Жамиятда ёшларнинг турли иллатлардан асрашнинг самарали йўллари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 4 мая, печатный экземпляр отправим 8 мая.

Опубликовать статью в журнале

Библиографическое описание:

Юлдашева, М. М. Жамиятда ёшларнинг турли иллатлардан асрашнинг самарали йўллари / М. М. Юлдашева, Одилжон Шухратжон ўғли Шералиев. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2017. — № 4.2 (138.2). — С. 59-60. — URL: https://moluch.ru/archive/138/38971/ (дата обращения: 23.04.2024).



Жамият ҳаётининг турли жабҳалари, хусусан, таълим муассасаларида ҳар бир киши маданияти, анъаналари, урф-одатлари, қадриятларидан тўғри фойдалана олиш, тарихдан тўғри хулоса чиқара билиш, ўз тарихи ва бугунги ҳолати, ўз миллати, халқининг маданий мероси ва маънавий қадриятлари, дини ва ахлоқи, мавжуд сиёсий ва ҳуқуқий тажрибаси, турмуш тарзига соғлом фикр билан қараши, уларнинг ривожида ўз бурч ва вазифаларини англаб боради. Шу тариқа инсон учун ҳаётида зарур бўладиган билим, малака ва кўникмалар, шахснинг ўзига хос индивидуал хусусият ва қобилияти, атроф-муҳитга муносабати, тенгдошлари билан ўзаро муомаласи, етакчилик хислатлари рўёбга чиқиб бориши ҳам барчага маълум.

Шуни таъкидлаш жоизки, кишиларнинг ғоявий-руҳий ҳолати, мафкуравий таҳдидларга қарши курашиш кўникмаси ҳар доим ҳам атрофдагиларга яққол намоён бўлмайди. Оилада эса бунинг акси: сўз ва фикр эркинлиги, атрофдаги ҳодисаларга муносабат билдиришнинг қатъий регламентлашмагани ёшларга ўз фикрини ўзлари истаган шакл ва усулларда етказиб бериш имкониятини беради. Бу эса оиланинг мафкуравий таҳдидларга қарши курашишнинг асосий йўналиши сифатида намоён бўлишини таъминлайди.

Умуман олганда, тарбия, хусусан мафкуравий тарбияни амалга оширишда оила бошқа тизимларга нисбатан самаралироқ ва катта таъсир кучига эга. Масалан, ўқувчи йигит, қиз ўзи учун жиддий аҳамиятга эга бўлган бирон бир масала юзасидан таълим даргоҳидаги устозидан маслаҳат олмаслиги мумкин. Лекин, бу борада у отаси, онаси ёки бошқа оила аъзолари билан маслаҳатлашиши бизнинг жамият учун одат экани маълум. Мактабларда “Ота-оналар мажлислари”нинг мунтазам равишда ўтказиб борилиши ҳам бола тарбиясида таълим тизимининг оила кўмагига муҳтож эканини кўрсатади. Шунингдек, оиладаги фикр, муносабат, ёндашув ва нуқтаи назар тўғри тарбияланган болалар учун авторитет (обрўли манба) бўлиб ҳисобланади. Ота ёки онанинг фарзандининг юриш-туриши, одобу хулқи юзасидан қабул қилган қарори аксарият ҳолларда муҳокама қилинмайди. Шу нуқтаи назардан қараганда, оилада ҳар қандай ғояларни амалий ҳаётга татбиқ этиш учун улкан имкониятлар мавжуд.

Зеро, тарбия шаклларига жамиятдаги турли махсус бўғинлар масъул бўлса-да, оила барча шакллардаги тарбия жараёнида тўлдирувчи, мустаҳкамловчи бўғин сифатида намоён бўлади. Ёшларга сингдирила бошланган янги ғоя ва қарашлар оила муҳитида мазмунан бойитилади [5, 6]. Бироқ, шуни ҳам таъкидлаш жоизки, барча оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳит бир хил эмас. Шунинг учун баъзи ота-оналар фарзандининг ҳаётга бўлган қизиқиши ва интилишларининг кучайиб бораётганига, унинг тафаккуридаги динамик ўзгаришларга етарли эътибор қаратмайди. Айниқса, ижтимоий иллатлар домига тушиб қолган айрим ота ёки оналарнинг фарзандига нисбатан ғайриахлоқий хатти-ҳаракатлари бола маънавий оламининг шаклланишига салбий таъсир кўрсатади.

