Библиографическое описание:

Юлдашева М. М., Каршиева Ш. В. Ёшларимизнинг маънавий-ғоявий шаклланишида интернетнинг роли // Молодой ученый. — 2017. — №4.2. — С. 58-59. — URL https://moluch.ru/archive/138/38970/ (дата обращения: 23.05.2018).



Ҳозирги кунда оммавий ахборот воситалари жамият ҳаётининг барча жабҳаларида муҳим ўрин тутади. Улар орқали, энг аввало, инсонлар жамият ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий, маънавий ҳаётида, ҳамда дунё ҳамжамияти, давлатлараро муносабатларда содир бўлаётган ўзаришлардан хабардор бўладилар. Уларни идрок этиб, ўз муносабатларини билдирадилар.

Шу сабабли ҳам оммавий ахборот воситаларини замон талаблари асосида ривожлантириш, матбуот ва сўз эркинлиги принципларини амалда таъминлашга эришиш, матбуотда танқид руҳини кучайтириш биз учун энг муҳим мақсадлардан бири бўлиб қолмоқда” [1].

Айни пайтда, оммавий ахборот воситалари ўзининг икки асосий жиҳати билан аҳамиятлидир. Хусусан, биринчидан, оммавий ахборот воситалари мафкуравий таҳдидларни амалга оширишда, иккинчидан, турли ёт ва бегона ғояларнинг тарқалишига қарши курашда катта ўринга эгалиги ҳамда жамоатчилик фикрини уйғотиш, шакллантириш, уларни муайян манфаатлар асосида мақсадли йўналтиришдан иборатдир.

Шу нуқтаи назардан қараганда биринчидан, одамларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжи тобора кучайиб бормоқда. Бугунги кунда ҳаётимизни ахборотсиз тасаввур этишимиз қийин. Ҳар қандай одам теварак-атрофида, мамлакатда, дунёда содир бўлаётган воқеалар тўғрисида бирон-бир манбадан ахборот олишга интилади.

Иккинчидан, замонавий тезкор ва аниқ технологияларнинг (радио, телевидение, компьютер, факсимил аппаратлари, сунъий йўлдошлар в.ҳ.) яратилиши натижасида оммавий ахборот воситаларининг имкониятлари кенгаймоқда.

Ҳозирги пайтда турмушимизга тезлик билан кириб келаётган ва ёшларимизнинг маънавий-ғоявий шаклланишига таъсир кўрсатаётган оммавий ахборот воситаларидан бири Интернетдир. Интернет орқали кўп ҳажмдаги ахборотлар сониялар ичида миллионлаб одамлар ўртасида тарқалиш имкониятига эга. Бундан халқаро террористлар ва диний экстремистлар жуда усталик билан фойдаланишмоқда.

Бу масалада шуни таъкидлаш лозимки, талабалар ва умуман ёшларнинг қайси сайтларга киришини тўлиқ назорат қилиб боришнинг амалда иложи йўқ. Қолаверса, мазкур муаммони ҳал этишга бу тарзда ёндашиш, нотўғри ҳамдир. Чунки, ёшлар, айниқса, талабалар ўзларининг ёш хусусиятларига кўра ўзларига нисбатан ортиқча назоратни ёқтирмайди. Шунинг учун, назорат қилиш ўрнига уларга Интернетдаги фойдали манзиллардан ахборотлар олишни тарғиб-ташвиқ қилиш мақсадга мувофиқ.

Ҳозирги кунда интернет тармоқлари орқали мафкуравий таҳдидлар намоён бўлишининг асосан қуйидаги йўналишларини ажратиб кўрсатиш мумкин:

— ёт, бузғунчи ғояларнинг кириб келиши (диний экстремизм, миллатчилик, ирқчилик, садизм мисолида);

— Ғарбча яшаш тарзига хос, лекин миллий маданиятимизга зид ғоялар, қарашларнинг ёшларга таъсири (кийиниш, чекиш, пирсинг, татуировкалар ва ҳоказо);

— порнографик ахборотларнинг ёшлар тарбиясига таъсири;

— сохта ахборотлар (дезинформация).

Дарҳақиқат, интернетнинг улкан имкониятлари, унда ахборот оқимининг тезкорлиги, аудиториянинг чекланмаганлиги, ўз мақсадларини террористик йўл билан амалга оширишни одат қилиб олган ёвуз кучларнинг манфаатларига ҳам хизмат қилади. Хусусан, интернет тизимида юзлаб террористик сайтларнинг манзиллари аниқланган. Бундай сайтлар тўсатдан пайдо бўлади ва тез-тез форматини ўзгартириб туради. Кутилмаганда эса, ўз мундарижасини сақлаган ҳолда, аммо манзилини ўзгартириш йўли билан кўздан ғойиб бўлади.

Интернет тармоғи ўзининг оригинал хусусиятларига кўра, мафкуравий мақсадларни амалга оширишда самарадор қурол сифатида намоён бўлмоқда.

Интернет тармоғининг инсон учун ижобий жиҳатлари ҳам кўп. Чунончи, ундаги ахборотларнинг хилма-хиллиги дунёқарашнинг кенгайишига йўл очади, шунингдек, ахборотларни қабул қилиб, уларни қиёсий таҳлил қилиш имконияти (бунда ёш йигит ё қизнинг ахборотга «тўқ бўлиши» ва уларни саралай олиш қобилияти муҳим аҳамият касб этади. Агар унда ахборотга бўлган «дид» бўлмаса, у ахборот оқимида «чўкиб» кетиши мумкин.). Бундан ташқари, тармоқ масофавий таълимни ташкил этишда бетакрор имкониятларга эга. Айни пайтда, интернетда ахборотларни танлаш учун жуда улкан имкониятлар мавжуд.

Сўнгги йилларда, Ўзбекистонда интернет технологияси жадал ривожланиб бормоқда. Буни кундан-кунга кўпайиб бораётган хусусий сайтлар, бутун дунёга мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий-маданий ҳаётидаги ўзгаришлар ҳақида тизимли равишда хабар ва маълумотларни тарқатаётган давлат ва нодавлат ташкилотларининг веб саҳифалари мисолида кўриш мумкин. Бу бир томондан, мамлакатимиз аҳолиси ахборот маданиятининг юксалаётганидан далолат берса, иккинчи томондан, жамиятимизга хос бўлган, миллий маданиятимиз қирраларини ўзида жо этган ғояларнинг глобал мафкуравий макондан ўрин эгаллаётганини англатади.

Сирасини айтганда, ҳозирги даврда оммавий ахборот воситаларининг барча бўғинлари яхлит тизим сифатида Ватан, миллат ва жамият олдидаги бурч ва масъулиятларини англаган ҳолда ўзаро ҳамкорлик қилишлари ғоявий тарбия самарадорлигининг муҳим шартидир.

Адабиётлар:

  1. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч.– Тошкент: Маънавият, 2008. – Б. 135.
Основные термины (генерируются автоматически): оммавий ахборот, оммавий ахборот воситалари, оммавий ахборот воситаларининг, ва бегона ғояларнинг, матбуот ва сўз, кириб келаётган ва, террористлар ва диний, талабалар ва умуман, замонавий тезкор ва, пайдо бўлади ва, бўлиши» ва уларни, татуировкалар ва ҳоказо, равишда хабар ва, тарқатаётган давлат ва, олдидаги бурч ва, миллат ва, кунда оммавий ахборот, ҳам оммавий ахборот, ахборот воситалари мафкуравий, натижасида оммавий ахборот.


Обсуждение

Социальные комментарии Cackle
Задать вопрос