Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ва демократик ислоҳотларнинг амалга оширида миллий ғоя ва миллий тафаккурнинг ўрни | Статья в журнале «Молодой ученый»

Библиографическое описание:

Юлдашева М. М., Аъзамова Г. М. Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ва демократик ислоҳотларнинг амалга оширида миллий ғоя ва миллий тафаккурнинг ўрни // Молодой ученый. — 2017. — №4.2. — С. 56-58. — URL https://moluch.ru/archive/138/38969/ (дата обращения: 11.12.2018).



Миллий ғоя жамиятимиз тараққиётининг муҳим омили бўлиб, шу маънода, у мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, юртимизда озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишга хизмат қилади.

Зеро, миллий ғоя юртимизда яшайдиган ҳар бир миллат, ижтимоий гуруҳ, дин, партия ёки ташкилот вакили учун умумий мезон бўлиш билан бирга, у кўп миллатли Ўзбекистон халқининг, мустақилликни мустаҳкамлаш йўлидан бораётган жамиятимизнинг умумий ғояси ҳамдир. Жумладан, “Миллий ғоя — бу, фақатгина ўзбек миллатинигина бирлашишга чақирувчи мавҳум шиор деб қарамасдан, балки уни янада кенгроқ кўламда, бутун Ўзбекистон аҳолисини ҳам қамраб олувчи, барчани жипслаштирувчи детерминант сифатида олиб қараш лозим.

Айни пайтда жаҳон ҳамжамиятининг мустақил аъзоси ва таркибий қисми бўлган Ўзбекистонни, миллий давлатчилик анъаналаримизни асраб-авайлаш, мамлакатимиз сарҳадлари яхлитлиги ва хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фуқароларимизда ёт ва бегона ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш, уларни эркин фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида бирлаштириш, Ватан равнақи, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлиги ишига сафарбар этиш бу ғоянинг асосий мақсади ва вазифасидир.

Хусусан, мамлакатимизда ҳар қандай “изм”лардан холи бўлган инсонпарвар жамиятни мустаҳкамлаш шароитида миллий манфаатлар ва тараққиётга хизмат қиладиган миллий ғоянинг ўзига хос характерли жиҳатлари бор. Булар қуйидагилардир:

— халқ, миллат тақдирига дахлдор бўлган, қисқа ёки узоқ муддатда ҳал этилиши керак бўлган вазифалар ва мўлжалларни акс эттиради;

— турли хил мафкураларнинг мавжудлиги шароитида миллат, жамиятнинг пароканда бўлиб кетишининг олдини олади;

— кишиларни яратувчан фаолиятга сафарбар этиши, ғоявий ҳимоя воситаси бўлиб хизмат қилади;

— белгиланган қонунийликка, умумэътироф этилган талабларга, умумбашарий тамойилларга ва миллий манфаатларга мос келади;

— Ватанга муҳаббат, мустақиллик ғояларига садоқат ва ўзаро ҳурмат туйғусини қарор топтиради [1].

Бундан ташқари ғоя умуммиллийлигининг, унинг умумэътироф этилишининг муҳим мезони — бу, миллий ғоя мазмунида мужассамлашган тамойилларга барчанинг бирдай риоя қилиш масъулияти ва мажбурияти ҳамдир. Маълумки, фақат қонун кучига эга бўлган ҳужжатлар бундай мақомга эга бўлади. Шу маънода, мустақил Ўзбекистоннинг Асосий Қонуни — Конституция ва унинг негизида қабул қилинган ҳамда қабул қилинажак қонунлар жамиятимизнинг умум миллий ғояларидир. Айни пайтда, Асосий Қонунимиз бизнинг миллий мафкурамиз ифодасидир.

Шундай қилиб, миллий мафкура ўзининг мазмун ва моҳиятига кўра мустақилликни мустаҳкамлашга, мамлакатимизнинг барча имкониятларини буюк мақсадлар сари йўналтиришга қаратилган ғоядир. Ҳозирги даврдаги улкан маънавий таҳдидлардан бири — диний экстремизм ва ақидапарастликнинг келиб чиқиши ва минтақамизда намоён бўлиш шакллари тўғрисида Президентимиз И. А. Каримов аниқ ва батафсил фикр-мулоҳазалар баён қилган: “Инсоният тарихида диний онгнинг ажралмас қисми бўлган одамлардаги эътиқоддан фақат бунёдкор куч сифатида эмас, балки вайрон қилувчи куч, ҳатто фанатизм сифатида фойдаланганлигини кўрсатувчи мисоллар кўп.

Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда шундай хулосага келиш мумкинки, диний экстремистик оқимлар пайдо қилаётган маънавий таҳдидлар асосан кўп миллатли жамиятимиз аъзоларини, айниқса, ёшларимизни асоссиз даъватлари билан ўзларига кўр-кўрона эргаштириш, уларда ҳаётга нисбатан норозилик кайфиятини юзага келтириш, яшашга, меҳнатга бўлган иқтидорини сусайтиришдан иборатдир.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, террорчилик инсоният тарихий тараққиётининг барча даврларига хос бўлиб, турли шакл ва йўналишларда намоён бўлиб келадиган мафкура ва амалиётдир. Афсуски, жамият ҳаёти соҳаларининг ривожланиши билан бирга террористик ташкилотларнинг сони ҳам, террорчиликнинг кўлами, услуб ва воситалари ҳам такомиллашиб боради.

Умуман олганда, террорчилик серқирра ва мураккаб ҳодисадир. Буни террорчиликка берилаётган таърифларнинг турлича экани ҳам тасдиқлайди. Зеро, мазкур ҳодисанинг мазмун-моҳияти хусусида ягона илмий тўхтам мавжуд эмас.

Террорчилик қандай таърифланмасин, у таъқиб, зўравонлик, қўпорувчилик ва қотилликни англатиб, гуманизм, демократия, адолат тамойилларига зиддир. Шунинг учун терроризм қандай байроқ остида амалга оширилмасин, моҳиятан инсониятга, тараққиётга, эзгуликка қарши жиноятдир.

Сўнгги йилларда халқаро терроризм билан диний экстремизмнинг бирлашиши халқаро хавфсизликка, алоҳида олинган минтақалар ва мамлакатлардаги тинчлик ва осойишталикка жиддий таҳдид солмоқда. Бундай шароитда умуммиллий мақсад, миллий ғоянинг халқимиз, айниқса ёшларимиз томонидан чуқур идрок этилиши катта аҳамиятга эга. Зеро, миллий ғоя янги жамият барпо этишнинг, ушбу буюк мақсадлар йўлига ғов бўлаётган диний экстремизм, халқаро терроризм каби кучларга қарши курашнинг мафкуравий омили ва маънавий негизини ташкил этади.

Адабиётлар:

  1. Қаранг: Миллий ғоя: тарғибот технологиялари ва атамалар луғати. – Тошкент: Akademiya, 2007. – Б. 210-220.


Обсуждение

Социальные комментарии Cackle
Задать вопрос