SIMD синфидаги ҳисоблаш тизимлари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Библиографическое описание:

Сабиров, Б. И. SIMD синфидаги ҳисоблаш тизимлари / Б. И. Сабиров. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2016. — № 29.3 (133.3). — С. 25-28. — URL: https://moluch.ru/archive/133/37307/ (дата обращения: 17.12.2024).



SIMD — тизимлар процессор сони кўп бўлган ва унумдорликнинг GFLOPS тартибига эришган биринчи ҳисоблаш тизимларидандир. Флинн классификациясига асосан SIMD синфига кўпгина маълумотлар элементларига параллел ишлов берилади, бироқ бир турдаги ишлов берадиган ҳисоблаш тизимлари киради. SIMD — тизимлари кўп жиҳатдан классик компьютерларга ўхшайди: уларда дастур буйруқларини кетма — кет бажарилишини таъминлайдиган худди шундай битта бошқариш қурилмаси бор. Бунда фақат буйруқни бажариш вақтидаги фарқ, яъни умумий буйруқ ҳар бири ўзининг маълумотига ишлов берувчи кўпгина процессорга узатилади.

SIMDсинфини векторли (вектор-конвейерли), матрицали, ассоциатив, систологик ва VLIW — ҳисоблаш тизимлари ташкил қилади.

Вектор-конвейерли ҳисоблаш тизимлари

Илмий фан ривожлангани сари ҳисоблаш унумдорлигини ошириш масаласи кўтариляпти, чунки кўп масалалар катта ҳисоблаш қувватини талаб қиляпти. Бундай масалаларга сурилувчи вергулли формадаги соннинг катта мунтазам массивларига ишлов беришга хос ҳақиқий объектларни ва жараёнларни моделлаштириш масалалари киради. Бундай массивлар матрица ва вектор кўринишида бўлади, уларга ишлов бериш алгоритмлари эса матрицали амаллар терминида таърифланади. Маълумки, асосий матрицали амаллар бошланғич матрицанинг жуфт элементлари устидаги параллел бажариш мумкин бўлган бир турдаги амалларга келтирилади. Скаляр амалларга мосланган универсалкомпьютерларда матрицаларга ишлов бериш кетма — кет бажарилади. Катта ўлчамдаги массивларда матрица элементларига кетма — кет ишлов бериш жуда кўп вақтни талаб қилади ва шу боисдан кўрилаётган масалалар синфи учун универсал машиналар самарасиз ҳисобланади. Массивларга ишлов бериш учун ягона буйруқ билан массивнинг ҳамма элементлари устида бирданига амалларни бажариш имконини берувчи ҳисоблаш воситалари — векторли ишлов берувчи воситалар керак бўлади.

Векторли ишлов беришни қўллашга тасвирларга ва сигналларга рақамли ишлов беришни мисол қилиб келтириш мумкин.

Векторли ишлов бериш воситаларида вектор деб, мунтазам равишда хотирада жойлаштирилган бир турдаги маълумотларнинг бир ўлчовли массиви (одатда сурилувчи вергулли шаклда) тушунилади. Агар, кўп ўлчовли массивларга ишлов берилса, уларга ҳам вектор сифатида қаралади. Агар кўп ўлчовли массивларни машина хотирасида қандай сақланишини ҳисобга олсак, бундай ёндашувга йўл қўйиш мумкин.

4x5 ўлчамдаги тўғрибурчакли матрицадан ташкил топган А маълумотлар массиви бўлсин (1,а-расм). Матрицани хотирага жойлаштиришда, унинг ҳамма элементлари ячейкага кетма — кет манзиллар билан киритилади, бунда маълумотлар қатор кетидан қатор ёки устун кетидан устун бўлиб ёзилиши мумкин (1,б-расм). Кўп ўлчовли массивларнинг хотирада бундай жойлашишини ҳисобга олинса, уларни вектор сифатида кўриш ва бир ўлчовли маълумотлар массивига (векторга) ишлов беришга мосланган ҳисоблаш воситаларига ориентир олиш мумкин.

Кўп ўлчовли массивлар устидаги амаллар ўз хусусиятига эга. Масалан, икки ўлчовли массивда қатор бўйича ҳам, устун бўйича ҳам ишлов бериш мумкин. Бу хотирадан танланган элементнинг манзили қандай қадам билан ўзгаришида ифодаланади. Агар мисолда кўрилган матрица хотирада қатор бўйлаб жойлашган бўлса, қаторнинг кетма — кет жойлашган элементлари манзили бирга фарқ қилади, устун элементлари учун қадам бешга тенг. Матрица устун бўйлаб жойлашганда, устун бўйлаб қадам бирга тенг, қатор бўйлаб эса тўртга тенг бўлади. Векторли концепцияда вектор элементларини хотирадан олиш қадамини белгилаш учун индекс бўйича қадам термини ишлатилади. Векторнинг яна бир тавсифи бўлиб, унинг элементларини ташкил этувчи сонлар — вектор узунлигидир.

