Амир Темур ва темурийлар даврида маънавий — маърифий тарбиянинг ривожи | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 27 апреля, печатный экземпляр отправим 1 мая.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Спецвыпуск

Опубликовано в Молодой учёный №15 (119) август-1 2016 г.

Дата публикации: 10.08.2016

Статья просмотрена: 1473 раза

Библиографическое описание:

Рахимова, З. М. Амир Темур ва темурийлар даврида маънавий — маърифий тарбиянинг ривожи / З. М. Рахимова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2016. — № 15.3 (119.3). — С. 14-15. — URL: https://moluch.ru/archive/119/33003/ (дата обращения: 18.04.2024).



Темур ва темурийлар даврида илм-фан, маданиятнинг ривожланишини кенг миқёсда ўрганиш, хозирги замон тараққиётида унинг бой анъаналаридан фойдаланиш йўлларини излаш, бугунги кун тадқиқотчиларимизнинг қадрли ва эъзозли вазифаларидан биридир. Бу эса, ўз навбатида мустақил давлатимиз ешларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Соҳибқирон Амир Темур даврида илм-фан, адабиёт ва саньат, ҳунармандлик ва меъморчилик равнақ топди. Темур томонидан турли мамлакатлардан юз мингга якин олимлар, ҳунармандлар, меъморлар, санъаткорлар Самаркандга олдириб келтирилган.[1] Темур илм фан ва санъат намояндаларини ўз ҳимоясига олган. Маълум шароитлар яратган, уларнинг тирикчилиги, ижодий фаолиятлари давлат ҳисобига олинган. Темур давлати саъйи ҳаракатлари туфайли XIV аср ўрталари, XV аср бошида Самаркандда астрономия, тиббиет, риёзиёт, фалсафа, тарих каби фанлар, меъморчилик, адабиёт, санъат, хаттотлик ва мусиқа санъати гуркираб ўсади, кўп олимлар, санъаткорлар етишиб чиқади.

Тарихдан маълумки, Ғарб ва Шарқ давлатчилигида нотиқлик санъати ҳар вақт сиёсий ва ижтимоий аҳамият касб этган. Темур ва темурийлар давлатида хам нотиқлик санъати — сўз санъатига жиддий эътибор берилган, нотиқлик мактаблари очилган. Амир Темур ҳам тенги йўқ нотиқ бўлган. “Темур ҳаёти” асарида Темурнинг нотиқлигига катта баҳо берилган, унинг овози “жарангдор ва ширали...” бўлганлиги ҳақида ёзилган.[2] Темур нутқ сўзлаганда “қарашлари ўтли, ёниқ, овози ёқимли, жарангдор”. Ўтказган кенгаш ва қурултойларда сўзлаб, ўз нотиқлик санъати, яъни ўзининг таъсирчанлиги, мантиқ кучи, ихчамлиги, юксак маънавияти, ифодавий кудрати билан хаммани лол қолдирган, сўзлаган вақтида қўл ҳаракатлари ҳам ғоят аниқ, мазмунга мувофиқ булган. У ўз нутқларида мунтазамликка, маънодорлик ва узвийликка алоҳида эътибор берган, унда баён килинган мураккаб фикрлар, далил ва исботлар билан ёритилиб ва ойдинлаштириб берилган. Соҳибқирон нутқлари ўхшатишларга бой, мақол ва маталларга ўрин-ўринда муражаат килиши билан қизиқарли бўлган,тантанаворлик кашф этган. Бундай мажлисларда давлат арбоблари, кўмондонлар, олим ва фузалолар,адабиет ва саньат аҳллари катнашганлар.