Маънавиятнинг ота-она ибрати орқали ҳам юксалишини назарда тутсак, бундай ҳолатларнинг ёшлар маънавий-мафкуравий тарбиясига салбий таъсирини англаб олиш мушкул эмас. Шунингдек, “... оилада қўни-қўшниларни кўролмаслик, фисқу фасод, иғво муҳити ҳукмрон бўлса, ҳеч шубҳасиз, буларнинг барчаси боланинг хотирасида тузатиб бўлмайдиган оғир асорат қолдиради. Умуман, оиладаги маънавий муҳит ва тарбия туфайли бола ё меҳрибон ва раҳмдил, ёки худбин ва бағритош бўлиб вояга етишини тушуниш қийин эмас.

Таъкидлаш жоизки, бундай иллатларга дучор бўлган оилалар жамиятимиздаги ўзига хос “оғриқли нуқта”дир. Чунки, бизнинг оилаларимиз — том маънодаги тарбия ўчоғи. Бошқача айтганда, тарбия — биздаги оилаларнинг бирламчи функциясидир. Чунки, ўзбекчиликда инсон туғилганидан бошлаб, то умрининг охиригача бошидан кечирадиган воқеа-ҳодисалар бевосита ва билвосита унинг оиласи атрофида содир бўлади. Менталитетимизга мувофиқ, биз учун оила — энг биринчи, энг муҳим ва энг асосий ҳаётий макондир.

Умуман олганда, ёшларни ғоявий таҳдидларга қарши кураш руҳида тарбиялашда, уларда ғоявий иммунитетни шакллантиришда оила, маҳалла, таълим-тарбия тизимларининг ўрни беқиёс. Ёш авлоднинг шаклланиши ва балоғатга етиш жараёнида ҳар бир оилада, яшаётган маҳаллада, таълим-тарбия тизимида, боғчадан тортиб, то олий ўқув юртигача, ишлаётган жамоада, бир сўз билан айтганда, уларни ўраб турган муҳитда соғлом вазиятни вужудга келтириш лозим.

Бунинг учун эса, ёш авлодни ватанпарварлик, инсонийлик руҳида тарбиялашни такомиллаштириш зарур. Бунда ота-оналар, маҳалла фаоллари, олимлар, зиёлилар, ўқитувчи ва мураббийлар, нодавлат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчиликнинг ижтимоий ҳамкорлиги алоҳида аҳамият касб этади. Шунингдек, ўзининг миллий ҳамда шарқона хусусиятига кўра, бизнинг таълим тизимимиз мафкуравий таҳдидларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашда катта ўрин тутади.

Адабиётлар:

  1. Каримов И. А. Жамиятимиз мафкураси халқни-халқ, миллатни-миллат қилишга хизмат этсин. Тошкент: Ўзбекистон, 1998. — Б. 14–15.
  2. Каримов И. А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт-пировард мақсадимиз. –Т.8. — Тошкент: Ўзбекистон, 2000. — 528 б.
  3. Фалсафа. Қомусий луғат. — Тошкент: Шарқ, 2004. — Б. 147.
  4. Каримов И. А. Юксак маънавият — енгилмас куч. — Тошкент: Маънавият, 2008. — Б. 73.
  5. Умурзакова Р. А. Ўзбекистонда оила мустаҳкамлигининг социал омиллари: Соц. фан. номз. ... дис. автореф. – Тошкент: ЎзМУ, 2006. – Б. 19.
  6. Шермуҳамедов С., Султонов Т. Оила – истеъдодли ёшларни тарбиялашда энг муҳим босқич. – Тошкент: Маънавият, 2002. – Б. 165.
Основные термины (генерируются автоматически): немецкая реклама, английский язык, немецкий рекламный дискурс, немецкий язык, заимствование, ассимиляция англицизмов, специфика функционирования, языковой выбор.


Похожие статьи

Задать вопрос