Библиографическое описание:

Сатаров Н. Қурилиш объектининг смета баҳосини шакллантиришда иш вақти фондини // Молодой ученый. — 2016. — №15.3. — С. 21-23.



Объектларни қуриш қийматини шартномавий жорий нархларда белгилаш тартиби тўғрисида Вақтинчалик Низом[1] ишчи вақтининг соатда берилган ўртача ойлик фонди Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг маълумотлари бўйича аниқланади. Амалдаги меъёрий ҳужжатларда ишчи вақтининг соатда берилган ўртача ойлик фондини аниқлаш методикаси очиб берилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Мехнат Кодексининг 115- моддасига биноан ходим учун иш вактининг нормал муддати хафтасига 40 соатдан ортиқ бўлмаслиги ( олти кунлик иш хафтасида кунлик иш муддати етти соат, беш кунлик иш хафтасида эса саккиз соат) белгиланган[2]. Объектларни қуриш қийматини шартномавий жорий нархларда белгилаш тартиби тўғрисида Вақтинчалик Низом[3] га мувофиқойлик иш вақти фонди соатда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг маълумотлари бўйича аниқланади. Ушбу кўрсаткичлар амалдаги меьёрий хужатларга кўра 3 хил йўл билан аниқланиши мумкин:

1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тасдиқлаган ишлаб чиқариш календари бўйича йиллик иш вақти фонидини 12 ойга бўлиш орқали:

(1.1)

Бу ерда,

– Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тасдиқлаган ишлаб чиқариш календаридаги 5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида йиллик иш вақти фонди, соатда.

2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тасдиқлаган ишлаб чиқариш календари бўйича олдинги 12 ойлик иш вақти фонидини 12 ойга бўлиш орқали:

(1.2)

Бу ерда,

– Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тасдиқлаган ишлаб чиқариш календарларидаги смета тузилаётган ойдан олдинги 12 ойлик иш вақти фонди, соатда.

3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тасдиқлаган ишлаб чиқариш календари бўйича ойлик иш вақти фонди, бунда смета тузилаётган ойнинг иш вақти фонди тўғридан –тўғри қўлланилади.

Юқоридаги услубий ёндашувлар аҳамияти шундаки, бир соатлик ўртача иш ҳақини аниқлашга таъсир кўрсатади. Мисол учун, жорий июль ойида 1.2 формулага асосан соат.

2 ёндашув бўйича, 2014 йилнинг январдан –июнь ойигача 1005 соат, 2014 йилнинг июлдан –декабргача 1028 соат, жами олдинги 12 ой 2033 соатни ташкил қилади. Ушбу ҳолатда бир ойлик ўртача иш вақти 1.2 формулага асосан

соат.

3 ёндашув бўйича Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ишлаб чиққан 2015 йил учун иш вақти меъёрининг давомийлигига асосан июль ойига Фж=176 соат ҳисобланган.

Хар бир ёндашув бўйича бир соатлик иш ҳақини қийматини қуйидаги формуладан фойдаланиб аниқлаймиз.

1. сўм

2. сўм

3. сўм

Ҳисоб китоблар шуни кўрастики бир ойлик ўртача иш вақти фондини ҳисоблашда турли ёндашувлар турли хил натижани бермоқда. Бу ўз навбатида иш ҳақи қийматига таъсир кўрсатади, бу эса объектнинг смета қийматидаги қурувчи меҳнат харажатларининг ошиб кетишига ёки аксинча пасайиб кетишига олиб келади.

Умуман юқоридаги услубий омиллардан ташқари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган йиллик иш вақти меъёрининг давомийлиги ҳам таъсир кўрсатади.

Йиллик иш вақти меъёрининг давомийлиги, соатда

Манбаа: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, йиллик иш фақти фонди 2020 соатдан кўпни ташкил қилган. Айрим йилларда иш вақтининг бошқа йилларга нисбатан сезиларли даражада ортиқлигини кузатиш мумкин. Йиллик иш вақти меъёрининг давомийлиги асосан 2020 ва 2026 соат орасида ўзгарганлигини кузатиш мумкин. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, йиллик иш вақти фонди давомийлигига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади:

1. Байрам кунлари сони. Қуйидаги кунлар байрам (ишланмайдиган) кунларидир[4]:

1) 1 январь — Янги йил;

2) 8 март — Хотин-қизлар куни;

3) 21 март — Наврўз байрами;

4) 9 май — Хотира ва қадрлаш куни;

5) 1 сентябрь — Мустақиллик куни;

6) 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни;

7) 8 декабрь — Конституция куни;

8) Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;

9) Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.

Маълумки, юқоридаги дам олиш байрам кунларининг (ҳайит диний байрамларидан ташқари) бўлсада, календар кунлари ҳафта кунларида ўзгариб турганлиги сабабли, яъни байрам кунлари ва ҳафталик дам олиш кунларининг бир кунга тўғри келиши бир йиллик дам олиш кунлари сонига таъсир кўрсатади. Жумладан, 2014 йил 5 кунлик иш хафтасида иш кунлари сони 253 кун, 2016 йил эса 255 кун.

2. Йил давомидаги ҳафталик дам олиш кунлар сони. Маълумки, беш кунлик иш ҳафтасида ходимларга ҳафтада икки дам олиш куни (шанба ва якшанба), олти кунлик иш ҳафтасида эса, бир дам олиш куни берилади.Умумий дам олиш куни якшанбадир. Дам олиш кунлари юқорида таъкидлаб ўтилганидек, биринчидан, байрам кунлари билан кунга тўғри келиши билан таъсир кўрсатса, иккинчидан, бир йил боши ва охиридаги дам кунларининг олдинги ёки кейинги йилга ўтиб қолиши иш кунларига таъсир кўрсатади.

3. Иш ҳафтасининг кунлари (5 кунлик ва 6 кунлик). Иш ҳафтасининг кунлари ҳам иш кунлари ҳамда иш вақтларига таъсир кўрсатади, айниқса 6 кунлик иш ҳафтаси. 2015 йил ишлаб чиқариш календарида йиллик иш кунлари 306 кун, 2016 йил 304 кун ҳисобланган. 6 кунлик иш ҳафтасининг иш кунлари сони ҳам бевосита юқоридаги омиллар боғлиқ.

Демак, ойлик иш вақти ҳисоби соатлик иш ҳақига қийматига услубий жиҳатдан таъсир кўрсатса, йиллик иш вақти ҳисоби табиий календар ҳисоби билан таъсир кўрсатади.

Адабиётлар:

  1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 июндаги 261-сон қарорига 1-Илова.
  2. Ўзбекистон Республикасининг меҳнат кодекси 115 – моддаси «Иш вақтининг нормал муддати» моддасида «Халқ сўзи», 1996 й. 21-22 (1274-1275)-сон
  3. Ўзбекистон РеспубликасиВазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 июндаги 261-сон қарорига 1-Илова.
  4. Ўзбекистон Республикаси “Мехнат Кодекси” 131-модда.

[1] Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 июндаги 261-сон қарорига 1-Илова

[2] Ўзбекистон Республикасининг меҳнат кодекси 115 - моддаси «Иш вақтининг нормал муддати» моддасида «Халқ сўзи», 1996 й., 21-22 (1274-1275)-сон

[3] Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 июндаги 261-сон қарорига 1-Илова.

[4] Ўзбекистон Республикаси “Мехнат Кодекси” 131-модда.

Обсуждение

Социальные комментарии Cackle