Тошкент шаҳар ахолисидан хосил бўлувчи қаттиқ маиший чиқиндиларни санитар гигиеник баҳолаш | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 27 апреля, печатный экземпляр отправим 1 мая.

Опубликовать статью в журнале

Библиографическое описание:

Анваров, Ш. Ш. Тошкент шаҳар ахолисидан хосил бўлувчи қаттиқ маиший чиқиндиларни санитар гигиеник баҳолаш / Ш. Ш. Анваров. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2017. — № 1.2 (135.2). — С. 5-7. — URL: https://moluch.ru/archive/135/37835/ (дата обращения: 16.04.2024).



The problem of safe recycling of production and consumption is one of the most priority in the territory of Central Asia of a hygienic problem for territories with enough dense population and the developed industry which is bound about all by the enlarged number of the household and industrial wastes which are mainly deposited on numerous grounds and dumps.

Keywords: municipal solid waste, garbage pavilions, cleaning of the inhabited places, average norm of garbage, the differentiated norm of garbage, dump, biothermal method, thermal method, chemical method.

Ахолидан хосил бўлувчи маиший чиқиндиларни йиғиш, сақлаш, ташиш, зарарсизлантириш ва утилизация қилиш замонавий мегаполислар олдидаги энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Қаттиқ маиший чиқиндиларни четлаштириш ва зарарсизлантиришни долзарблиги шу билан изоҳланадики, йирик шаҳарларда ахолини зич холда яшаши натижасида ахолидан хосил бўлувчи қаттиқ чиқиндиларни атроф муҳитга таъсири янада яққол сезилади. Ахолидан хосил бўлувчи чиқиндиларни ишлаб чиқариш корхона чиқиндилари билан ўзаро қўшилиши натижасида хосил бўлувчи чиқинди тўплами ўзининг зарарлилиги, ҳавфлилиги билан ажралиб туради. Мазкур чиқиндилардан хосил бўлувчи “кучли металл пресси” таъсирини берувчи таъсир айниқса ҳозирги кунда бутун дунё экологларини ўйлантираётган муҳим муаммо ҳисобланади [1, 2]. Ҳозирги кунда бутун дунёда атмофера ҳавосини, сувни, тупроқни ифлослантирувчи моддаларга оғир металлар, ароматик углеводородлар, фуран ва пестицидлар киради [3]. Мазкур моддалар эса асосан атроф муҳит омилларига чиқиндилар орқали тушади.

Материал ва услублар

Ахоли турар жойлари тупроғини санитар холатини гигиеник баҳолашда биз Ўзбекистон Республикасининг “Ахолини эпидемиологик осойишталигини таъминлаш” тўғрисидаги қонунга, “Ўзбекистон Республикаси йирик шаҳарлари ахоли турар жойлари тупроғини санитар маҳофаза қилиш тўғрисидаги” СанҚваМ, “Ахоли турар жойларидан хосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш, сақлаш, ташиш, зарарсизлантириш ва утилизация қилиш устидан” СанҚваМ, “Тупроқ муҳитида эндоген ва экзоген химиявий моддаларининг РЭКи бўйича” СанҚваМ каби ҳужжатлардан фойдаландик.

