологияни бекиёс урнини куришимиз мумкин.

Шунингдек, кадимги инсоният хаётини урганар эканмиз, мифлар инсон учун келажак калити булиб хизмат килганини куришимиз мумкин. Кадимги дунё кишиси оламни урганишни узи яратган афсонавий олам оркали англади ва бу англаш жараёни унинг аклий,жисмоний тараккиётини таъминлади.

Хулоса киладиган булсак, узок утмишдаги афсона ва ривоятлар бугунги кунгача бутун дунёдаги халклар, миллат ва элатларнинг маънавий ривожланишида илк пойдевор булганини куришимиз мумкин. Хозирги кунгача инсон онгида мифологик дунёкарашлар сакланиб колиши хам илм фан учун жумбокли жараёнлардан бири булса ажаб эмас.

Адабиётлар:

  1. Миллий истиклол гояси,асосий тушунчалар ва коидалар. – Т., 2000.
  2. Основы философии. Т., 2004. Э. Юсупов. Фалсафа. Т – 2005.
  3. Фалсафа асослари. Т – 2005.
Основные термины (генерируются автоматически): куришимиз мумкин, булиши ва ривожланишида, англади ва бу, ва элатларнинг маънавий, тушунчалар ва коидалар, утмишдаги афсона ва, килиш тамойилларида хам, сакланиб колиши хам, килганини куришимиз мумкин, маънавий тараккиётининг илк, боскичидаёк мухим амалий, яратган афсонавий олам, оламни идрок этишнинг, мифлар инсон учун, Кадимги Марказий Осиё, мифолгик дунёкарашнинг мухим, ривожланишида илк пойдевор, Мифологик дунёкараш ибтидоий, Хозирги кунгача инсон, бадиий тафаккурнинг ибтидоси.


Похожие статьи

Обсуждение

Социальные комментарии Cackle

Похожие статьи

Задать вопрос