Педагогик инновацияларнинг таълим тизимида тутган ўрни | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 4 мая, печатный экземпляр отправим 8 мая.

Опубликовать статью в журнале

Библиографическое описание:

Мелибоева, Ш. М. Педагогик инновацияларнинг таълим тизимида тутган ўрни / Ш. М. Мелибоева. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2017. — № 4.2 (138.2). — С. 24-26. — URL: https://moluch.ru/archive/138/38949/ (дата обращения: 24.04.2024).



Маълумки, инновациялар — бу назарий асосланган, максадга йўналтирилган ҳамда амалий-мўлжалланган янгилик саналади. Ҳар кандай инновация, киритилган янгилик таълим олувчилардан юқори даржадаги эмоционаллик ҳамда интеллектуалликни талаб килади. Манашу сабабларга кўра таълимда инновациялар ўзига аста-секинлик билан йўл очиб боради.

Умумтаълим мактаблари ҳамда олий таълим муассасаларидаги ўкув жараёни, кузатганимизда,инновацион амалиёт таълим олувчидан нафақат ўқитувчи билан фаол диалогга киришишни, балки дунёни англашда фаол ва ташаббускор бўлишни тақозо қилади.

Бугунги кунда нафақат таълимнинг инновацион тизими, балки педагогларнинг руҳий ҳолатининг фаоллашганлигини кўрамиз. Инновацион жараёнлар тўгрисидаги фикрлар, назаримизда, қуйидаги саволлар атрофида гуруҳланган: инновацион жараённинг фарқи, хусусияти, табиати нимада;бу жараённинг субъекти ким, бу субъект ўзини қандай намаён этади;қайси муаммоларни ечиш орқали инновацион жараёнлар очиб берилади;таълимдаги инновацияларнинг қайси турларини яққол намаён бўлмокда;ўқитувчининг ўқув жараёнида янгиликлардан (психологик, методик, когнитив) хабардорлиги; ўқув муассасасида инновацион жараёнларнинг мотивлар билан таъминланганлиги;таълим технологиялари ва таълим ислоҳотларида уларнинг роли.

«Инновацион таълим» тушунчаси илмий адабиётларда турлича талкин қилинмоқда: қатор муаллифлар инновацияларни фалсафий-назарий нуктаи назардан карасалар, бошкалари ўкув жараёнида қайсидир омилни, масалан, таълимнинг фаол методлари, ёки таълимнинг техник воситаларини, окилона ишлатишни тушинмокда. Таълимий инновацияларнинг моҳияти уларнинг амалий характерга эгалигида: улар олий таълим битирувчилари, шунингдек малакасини ошириш курслари тингловчиларида инновацион тақфаккур лаёқатини шакллантиришга қаратилган.

Демак, олий таълим инновациялари деганда биз ривожланувчи янги билимлар ҳамда таълимнинг инновацион жўшқинлигини тушунамиз. Инновацион жўшкинлик деганда А. К. Маркова янги билимларнинг технологик ёки ижтимоий реалликка айланиши, илмий билимларнинг товар ёки хизмат кўрсатиш соҳасига айланишини тушунади. Инновацион таълимнинг характерли хоссаси — ўз-ўзини идора қилиш, профессионаллик, марказлашувчанлик (анропоцентризм)дир.

Инновацион таълимнинг мақсадлари қуйидагилардан иборат:таълим олувчиларнинг юқори даражадаги маънавий ҳамда интеллектуал-шахсий ривожланишини таъминлаш; таълим олувчиларнинг илмий тафаккур кўникмаларни эгаллашга шарт-шароит яратиш;ижтимоий-иқтисодий ҳамда касбий соҳаларга янгиликларни киритиш методологиясини ўргатиш.

Кўпчилик педагоглар профессионализмни қуйидагича тушунишади: касбий масалалар ечимини топишдаги маҳорат даражаси; ўз касбий фаолиятини юритиш лаёқати; нестандарт ҳолатларга ижодий ёндашув, унимдор ечимни излаш маҳорати; ривожланишнинг интеллектуал-шахсий даражаси;таянч малака ва компетентлтикнинг мавжудлиги.

Демак, инновацион таълим таълим жараёнини ўз мутахассислиги ижтимоий ва умуммаданий билим ва кўникмаларининг технологиялар томонгаҳаракати тарзида бир сафга кўяди (касбий маданият), бу унга касбий масалаларни тушуниш воситаси ва ечиш методларини ўзлаштириш имконини беради.

Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, инновацион таълимнинг етакчи функциялари қуйидагилар бўлиши мумкин: талим олувчи ҳамда ўқитувчи шахсининг жадал ривожланиши; уларнинг ҳамкорликдаги фаолияти ва мулоқотини демократлаштириш; ўкув-тарбия жараёнини инсонпарварлаштириш; фаол ўқиш ва ижодий ўқитишни мулжаллаш, талим олувчининг ўзини профессионал сифатида шакллантиришга ҳаракатини қўллаб-кувватлаш; бўлғуси профессонал инновацион тақаккурни шакллантирувчи восита, метод, технология ҳамда ўқитишнинг материал базасини замонавийлаштириш (модернизациялаш) ва б.


Адабиётлар:

  1. Ишмуҳамедов Р. Таълимда инновацион технологиялари. – Т. Истедод. 2008.
  2. Ляудис В. Я. Инновационное обучение: стратегия и практика. – М., 1994.
  3. Маркова А. К. Психология профессионализма. – М., 1996.
Основные термины (генерируются автоматически): Презумпция невиновности, качество обвиняемого, лицо.


Похожие статьи

Задать вопрос