Глобаллашув даврда фан ва таълимнинг долзарб масалалари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 4 мая, печатный экземпляр отправим 8 мая.

Опубликовать статью в журнале

Библиографическое описание:

Рузикулова, М. Ю. Глобаллашув даврда фан ва таълимнинг долзарб масалалари / М. Ю. Рузикулова, З. Т. Рауфжонова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2017. — № 4.2 (138.2). — С. 44-47. — URL: https://moluch.ru/archive/138/38939/ (дата обращения: 24.04.2024).



Глобаллашув тушунчаси кейинги пайтларда шу соҳада иш олиб бораётган мутахассислар томонидан, инсониятнинг асосий қисмини молиявий-иқтисодий, ижтимоий — сиёсий ва маданий алоқаларини ягона, илғор ва янги телекоммуникация ҳамда ахборот технологиялари асосида бошқаришга ўтиш деб тушунтирмоқдалар.

Глобаллашув феноменининг асосий омили сифатида эса инсон билиш жараёнинг мислсиз ривожланиши яъни, илмий-техникавий билимларнинг юксалиши ва бунинг натижасида инсоннинг ер юзининг ҳоҳлаган нуқтасидаги объектларни ёки юз бераётган ходисаларни индивидуал равишда билиб олиш имкониятларининг пайдо бўлиши деб тушунтирмоқдалар.

Глобаллашув мураккаб интеграцион жараёнларнинг бирлашуви бўлиб, у борган сари инсоният жамиятининг барча соҳаларини қамраб олайверади. Глобаллашув жараённинг ўзи эса объектив бўлиб, инсоният цивилизациясининг тарихий муайян тараққиётининг натижасидир.

Бугунги кунда таълим тизими ва унинг ажралмас атрибути бўлган фан ҳам глобаллашувда муҳим ўрин эгаллаб бормоқда. Лондон иқтисод мактаби директори Э. Гидденснинг фикрича фақат ўзининг худудида фаолият олиб бораётган университетларнинг келажаги тугайди. Бу ходиса уларнинг ўрнини интернет типидаги уиверситетлар эгаллаши туфайли юз бермайди. Чунки игтернет ҳар қанча ривожланмасин профессор-ўқитувчи ва талаба ўртасидаги ўзаро алоқа сақланиб қолайверади. Шундай қилиб глобаллашув талабларига кўра университетлар глобал тармоқнинг бир қисмига айланиб қолади. Бундай университетларда икки ҳил шаклдаги таълим ўртасидаги антогонизм ўрнини конвергенция эгаллайди. Ҳозирги даврда Лондон университетида ва бошқа бир қатор машҳур университетларда глобал тармоқ ҳамкорлигида фаолият юритилмоқда. Университет ўзига хос консорциумга айланиб улар томонидан интернет орқали таълим дастурлари пакетлари сотилмоқда, шунингдек иқтисодий ночор мамлакатларга берилмоқда.

Олий таълим глобал тармоқнинг бир қисмига айланиб қолиши ўз навбатида ўзининг территориясида фаолият юритадиган ва марказий ўринни ташкил этадиган анъанавий университетларнинг ривожланиши билан боғлиқдир.

Ҳақиқатда Ўзбекистон тажрибаси ҳам узулуксиз таълим тизимини жорий этар экан инсоннинг бутун ҳаётида таълим олиши ҳақидаги ғояларни илгари сурган. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Таълим тўғрисидаги қонун ва уларда илгари сурилган таълим босқичлари ҳам буни исботлайди.

Кўпчилик таълимдаги узулуксизликни яъни ўз билимини, малакасини ошириб боришни, ўз иш жойини сақлаб қолиш шарти маъносида тушунади.