Соҳибқирон давлат ишлари ва ҳарбий юришлардан ҳориган кезларида шоирларнинг янги шеърларини, воизларнинг янги ҳикояларини, созанда ва ҳофизларнинг хазин куйларини тинглашни севган, шеър ўқишда унинг тенги бўлмаган. Бу ҳақда Алишер Навоий “Мажолисун — нафоис”да: “... то олам аҳли билғайларким султон Соҳибқиронгаким, мажлисда пайдарпай хуб абёт ва яхши сўзлар дармаҳал воқиъ булур...” “... назм ва насрни андоҳ хуб маҳал ва мовқеъда ўқубдирларким, анингдек бир байт ўқиғони, минг яхши байт айтконча бор”[3] деб ёзади. Махсус айтишувлар, базмлар уюштириш йули билан бирга, ўз ижодлари орқали, она тилини сақлабгина колмай, уни муайян даражада ривожлантиришга эришганлар.

“Зафарнома”нинг кўрсатишича, Жахонгир давлатни бошқаришда илм-фан вакилларига, доноларнинг маслаҳатига суянган. Олим ва фузалолар кенгашида нутқ сўзлаган ва унда “фан ва диннинг машҳур кишилари ўз маслаҳатлари билан подшоҳларга ердам бериб келганлар. Сизлар эса менга нисбатан бундай қилмайсизлар. Менинг мақсадим мамлакатда адолат ўрнатиш, тартиб ва тинчликни мустаҳкамлаш, фуқаро турмушини яхшилаш, юртимизда қурулишни кучайтириш, давлатимизни ривожлантиришдир... Мамлакатда хотиржамлик ўрнатишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш бош вазифамиздир”[4] деган экан.

Амир Темурнинг давлат ишларини тартибли юритиши ва фуқаролар манфаатини кўллаши хусусида бундай ёзилган: ”У саидларни эъзозлаб, каромат соҳиблари (бўлган) авлиёларни иззату\икромли қилди, илму\фан ва унинг аҳлиларининг хурматини ошириб, мурувватини сочиб, мактабларини улуғлади...”[5] Давом эттириб яна шундай ёзилган: “Темур олимларга меҳрибон бўлиб, сайиду шарифларни ўзига яқин тутарди. Уламолар ва фазилларга тўла-тўкис иззат кўрсатиб, уларни хар қандай кимсадан батамом муқаддам кўрарди. Уларнинг ҳар бирини ўз мартабасига қўйиб, ўз икрому ҳурматини унга изҳор этарди. Уларга нисбатан ўз муруввати бисотини ёярдики, бу мурувват унинг ҳайбати билан аралаш эди. Улар билан мазмунли баҳс ҳам юритар эдики, бу бахсида инсофу хишмат бўларди... Темур ҳар қандай ҳунар ва касб бўлмасин, унда бирон фазилат ва шарофат бўлса, шу касб эгаларига ғоятда меҳр кўйган эди”.[6]

Темурийлар даврида Ўрта Осиёда майдонга келган буюк тарихий шахслар жаҳон тараққиётига катта хисса қўшганлар.

Мовароуннаҳр маданияти, илм-фани, айниқса, Улуғбек замонида яна юксак чўққиларга кўтарилди. XIV асрнинг йигирманчи йилларидаёқ Улуғбек Мовароуннаҳр, Ўрта ва Яқин Шарқда буюк олим ва маданият хомийси сифатида танилди. Натижада илм-фан билан бир қаторда адабиёт, хаттотлик, мусаввирлик, мусиқа ва рақс санъати яна тараққий килиб кетди. Улуғбек фақат фан билан машғул бўлиб колмай, шеърият ва санъат билан ҳам қизиқар, мушоираларда қатнашар, бу билан санъат ва адабиёт тараққиётига ўз хиссасини қўшар эди.

Мизо Улуғбек вафотидан сўнг, Хуросон, Шарқий ва Шимолий Эрон ҳудудида Темурийларнинг сўнги йирик давлати ҳукмронлик қила бошлаган эди. Давлат бошида султон Хусайн Бойқаро ва Алишер Навоий турдилар. Бу даврда жуда кўп фан, адабиёт, санъат аҳллари тўпланган ва беқиёс истеъдодлар етишиб чиққан эди. Бу оқим ва кўтарилиш ҳаммадан аввал Алишер Навоий ва Хусайн Бойқаро ижоди ва фаолиятлари билан боғлиқ бўлган. Улар маърифий давлат яратишдаги Амир Темур анъаналарини давом эттириш билан бир қаторда, ўзларининг бутун онгли ҳаётларини, ижод ва тафаккурларини илм-фан, адабиёт ва санъат тараққиётига бағишладилар, турк тилининг адабиётда бутунлай ғалабасини таъминладилар.