Натижалар ва муҳокама

Ўзбекистон Республикаси иқлим шароити ўзининг кескин континенталлиги, иссиқлиги ва ёмғирларни асосан куз-қиш ойларида ёғиши натижасида чиқиндиларни зарарсизлантиришнинг барча усулларини ҳам қўллаш имконини бермайди. Тошкент шаҳар ахолисини турмуш шароитини яхшиланиши, ахоли турар жой массивларини ободонлаштириш даражасини ортиши натижасида ахолидан хосил бўлувчи қаттиқ маиший чиқиндилар ва турли ажратмаларни четлаштириш учун шаҳарни тозалик даражасини яхшилаш мақсадида янги, самарали тозалаш усулларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш схемаларини ишлаб чиқишга эҳтиёж туғилди. Турли схемаларни ишлаб чиқишда чиқинди таркибини ўрганиш зарур. Шунинг учун биз Тошкент шаҳридаги 3 та туман ахолисидан хосил бўлаётган қаттиқ маиший чиқиндиларни йил давомида ўргандик. Чиқиндидан олинган намуналарда биз асосан уни механик ва химиявий таркибини аниқладик. Олиб борилган изланишлар натижасида шу нарса маълум бўлдики, шаҳар чиқиндиларининг намлик даражаси кенг диапозонда, турлича натижаларни кўрсатди. Намлик кўрсаткичи баҳорда энг кам натижани, куз ойларида эса энг юқори кўрсаткичга эга бўлади. Намлик кўрсаткичи ўртача 41,3 %ни ташкил этади. Чиқинди таркибидаги ошхона чиқиндилари 14 дан 35,2 % ни ташкил этади. Ўрганилган 3 та туман ахолисидан хосил бўлувчи чиқиндининг механик таркиби ўзаро фарқ қилмаслиги аниқланди. Баҳор, ёз ва кузда ахолидан хосил бўлувчи чиқинди таркибида асосан озиқ овқат маҳсулотлар қолдиқлари, шиша, кўча суприндилари, қоғоз бўлса, қиш ойларида асосан пластмасса ва сунъий материаллардан тайёрланган таралар ташкил этади. Чиқинди таркибида йилнинг иссиқ даврида асосан боғ ва дала маҳсулотлари ташкил этади. Қаттиқ маиший чиқиндини химиявий таркиби ўрганилганда унинг муҳити ассосан нейтрал эканлиги аниқланди. Чиқиндининг кулланиш даражаси 19,6 дан 5,4 % ни ташкил этади. Маиший чиқинди таркибида органик моддалар миқдорини юқорилиги бу турдаги чиқиндини компостлаш усулидан сўнг ўғит сифатида фойдаланиш имконини беради. Чиқинди таркибидаги ўғит сифатида ишлатилувчи элементлар йилнинг турли даврида қуйидаги натижаларни кўрсатди: азот — 2 %; фосфор — 1,7 %; калий — 0,8 %. Чиқинди таркибидаги сульфатлар ва хлоридлар йил мавсумига боғлиқ бўлмаган холда гигиеник меъёр даражасида, яъни 1 %дан ошмаган холда мавжуд бўлади. Қаттиқ маиший чиқиндини бактериологик текширилганда унинг таркибидаги сапрофит микроорганизмлар 1 г тупроқда юз миллиондан кам эмаслиги аниқланилди. Йилнинг иссиқ даврида чиқинди таркибида Флекснер таёқчалари топилади. Бу эса чиқиндини эпидемиологик жиҳатдан ҳавфли эканлигини билдиради. Бундан келиб чиқадики, ахолидан хосил бўлувчи чиқиндини ўз вақтида ва самарали зарарсизлантириш усулларидан фойдаланган холда йўқотиш тавсия этилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 октябрдаги 298-сонли қарорига кўра Тошкент шаҳрини санитар холатини яхшилаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хулоса

Шаҳар чиқиндилари турли фракцияли эканлиги билан ажралиб туради. Ахолидан хосил бўлувчи чиқиндилар ичида энг кўп қисмини қоғоз, пластмасса буюмлари, озиқ овқат маҳсулотлари эгаллайди. Шаҳар чиқиндиси ўзининг химиявий таркибига кўра чириш маҳсулотларига бойдир. Уларни ўз вақтида ва самарали зарарсизлантириш натижасида мазкур чиқиндилардан қишлоқ хўжалигида ишлатилувчи ўғитлар олиш мумкин.

Адабиётлар:

  1. Закон Республики Узбекистан «Об отходах», 2002 г.
  2. Искандарова Ш. Т. Основные принципы организации санитарного контроля за системами очистки городов Узбекистана //Материалы научно-практической конференции «Охрана окружающей среды и здоровье человека». — Т., 2003. — С. 21.
  3. Решения Хакима города Ташкента от 7 июля 2012 года «О дополнительных мерах по улучшению санитарно-эпидемиологической обстановки и обеспечению чистоты в городе Ташкенте».
Основные термины (генерируются автоматически): Нижний Новгород, Доставка цветов.


Ключевые слова

твердые бытовые отходы, очистка населенных мест, мусорные павильоны, средняя норма мусора, дифференцированная норма мусора, свалки, биотермический метод, термический метод, химический метод

Похожие статьи

Задать вопрос