Бу ҳам тўғри лекин, бир томонлама фикр юритишдир. Узулуксиз таълимнинг моҳияти, глобаллашув даври муттасил ўзгаришлари инсонни дунёга муносабатини ҳар доим ривожланиб боришини тоқазо қилади. Бу ҳодиса барчага бирдек таллуқлидир, яъни мутахассисликка эга бўлиб ишлаётган ёшларга ҳам, катта ёшдагиларга ҳам тегишлидир. Яқингача, ёш мутахассис тугалланган билимга эга деб хисобланса, ҳозирда олий таълимда илмий тадқиқотлар олиб бормаган ўқитувчи, талабанинг илмий ишларига раҳбарлик қила олмайди деб топилди. Шунингдек, катта ёшли профессор-ўқитувчи, аввал ўзининг турмуш тарзига хос фақат методист ўқитувчи сифатида иш олиб борувчи, илмий фаолияти якунланган деб хисобланса, ҳозирда бу қарашлар эскириб, уларнинг замон талаблари асосида фаол хатти-харакат олиб бораётганлиги ҳаёт ҳақиқатига айланди. Шу тариқа узлуксиз таълим олий мактаб ҳаётига ҳам ўзгаришлар олиб кирди. Лекин барча ўзгаришларнинг асосида университетларнинг бош ғояси-инсон ҳаётни, унинг турмуш тарзини яхшилашнинг базаси бўлиб хизмат қилиш эгаллаши лозим.

Эндиликда университетлар фақат билим бериш маскани бўлибгина қолмайди, уларда аҳолининг турли соҳалардаги маълумотларини оширишга хизмат қиладиган ва турли структурадаги тадбиркорлик фаолиятига маслаҳат берадиган фирма филиаллари ҳам ташкил этилмоқда. Университетлар ўзларининг турли хизматларини бирлаштирадиган тармоқлар ташкил этишлари зарур.

«Э. Гидденс Лондан университетида, мурожаат этувчи ташкилотларга ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган моддий ва номоддий билимлар фонди ҳамда консультация бўлимлари фонди ташкил этилгани ҳақида маълумот беради. Бундай фондларнинг ташкил этилиши ва махсус мобиль алоқаларининг ўрнатилиши, ахборот олишнинг муҳим манбаи хисобланган ва айниқса бугунги кунда камайиб кетган диалог («савол-жавоб методи») ларнинг ривожланишига олиб келади» [2].

Авваллари университетларда олиб бориладиган илмий-тадқиқотлар буюрмачи томонидан моддий таъминланар ва олинган натижалардан буюртмачи фойдаланар эди. Глобаллашув даврида бундай тартиб ҳам эскирди. Илмий – техникавий соҳадаги инновацион жараёнлар тезлиги жуда юқори бўлганлиги, ижтимоий ўзгаришларнинг жадаллашуви оқибатида, ҳозирда илмий тадқиқот натижаларини бир неча йилга чўзиб бўлмайди. Шунинг учун берилган тадқиқот соҳасида фаолият юритаётган университетлар тажрибасини қўллаш ва башқа шу соҳадаги билмлар базасидан фойдаланиш тоқазо қилинади. Бу эса ўз-ўзидан янги илмий-тадқиқот дастурини яратишда ўзаро диалог учун эҳтиёж туғдиради.

Айни пайтда глобал бозорнинг мавжудлиги ва каттароқ маблағлар жамғариш мақсадида учинчи дунё мамлакатлари халқларин кучидан ноқонуний фойдаланиш, арзон табиий ресурлар учун кураш, ноқонуний миграция оқибатида дунё мамлакатлари бой ва қашшоқ регионларга аралиб кетди.

Жамиятни бошқаришнинг янги, тўғри бошқарув моделларини яратишда университетларга талаб янада кучайиб бормоқда. Барчага маълумки давлат бошқаруви якка хокимлик қиладиган жамият тўғри бошқарилаётган жамиятлар туркумига кирмайди. Бозор қонунлари ва тадбиркорлар бошқараётган, шунингдек тадбиркорлар бошқаруви орқали кириб келадиган тенгсизлик, адолатсизлик каби иллатлар ҳам жамиятни издан чиқаради. Бундай жамиятда фуқароларга фақат истеъмолчи сифатда муносабат ҳосил бўлади. Илғор жамиятда фуқароларнинг ижтимоий фаоллигига, ҳар бир фуқаронинг жамият ҳаётидаги ўрнига алоҳида эътибор берилади. Айнан кишиларда бундай муносабатларнинг таркиб топишида университетлар катта роль ўйнайди.