Векторли процессорбу айрим буйруқларнинг операндлари сифатида тартибга келтирилган маълумотлар массиви — векторлар бўлиши мумкин бўлган процессор. Векторли процессор икки хил вариантда бўлиши мумкин. Биринчисида универсал компьютерга қўшимча блок, иккинчи вариантда эса мустақил ҳисоблаш тизимининг асоси бўлиши мумкин.

Векторли процессорларнинг энг кенг тарқалган архитектурасини учта гуруҳда келтириш мумкин:

— конвейерли АМҚ (арифметик — мантиқий қурилма);

— АМҚ массив;

— процессор элементларининг массиви (матрицалиҳисоблаш тизими).

Векторли процессор тушунчаси биринчи иккита гуруҳга тегишли. Бу иккита категория 2- расмда кўрсатилган.

Конвейерли АМҚ вариантида (2,а-расм), вектор элементларига ишлов бериш сурилувчи вергулли (СВ) сонлар учун конвейерли АМҚ да амалга оширилади.

Вектор элементлари устида бирданига бажариладиган амалларни параллел равишда ишлатиладиган, ҳар бири бир жуфт элементга жавоб берадиган, бир нечта АМҚ ёрдамида амалга ошириш мумкин (2,б-расм).

СВ кўринишидаги сонлар устидаги амалларни мураккаб бўлишига қарамасдан, алоҳида қадамларга бўлиш мумкин. Шунда иккита сонни қўшиш тўртта босқичда бажарилиши мумкин: тартибларни қиёслаш, сонларнинг кичигидан мантисса бўйича сурилиш, мантиссани қўшиш ва натижани нормаллаштириш (3,а-расм).Ҳар бир босқич конвейерли АМҚ нинг алоҳида поғонаси ёрдамида амалга оширилиши мумкин (3,б-расм). Векторнинг навбатдаги элементи АМҚ нинг поғонаси бўшаши билан конвейернинг киришига берилади (3,в-расм). Бундай вариантнинг векторларга ишлов бериш учун яроқли эканлиги аниқдир.

Агар параллел ишлатиладиган АМҚ лар ҳам конвейерли бўлса, у ҳолда конвейерлаштиришнинг яна бир поғонаси мавжуд. Бу ғоя амалга оширилган ҳисоблаш тизимларини вектор — конвейерли тизим дейилади. Универсалликни таъминлаш мақсадида таркибига скаляр процессор қўшилган вектор–конвейерли тизимлар супер–компьютер номи билан таниқли.

Матрицали ҳисоблаш тизимларининг вазифаси кўп жиҳатдан векторли ҳисоблаш тизимларига ўхшаб, катта маълумот массивларига ишлов беришдир. Матрицали тизимлар асосида процессор элементларининг (ПЭ) мунтазам массивидан ташкил топган матрицали процессор ётади. Бир қарашда бу турдаги тизимларни ташкил қилиш жуда соддадир. Буйруқлар оқимини ишлаб чиқарувчи умумий бошқариш қурилмасига ва параллел ишлаб, ҳар бири ўз маълумот оқимига ишлов берадиган кўп сонли ПЭ га эга. Аммо амалиётда, кенг доирадаги масалаларни ечишда тизимнинг етарли даражада самарадорлигини таъминлаш учун процессор элементлари орасидаги алоқани шундай ташкил қилиш керакки, процессорларни имкон қадар тўлиқ юклаш керак. Айнан ПЭлар орасидаги боғланишнинг характери тизимнинг ҳар хил хусусиятини аниқлайди.

Матрицали ва векторли тизимлар орасида жиддий фарқ бор. Матрицали процессор матрицага мантиқан бирлаштирилган ва SIMD-услубида ишлайдиган кўплаб ўхшаш бўлган функционал блокларни интеграллаштиради (бутунлаштиради). Бу блоклар мантиқан матрицага бирлаштирилган бўлиб, синхрон ишлайди, яъни ҳаммаси учун фақат битта буйруқлар оқими қатнашади. Векторли процессорда маълумотлар векторига ишлов берувчи буйруқлар киритилган, бу ўз ўрнида функционал блоклардан тузилган конвейерни самарали юклаш имконини беради. Ўз навбатида, векторли процессорлардан фойдаланиш осонроқ, чунки векторларга ишлов берувчи буйруқлар инсон учун SIMD қараганда дастурлашнинг қулай моделларидан биридир.