Шу ерда, Захириддин Мухаммад Бобурнинг “Бобурнома” асарини келтириб ўтиш жоиздир. Бобур ўз асарини туркигўйларнинг жонли, сўзлашув тили, иборалари, мақолларидан кенг фойдаланган ҳолда ёзган бўлиб, хаммага тушунарли, қизиқарли чиқишини кўзлаган, тили содда, ихчам, тежамли, луғатга ҳожат йўқ. Шу жиҳатдан, “Бобурнома” ўша замонда бадиий ихтиро эди. Асарнинг энг муҳим фазилати — бу ростгўйликдир.

Мамлакатимиз тарихи жуда бой, теран ва мазмунлидир. Лекин унда қора ва мунгли саҳифалар, тушкунлик, жаҳолат ҳукм сурган даврлар ҳам бўлган, аммо аксар замонларда ота-боболаримиз, салафларимиз ўқимишли, маърифатли, маданиятли, нафосатни чуқур англаган, сезган кишилар бўлишган. Улар илмли билимли инсонларни қадрини баланд тутганлар. Инсон — бу дунега яхшилик килиш учун, ўзининг ва бошқаларнинг бошларидан нафосат ва маърифат нурларини сочиш учун келади деб билганлар.

Бобоқалонимиз Амир Темур жаҳон тарихида кам учрайдиган, узоқни кўрувчи буюк давлат арбоби бўлган. XIV асрнинг иккинчи ярми XV аср бошида Мовароуннаҳрда миллий бирликни юзага келтирган мустақил давлатга асос солган, ўрта аср уйғониш даври маданияти, илм-фани, санъати тараққиётига бебаҳо ҳисса қўшган, унинг беназир ҳомийси бўлиб танилган бу улуғ зот номи асрлар оша авлодларнинг фахри ва ифтихори бўлиб колади.

Амир Темурнинг сиёсий, ижтимоий фаолияти, фалсафий қарашлари жаҳон олимларининг диққат марказида бўлиб келган. Темур ва темурийлар даври маданиятига алоқадор манбаларнинг камчилигига, асрлар мобайнидаги ўзаро урушларни, тўполонларни, табиий офатларни сабаб килиб кўрсатса бўлади, бундан ташқари, сақланиб колган минглаб қўлезмаларнинг ҳали тўлик ўрганилмаганлигидир. Дуне музейларидаги манбаларнинг, хужжатларнинг барчаси таржима килинмаган.

Ўрта Осиё тарихининг бу ёрқин саҳифаларини ўрганиш, уни барчанинг маънавий мулкига айлантириш ҳозирги куннинг муҳим вазифаси булиб қолмоқда, чунки бу давр маданияти, илму-фани, саньати, бадиий-эстетик қадр- қиймати хали бугунгача чуқур ва тўла ўрганилмаган.


[1]Рюн Конзалес де Клавихо. “Жизнь и деяния великого Тамерлана”; дневник путешествия по двору Тимура в Самарканде 1403\1406, стр. 136, 245, 282\283

[2]Ибн Арабшоҳ. Соч., том II, стр.798, “Жизнь Темура”, стр. 52\54

[3]А.Навоий. Асарлар, 12 том, Т., 1967, 168 \169 бет.

[4]“Зафарнома” 228 бет.

[5]Ибн Арабшох. Амир Темур тарихи, Тошкент “Мехнат”, 1992, 304 бет

[6]Ибн Арабшох. Амир Темур тарихи, Тошкент “Мехнат”, 1992, 82 84 бет



Задать вопрос