Глобаллашув даврида университетларнинг байналминаллик хусусияти кучайиб боради. Чунки интернет тизимида эълон қилинаётган таълим лойиҳаларида қатнашиш эркинлиги туфайли талабаларда турли мамлакатлар ва турли тилларда ўқиш имкониятлари пайдо бўлди. Бундай университетлар фаолияти натижасида фуқаролик жамияти қуришнинг глобал муаммоларини яратиш имкониятлари пайдо бўлади.

Лекин дунё университетларининг пайдо бўлиши ўз навбатида кадрлар қўнимсизлигига, йирик мутахиссис ва олимларни машҳур университетларга кўчиб келиши ва уларнинг ўзлари яшайдиган худудларида муаммоларни ўз вақтида ечилмай қолишига бунинг оқибатида тараққиётнинг секинлашувига сабаб бўлмоқда.

Анъанавий таълим ва анъанавий олий ўқув юртлари бугунги дунёдаги мавжуд қашшоқлик ва бойлик, экологик муаммолар, халқаро жиноятчилик, кишиларнинг бир-биридан бегоналашуви каби глобал муаммоларни якка ўзи ҳал қила олмайди. «Э.Гидденснинг фикрича, Хитойда таълим даражасини замон талабларига етказиш учун, эллик йил ялпи ишлаб чиқаришнинг 2 %ни сарфлаш лозим экан, бу хисоб ялпи ишлаб чиқаришнинг ўсиши ҳар йил ўрта хисобда 10 % дан ошиб бораётган мамлакат ҳақида боряпти. Бу хисоб эса бугунги ривожланган мамлакатлар симсиз ахборот тизимини ўрнатиш орқалигина жаҳон таълим тизимини ривожлантириш мумкинлигини исботлайди» [2].

Глобаллашув туфайли инсонят фаолиятида, унинг турмуш тарзида ва авваллари турли –туман бўлган унинг маданиятида янги, жаҳон стандартлари пайдо бўлди. «Замонавий инсоният миллатидан қатъий назар болалигидан бир ҳил ўқувчилар телевезион дастурларини, ўсмирлик ва ёшлик даврида бир ҳил мусиқий клипларни, ўрта ёшда эса бир ҳил сериалларни томоша қилади. Одамлар бир ҳил янгиликларни ўхшаш шархлар билан тинглайдилар, кийим- кечакда бир ҳил урфга амал қилиб кийинадилар, бир ҳил фаст-фудлар билан овқатланадилар, бир ҳил тилда гапиришга харакат қиладилар, бир ҳил жихозланган офисларда ишлайдилар. Бунинг оқибатида янги туркум «глобал фуқаро» яъни қарашлари, қизиқишлари ва мақсадлари бир ҳил одамлар пайдо бўлиши мумкин. Маълумотларга кўра ХХ1 асрга келиб 6 мингта тил истеъмолдан чиқиб кетади» [3, p. 6]. Инсоният маданиятининг хилма-хиллиги, унинг миллий қадриятлари, урф-одат ва анъаналари, миллий аҳлоқий тамойиллари йўқолиш арафасида турибди. Жамиятининг бош бўғини бўлган оиланинг асоси, демакки жамиятнинг асоси юқоридаги қадриятларга таянади ва шулар туфайли яшайди. Ҳозирда ҳар биримиз буларнинг бир қисмини йўқолганига гувоҳ бўлиб турибмиз.

Иқтисодий, технологик ва илмий тараққиёт жамият маънавий тараққиётидан кўра тезлашиб кетди. Интернетдан фойдаланаётган «глобал фуқаро» нинг яшашдан мақсади, замонавий автомобил, яхши уй-жой, қимматбахо жихозлар ва дунёни саёҳат қилишдан иборат. Авваллари болаликдан инсон онгига сингдириладиган меҳр-оқибат, одоб-аҳлоқ, яхшилик, гўзаллик, адабиёт, санъат, диний аҳлоқ берган маънавий бойликларни глобал маданият бера оладими, замонавий одам жамиятдаги маънавий талабларга жавоб бера оладими? Бугунги олий таълим маънавий бойликларни сақлаб қолиш ва тарғиб қилишни жамият миқёсида ишлаб чиқишга харакат қилиши керак. Мазкур муаммо Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мустақилликнинг дастлабки кунларидаёқ, мамлакатимиз ҳаёти учун энг муҳим масала сифатида кун тартибига қўйилди. И. Каримовнинг деярли барча асарларида маънавиятни сақлаб қолиш ва ривожлантириш масалаларига тўхталиб ўтилган. Мазкур соҳадаги ишларни бошқариш ва амалга ошириш бўйича бир қанча ташкилот ва муассасалар тузилди ва улар фаолият олиб бормоқда. «Барчамизга аён бўлиши керакки, қаердаки бепарволик ва лоқайдлик хукм сурса, энг долзарб масалалар ўзбўларчиликка ташлаб қўйилса, ўша ерда маънавият энг ожиз ва заиф нуқтага айланади. Ва аксинча — қаерда ҳушёрлик ва жонкуярлик, юксак ақл-идрок ва тафаккур хукумрон бўлса, ўша ерда маънавият қудратли кучга айланади» [1, 116 b.].