Матрицали ҳисоблаш тизимларининг архитектурасини 4-расмда кўрсатилганидек ифодалаш мумкин. Аслида кўплаб маълумотлар элементига параллел ишлов бериш процессор массиви томонидан амалга оширилади. Процессор массивидаги маълумотларга ишлов беришни бошқарувчи ягона буйруқлар оқими процессор массивининг контроллери томонидан ишлаб чиқаради. Контроллер кетма — кетликдаги дастур кодини бажаради, шартли ва шартсиз ўтиш амалларини амалга оширади, процессор массивига буйруқларни, маълумотларни ва бошқариш сигналларини узатади. Буйруқларга процессор томонидан қатъий синхронлаштириш режимида ишлов берилади. Бошқариш сигналлари буйруқларни синхронлаштириш ва қайта жўнатиш учун ишлатилади, ҳамда ҳисоблаш жараёнини бошқариш, хусусан процессор массивлари қандай амалларни бажариши керак, қандайларни бажариши керак эмаслигини аниқлайди. Контроллерлардан тарқатишнинг кенг эшиттиришли шинаси орқали буйруқлар, маълумотлар ва бошқариш сигналлари процессор массивига узатилади. Шартли ўтиш амалларининг бажарилиши ҳисоблашнинг натижасига боғлиқ бўлгани учун процессор массивидаги ишлов бериш натижалари контроллерларга натижалар шинасидан ўтаётганда узатилади.

SIMD — тизимларда вектор-конвейерли ҳисоблаш тизимларини кўлаш Флинн классификациясига асосан массивларга ишлов бериш учун ягона буйруқ билан массивнинг ҳамма элементлари устида бирданига амалларни бажариш векторли ишлов берувчи воситалар орқали амалга оширилади.

Векторли ишлов беришни қўлланилишида тасвирларга хамда сигналларга рақамли ишлов беришда процессорнингарифметик — мантиқий қурилмасида, матрицали ҳисоблаш тизими сурилувчи вергулли сонлар учун конвейерли арифметик — мантиқий қурилмада амалга оширилади.

Адабиётлар:

  1. Олифер В. Г., Олифер Н. А. Компьютерные сети. Принципы, технологии, протоколы: Учебник для вузов.3-е изд. — СПб.: Питер, 2009. – 958 с.
  2. Олифер В. Г., Олифер Н. А. Сетевые операционные системы. Учебник для вузов. СПб.: Питер, 2008. – 672 с.
  3. Таненбаум Э. Современные операционные системы. 2-е изд.-СПб.: Питер. 2007. – 892 с.
  4. Воеводин В. В., Воеводин В. В. Параллельные вычисления.–СПб.: БХВ – Петербург, 2002.– 608 с.
Основные термины (генерируются автоматически): SIMD, процессор, вектор, GFLOPS, VLIW, кет.


Похожие статьи

Олий таълим муассасаларининг рейтингини аниқлашда ахборот тизимларини қўллаш

Операцион тизимлар фанини ўқитишда виртуал машина типидаги дастурий таъминотларнинг аҳамияти

Фанларни мантиқли структуралаштириш асосида интеграллашган ўқитишнинг ахборот тизимини яратиш

Ҳудудларни ижтимоий–иқтисодий ривожланишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни (хоразм вилояти мисолида)

Банк-молия терминларини француз тилидан ўзбек тилига таржима қилиш муаммолари

Хоразм вилоятида ижро хокимиятининг худудий ахборот тизимларини қуриш методологияси ва принциплари

Тижорат банкларида аккредитивлар бўйича ҳисоб-китобларидаги муаммолар

Кўп процессорли ҳисоблаш тизимларида коммуникация схемаларининг характеристикаларини аниқлаш методлари

Бошланғич синф ўқувчиларини оғзаки ва ёзма нутқини ўстириш тизими

Глобаллашув даврда фан ва таълимнинг долзарб масалалари

Похожие статьи

Олий таълим муассасаларининг рейтингини аниқлашда ахборот тизимларини қўллаш

Операцион тизимлар фанини ўқитишда виртуал машина типидаги дастурий таъминотларнинг аҳамияти

Фанларни мантиқли структуралаштириш асосида интеграллашган ўқитишнинг ахборот тизимини яратиш

Ҳудудларни ижтимоий–иқтисодий ривожланишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни (хоразм вилояти мисолида)

Банк-молия терминларини француз тилидан ўзбек тилига таржима қилиш муаммолари

Хоразм вилоятида ижро хокимиятининг худудий ахборот тизимларини қуриш методологияси ва принциплари

Тижорат банкларида аккредитивлар бўйича ҳисоб-китобларидаги муаммолар

Кўп процессорли ҳисоблаш тизимларида коммуникация схемаларининг характеристикаларини аниқлаш методлари

Бошланғич синф ўқувчиларини оғзаки ва ёзма нутқини ўстириш тизими

Глобаллашув даврда фан ва таълимнинг долзарб масалалари

Задать вопрос