Бугунги минг йиллик талабларининг энг муҳимларидан бири, олимларнинг фикрига кўра, замон талаблари асосида жамиятнинг маънавий қиёфасини белгиловчи инсон ҳаётининг мақсади ва мазмуни масаласини ишлаб чиқиш ва яратиш лозим. Ҳозирги тез ўзгарувчан ҳаётда бу муаммони ягона ечими барча халқларда мавжуд бўлган миллий анъаналар ва қадриятлар асосида инсонни тарбиялашдир. Фақат шу орқалигина глобаллашув даврида инсон мавжудлигини сақлаб қолиш мумкин.

Айни пайтда, глобаллашув давр, барча фуқароларида шакиллантириш зарур бўлган, умуминсоний қадриятлар ҳам мавжуд бўлиб булардан биринчиси ростгўйликдир, айнан ростгўйлик ўзаро алоқанинг асосини ташкил этиши лозим. Ростгўйлик жамиятдаги барча алоқаларни бириктирувчи асос, пойдевор бўлиб хизмат қилиши зарур.

Глобаллашув даврида бутун ер курраси аҳолиси, айниқса қашшоқликда яшаётган ёки табиий офат туфайли зарар кўрган халқлар учун зарур бўлган, мехр-мурувват ва саҳийликдир.

Глобаллашувнинг рақобат муҳитида яшаш учун зарур бўлган маънавий фазилат меҳнатсеварликдир. Ҳозирги давр ишлаб чиқаришидаги рақобатига бирдош бериш учун мураккаб вазиятларда, турли қарама-қаршиликларни енгиб ўтиш ва ўзининг фикрларини ўтказиш учун катта машаққатли мехнат талаб қилинади.

Ҳозири даврда бирор бир корхонанинг ривожланиши, рақобатбардошлиги ва умуман ютуқларига сабаб бўлувчи яна бир умуминсоний фазилат у ерда фаолият юритаётган ходимларга, дўстларга ва умуман инсонларга нисбатан адолатли бўлишдир. Бу фазилатлар мактабгача ва мактаб ёшидаги таълимдан шакиллантириб борилиши шарт.

Кўпинча, ўқувчилар тарбиясининг энг фаол даври бўлган уч-тўрт ёшлиги уларга эътиборсизлик билан ўтказиб юборилади, бунга ота-оналарнинг боаларни кичик ёшда қандай тарбиялаш зарурлигини билмаслиги ҳам сабаб бўлади. «Кўп йиллик илмий кузатиш ва тадқиқотлар шуни кўрсатдик, инсон ўз умри давомида оладиган барча информациянинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган даврда олар экан. Боланинг онги асосан 5–7 ёшда шаклланишини инобатга оладиган бўлсак, айнан шу даврда унинг қалбида оиладаги муҳит таъсирида маънавиятнинг илк куртаклари намоён бўла бошлайди» [1, 53 b.].

Ҳозирги даврда аввалгига нисбатан, бу ёшда ўқувчиларнинг ахборотни қабул қилиш, ўзлаштириш фаолияти тезлашган бўлиб асосий амалий фанлар тўғрисида тушунчалар бериш мумкин. Мактабгача таълимнинг тайёрлов гуруҳларида ва кичик мактаб ёшдаги ўқувчиларни кўпинча ўргатилинаётган нарсага қизиқмаслигини гувоҳи бўламиз. Бизнинг фикриизча, бу ёшдаги ўқувчиларга ўқишни ўргатишдан кўра, қандай қилиб ўқиш йўлларни уқдириш лозим. Ўқувчиларда ўқиш қобилияти ва тафаккурини шакллантириш, уларга берилган материални эслаб қолишдан кўра кўпроқ самара беради. Мактаб ва касб –хунар коллежи давридаги тарбиянинг натижасида эса ўқувчилар тез мулоқотга кириша оладиган, инсонни ардоқлайдиган, кўп ўқийдиган, бўлаётган воқеа ҳодисаларни қизиқиб кузатиб, улар ҳақида фикр билдирадиган, миллий қадриятларни хурмат қиладиган ва энг муҳими ўз мустақил фикрига эга бўлиб, бошқаларни гапини такрорлайдиган бўлмасдан тугатиши керак.

Умумий таълимда глобаллашувнинг цивилизациялар ўртасидаги муносабатларни кучайишини назарда тутган ҳолда, тарих, география ва ижтимоий фанларни ўқитишга эътиборни кучайтириш зарур.Бу мамлакатлар тарихи, иқтисодий йўналишлари, ижтимоий ҳаёти ҳақида чуқурроқ маълумотлар бериш орқали ўқувчиларни бошқа мамлакатлар муносабатини тўғри шакллантириш мумкин.

Глобаллашув даврида олий таълим олдида қуйидаги масалаларни ҳал қилиш муаммоси турибди:

  1. Олий таълимни байналминаллаштириш, яъни талабалр ва илмий ходимларнинг алмаштириб бориш, биргаликда тадқиқот ишлари олиб бориш, симсиз ахборот тизимини ўрнатиш, етакчи университетларга тенглашиб бориш;
  2. Глобал муаммоларни ҳал қилиш билан биргаликда ўз миллий тараққиётига оид муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиб бориш;
  3. Тарқққий топган ва илм фан соҳасида глобал ютуқларга эга давлатлар олий ўқув юртлари билан диалогда бўлиш ва бу алоқа натижаларига асосланган янгиликлар яратиш;
  4. Ёшларга таълим жараёнида глобал бозорнинг салбий натижалари бўлган глобал миграция, криминал иқтисод, глобал жиноятлар ҳақида тушунчалар бериб бориш, талабалар ўртасида бу ҳақида илмий-назарий конференциялар ташкил этиш;
  5. Ҳозирги даврда хўжалик юритиш ёки фермер хўжаликлари фақат озиқ-овқат махсулотлари етиштириш мақсадида табиий ўсимликлар ва микроорганизмларни йўқ қилиб юбормаслик ва шу тариқа табиатга халақит беришларини олдини олиш;
  6. Аҳолининг табиий ресурслар ва айниқса қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи фермерларнинг экологик билимларини ошириб борувчи, экотизм яъни табиатни асраш орқали инсонни асраб қолишга оид билимлар туркумини ишлаб чиқиш;
  7. Таълим тизимига экология фанини киритиш, шунингдек, барча ишлаб чиқариш ва саноат корхоналарида, давлат муассасаларида экологик маърифатни тарғиб қилувчи манбалар яратиш;

Ҳозирги кунда Ўзбекистон миллий таълим тизимида олиб борилаётган ислохатлар айнан глобал даври талаблари асосида яратилган. Бизнинг фикримизча бу илохотларни амалга оширишда барча таълим тизими ходимлари бирдек қатнашганида янада кўпроқ самарага эришиш мумкин.

Адабиётлар:

  1. Каримов И. А. Юксак маънавият-енгилмас куч. Т. “Маънавият” 2008.
  2. Животовская И. Г. Глобализация и образование: институциональный и экономический аспекты Глобализация и образование Сб. обзоров Отв. Ред. Зарецкая С. Л. – М.: ИНИОН, 2001. – С. 21–38.
  3. Howard M. America and the World. St. Lоuis: Washington University. The Annual Lewin Lecture, 5 April 1984. P. 6.
Основные термины (генерируются автоматически): Лондон.


Похожие статьи

Повести о собаках Джека Лондона — суровые реалии жизни эпохи...

Во всем мире Джек Лондон известен прежде всего своими северными рассказами, автобиографическим романом «Мартин Иден» и книгами о собаках.

Стереотипы об Англии | Статья в журнале «Филология...»

Ключевые слова: стереотип, англичанин, Лондон, Англия. Стереотипы — что же это такое? В наше время про них много говорят, но даже не всегда могут сказать, что это именно.

Страноведение. О Британии вкратце | Статья в журнале...

Тема 5. Лондон— столица Великобритании (4 часа). Лондон — Столица Великобритании, Собор Святого Павла, Тауэр Лондона Британский музей, Трафальгарская площадь...

Становление и особенности английского диалекта

В XVII века Лондон стал выступать в качестве политического и коммерческого центра страны [4, с.203–204].

London and Boston: Routledge & Kegan Paul, 1972.

Вопросы стиля и речи в процессе перевода (на примере рассказа...)

В статье раскрываются вопросы относительно требований, предъявляемых к переводческому процессу, в частности, проблемы речи и стиля в рассказе Джека Лондона «Мексиканец» через...

Роль первых всемирных выставок в развитии архитектуры и дизайна

Результатом такого сотрудничества явилось создание художественного музея в Южном Кенсингтоне (Лондон) в 1857 г. и основанной на его базе школы художественного...

Особенности современных международных финансовых центров

Особенности современных международных финансовых центров. К глобальным Международным финансовым центрам относятся Лондон, Нью-Йорк, Гонконг...

Быт Англии в XIX веке в романе Джейн Остен «Гордость...»

В статье рассматриваются факты реальной жизни провинциальной Англии XIX века, нашедшие отражение в романе Джейн Остен «Гордость и предубеждение».

Домашние животные в Великобритании | Статья в журнале...

Благодаря приемникам и усердной работе муниципальной полиции, в Лондоне и других городах днем с огнем не найдешь бездомных собак и кошек.

Из истории перевода западной и восточной литературы

К их числу относятся : в 1958г.в переводе Фаттаха Абдуллаева был издан сборник рассказов Джека Лондона, в 1959г.группой переводчиков издаётся « Рассказы и памфлеты» Марка Твена.

Похожие статьи

Повести о собаках Джека Лондона — суровые реалии жизни эпохи...

Во всем мире Джек Лондон известен прежде всего своими северными рассказами, автобиографическим романом «Мартин Иден» и книгами о собаках.

Стереотипы об Англии | Статья в журнале «Филология...»

Ключевые слова: стереотип, англичанин, Лондон, Англия. Стереотипы — что же это такое? В наше время про них много говорят, но даже не всегда могут сказать, что это именно.

Страноведение. О Британии вкратце | Статья в журнале...

Тема 5. Лондон— столица Великобритании (4 часа). Лондон — Столица Великобритании, Собор Святого Павла, Тауэр Лондона Британский музей, Трафальгарская площадь...

Становление и особенности английского диалекта

В XVII века Лондон стал выступать в качестве политического и коммерческого центра страны [4, с.203–204].

London and Boston: Routledge & Kegan Paul, 1972.

Вопросы стиля и речи в процессе перевода (на примере рассказа...)

В статье раскрываются вопросы относительно требований, предъявляемых к переводческому процессу, в частности, проблемы речи и стиля в рассказе Джека Лондона «Мексиканец» через...

Роль первых всемирных выставок в развитии архитектуры и дизайна

Результатом такого сотрудничества явилось создание художественного музея в Южном Кенсингтоне (Лондон) в 1857 г. и основанной на его базе школы художественного...

Особенности современных международных финансовых центров

Особенности современных международных финансовых центров. К глобальным Международным финансовым центрам относятся Лондон, Нью-Йорк, Гонконг...

Быт Англии в XIX веке в романе Джейн Остен «Гордость...»

В статье рассматриваются факты реальной жизни провинциальной Англии XIX века, нашедшие отражение в романе Джейн Остен «Гордость и предубеждение».

Домашние животные в Великобритании | Статья в журнале...

Благодаря приемникам и усердной работе муниципальной полиции, в Лондоне и других городах днем с огнем не найдешь бездомных собак и кошек.

Из истории перевода западной и восточной литературы

К их числу относятся : в 1958г.в переводе Фаттаха Абдуллаева был издан сборник рассказов Джека Лондона, в 1959г.группой переводчиков издаётся « Рассказы и памфлеты» Марка Твена.

Задать вопрос